Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/3531 Дата решения 26.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзнефтгазинспекция Ответчик / Подсудимый AZIYA NEFT GAZ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1080255 Claim ID 3266973 PDF Hash 7847ffcc592c7933... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунни 46-моддаси онунни 46 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47 Tel: (+998-73) 244-65-40, (+998-73) 244-65-30 FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Fergana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2023 йил 26 апрель 4-1501-2302/3531-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Энергетига вазилиги ҳузуридаги “А”сининг жавобгар “И” масъулияти чекланган жамиятини 066224-сонли хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисида Тасдиқнома орқали хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятини тугатиш ва жавобгардан 30 000 сўм почта харажатини тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Аризачи Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “А” (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “И ” масъулияти чекланган жамиятини 066224-сонли хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисида Тасдиқнома орқали хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятини тугатиш ва жавобгардан 30 000 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. 2023 йил куни видеоконференцалоқа режимида ўтказилган суд мажлисида Инспекция вакили А.А. Аббасов ўзига берилган ваколати доирасида текшириш ўтказиш тартибига риоя этгани ҳолда Инспекциянинг 2023 йил 22 февраль кунги 22кт-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 27-28 февраль кунлари жавобгарда нефть маҳсулотлари ва углеводород бирикмасидан олинадиган бошқа маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш, бериш ва ҳисобга олиш ҳамда сифат ва миқдор жиҳатидан сақланиши, сотиш фаолияти бўйича хабардор қилиш тартиб-таомилларига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилганида аниқланишича, жамиятни юридик манзили ўзгаргани учун 2021 йил 31 август куни берилган нефть маҳсулотларини (автобензин, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материалларини), бундан заводда идишларга қадоқланган мустасно, сотиш фаолиятини бошланганлик тўғрисидаги 010707-сонли Тасдиқнома ўрнига 2023 йил 28 февраль куни 066224сонли Тасдиқнома олингани, жавобгарнинг Хабарномасида манзили Қарши шаҳар, Буюк Турон кўчаси кўрсатилгани, лекин жавобгар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги “Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 88-сон қарори талабларини бузиб, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Хонабод м.ф.й., 5-иқтисодий зонасида жойлашган омбордан фойдаланилгани, омборда сақланиб келаётган нефть маҳсулотларининг ортиқчалик миқдори, шунингдек бир қатор техник ва метрологик камчиликлар борлиги аниқланиб, 28 февраль куни жамият раҳбарига бажарилиши шарт бўлган Кўрсатма берилганини, жавобгар Кўрсатмадаги 9 та банд иборат бўлган талаблардан 5 тасини, яъни 5 кун ичида жавобгар омбордаги сиғимларга трафарет ёзувлари тўлиқ ёзиш, сиғимлар ёруғ рангларга қайта бўяш, сиғимларни боғлаб турувчи қувур ўтказгичларга жамлагич жадвалларни ишлаб чиқиш, омбордаги сиғимларга алоҳида нефть маҳсулот қабул қилиш ва тарқатиш имкониятини яратиш, 15 кун ичида жамият фойдаланаётган нефть омбори манзиллари ҳақида белгиланган тартибда хабардор этиш ҳақидаги Хабарнома орқали Тасдиқномага киритиш талабларини бажармагани, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ-701-сонли Қонуннинг 46 ва 48-моддаларига асосан жавобгарни Тасдиқнома орқали хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятини тугатиш лозимлигини тушунтириб ўтди. Жавобгар раҳбари биринчи суд мажлисида аризани қаноатлантиришни рад этишни сўраб, 2021 йилда корхона таъсисчилари ўзгарганини, шундан сўнг фаолиятлари давомида давлатга тахминан 5,5 миллиард сўм солиқлар тўланганини, Инспекция томонидан текшириш ўтказилганида 2023 йилни 28 февраль куни далолатнома расмийлаштирилганини, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сергели тумани судининг қарори билан Инспекция томонидан берилган материал бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиб, жаримани тўлаганини, шу билан текшириш оқибатлари тугаган деб ҳисоблаганини, нефть омборини топиш осон эмаслигини, камчиликларни бартараф этиш муддатлари қисқа бўлганини, ҳозирда фаолиятлари тугатилса маълум муддатга ишчи-ходимлар ишсиз қолишларини, барча камчиликларни белгиланган қисқа муддатларда бартараф этиш имконият қила олмаганларини, билдирилган талаблар ўз вақтида бажарилмаслик даъво аризасида сўралаётган оқибатларни келтириб чиқиши мумкинлиги Кўрсатмага ёзиб тушунтирилганида камчиликларни ўз вақтида тўғрилаш ёки қўшимча муддат сўрашга ҳаракат қилишлари мумкинлигини тушунтириб ўтди. Ишни кўриш кейинга қолдирилгани ҳақида тарафлар огоҳлантирилган, лекин 2023 йил 21 апрель куни иккинчи суд мажлисига вакиллари келишмади. Аризачи вакили 2023 йил 25 апрель куни суд девонхонаси орқали илтимоснома киритиб, унда жавобгар барча камчиликларни бартараф этилгани учун ишни қонуний ҳал қилишни сўради. Жавобгар суд девонхонасига 2023 йил 25 апрель куни 14-сонли аризани тақдим этиб, унда барча камчиликлар бартараф этилганини кўрсатиб ўтди. Суд тарафлар вакиллари суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида огоҳлантирилгани учун ишни вакилларини иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди. Суд тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани рад этишни лозим деб топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 декабрдаги ПҚ-440-сонли қарорини 2-бандига асосан 2023 йил 1 апрелга қадар Инспекцияга, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишмасдан тадбиркорлик субъектларини уларнинг молиявийиқтисодий фаолиятига аралашмаган ҳолда энергия ресурслардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари бўйича текширишга берилган ваколатида ҳамда текшириш ўтказиш учун Омбудсман вакилини хабардор қилиб (221-803-686-сонли текшириш коди), шунингдек ўзининг 2023 йил 22 февралдаги 22кт-сонли буйруғига мувофиқ текшириш дастури бўйича Инспекция жавобгарнинг фаолиятини текширган. Текшириш натижасида 2023 йил 28 февраль куни тузилган 22-сонли далолатнома ва шу кунги бажарилиши мажбурий бўлган Кўрсатма жавобгар раҳбарига топширилганида у эътирозсиз уларни қабул қилган. Жавобгар бажарилган ишларни Инспекцияга топширганида 2023 йил 29 март кунги далолатномада жавобгар 9–бандлардан иборат бўлган бажарилиши мажбурий бўлган Кўрсатманинг 5 та, яъни 5 кун ичида жавобгар омбордаги сиғимларга трафарет ёзувлари тўлиқ ёзиш, сиғимлар ёруғ рангларга қайта бўяш, сиғимларни боғлаб турувчи қувур ўтказичларга жамлагич жадвалларни ишлаб чиқиш, омбордаги сиғимларга алоҳида нефть маҳсулот қабул қилиш ва тарқатиш имкониятини яратиш, 15 кун ичида жамият фойдаланаётган нефть омбори манзиллари белгиланган тартибда хабардор этиш ҳақидаги Хабарнома орқали Тасдиқномага киритиш талабларини бажармаган. Ўзбекистон Республикаси “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомили тўғрисида”ги Қонуннинг 2-иловасида автобензин, авиабензин, эктрабензин, дизель ёқилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, енефть битуми (бундан нефть битумининг йўлларга мўлжалланган маркалари мустасно), шунингдек техник мойлар ва мойлаш материалларини сотиш бўйича фаолият ни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида Инспекцияни хабардор қилиш тартиби белгиланган. Ушбу Қонунни 46-моддасининг биринчи қисмига асосан хабардор қилувчи томонидан фаолиятни (ҳаракатларни) бошлаш тўғрисида юборилган хабарномада кўрсатилган маълумотларнинг ёлғон ёки нотўғрилиги аниқланганида; хабардор қилувчи белгиланган талаблар ва шартларнинг бузилиши билан боғлиқ камчиликларни ваколатли орган томонидан белгиланган муддатда бартараф этилмаганида ваколатли орган судга хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятини тугатиш ҳақида ариза билан мурожаат этиш ҳуқуқи берилган. Инспекция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли “Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори 4боби “Хабардор қилувчиларнинг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятини тўхтатиш, қайта тиклаш ва тугатиш тартиби”да асосланиб, судга жавобгарни фаолияти тугатиш ҳақидаги ариза билан мурожаат этган. Суд жавобгар бажарилиши мажбурий бўлган Кўрсатмадаги барча талабларни бажармагани учун Инспекцияда судга ариза билан мурожаат этиш ҳуқуқи бўлган деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, суд Кўрсатмада уни бажариш муддатларини бузилиши қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқиши тадбиркорлик субъектига тушунтирилгани ёзилмаганини, жавобгар томонидан йўл қўйилган камчиликлар жиддий камчиликлар ҳисобланмаслигини, шунингдек иш судда кўрилаётган қисқа муддат ичида камчиликлар бартараф этилганини инобатга олиб, аризани рад этишни лозим деб топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси 12-бандига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда давлат божини тўлашдан озод қилинган, шунинг жавобгардан давлат божи ундирилмайди. ИПК 118-моддасига мувофиқ жавобгардан даъвогар фойдасига 30 000 сўм почта харажати ва суд депозитига 75 000 сўм суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш харажатини ундириш лозим бўлади. Бинобарин, суд ИПК 118, 176-179, 215, 216, 217, 220, 221-222-моддаларига асосан, ҚАРОР ҚИЛАДИ: 4 Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “И” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “А” фойдасига 30 000 сўм почта харажати ва ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75 500 сўм видеоконференцалоқа режими харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига ўн кунлик муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли. Д.С. Акрамова