← Назад
Решение #600940 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 262 | — | law | |
| Апелляция инстанцияси суди жавобгар томонидан ИПКда | 262 | — | law | |
| ИПК | 268 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2202/681-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Д.Акрамова
Апелляция инстанцияси судида
судья М.Умаров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ
ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ
ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 26 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Убайдуллаев
ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
Фарғона
вилоят
судининг
ходими
С.Каримовнинг
кўмагида,
“Ўзсаноатқурилишбанк”
АТБнинг
(жавобгар)
ишончли
вакили
У.Шарафиддинов (2022 йил 23 июндаги 04-16/29-сон ишончнома), “Фозилов
Зохиджон боғи” фермер хўжалиги (учинчи шахс) ишончли вакиллари
А.Ғиёсов, И.Исақов (2023 йил 11 апрелдаги 5 ва 6-сон ишончнома), фуқаро
М.Тоштемиров иштирокида, Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судьясининг 2023 йил 26 январдаги ажрими устидан
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан берилган кассация шикояти ва унга
илова қилинган ҳужжатларни иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд
мажлисида Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб
куйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят
ҳудудий бошқармаси даъвогар “Қувасой Бизнес Сервис” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Қувасой Бизнес Сервис” масъулияти
чекланган жамияти, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Фарғона филиали, “Водий
Рустамбек Неъматлари” фермер хўжалиги ҳамда “Фозилов Зохиджон боғи”
фермер хўжалиги ўртасида тузилган 2020 йил 7 февраль кунги ипотека
шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ажрими билан ишга Фарғона вилоят адлия
бошқармаси, Кадастр агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси, “Водий
Рустамбек Неъматлари” фермер хўжалиги ва “Фозилов Зохиджон боғи”
фермер хўжалиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган.
ажрими билан иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилиб, иш фуқаролик
ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига юборилган.
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Фарғона минтақавий банк хизматлари
офиси биринчи инстанция судининг мазкур ажримидан норози бўлиб, ажрим
устидан апелляция шикояти берган ва мазкур шикоятда шикоят беришнинг
ўтказиб юборилган муддатини узрли деб топиб, ўтказиб юборилган муддатни
тиклаган ҳолда апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни ҳамда
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 мартдаги ажримини
тўлиқ бекор қилишни сўраган.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судьясининг 2023 йил 26 январдаги ажрими билан апелляция шикояти
беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномани
қаноатлантириш рад этилган ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Фарғона
минтақавий банк хизматлари офисининг 2023 йил 11 январдаги 01-1-02/53сонли апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган.
Мазкур ажримдан норози бўлиб “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ кассация
шикояти билан мурожаат қилиб, унда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси ва Фуқаролик процессуал кодексида ишни
иқтисодий суддан фуқаролик судига ўтказиш тартиби мавжуд бўлмаса-да, суд
ИПК талабларини бузган ҳолда ишни фуқаролик ишлари бўйича туманлараро
судга юборганлиги, шикоят бериш муддати узрли сабабга кўра ўтказиб
юборилганлиги, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги
ва ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслигини билдириб, суд ажримини бекор қилишни ва ишни кўриш учун
апелляция инстанциясига юбориш тўғрисида қарор қабул қилишни сўраган.
Жавобгар вакили суд муҳокамасида кассация шикоятида келтирилган
важларни такрорлаб, судлов ҳайъатидан уни қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар ва учинчи шахс вакиллари кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси
судининг ажримини бекор қилишни лозим топди.
ИПК 262-моддасига кўра қонун ҳужжатларида бошқача муддат
белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди
томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.
Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги, ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция
шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида
берилади.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган
муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция
инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул
2
қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва
апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг
сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган
муддатини тиклаш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга
қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Апелляция шикоятини (протестини) бериш муддатини тиклашни рад
этиш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш
тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари
ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар,
шунингдек суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун ушбу модданинг
биринчи қисмида назарда тутилган апелляция шикоятини бериш муддати
уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум бўлган кундан эътиборан
ҳисобланади.
Апелляция инстанцияси суди жавобгар томонидан ИПКда
262-моддасида белгиланган икки ойлик муддатда апелляция шикояти
берилмаганлиги сабабли, узрли сабабларсиз шикоят бериш муддатини ўтказиб
юборилганлиги учун илтимосномани рад этишни лозим топган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил
20 апрелдаги “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида
кўриш амалиёти тўғрисида” 16-сонли Қарорининг 7-бандига кўра, ИПК
262-моддаси учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) бериш
муддати ўтказиб юборилган тақдирда, у шикоят (протест) берган шахснинг
илтимосномасига кўра, апелляция инстанцияси суди томонидан тикланиши
мумкин. Илтимосномада муддат ўтказиб юборилишининг сабаблари
кўрсатилиши лозим. Бунда судга шикоят (протест) билан ўз вақтида мурожаат
қилишга объектив равишда тўсқинлик қилган ҳолатлар узрли сабаблар деб
ҳисобланиши мумкин.
ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат
ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини)
ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши,
муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш
эса, рад этилиши лозим (ИПК 268-моддаси биринчи қисми 4-банди) деб
тушунтириш берилган.
ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, апелляция
шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатининг
тикланиши рад этилган бўлса, судья апелляция шикоятини (протестини) иш
юритишга қабул қилишни рад этади.
Апелляция шикояти белгиланган муддатда берилмаган бўлса-да, судлов
ҳайъати ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топиш ҳақидаги
жавобгарнинг илтимосномаси қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди.
3
ИПКнинг 305-моддасига кўра суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда
назарда тутилган ҳолларда кассация тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу
Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести)
ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда
тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судининг апелляция
шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги,
апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция
шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести)
бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни
тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини
(протестини), ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга.
Бундай ҳолатда, иш юзасидан апелляция инстанцияси судининг
ажримини бекор қилишни, апелляция шикоятини кўриш учун апелляция
инстанцияси судига юбориш лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 118, 301 - 303, 305-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судьясининг 2023 йил 26 январдаги ажрими бекор қилинсин.
Апелляция шикояти апелляция инстанцияси судида кўриш учун Фарғона
вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин.
“Ўзсаноатқурилишбанк”
АТБнинг
кассация
шикояти
қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Т. Аннаева
ҳайъат аъзолари:
Б. Убайдуллаев
Ш. Мирзахакимов
4