Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2219/42380 Дата решения 26.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение “Uzbekistan Airways Technics” масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси Давлат солиқ инспекцияси
Source ID 1078643 Claim ID 3177763 PDF Hash 796f6784c8d9bfb9... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 18
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 327-моддаси нинг 327 law
арорини ФКнинг 327-моддаси арорини ФК 327 law
нинг 105-моддаси нинг 105 law
кодексининг 231-232-моддаси кодекси 231-232 code_article
кодексининг 230-моддаси кодекси 230 code_article
кодексининг 13-моддаси кодекси 13 code_article
нинг 13-моддаси нинг 13 law
ИПК 297-моддаси ИПК 297 law
жавобгардан ФКнинг 327-моддаси жавобгардан ФК 327 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
Даъво аризасида жавобгардан фоизларни ФКнинг 327-моддаси Даъво аризасида жавобгардан фоизларни ФК 327 law
кодекси 105-моддаси кодекси 105 code_article
кодексининг 103-моддаси кодекси 103 code_article
идаги 230-моддаси идаги 230 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси суд харажатларини ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2219/42380-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Н.Хамидов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Нарзуллаев Кассация инстанциясида маърузачи судья – Б.Н.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 26 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар В.Сатторова ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори М.Қурбонова, “UZBEKISTON AIRWAYS TECHNICS” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Шарипов (2022 йил 28 августдаги 18-30-2064-сонли ишончнома асосида), Л.Жумаев (2022 йил 2 февралдаги 18-30-302-сонли ишончнома асосида) ва Г.Бессонова (2023 йил 25 апрелдаги 18-30-1198-сонли ишончнома асосида), Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси вакили Ш.Мусурмонов (2023 йил 25 январдаги 33/20-02744-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Сергели тумани адлия бўлимининг “UZBEKISTON AIRWAYS TECHNICS” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясидан 55 880 444 сўм фоиз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 декабрдаги қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори томонидан берилган кассация протести асосида ишни Олий суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Сергели тумани адлия бўлими “UZBEKISTON AIRWAYS TECHNICS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда жавобгар ёки ДСИ деб юритилади)дан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 327-моддасига асосан 55 880 444 сўм фоизни ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 16 сентябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги жалб қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 30 000 000 сўм фоиз ва 24 000 сўм почта харажати, Республика бюджетига 1 117 608,88 сўм давлат божи ундирилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган. Янги қарор қабул қилинган. Сергели тумани адлия бўлимининг даъвогар манфаатида берган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг кассация протестида апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, жавобгарнинг ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш муддатини тиклаш тўғрисида саводсизларча ёзган илтимосномаси нотўғри қаноатлантирилганлиги, биринчи инстанция суди ўз қарорини ФКнинг 327-моддаси билан асослаган бўлса-да, апелляция инстанцияси суди ўз қарорида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади)нинг 105-моддасига асосланиб, даъвогар пул маблағини қайтариш ҳақида 30 кун ичида солиқ инспекциясига мурожаат этмасдан, 2022 йил 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга (бундан буён матнда Бизнес-омбудсман деб юритилади) ҳамда Солиқ қўмитасига мурожаат қилганлигини кўрсатганлиги, ваҳоланки, жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисоб варағидан 2022 йил 2 май куни 2 016 084 134 сўм пул маблағи асоссиз ечиб олинганлиги, шундан сўнг даъвогар бош бухгалтери Г.Бессонова томонидан “Электрон солиқ хизматлари” номли электрон портали орқали 2022 йил 5 май куни жавобгарнинг камерал текширувидан норози бўлиб, 1282915-22-сонли электрон шикоят йўллаганлиги, мазкур мурожаат жавобгар томонидан Солиқ кодексининг 231-232-моддаси тартибида Давлат солиқ қўмитаси (бундан буён матнда ДСҚ деб юритилади)га 2022 йил 5 майда ўрганиб чиқиш учун юборилганлиги маълум қилинганлиги, лекин ушбу шикоятни кўриб чиқиш якуни бўйича ДСҚ томонидан бирор-бир ёзма жавоб хати берилмаганлиги, қолаверса, ушбу шикоятдан ташқари жавобгарга бир неча марта электрон шикоятлар йўлланган бўлиб, уларни ҳал қилиш бўйича жавобгар томонидан бирор-бир жўяли чоралар кўрилмаганлиги, кейинчалик 2022 йил 13 июнда Бизнес-омбудсманга мурожаат этилганидан сўнг, ДСҚнинг 2022 йил 4 июль куни 21-536-сонли қарори билан жавобгарнинг 2022 йил 16 июлдаги қарори бекор қилинганлиги ҳақида даъвогар Бизнес-омбудсманга муқаддам йўлланган 2022 йил 13 июлдаги 02-14-5/4811-1997-рақамли хатдан хабар топганлиги, шунган сўнг Бизнес-омбудсманга жавобгардан ноқонуний ечиб олинган пул маблағи бўйича фоиз ундириш ҳақида иқтисодий судга даъво аризаси киритиш сўралганлиги, Бизнес-омбудсман 2022 йил 19 августдаги жавоб хати билан иқтисодий судга мустақил равишда мурожаат қилиш мумкинлигини билдирганлиги, шундан сўнг 2022 йил 22 августда Сергели туман адлия бўлимига мурожаат қилинганлиги ва адлия бўлими орқали даъво аризаси киритилганлиги, апелляция инстанцияси суди Солиқ кодексининг 230-моддасига асосланган ҳолда камерал текширув натижаси бўйича қабул қилинган қарор юқори инстанция суди томонидан бекор қилинган тақдирда, ушбу қарор бўйича солиқларнинг ва молиявий санкцияларнинг ундирилган (тўланган) суммаларига фоизлар тўлаб бериш ёхуд тўлаб бермаслик масаласи ноаниқ ва мавҳумлиги туғрисидаги иддаоларни рад қилганлиги, ҳолбуки Солиқ кодексининг 13-моддасида солиқ тўғрисидаги конунчилик ҳужжатларидаги барча бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин этилиши, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 13-моддасида суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилиши, суд ишни кўришда давлат органининг ёки бошқа органнинг ҳужжати қонунга мувофиқ эмаслигини, шу жумладан ушбу ҳужжат ваколат доирасидан четга чиқилган ҳолда қабул қилинганлигини аниқласа, қонунга мувофиқ қарор қабул қилиши, низоли муносабатни тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд шунга ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ нормаларини қўллайди, бундай нормалар ҳам мавжуд бўлмаганда эса низони қонунларнинг умумий асослари ва мазмунига таяниб ҳал қилиши, тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар ўртасидаги низолар бўйича ишларни кўриб чиқишда қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилиши белгиланганлиги, ушбу иқтисодий иш бўйича биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор кассация протестини қаноатлантириб, фоиз суммасини қонунга мувофиқ ҳисоб-китоб қилиб, ундириб бериш ҳақида фикр берди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация протестини қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди. Жавобгар вакили апелляция инстанциясининг қарорини ўз кучида қолдиришни, кассация протестини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Сергели тумани адлия бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги таркибидаги Ғазначилик бошқармаси вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни улар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурор фикрини тинглаб, протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанцияси судига юборишни, кассация протестини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгарнинг 2022 йил 25 февралдаги 00086-кт-сонли буйруғига асосан даъвогарнинг 2021 йил июнь-декабрь ойлари бўйича фаолиятида Солиқ кодексида белгиланган солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва бюджет тизимига тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Текшириш натижаси юзасидан даъвогар солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаган 2 016 084 134 сўм қўшимча солиқлар тўлаши лозимлиги қайд этилган. Жавобгар томонидан солиқ ҳисоботларига тузатиш киритиш тўғрисида даъвогарнинг электрон шахсий кабинетига 2022 йил 2 мартдаги 33/20-06585сонли талабнома юборилган ҳамда қўшимча ҳисобланган солиқ суммаларини ундириш бўйича 2022 йил 31 мартда 33/20-10679-сонли қарор қабул қилинган ва шу йилнинг май ойида даъвогарнинг ҳисоб рақамидан жами 2 016 084 134 сўм пул маблағлари ечиб олинган. Даъвогар ушбу ечиб олинган пул маблағларини қайтариш мақсадида амалий ёрдам беришни сўраб, Бизнес-омбудсман ва ДСҚ раисига 2022 йил 13 июнь куни 18-30-1406-сонли шикоят билан мурожаат қилган. Шикоятни кўриб чиқиш натижаси юзасидан ДСҚнинг 2022 йил 4 июлдаги 21-536-сонли қарори билан солиқ инспекциясининг 2022 йил 31 мартдаги 33/20-10679-сонли қарори 1.1-бандига асосан 2021 йил 3-чорак учун фойда солиғига қўшимча ҳисобланган 2 007 901 000 сўмнинг 1 972 251 800 сўмлик қисми бекор қилинган. ДСИ томонидан қайд этилган пул маблағи ноқонуний ечиб олинганлиги ва ушбу пул маблағидан асоссиз фойдаланганлигини асос қилиб, Сергели тумани адлия бўлими даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан ФКнинг 327-моддасига асосан 55 880 444 сўм фоизни ундиришни сўраган. ФК 2-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмига кўра, фуқаролик қонунчилиги фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг, интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиш асосларини ҳамда уларни амалга ошириш тартибини белгилайди, шартнома мажбуриятлари ва ўзга мажбуриятларни, шунингдек бошқа мулкий ҳамда у билан боғлиқ шахсий номулкий муносабатларни тартибга солади. Бир тарафнинг иккинчи тарафга бмаъмурий бўйсунишига асосланган мулкий муносабатларга, шу жумладан солиқ, молиявий ва бошқа маъмурий муносабатларга нисбатан фуқаролик қонунчилиги қўлланилмайди, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно. ФКнинг 327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади. Кредиторнинг пул маблағларидан қонунсиз фойдаланиш туфайли унга етказилган зарар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан унга тегиши керак бўлган фоизлар суммасидан ошиб кетса, кредитор қарздордан зарарнинг бу суммадан ортиқча бўлган қисмини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Даъво аризасида жавобгардан фоизларни ФКнинг 327-моддасига асосан ундириш сўралган. Тарафлар муносабатлари солиқ қонунчилигидан келиб чиққан бўлса-да, биринчи инстанция суди даъвогар ўз даъво талаби ФКнинг фоиз ундириш тўғрисидаги нормасини қўллаш мумкинлигини асослантириб бермаган ва даъво талабини асосли деб ҳисоблаган. Шу билан бирга талаб қилинган фоиз суммасини Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 11-бандида берилган тушунтиришга асосланиб, 55 880 444 сўмдан 30 000 000 сўмгача камайтирган. Мазкур Пленум қарори ҳам айнан фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида бўлиб, суд низони ҳал қилишда ушбу тушунтиришни инобатга олиш мумикнлигини моддий ҳуқуқ нормаси бтилан асослантириб бермаган. Апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ушбу хатосига эътибор бермасдан, даъвони қаноатлантиришни рад этишда даъвогар пул маблағини қайтариш ва унга ҳисобланган фоизларни ҳисоблаш тўғрисида Солиқ кодекси 105-моддасининг учинчи қисмида белгиланган ўттиз кунлик муддат ичида ДСИга мурожаат қилмасдан, 2022 йил 13 июндаги Бизнес-омбудсман ва ДСҚ раисига мурожаат қилганлиги, даъвогар солиқ инспекциясига 2022 йил 19 сентябрда мурожаат қилиб, ундирилган пул маблағларининг 780 млн. сўмини қайтаришни сўраганлиги, Солиқ кодекси 230-моддасининг тўртинчи қисмида солиқ органининг сайёр солиқ текшируви ёки солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарори юқори турувчи солиқ органи ёки суд томонидан бекор қилинган тақдирда, ушбу қарор бўйича солиқларнинг ва молиявий санкцияларнинг ундирилган (тўланган) суммалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ушбу суммалар ундирилган (тўланган) даврда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган фоизларни инобатга олган ҳолда қайтарилиши (ҳисобга олиниши) лозимлиги белгиланганлиги, бироқ жавобгар томонидан сайёр солиқ текшируви ёки солиқ аудити эмас, балки камерал текширув ўтказилганлиги ҳақидаги асослар билан даъвони қаноатлантиришни рад этган. Мазкур ҳолатда даъвогар ўз талабини ФК нормалари билан асослаган бўлса-да, апелляция инстанцияси суди Солиқ кодекси нормаларига асосланиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш мумкинлигини ўз қарорда асослантириб бермаган. Шу билан бирга даъвогарнинг Бизнес-омбудсман ва ДСҚ раисига қилган мурожаатини пул маблағини қайтариш сифатида баҳолаш мумкин эмаслиги ҳам асослантириб бермаган. Ваҳоланки, даъвогар ДСИ томонидан қўшимча солиқлар нотўғри ҳисобланганлиги ҳақида бир неча марта мурожаат қилинган. Бундан ташқари, апелляция инстанцияси суди даъвони қанаотлантириш айнан қайси асос билан рад этилганлигини ўз қарорида асослантириб бермаган. Яъни, мазкур ҳолатда низоли муносабат Солиқ кодексининг 103-моддасида белгиланган қоидалар (ортиқча ундирилган солиқ суммаларига фоизлар ҳисобланиши) ёки солиқ органининг сайёр солиқ текшируви ёки солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарори юқори турувчи солиқ органи ёки суд томонидан бекор қилинган тақдирда, ушбу қарор бўйича солиқларнинг ва молиявий санкцияларнинг ундирилган (тўланган) суммалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ушбу суммалар ундирилган (тўланган) даврда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган фоизларни инобатга олган ҳолда қайтарилиши (ҳисобга олиниши) лозимлиги ҳақидаги 230-моддасида белгиланган ҳолатда фоизлар ундириш ҳақидаги қоидалар тадбиқ этилиши суд қарорида кўрсатилмаган. Бундан ташқари, судлар томонидан даъвогарнинг ҳисоб рақамидан пул маблағлари қачон ечиб олинганлиги, қайтарилганлиги ёхуд бошқа солиқ тўловларига йўналтирилганлиги ҳолатларига аниқлик киритилмаган. Даъво аризасида пул маблағлари 2022 йил 4 майда ечиб олинганлиги ва фоизлар ушбу санадан ҳисобланганлиги қайд этилган бўлса-да, ДСИ томонидан тақдим этилган маълумотда пул маблағлари 2022 йил 6 майдан 10 майга қадар ечиб олинганлиги кўрсатилган. ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли эканлиги белгиланган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанцияси суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаган. Низони ҳал этишда айнан қайси қонун нормалари қўлланилиши лозимлиги аниқланмаган. Шу сабабли судлов ҳайъати, кассация протестини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанцияси судига юборишни лозим деб топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда даъвогар ва жавобгарнинг важларини тўлиқ ўрганиши, уларга баҳо бериши, хусусан даъво аризасида кўрсатилган даврлар бўйича ушлаб қолинган суммалар ва унга ҳисобланган фоизлар суммаларига аниқлик киритиши, низони ҳал этишда қайси қонун нормалари қўлланишини аниқлаши, ишдаги ва янгидан тақдим этадиган далилларга баҳо бериб, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ишни кўриш натижаси бўйича қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасига асосан тақсимлаши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг кассация протести қисман қаноатлантирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 декабрдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан биринчи инстанцияси судида кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: В.Сатторова Ш.Мирзахакимов