Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/1408 Дата решения 27.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "URGANCH HAMKOR SANTEXNIK" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "QORAQALPOQ - BARHAYOT" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1085012 Claim ID 3267994 PDF Hash 8c5bd3c216a4dca3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
аролик кодекси 535-моддаси аролик кодекси 535 code_article
ушбу Кодекснинг 544-моддаси ушбу Кодекс 544 code_article
аролик кодекси 564-моддаси аролик кодекси 564 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 15 509 символов
4-1104-2301/1408-сонли иш ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 27 апрель Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили З.Гаппаров (судга тақдим этган ишончномаси ва 22-сонли ордери асосида) иштирокида, даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 33 800 150 сўм асосий қарз, 11 627 516 сўм пеня ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режими орқали Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 33 800 150 сўм асосий қарз, 11 627 516 сўм пеня ва суд харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлисида видеоконференцалоқа режими орқали иштирок этган даъвогар вакили, даъво аризасини талабини тушунтириб ва уни қўллабқувватлаб, “Транспорт воситасини ижарага бериш шартномалари”га кўра, жавобгар ўз мажбуриятларини тўлиқ равишда бажармаганлиги натижасида, жавобгар шартномадаги тўлов мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида даъвогарнинг олдида 33 800 150 сўм асосий қарз юзага келганлигини билдириб, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгардан ундирилиши сўралган асосий қарзни тўлиқ ва пеняни эса амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ундириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. 1 ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш жилдида жавобгарнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд. Шу боис, суд ишни жавобгар шахснинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлисида тарафларнинг вакилларининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 1 декабрда электрон кўринишда №59-сонли “Механизмларни ижараси шартномаси” тузилган (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади). Шартномаларнинг шартларига кўра, яъни ижара шартномасига асосан даъвогар жавобгарга махсус транспорт воситасини (экскаватор 2 ROBEX555W-7) фойдаланишга яроқли, соз ҳолда ижара ҳақи эвазига фойдаланиш учун топширган. Шартнома шартига кўра, “Ижарага олувчи” – жавобгар мазкур ижарага олинган техникани Чимбой тумани “Май-жап” канали ва сув станциясида ишлатилишига келишишган. Томонлар ўртасида электрон равишда 2022 йил 27 декабрда тузилилиб, тасдиқланган №1-сонли ҳисоб-фактурасига асосан 103 800 150 сўмик (ҚҚС билан) ижара тўловлари ҳисоблаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 522-сон қарорининг 2-бандига асосан республика ҳудудида 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этилган. Ушбу Қарор билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) 14-бандига кўра, товарларни (ишлар, хизматларни) сотувчи томонидан махсус дастурий маҳсулот орқали ЭҲФ шакллантирилади ҳамда сотиб олувчи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб оператор орқали роуминг операторига юборилади. Низомнинг 16-бандига кўра келиб тушган ЭҲФ сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилади. Бунда ЭҲФ «етказилган»дан «рад этилган» мақомига ўзгаради. Шу билан бирга, Низомнинг 17-бандига асосан сотиб олувчи тасдиқлаган ЭҲФ оператор томонидан роуминг оператори орқали товарларни (ишлар, хизматларни) сотувчига юборилади. Бунда ЭҲФ мақоми автоматик равишда «етказилган»дан «тасдиқланган» мақомига ўзгаради. Шу пайтдан бошлаб ЭҲФ икки томонлама тасдиқланган ҳисобланади ва роуминг оператори томонидан ЭҲФга QR-код бириктирилади. Ушбулардан келиб чиқиб, иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасида тузилиб тасдиқланган электрон ҳисоб-фактурани Низомнинг 14-17-банди талаблари асосида икки томонлама тасдиқланганлиги ва роуминг оператори томонидан ЭҲФга QR-код бириктирилганлигидан ва жавобгарнинг раҳбари томонидан электрон кўринишда имзоланганлигидан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг иш ҳужжатларига тақдим этган электрон ҳисоб-фактурасига кўра, жами 103 800 150 сўмик (ҚҚС билан) сўмлик ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ижара ҳақи ҳисобланган деб ҳисоблайди. Жавобгар-ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун 2022 йил 29 декабрда 70 000 000 сўм ижара ҳақини даъвогарга тўлаб берган. Жавобгар томонидан ижарага олинган, транспорт ижара шартномаси юзасидан ижара ҳақларини тўлиқ равишда амалга оширмаганлиги сабабли, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 33 800 150 сўм (103 800 150 сўм – 70 000 000 сўм) қарздорликка йўл қўйган. 3 Суд муҳокамасида тарафлар ўртасида тузилган транспорт ижараси шартномалари бўйича даъвогарнинг даъвоси юзасидан асосий қарздорликни жавобгар томонидан тўланмаганлигини аниқланди. Бунда, жавобгарнинг шартнома шартларини лозим даражада бажармаганлиги натижасида юзага келган 33 800 150 сўм қарздорлик баратараф этилмаганлиги суд муҳокамасида аниқланди. Даъвогар томонидан жавобгарни оғзаки ва ёзма равишда юзага келган қарздорликни бартараф этиш бўйича огоҳлантирилганлигига қармасдан қарздорлик бартараф этилмаган. Ушбу ҳолат, даъвогар томонидан судга тақдим этилган ҳамда иш ҳужжатларидаги маълумотлар, тўлов топшириқномалари ҳамда суд муҳокамасидаги ҳисоб-китобларга асосан жавобгарнинг даъвогар олдида транспорт воситаси ижараси шартномалари бўйича 33 800 150 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Шу билан бирга, ушбу Кодекснинг 544-моддасига асосан ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 564-моддасига асосан транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага олувчига беради ва ўз кучи билан уни бошқариш ҳамда техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатади. Транспорт воситасини экипажсиз ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ижарага олувчига ҳақ эвазига беради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 33 800 150 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тарафларни вакилларининг кўрсатувларига асосан ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. 4 Шу билан бирга, даъвогар ўз даъво аризасида ва даъвогар вакили суд муҳокамасида тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг талабларига ва Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг талабларига кўра, жавобгар - “Ижарага олувчи” томонидан ўз вақтида тўловларни амалга оширмаганлиги учун, даъвогар жавобгар ҳисобидан 11 627 516 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда, суд шартномаларнинг шартларига кўра, топширилган маҳсулотлар учун жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Бунда неустойканинг энг кам миқдори Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олиб, суд 5 жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеняни 3 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шунингдек, битта иш бўйича суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажат суммаси ишни кўриб чиқувчи суд томонидан ундирилади. Суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (шахсий ҳисобварағига) ўтказилиши лозим. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, мазкур иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 326, 327, 333, 564-571-моддаларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 33 800 150 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня, 908 553 сўм давлат божи, видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвогарнинг қолган даъво талаби рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Равшанов 6