← Назад
Решение #601086 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 301 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2208/40652-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья Ю.Фозилова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья А.Усманов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 26 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Ш.Мирзахакимов ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “ISHTIHON METALL CITY” масъулияти чекланган жамияти
вакили Ф.Мустанов (2022 йил 18 июлдаги 405-сонли ордерга асосан)
иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 3 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 январдаги қарори
устидан “Passionis stroy” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ISHTIHON METALL CITY” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Passionis stroy” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)дан 576 132 700 сўм асосий қарз, 135 391 184 сўм пеня
ва 25 000 000 сўм зарар ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 576 132 700 сўм асосий қарз, 30 000 000 сўм пеня
ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 5 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида ҳал қилув қарорининг асослантирувчи
қисми билан хулоса қисми бир-бирига зид эканлиги, 25 000 000 сўм зарар
ундириш талаби бўйича маълумот судга тақдим қилинмаганлиги ҳақида важлар
келтирилиб, ҳал қилув қарорини қисман бекор қилиш ва апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок қилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, кассация
шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 17 июнда 179-сонли шартнома
тузилиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга маҳсулотларни етказиб бериш,
жавобгар эса уларни қабул қилиб, тўловларни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 2.2-бандига кўра, сотиб олувчи қабул қилинган махсулот
учун тўловларни пул ўтказиш йўли билан етказиб берувчининг банкдаги ҳисоб
рақамига 5 (беш) банк иш куни ичида тўлов амалга ошириши белгиланган.
Жавобгар маҳсулотларни қабул қилиб олган бўлса-да, тўловларни амалга
оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида шартнома бўйича
576.132.700 сўм миқдорида асосий қарздорлиги юзага келганлиги сабабли
даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди жавобгардан даъвогар фойдасига 576 132 700 сўм
асосий қарзни ундириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот
етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Шартнома бўйича жавобгар 2022 йил 21 июндаги 106-сонли
ҳисоб-фактурага асосан жами 576 132 700 сўмлик маҳсулотларни даъвогардан
қабул қилиб олганлиги ўз тасдиғини топган.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгар томонидан тўловлар ўз
вақтида амалга оширилмаганлиги учун 135 391 184 сўм миқдорида пеня
ундиришни сўраган.
Шартноманинг 4.1-банди “б” кичик бандида агарда сотиб олувчи етказиб
берилган маҳсулот учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаган тақдирда тўлов
кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,5 фоиз, бироқ кечиктирилган қарздорликнинг
50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Шунингдек, шартноманинг 5.1 бандида чекловчи ёки тақиқловчи характерга
эга давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари тарафлардан бирига шартнома шартларини бажаришга тўсқинлик
қилган бўлса тарафлар шартномада кўзда тутилган форс-мажор ҳолатларида
жавобгарликдан озод қилиниши белгиланган. Бироқ, жавобгарнинг банклардаги
ҳисоб рақамлари бўйича операцияларини Тошкент шаҳар Давлат солиқ
бошқармаси томонидан тўхтатиб турилиши форс-мажор ҳолати ҳисобланмайди.
Чунки, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасининг жавобгарни
банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги ҳужжати норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тоифасига кирмайди.
Биринчи инстанция суди жавобгарнинг молиявий аҳволини инобатга олиб,
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ пеня миқдорини асосли равишда камайтириб,
30 000 000 сўм миқдорида пеня ундириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
Даъвогар даъво аризасида жавобгар мажбуриятини лозим даражада
бажармаганлиги боис даъвогар ҳуқуқини тиклаш учун “LEGAL FERO”
адвокатлик бюроси билан 2022 йил 15 июлда юридик хизмат кўрсатиш
тўғрисида №63-сонли битим имзолаганлиги ва унга мувофиқ ташкилотнинг
ҳисоб рақамига 25 000 000 сўм тўловни зарар сифатида жавобгардан ундиришни
сўраган.
ФКнинг 14-моддасида агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда
тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган
зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкинлиги, зарар деганда, ҳуқуқи
бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим
бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий
зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик
муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган
даромадлари (бой берилган фойда) тушунилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 19бандида агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган
қисми тўланиши тўғрисида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъвогарнинг 25 000 000 сўм зарар
ундириш талаби ундирилган пеня билан қопланаётганлиги сабабли даъво
талабининг зарар ундириш қисми асосли равишда қаноатлантириш рад
қилинган.
Бироқ, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг асослантирувчи
қисмида 62 000 000 сўм пеня ва 5 389 099 сўм давлат божи ундириш лозимлиги
ҳақида нотўғри кўрсатилган. Шу сабабли ҳал қилув қарорининг асослантирувчи
қисми ўзгартирилиши лозим.
Апелляция инстанцияси суди қайд этилган ҳолатни инобатга олмасдан, ҳал
қилув қарорининг асослантирувчи қисмидаги хатолик техник хаторлик натижаси
келганлиги важи билан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида
асоссиз хулосага келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 3 ва 4-бандларига кўра, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги,
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ушбу Кодекс 301-моддасининг 2-бандига биноан кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб
чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга, 4-бандига асосан ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, суд қарорларини ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг
асослантирувчи қисмида 62 000 000 сўм пеня ва 5 389 099 сўм давлат божи
ундириш тўғрисидаги жумласидаги пеня ундириш қисми 30 000 000 сўмга ва
божи ундириш қисми 7 140 239 сўмга ўзгартиришни, суд қарорларининг қолган
қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, шу сабабли кассация шикояти учун тўланган
суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб,
қарор қилади:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 октябрдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 5 январдаги қарори ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмидаги 62 000 000 сўм пеня ва
5 389 099 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги жумласидаги пеня ундириш
қисми 30 000 000 сўмга ва божи ундириш қисми 7 140 239 сўмга ўзгартирилсин.
Суд қарорларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б.Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари:
Ш.Мирзахакимов
Т.Аннаева