← Назад
Решение #600927 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| йича Жиноят кодекси | 228 | — | code_article | |
| бандлари ва | 228 | — | law | |
| ИПКнинг | 327 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1102-2002/511-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья Б.Тўраев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья И.Юсупов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 26 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, Б.Исрайлов ва Ш.Мирзахакимовдан
иборат таркибда, Б.Муротқосимовнинг котиблигида, “Ўзсаноатқурилишбанк”
АТБ вакили Ж.Давлятов (2022 йил 23 июндаги 04-16/56-сонли ишончномага
асосан), “Sevinch Azimbek” МЧЖ таъсисчиси И.Ильясовнинг вакили Х.Ярқулов
(2021 йил 23 августдаги 000522-сонли ордерга асосан), МЧЖ таъсисчиси
Р.Шомақсутов, Бўстонлиқ тумани Адлия бўлими вакили Д.Сайбердиева
(2023 йил 26 апрелдаги 7-сонли ишнончномага асосан) иштирокида, мазкур иш
юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги ажрими устидан “Ўзсаноатқурилишбанк”
АТБ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Қибрай филиали (бундан буён матнда Банк
филиали деб юритилади) ва “Sevinch Azimbek” МЧЖ (бундан буён матнда МЧЖ
ёки қарз олувчи деб юритилади) ўртасида 2018 йил 29 апрель куни 210-сонли
ҳамда 2018 йил 4 май куни 228-сонли кредит шартномалари тузилган. Ушбу
кредит шартномаларига асосан Банк филиали томонидан қарз олувчига жами
710 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.
Мазкур кредит шартномалари бўйича қарз олувчининг мажбуриятлари
ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ (бундан буён
матнда Банк деб юритилади) ва МЧЖ ўртасида 2018 йил 8 майда Бўстонлиқ
туман 1-сон Давлат нотариал идораси томонидан Р-Г-123-сон ҳамда Р-Г-124-сон
билан реестрда қайд этилган Ипотека шартномаси тузилган бўлиб, МЧЖга
тегишли бўлган Бўстонлиқ туман, Ғазалкент шаҳри, А.Темур кўчасида
жойлашган ва умумий ер майдони 620,37 кв.м.дан иборат дўкон биноси (бундан
буён матнда гаров нарсаси деб юритилади) гаровга қўйилган.
МЧЖ иштирокчиси И.Илясов (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Банк ва унинг филиалига нисбатан судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, 2018 йил 8 майдаги ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб
топишни сўраган ва бунга асос қилиб ипотека шартномаси жамият раҳбари
томонидан жамият таъсисчилари йиғилиш баённомаси ва бошқа ҳужжатларни
сохталаштириш йўли билан тузилганлиги, қонун талабларини бузган ҳолда
мол-мулк гаровга қўйилганлигини кўрсатган (4-1102-2002/378-сонли иш).
Шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) Банк манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, қарз олувчи (МЧЖ)дан 826 778 865 сўм
кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш
ҳамда бошланғич нархини белгилашни сўраган (4-1102-2002/511-сонли иш).
Суднинг 2020 йил 19 мартдаги ажрими билан Бўстонлиқ туман
1-сонли Давлат нотариал идораси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Шунингдек, суднинг 2020 йил 26 майдаги ажрими билан ушбу иқтисодий
ишлар битта иш юритишга бирлаштирилган ва ишга 4-1102-2002/511-сонли
рақам берилган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 10 июндаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, Банк филиали ва
МЧЖ ўртасида 2018 йил 8 майда тузилган ипотека шартномаси ҳақиқий эмас
деб топилган ва Палатанинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Навоий
вилоят
иқтисодий
суди
апелляция
инстанциясининг
2020 йил 4 сентябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори бекор қилинган ва иш бўйича янги қарор қабул қилиниб, даъвогар
И.Ильясовнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган, Палатанинг даъво
аризаси қаноатлантирилиб, МЧЖдан банк фойдасига 653 457 809 сўм кредит
қарзи, 173 321 056 сўм кредит фоизи, жами 826 778 865 сўм кредит қарздорлиги
ундирилган ва ундирув гаров нарсасига қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2020 йил 4 декабрдаги қарорига асосан Навоий вилоят иқтисодий
суди апелляция инстанциясининг 2020 йил 4 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 24 августдаги ажрими билан даъвогар И.Ильясовнинг апелляция
инстанцияси судининг қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб
чиқиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилиб, апелляция инстанцияси судининг
2020 йил 4 сентябрдаги қарори бекор қилинган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 25 ноябрдаги қарори билан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
2020 йил 10 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул
қилинган. Даъвогар И.Ильясовнинг даъво аризаси қаноатлантирилган ва Банк
филиали ҳамда қарз олувчи ўртасида 2018 йил 8 майда тузилган ипотека
шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Палатанинг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилиб, МЧЖдан Банк фойдасига 826 778 865 сўм кредит
қарздорлиги ундирилган. Даъво талабининг ундирувни гаров нарсасига қаратиш
қисмини қаноатлантириш рад этилган. Банк филиалига нисбатан иш юритиш
тугатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 20 январдаги қарори билан Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2021 йил 24 августдаги ажрими ва 2021 йил
25 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 24 августдаги ажрими ва 2021 йил 25 ноябрдаги қарори ва Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
20 январдаги қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор
ўринбосари томонидан протест киритилган. Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 октябрдаги
қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг ишни
кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протестини қаноатлантириш рад
этилган ва суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 26 январдаги ажримига асосан банкнинг Тошкент вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 24 августдаги ажрими ва
2021 йил 25 ноябрдаги қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Банк кассация шикояти билан мурожаат қилиб, Тошкент вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги ажримини
бекор қилишни, аризани қаноатлантиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган банк вакили кассация шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган МЧЖ таъсисчиси Р.Шомақсутов кассация
шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган Бўстонлиқ тумани Адлия бўлими вакили
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган МЧЖ таъсисчиси А.Ильясовнинг вакили
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важларини тинглаб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Аниқланишича, МЧЖ иштирокчиси И.Илясов (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Банк ва унинг филиалига нисбатан судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, 2018 йил 8 майдаги ипотека шартномасини ҳақиқий эмас
деб топишни сўраган.(4-1102-2002/378-сонли иш).
Шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) Банк манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, қарз олувчи (МЧЖ)дан 826 778 865 сўм
кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш
ҳамда бошланғич нархини белгилашни сўраган (4-1102-2002/511-сонли иш).
Суднинг ажрими билан ушбу иқтисодий ишлар битта иш юритишга
бирлаштирилган ва ишга 4-1102-2002/511-сонли рақам берилган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 10 июндаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, Банк филиали ва
МЧЖ ўртасида 2018 йил 8 майда тузилган ипотека шартномаси ҳақиқий эмас
деб топилган ва Палатанинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Навоий
вилоят
иқтисодий
суди
апелляция
инстанциясининг
2020 йил 4 сентябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори бекор қилинган ва иш бўйича янги қарор қабул қилиниб, даъвогар
И.Ильясовнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган, Палатанинг даъво
аризаси қаноатлантирилиб, МЧЖдан банк фойдасига 653 457 809 сўм кредит
қарзи, 173 321 056 сўм кредит фоизи, жами 826 778 865 сўм кредит қарздорлиги
ундирилган ва ундирув гаров нарсасига қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2020 йил 4 декабрдаги қарорига асосан Навоий вилоят иқтисодий
суди апелляция инстанциясининг 2020 йил 4 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 24 августдаги ажрими билан даъвогар И.Ильясовнинг апелляция
инстанцияси судининг қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб
чиқиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилиб, апелляция инстанцияси судининг
2020 йил 4 сентябрдаги қарори бекор қилинган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 25 ноябрдаги қарори билан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
2020 йил 10 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул
қилинган. Даъвогар И.Ильясовнинг даъво аризаси қаноатлантирилган ва Банк
филиали ҳамда қарз олувчи ўртасида 2018 йил 8 майда тузилган ипотека
шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Палатанинг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилиб, МЧЖдан Банк фойдасига 826 778 865 сўм кредит
қарздорлиги ундирилган. Даъво талабининг ундирувни гаров нарсасига қаратиш
қисмини қаноатлантириш рад этилган. Банк филиалига нисбатан иш юритиш
тугатилган.
Банк ариза билан мурожаат қилиб, Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 24 августдаги ажрими ва 2021 йил
25 ноябрдаги қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган.
Аризада Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 24 августдаги ажрими ва 2021 йил 25 ноябрдаги қарорига Чирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 4-1102-2104/726-сонли иш бўйича 2021 йил
21 июндаги ҳал қилув қарори билан МЧЖ таъсисчиларининг 2018 йил
22 январдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб топлиши асос
қилиб олинганлиги, мазкур Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
4-1102-2104/726-сонли иш бўйича 2021 йил 21 июндаги ҳал қилув қарори
апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 13 декабрдаги қарори билан бекор
қилинганлиги суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
учун асос сифатида келтирилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати қонуний
кучга кирган суд қарорларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
тўғрисидаги банкнинг аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли
хулосага келган. Чунки, Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2021 йил 24 августдаги ажрими ва 2021 йил 25 ноябрдаги қарорига
фақат Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1102-2104/726-сонли иш
бўйича 2021 йил 21 июндаги ҳал қилув қарори асос бўлмаган. Мазкур қарорга
асос сифатида жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг 2020 йил
21 сентябрдаги судланувчилар Ж.Шералиев ва М.Насироваларга нисбатан
чиқарилган ҳукми ҳам асос бўлган. Мазкур жиноят ишлари бўйича суднинг
ҳукми бекор қилинмаган ва ўзгартирилмаган. Шунингдек, Тошкент вилоят
ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят ишини бир қисмини
алоҳида иш юритувга ажратиш ва жиноят ишини қўзғатиш ҳақидаги қарорга
кўра, банкнинг Қибрай филиали ходимларига нисбатан янги аниқланган
ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 228-моддаси иккинчи қисми “а”, “б”
бандлари ва 228-моддаси учинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилганлиги асос
бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 325-моддасига мувофиқ, суд ўзи қабул қилган
ҳамда қонуний кучга кирган суд ҳужжатини ушбу бобда назарда тутилган
асосларга кўра ва тартибда янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриши мумкин.
ИПКнинг 327-моддасига кўра, қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар қуйидагилардан
иборат:
1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига
маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим
ҳолатлар;
2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб
ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима қилинганлиги
суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса ва мазкур иш
бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб
бўлган бўлса;
3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг
мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми,
ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари;
4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари
бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул
қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор
қилинганлиги.
Банкнинг аризасида келтирилган ҳақидаги важлари янги очилган ҳолат
ҳисобланмайди.
Шу сабабли апелляция инстанцияси суди банкнинг аризасини
қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида асосли хулосага келган.
Кассация шикоятида келтирилган важлар асоссиз бўлиб, суд қарорларини
бекор қилиш учун асос бўлмайди.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 305-моддасининг биринчи қисмига кўра, судининг ажрими устидан
ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда кассация тартибида шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Тошкент вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги ажримини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, кассация шикояти учун
тўланган почта харажатларини банк зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 26 январдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б.Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари:
Б.Исрайлов
Ш.Мирзахакимов