Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2228/49061 Дата решения 26.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение “LAZZAT QICHAJ” масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ
Source ID 1081132 Claim ID 3114012 PDF Hash a7fec0fbdfcadde1... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
онунининг 16-моддаси онуни 16 law
онуннинг 29-моддаси онуннинг 29 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2228/49061-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Д.Хайруллаева Апелляция инстанциясида маърузачи судья Ф.Ёдгоров Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 26 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “LAZZAT QICHAJ” акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг вакили С.Арипов (2022 йил 28 октябрдаги 89-сонли ордерга асосан), “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки вакили З.Рахмонова (2022 йил 23 июндаги 04/16/52-сонли ишончномага асосан), “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси вакили В.Утамуродов (2022 йил 17 октябрдаги 01/28-05-2591-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар “LAZZAT QICHAJ” акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг жавобгарлар “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки ва унинг Мирзо Улуғбек филиали, “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасига нисбатан “E-auksion” электрон савдо платформасида аукцион савдоларига қўйилган Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Лаззат кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган жами 12 603,28 кв.м. кўчмас мулкни (2863281-сонли лот) аукцион савдоларидан олиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “LAZZAT QICHAJ” акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда даъвогар, АЖ ҚК деб юритилади) ва “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда жавобгар, АТБ деб юритилади)нинг Мирзо Улуғбек филиали (бундан буён матнда банк филиали деб юритилади ўртасида 2015 йил 9 апрелда 1-сонли қайтарма лизинг келишуви тузилиб, ушбу келишувга кўра, жавогар (лизинг берувчи) даъвогар (лизинг олувчи)га 3 йил муддатга 6 ой имтиёзли давр қўллаган ҳолда, 12 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан Тошкент вилояти, Янги йўл тумани, Лаззат кўчаси, 1-уйда жойлашган бино ва иншоот (бундан буён матнда лизинг объекти деб юритилади)ни сотиб олишга 3 000 000 000 сўм лизинг маблағлари ажратиш, даъвогар эса ушбу лизинг объекти учун ўз вақтида лизинг тўловларини тўлаб бориш мажбуриятини олган. Шунингдек, жавобгар ва даъвогар ўртасида лизинг объектини сотиб олиш бўйича олди-сотди шартномаси имзоланган ва жавобгар томонидан даъвогарга 3 000 000 000 сўм ажратиб берилган. Даъвогар томонидан лизинг объекти учун тўловлар кечиктирганлиги сабабли жавобгар лизинг лизинг келишувини бекор қилиш ва лизинг объектини қайтариш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Шунга кўра 4-1101-2201/1312-сонли иш бўйича Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 августдаги ажрими билан тарафлар медиатив келишувга эришганлиги сабабли жавобгарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Бироқ даъвогар томонидан медиатив келишув бажарилмай тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли жавобгар томонидан 2022 йил 15 августда шартнома бир томонлама бекор қилинганлиги тўғрисида даъвогарга талабнома орқали маълум қилинган ва лизингга берилган мулк жавобгар томонидан 2022 йил 24 августда электрон аукционга ҳужжатлар тақдим этилган. Бундан норози бўлган даъвогар жавобгар ва унинг филиалига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “E-auksion” электрон савдо платформасида аукцион савдоларига қўйилган лизинг объектини (2863281-сонли лот) аукцион савдоларидан олишни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Филиалга нисбатан иш юритиш тугатилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорлари устидан даъвогар томонидан кассация шикояти берилиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда, даъвогар лизинг объекти учун тўловларни кечиктирганлиги сабабли жавобгар лизинг объектини олиб қўйиш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилганлиги, 2019 йил 18 апрелда тарафлар ўртасида келишув битими тузилиб, лизинг объекти учун тўлов муддати 2020 йил октябрга қадар деб белгиланганлиги, 2020 йил COVID-19 пандемияси сабабли яна лизинг тўловларини тўлаш даъвогар томонидан кечиктирилганлиги сабабли жавобгар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво билан мурожаат қилиб, лизинг объектини қайтаришни сўраганлиги, ишни судда кўриб чиқишда 2022 йил 8 августда тарафлар медиатив келишув тузиб, ушбу медиатив келишувнинг 1-бандига кўра, даъвогар лизинг келишуви бўйича юзага келган жами 3 830 451 264,34 сўм қарздорликни 2022 йил 18 августга қадар тўлаб бериш мажбуриятини олганлиги, жавобгар бунга ўз розилигини билдирганлигини, шунга қарамасдан 2022 йил15 августда лизинг объекти учун тўловни амалга ошириш муддати келмасидан жавобгар лизинг келишуви бекор килинганлиги тўғрисида даъвогарга хат юборганлиги, медиатив келишувнинг 3-бандига кўра, медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилишга ҳақлилиги белгилаб қўйилганлиги, медиатив келишув билан лизинг келишуви шартлари ўзгартирилганлиги, медиатив келишув тузилган кундан бошлаб жавобгарнинг лизинг келишувини бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқи йўқолган ҳисобланиши ва келишув бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда фақатгина суд тартибида келишув бекор қилиниши мумкинлиги белгилаб қуйилганлиги, бундан ташқари, жавобгар ноқонуний равишда қайтарма лизинг келишуви асосида даъвогарга берилган ва унинг балансида бўлган лизинг объектини ҳуқуқи бўлмаган ҳолда аукцион савдоларига чиқарганлиги ва бу билан лизинг келишуви ва медиатив келишув шартларини бузганлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятини қувватлаб, лизинг шартномаси бўйича МЧЖ мажбуриятини бажармаганидан сўнг судга даъво берилганлиги ва ишни судда кўриш вақтида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги ва жавобгар қарздорликни 2022 йил 18 августга қадар тўлаш мажбуриятини олганлиги, бироқ ушбу муддатни кутмасдан 2022 йил 15 августда жавобгарга хат йўллаб, лизинг шартномасини бир томонлама бекор қилишини маълум қилганлиги, медиатив келишувнинг 3-бандида қарздор мажбуриятини бажармаса кредитор судга даъво билан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги кўрсатилганлиги, бироқ ушбу бандга даъвогар риоя қилмасдан, медиатив келишув ҳам бекор қилинмаганлигига қарамасдан лизинг объектини аукцион сотувига ноқонуний қўйганлиги, даъвогарнинг ўзи медиатив келишув шартини бузганлиги, объект жавобгарнинг балансида бўлиб, далолатнома билан олинмаганлиги, медиатив келишувни бекор қилиб, лизинг объектини қайтариб олгандан сўнг уни аукционга чиқариши мумкинлиги, медиатив келишув бўйича жавобгар инвестор топиб, пулни инвестор орқали банкка жавобгарнинг қарзини қоплашга йўналтирмоқчи бўлганида банк пулни фақатгина жавобгар ҳисоб рақами орқали банкка тушиши лозимлигини маълум қилганлиги сабабли уч томонлама келишув амалга ошмай қолганлигини билдирди. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, медиатив келишув тузилганидан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик тўланмай келганлиги, лизинг объекти далолатнома билан жавобгар балансига қайтарилганлиги, медиатив келишувнинг 3-бандида кредиторнинг судга мурожаат қилишга ҳақли деб кўрсатилган бўлса-да, бунга мажбур эмаслиги, банк томонидан жавобгарга шартнома бекор қилинганлиги тўғрисида 2021 йил 15 августда ёзилган бўлса-да, ушбу хат почта орқали жавобгарга 2022 йил 19 августда юборилганлиги, шундан сўнг жавобгар 2022 йил 24 августда ҳужжатларни аукционга тақдим этганлиги, камчиликлар аниқланиб ҳужжатлар қайтарилгач 2022 йил 28 августда иккинчи марта топширилганлиги ва аукцион 2022 йил 30 сентябрь куни деб белгиланганлиги, банк томонидан мулкни аукционга чиқаришда қонун талаби бузилмаганлигини билдирди. Суд муҳокамасида иштирок этган “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК вакили жавобгар томонидан мулкка тегишли ҳужжатлар илова қилиниб, уни аукционга қўйиш учун буюртма берилганлиги ва буюртма қабул қилиниб, мулк аукцион савдосига қонуний чиқарилганлигини билдирди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари суд мажлиси муҳокамаларида берган тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди қайтарма лизинг келишувининг муддати давомида даъвогар тўлов жадвалида кўрсатилган тўловларни ўз вақтида тўламасдан келганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги, лизинг шартномасининг 6.1.5.1-бандига асосан лизингга олувчи лизинг тўловлар жадвалини икки ёки ундан ортиқ марта бузган ҳолда лизинг берувчи уни ёзма огоҳлантирган ҳолда шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ва лизинг объектини олиб қўйиш ҳуқуқи белгиланганлиги, шартнома муддатида белгиланган уч йиллик муддатнинг ҳам тугаганлигини эътиборга олиб, жавобгар томонидан шартнома бир томонлама бекор қилганлиги ва кўчмас мулк электрон аукционга қўйилганлигини қонуний деб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг ушбу тўхтами билан келишиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган. Шартноманинг 8.1-бандида даъвогар барча лизинг тўловларини амалга оширгач, лизинг объектига эгалик ҳуқуқи ўтиши, 6.1.5-бандида эса даъвогар лизинг тўловлари жадвалини икки ёки ундан ортиқ марта бузган ҳолда даъвогар шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ҳуқуқи белгиланган. Жавобгар шартноманинг ушбу бандларига асосланиб шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқидан фойдаланиб, лизинг объектига бўлган ҳуқуқ даъвогарга ўтмаганлигидан фойдаланиб, объектни аукционга қўйишни лозим топган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. Апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг қайтарма лизинг келишувининг муддати медиатив келишув тузилгач ўзгарганлиги, мажбуриятни бажариш муддати 2022 йил 18 августгача тўловларни тўлаш учун вақт белгиланганлиги ва лизинг объекти ҳали даъвогарда эканлиги сабабли мулкни аукцион танловларга қўйилиши қонун талабларига ҳилофлиги тўғрисидаги важлари билан асосли келишмай, медиатив келишув тузилганлиги, қайтарма лизинг келишувининг шартлари ўзгарганлигини англатмаслиги, шунингдек тарафларнинг шартнома бўйича зиммасига олган мажбуриятларни бажаришдан озод этмаслиги, шартнома шартига кўра лизинг объектига эгалик ҳуқуқи жавобгарга ўтмаганлиги билан асослаган. Судлов ҳайъати ҳам биринчи ва апелляция инстанция судларининг юқоридаги тўхтамлари билан келишиб, даъвогарнинг кассация шикоятидаги медиатив келишув тузилган кундан бошлаб жавобгарнинг лизинг келишувини бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқи йўқолган ҳисобланиши ва келишув бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда фақатгина суд тартибида келишув бекор қилиниши мумкинлиги белгилаб қуйилганлиги тўғрисидаги важларини ассосиз деб ҳисоблайди. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига кўра, медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган шарт тарзида ёки алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади. Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда тарафлар ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян низолар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал этилиши кераклиги ҳақидаги қоида бўлиши лозим. Мазкур Қонуннинг 29-моддасига асосан, медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Медиатив келишув тузилиб, тўловни амалга ошириш муддати келишилганлиги жавобгарнинг шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди. Медиатив келишув тузилганлиги ва уни бекор қилинмаганлиги лизинг шартномасини бекор қилишга монелик қила олмайди. Шунга кўра жавобгар шартнома ўартига мос ҳолда уни бир томонлама 6 ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан ихтиёрий тўланган суд харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: “LAZZAT QICHAJ” АЖ ҚКнинг кассация шикояти қаноатлантирмасдан, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Убайдуллаев ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов