← Назад
Решение #600803 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2301/971-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 апрель
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар
“UMURZOQ” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгашининг жавобгар
“JIZZAX AGROKIMYO HIMOYA” HAJ MIRZACHO’L TUMAN BO’LIMI ва
қўшимча жавобгар “JIZZAX AGROKIMYO HIMOYA” HAJ ҳисобидан
44.238.417 сўм асосий қарз ва 22.130.200 сўм пеняни солидар тартибда
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар
вакили Ў.Абдураҳманов (раҳбар)нинг иштирокида суднинг ўз биносидаги очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “UMURZOQ” фермер хўжалиги (бундан кейинги матнларда
даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши судга (бундан
кейинги матнларда Кенгаш деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “JIZZAX AGROKIMYO HIMOYA” HAJ MIRZACHO’L
TUMAN BO’LIMI (бундан кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) ва
қўшимча жавобгар “JIZZAX AGROKIMYO HIMOYA” HAJ (бундан кейинги
матнларда қўшимча жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 44.238.417 сўм асосий
қарз ва 22.130.200 сўм пеняни солидар тартибда ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
бошоқли дон ва пахта хом-ашёсини етиштириш учун минерал ўғитлар,
ўсимликлар, кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситаларини етказиш
юзасидан шартнома имзоланганлигини, жавобгарга минерал ўғитлар етказиб
берилганлигини, жавобгар ўзининг мажбуриятларини бажармаганлигини,
етказиб берилган маҳсулот учун тўловларни амалга оширмаганлигини, раислик
қилувчининг саволига кўра, даъво аризасида ундириш сўралган 44.238.417 сўм
асосий қарздорлик ва 22.130.200 сўм пеня қарздорлик 2020 йил 03 январдаги
198-сонли шартнома бўйича келиб чиққанлиги кўрсатилган бўлса-да, бироқ,
мазкур қарздорлик 2018-2019 йилларда тузилган бошқа шартномалардан
қолдиқ бўлиб ўтган қарздорлик эканлигини, 2020 йил 03 январдаги 198-сонли
шартномага кўра 65.175.115 сўм маҳсулот етказиб берилганлигини, даъвогар
томонидан даъво аризасида кўрсатилган шартнома юзасидан жавобгарга
2020 йил январь-февраль ойида 35.974.700 сўм пул маблағи тўлаб
берилганлигини, натижада жавобгар 29.200.415 сўм ҳақдор бўлганлигини,
бироқ, 2018-2019 йиллардаги шартнома бўйича даъвогарнинг 73.438.832 сўм
ҳақдорлиги бўлганлигини, мазкур даъвогарнинг 2018-2019 йилдан қолдиқ
бўлиб ўтган 73.438.832 сўм ҳақдорлигидан жавобгарнинг 29.200.415 сўм
ҳақдорлигини айирилганда даъво аризасида ундириш сўралган 44.238.417 сўм
келиб чиқишини, бироқ, даъво аризасида 2018-2019 йилдаги қарздорлик ҳақида
кўрсатилмаганлигини, шунингдек 2018-2019 йиллардаги шартномалар ва
мазкур шартномалар юзасидан келиб чиққан қарздорликларни асослантирувчи
хужжатлар мавжуд эмаслигини, асосий қарздорликни ундиришнинг имкони
бўлмаганлиги сабабли қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундириш
сўралганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳамда Кенгаш суд муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд
мажлисида иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни
жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳамда Кенгаш (вакили) иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил
03 январда 198-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Шартнома шартларига кўра “Маҳсулот берувчи” “Хўжалик”га минерал
ўғитлар ва бошқа кимёвий воситалар (кейинги матнларда маҳсулот деб
юритилади)ни етказиб бериш, “Хўжалик” маҳсулот учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра жавобгар етказиладиган маҳсулотлар
учун 100 фоиз тўловни олдиндан тўлаб бериш мажбуриятини олган.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
Даъво аризасидан кўринишича, даъвогар жавобгарга минерал ўғит
маҳсулотларини етказиб бериш учун олдиндан пул маблағи ўтказиб
берилганлигини, бироқ, жавобгар маҳсулот етказиб бермаганлиги сабабли
мазкур ҳақдорликни қайтаришни сўраб талабнома юборганлиги, лекин
жавобгар пул маблағини қайтармаганлиги сабабли судга мурожаат қилган.
ФК 420-моддасининг 3-қисмига кўра, олдиндан тўланган суммани олган
сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб
олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар
учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.
Бироқ, даъвогар вакилининг судда берган тушунтиришига ва судга
тақдим этган хужжатларга ҳамда 2020 йил 20 май ҳолатига тузилган
маълумотномага кўра, даъво аризасида ундириш сўралган 44.238.417 сўм
асосий қарздорлик тарафлар ўртасидаги 2018-2019 йиллардаги бошқа
шартномалар юзасидан келиб чиққан бўлиб, даъвогарнинг 73.438.832 сўм
ҳақдорлиги ва 2020 йил 03 январдаги шартнома юзасидан жавобгарнинг
29.200.415 сўм ҳақдорлиги ўртасидаги фарқ ҳисобланганлиги натижасида
жавобгарнинг жами қарздорлиги 44.238.417 сўмни ташкил этган. Қолаверса,
суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ҳам мазкур ҳолатни тасдиқлаб
тушунтириш берган.
Демак, мазкур ҳолатда, даъво аризасида 2020 йил 03 январдаги 198-сонли
шартномага асосан асосий қарздорликни ундириш сўралганлигини, бироқ,
даъво аризасида ундириш сўралган 44.238.417 сўм 2018-2019 йилларда
тузилган бошқа шартномалар юзасидан қолдиқ бўлиб ўтганлигини инобатга
олиб, даъвонинг асосий қарз ундириш талаби асоссиз деб ҳисобланади.
Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги таққослаш маълумотномаси ва бошқа
иш ҳужжатларида ўз тасдиғини топган.
Шу боис, суд даъвонинг 44.238.417 сўм асосий қарз ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида кўрсатилган қўшимча жавобгар
“JIZZAX AGROKIMYO HIMOYA” HAJ 44.238.417 сўм асосий қарз ва
22.130.200 сўм пеняни солидар тартибда ундиришни сўраганлиги важлари
юзасидан қўшимча жавобгар “JIZZAX AGROKIMYO HIMOYA” HAJнинг
тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 03 январдаги 198-сонли шартнома бўйича
жавобгарнинг мажбуриятлари бўйича қўшимча жавобгарнинг солидар тартибда
жавобгар бўлиши ёки мажбуриятлар юклатилганлиги ҳолати юзасидан
даъвогар асослантирувчи хужжатларни тақдим этмади.
Шу боис, даъвонинг мазкур талабини ҳам қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома
шартларидан келиб чиқиб, жавобгардан 22.130.200 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
топширилган маҳсулот беришни асоссиз кечиктирганлик ёки бермаганлик
кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган маҳсулот қийматининг 0,4 фоиз
миқдорида, лекин 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши лозимлиги
назарда тутилган.
ФК 260-моддасининг иккинчи қисмига кўра неустойка билан фақат
ҳақиқий талаб таъминланади.
Шу боис, суд томонидан даъвонинг асосий қарздорлик ундириш
талабини қаноатлантириш рад қилинганлигини инобатга олиб, даъвонинг пеня
ундириш талабини ҳам қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини, яъни олдиндан
тўланган 30 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдириб, давлат
божини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий
чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорининг
3-бандига кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат
ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган. Бунда даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи
ундирилмайди.
Мазкур Қарор талабларидан келиб чиқиб, даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилганлиги боис манфаати кўзланган шахс яъни,
даъвогардан давлат божини ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176,179, 180 ва186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъвогар “UMURZOQ” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман
кенгашининг жавобгар “JIZZAX AGROKIMYO HIMOYA” HAJ MIRZACHO’L
TUMAN BO’LIMI ва қўшимча жавобгар “JIZZAX AGROKIMYO HIMOYA”
HAJ ҳисобидан 44.238.417 сўм асосий қарз ва 22.130.200 сўм пеняни солидар
тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганлиги юзасидан манфаати
кўзланган шахс “UMURZOQ” фермер хўжалиги Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
фаолиятини янада ривожлантириш бўйича
ташкилий
чора-тадбирлар
тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандига
асосан давлат божидан озод этилганлиги инобатга олинсин.
Ихтиёрий тўланган 30.000 сўм почта харажати даъвогар “UMURZOQ”
фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг инстанциясига шикоят (протест келтириш) бериши
мумкин.
И.Қурбанов