Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1799 Дата решения 27.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ISSIQLIK ELEKTR STANSIYALARI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый MEHR MAKON NUR масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1080294 Claim ID 3267383 PDF Hash 34bb3da76412cb84... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 2023 йил 27 апрель 4-1102-2302/1799-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “Issiqlik elektr stansiyalari” АЖ манфаатида жавобгар – “Mehr Makon Nur” МЧЖ ҳисобидан 250.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси “Issiqlik elektr stansiyalari” АЖ манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Mehr Makon Nur” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 250.000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда - ИПК)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК)нинг 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 5 октябрда “Иссиқ сув кўринишдаги иссиқлик энергиясидан фойдаланиш тўғрисида”ги 33/42-сонли шартнома тузилган бўлиб, шартноманинг 1.1-бандига кўра, иссиқлик таъминоти корхонаси иссиқ сув кўринишдаги иссиқлик энергиясини етказиб бериш, истъемолчи эса иссиқлик энергиясидан фойдаланиш ва фойдаланган иссиқлик энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартноманинг 1.2-бандига кўра, шартноманинг умумий қиймати 1.298.550.000 сўмни ташкил қилган. Шартноманинг 3.2-бандига кўра, истеъмолчи иссиқлик таъминоти корхонасига кейинги ой учун зарурий иссиқлик энергияси учун 70 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши, қолган 30 фоиз тўловни кейинги ойнинг 15 санасига қадар амалга ошириши белгиланган. Шартномага асосан, даъвогар томонидан иссиқ сув ҳолидаги иссиқлик энергияси белгиланган тартибда етказиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида жами 250.000 сўмлик қарздорлиги вужудга келган. Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган сабабли даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 250.000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236-моддалари, ИПКнинг 66, 118, 176-179, 186, 2033, 2034-моддаларини қўллаб, Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. “Mehr Makon Nur” МЧЖ ҳисобидан “Issiqlik elektr stansiyalari” АЖ фойдасига 250.000 сўм асосий қарз ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. “Mehr Makon Nur” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси V бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.К.Пайғамов