Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/789 Дата решения 27.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHKENT VILOYATI YO`LLARDAN MUNTAZAM FOYDALANISH унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый BO`STONLIQ TUMANI YO`LLARDAN FOYDALANISH UNITAR KORXONASI унитар корхонаси
Source ID 1089701 Claim ID 3277670 PDF Hash 75942bfff172a11f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 27 апрель 4-1105-2301/789-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, даъвогар “Tошкент вилояти йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонасининг жавобгар “Бўстонлиқ туман йўллардан фойдаланиш” УКдан 712.328.989,39 сўм асосий қарз, 151.013.746 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ф.Мирахмедова (2023 йил 9 январдаги 08-сонли ишончнома), жавобгар вакили Ж.Хаитов (2023 йил 27 апрелдаги 10-сонли ишончнома) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судга “Tошкент вилояти йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси (матнда даъвогар ёки бажарувчи деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Бўстонлиқ туман йўллардан фойдаланиш” УК (матнда жавобгар ёки буюртмачи деб юритилади) ва даъвогар ўртасида 2022 йил 5 январь куни махсуслаштирилган техника, машина ва механизмларда автотранспот хизматини кўрсатиш ҳақида 10-сонли шартнома тузилганлиги, даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга шартнома бўйича хизматларни кўрсатганлиги, бироқ, жавобгар шартнома шартларини бузган ҳолда шартнома бўйича 712.328.989,39 сўмлик бажарилган хизматлар учун тўловни амалга оширмаганлиги, жавобгарга бир неча бор талабнома билан мурожаат қилиб, юзага келган қарздорликни тўлашни сўраганлиги, бироқ, жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлигини билдириб, суддан жавобгар ҳисобидан 712.328.989,39 сўм асосий қарз ва 151.013.746 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили маълумотнома тақдим қилиб, қарздорлик бугунги кунга қадар қоплаб берилмаганлигини билдириб, жавобгардан асосий қарз ҳамда унга ҳисобланган пеняни тўлиқ ундириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили қатнашиб, ҳақиқатан ҳам қарздорлик суммаси мавжудлиги, тез орада тўлаб бериш чоралари кўрилишини билдириб, суддан пеня миқдорини камайтириб беришни сўради. Суд тарафлар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Тарафлар ўртасида 2022 йил 5 январь куни автотранспорт, махсуслаштирилган техника, машина ва механизм хизматини кўрсатиш ҳақида 10-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра Бажарувчи Буюртмачининг буюртмасига кўра, махсуслаштирилган техника, машина ва механизмларда автотранспот хизматини кўрсатади, буюртмачи эса кўрсатилган хизмат ва бажарилган ишлар учун тўловни ўз вақтида амалга оширади. Шартноманинг 3.1-бандига кўра шартноманинг таҳминий қиймати амалдаги нархда 4.000.000.000 сўмни ташкил этади. Шартноманинг 3.3-бандига кўра Буюртмачи шартнома қийматининг 15 фоизини олдиндан тўловини амалга оширади. Шартноманинг 3.4-бандига кўра Буюртмачи кўрсатилган хизмат бўйича қолган тўловни тақдим этилган ҳисоб-фактуралар бўйича (ҳақиқий бажарилган иш ҳисобга олинган ҳолда) ижрочидан ҳисоб-фактуралар олинган кундан бошлаб 5 кун ичида, бироқ ойнинг тугаши билан 10 кундан ошмаган ҳолда амалга оширади. Шартноманинг 6.2-бандига кўра буюртмачи бажарилган ишлар бўйича далолатнома ва ҳисоб-фактураларни ижрочи томонидан тақдим этилган кундан эътиборан 5 кун ичида имзолаши шарт. Далолатнома, ҳисоб-фактура имзоланмаган, ҳужжатларни имзолашдан ёзма равишда асослантирилган рад этиш юқорида кўрсатилган муддатларда тақдим этилмаган тақдирда далолатнома, ҳисоб-фактура буюртмачи томонидан тўлиқ ҳажмда қабул қилинган ҳисобланади. Даъвогар шартнома шартларига кўра жавобгар буюртмасига кўра махсус машина-механизм ва автотранспорт воситаларида хизмат кўрсатган. Бу ҳақда жавобгарга ҳисоб-фактуралар тақдим қилинган, жавобгар эса уни қабул қилган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича бажарилган ишлар учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан, шартнома шартларини бузган. Натижада жавобгарни даъвогардан 712.328.989,39 сўм қарздорлиги вужудга келган. Шартноманинг 7.1-бандига асосан шартномадан келиб чиққан низолар келишув йўли билан ҳал қилиниши, келишув билан ҳал қилиб бўлмаганда Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиши белгиланган. Шартноманинг 7.2-бандига асосан низо судга фақатгина талабнома юбориш тартибига амал қилингандан сўнг оширилиши мумкинлиги белгиланган. Тарафлар талабномага қабул қилиб олгандан сўнг 10 кун ичида жавоб бериши лозимлиги белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 4 ноябрда 599-сонли, 2023 йил 3 мартда 107-сонли талабнома юборилган. Талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилгандан сўнг даъво ариза билан Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилинган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқхўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 242-моддасига кўра агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса - ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 703-моддасига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш) буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, ФК 705-моддасига кўра буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги баён этилган. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан ҳисоб-фактура билан жавобгарнинг даъвогар олдида 712.328.989,39 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз исботини топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъво аризасининг 712.328.989,39 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 151.013.746 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 263-моддасига кўра неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шартноманинг 5.3.1-бандига кўра буюртмачи ишлар, хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганда ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган сумманинг 0,4 фоизи, аммо кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 167-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Суд жавобгарнинг молиявий аҳволини эътиборга олиб, ФКнинг 326моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, ундирилиши лозим бўлган пеня миқдорини 15.000.000 сўмга камайтиришни, пеня талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ давлат божи харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган ва рад этилган талабларига мутаносиб равишда юкланади. Мазкур моддага асосан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогарга 712.328.989,39 сўм асосий қарз, 15.000.000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати, республика бюджетига 17.266.854,71 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 75, 118, 128, 170, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Бўстонлиқ туман йўллардан фойдаланиш” УК ҳисобидан даъвогар “Tошкент вилояти йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси ҳисобига 712.328.989,39 сўм асосий қарз, 15.000.000 сўм пеня ҳамда 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Бўстонлиқ туман йўллардан фойдаланиш” УК ҳисобидан Республика бюджетига 17.266.854,71 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров