Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/994 Дата решения 27.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари АЖ Ответчик / Подсудимый Қўйтош Зилол суви фермер хўжалиги
Source ID 1080833 Claim ID 3281369 PDF Hash 5f927dc26025c484... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032 -моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034 -моддаси ИПКнинг 2034 law
Мазкур кодекс 2034 -моддаси Мазкур кодекс 2034 code_article
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2302/994-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2023 йил 27 апрель Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев, даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамияти манфаатида Пахтакор туман прокурорининг, жавобгар “Қўйтош Зилол суви” фермер хўжалиги ҳисобидан 1.752.300 сўм асосий қарз ва 996.600 сўм пеня, жами 2.748.900 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда, суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқиб, қуйидагиларни (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)нинг манфаатида Пахтакор туман прокурори судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Қўйтош Зилол суви” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 1.752.300 сўм асосий қарз ва 996.600 сўм пеня, жами 2.748.900 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032 -моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПКнинг 2034 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг нусхаси жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. Мазкур кодекс 2034 -моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд ишда мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 3 мартда электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бандига кўра “таъминотчи” (даъвогар) “истеъмолчи” (жавобгар)га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган. ФК 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф (ФКнинг 6-параграфи 468-478-моддалар) қоидалари қўлланади. Шартнома мажбуриятларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажариб, жавобгарга электр энергиясини етказиб берган. ФК 474-моддасига асосан агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб берилган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақини шартномада белгиланган муддатларда тўлаб бермаган. Даъвогарнинг истеъмол қилинган электрнинг ҳақини тўлаб бериши лозимлиги юзасидан жавобгарга юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар жавобгарнинг асосий қарздорлиги 1.752.300 сўмни ва унга ҳисобланган пеня ҳисобидан қарздорлиги 996.600 сўм ташкил этганлиги асоси билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Жавобгар томонидан даъво талабини инкор этувчи далиллар ёки ҳужжатлар тақдим этилмади. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Қайд этилган ҳолатлар иш ҳужжатларидаги шартнома, таққослаш далолатномаси, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис, суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмин тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига 996.600 сўм пеня ундириш сўралган. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач, қарздорлик тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеняя ҳисобланиши, бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги қайд этилган. Бироқ, даъво талабининг пеня ундириш қисми ўрганилганда талаб қилинаётган пеня миқдори муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошиб кетганлиги аниқланди. Шу боис суд томонидан даъвонинг пеня ундириш талаби қайта ҳисобкитоб қилинганда, ундириш сўралган 996.600 сўм пенянинг 876.150 сўм қисми асосли эканлиги аниқланди. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топган. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Шунингдек, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Бинобарин, суд иш ҳужжатларини текшириб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини, бироқ сўралган пеня мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турганлиги сабабли, пеня ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 262.845 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, еттинчи қисмига кўра эса давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Юқоридагиларга кўра суд, иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1.752.300 сўм асосий қарз, 262.845 сўм пеняни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар ўртасида даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб тақсимлашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 177, 178, 180- ва 186-моддаларини қўллаб, суд манфаатида Пахтакор туман прокурорининг, жавобгар Қўйтош Зилол суви фермер хўжалиги ҳисобидан 1.752.300 сўм асосий қарз ва 996.600 сўм пеня, жами 2.748.900 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамиятининг фойдасига жавобгар Қўйтош Зилол суви фермер хўжалиги ҳисобидан 1.752.300 сўм асосий қарз, 262.845 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар Қўйтош Зилол суви фермер хўжалиги ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 286.800 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг асоссиз деб топилган қисми бўйича манфаати кўзланган шахс даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 13.200 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Жиззах вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья О.Эргашев