← Назад
Решение #601189 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| онуннинг | 40 | — | law | |
| Апелляция инстанцияси суди томонидан ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1702-2202/511-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья С.Юлдашев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья А.Абдурахманов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 26 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар
Т.Аннаева
ва
Ш.Мирзахакимовдан
иборат
таркибда,
Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “ЎЗАГРОСУҒУРТА” АЖ вакили
В.Тургунов, Асака банк АЖ вакиллари А.Асқархонов (2023 йил 4 январдаги
20-05/15-сонли ишончномага асосан), Н.Мирзаев (2023 йил 4 январдаги
20-05/52-сонли ишончномага асосан), У.Мамазияев (2022 йил 1 февралдаги
20-05/222-сонли ишончномага асосан), М.Носировлар (2022 йил 1 февралдаги
20-05/206-сонли ишончномага асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул
қилинган қилинган Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 13 октябрдаги қарори устидан берган “Ўзагросуғурта”
акциядорлик жамиятининг кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон
Республикаси Олий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Асакабанк”
акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ўзагросуғурта”
акциядорлик жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
262 505 000 сўм суғурта пулини ундиришни сўраган.
Суднинг 2020 йил 3 августдаги ажрими билан ишга “Асака Имкон Агро”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда учинчи шахс деб
юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 28 июлдаги ҳал қилув қарори
билан Палатанинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 13 октябрдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор
қилишни, ҳал қилув қарорини эса ўз кучида қолдиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилишни, ҳал қилув қарорини эса ўз кучида
қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакиллари апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдириб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни сўрадилар.
Суд мажлисида Палата ва Учинчи шахс вакиллари муҳокамаси вақти ва
жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд
мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни Палата ва учинчи шахс вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, Асака банк АЖ ва “Асака имкон агро” МЧЖ ўртасида
2017 йил 5 апрелда кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан
банк қарздорга “аҳолига қулай, ихчам иссиқхоналар қуриб бериш,
паррандалар ва мевали кўчатлар етказиб бериш” мақсадида 36 ой кредит
танига нисбатан имтиёзли давр билан 60 ой муддатга жами 350 000 000 сўм
миқдорида кредит маблағларини ажратиш, қарздор эса кредит маблағларини
шартномада белгиланган муддатларда қайтариш, фоизларини ўз вақтида
тўлаш мажбуриятини олган.
Ажратилган кредит таъминоти сифатида фуқаро Хошимов Абдуманноб
Исақжоновичнинг 50,0 млн. сўмлик кафиллик, шунингдек “Ўзагросуғурта”
АЖ билан 05.04.2017 йилда тузилган 02-сонли шартномага асосан 280,0 млн.
сўмлик, 12.05.2017 йилдаги тузилган 03-сонли шартномага асосан 70,0 млн.
сўмлик, 12.06.2017 йилдаги тузилган 04-сонли шартномага асосан 880,0 млн.
сўмлик кредитни қайтмаслик хатари бўйича суғурта полиси тақдим этилган
Кредит шартномасига мувофиқ банк томонидан мажбуриятлар
бажарилиб, қарздорга 350 000 000 сўм миқдорда кредит маблағлари
ажратилган.
Бироқ, қарздор ўз мажбуриятларини бажармасдан, ажратилган кредит
маблағлари ва унга ҳисобланган фоизларни белгиланган муддатларда
қайтармасдан келган.
Шу сабабли банк Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судига
қарздордан кредит қарздорлигини ундириш юзасидан даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2021 йил
26 февралдаги ҳал қилув қарори билан “Асака имкон агро” МЧЖ ва фуқаро
Хошимов Абдуманноб Исақжонович ўғлидан солидар тартибида 50,0 млн.
сўм, “Асака имкон агро” МЧЖдан 233 658 346 сўм кредит қарздорлиги банк
фойдасига ундирилган ва даъвогарга ижро хужжати берилган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қарори юзасидан Мажбурий ижро бюроси
Асака туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга
оширилган.
Бироқ, қарздорнинг мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли Мажбурий
ижро бюроси Асака туман бўлимининг 2022 йил 4 июндаги қарорига асосан
иш юритиш тамомланиб, ижро ҳужжати даъвогарга қайтарилган.
Суғурта шартномасининг 3.1.2-бандида тўловларни узоқ муддатли
тўламаслик мазкур шартнома бўйича қарздор томонидан кредит
шартномасида белгиланган шартларда ва муддатларда асосий кредит қарзини
ушбу шартномада кўзда тутилган кутиш даври тугаганидан сўнг суғурта
қилдирувчига қайтармаслик бўйича мажбуриятларнинг бажармаслиги
тўловларни узоқ муддатли тўламаслик деб тан олиниши, ушбу шартномада
назарда тутилган кутиш даврининг сўнги кунидан кейинги кун узоқ муддатли
тўламаслик кунининг бошланиши суғурта ҳодисаси ҳисобланиши
кўрсатилган.
Шунга кўра, даъвогар суғурта ҳодисаси юзага келган деб ҳисоблаб,
Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 262 505 000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган.
Мазкур ҳолатда суғурта ҳодисаси мавжудлиги сабабли даъвогарнинг
даъво талаблари асосли ҳисобланади ва жавобгардан даъвогар фойдасига
262 505 000 сўм суғурта товони ундирилиши лозим.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар
томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил
29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 22-бандида агар суғурта шартномаси
мажбурият бажарилишининг таъминоти сифатида тузилган бўлса, асосий
мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор суғурталовчидан суғурта
товонини ёки суғурта пулини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги, агар
суғурта шартномаси хўжалик шартномаси бўйича мажбуриятлар
бажарилишининг таъминоти сифатида тузилганида, суғурталовчига талаб
билдирилгунга қадар кредитор қарздордан қарзни ундириш чораларни
кўриши зарур ва фақат қарздорнинг мажбуриятни бажариш учун мол-мулки
етарли бўлмагандагина кредитор суғурталовчига талаб билдириш ҳуқуқига
эга, агар суғурта шартномасида бошқача ҳолат белгиланмаган бўлса,
қарздорнинг мол-мулки мажбуриятни бажариш учун етарли эмаслиги давлат
ижрочисининг ижро ҳужжатини “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан ундирувчига қайтариш
тўғрисидаги қарори билан тасдиқланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг ижро варақалари
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги
Қонуннинг 40-моддасига асосан даъвогарга қайтарилган.
Ушбу ҳолатларни инобатга олмасдан, биринчи инстанция суди
даъвогарнинг кредит шартномасининг 4.23-бандидаги мажбуриятлар
бажармаганлиги асоси билан даъвони қаноатлантиришни рад қилиш
тўғрисида асоссиз хулосага келган.
Кредит шартномасининг 4.23-бандида банкнинг жойларда қарздорнинг
иқтисодий ва молиявий аҳволини, ҳисоб ҳамда ҳисоботини, кредитдан
мақсадли фойдаланилаётганлиги, кредитланаётган бойликларни сақланишини
текшириб туриш ҳуқуқи қайд этилган. Кредит шартномасининг ушбу бандда
назарда тутилган банкнинг ҳуқуқлари суғурта шартномасига алоқадар эмас.
Шунингдек, апелляция инстанцияси суди суғурта шартномасининг
7.5.7-бандида суғурта қилувчи суғурталовнинг суғурта пулини тўлашни рад
этганлиги юзасидан судга даъво билан чиқиши мумкинлиги назарда
тутилганлиги, ушбу банди низони судгача ҳал қилиш тартибини белгилаши,
даъвогар судгача низони ҳал қилиш тартибига риоя қилмаганлиги важи билан
даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида асосиз хулосага келган.
Шартноманинг 7.5.7-бандига кўра суғурта қилувчи суғурталовнинг
суғурта пулини тўлашни рад этганлиги юзасидан судга даъво билан чиқиши
мумкинлиги баён этилган. Шартноманинг ушбу банди низони судгача ҳал
этиш тартибини белгиламайди.
Апелляция инстанцияси суди томонидан ИПК 107-моддаси биринчи
қисмининг 5-банди нотўғри қўлланилиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш тўғрисида асоссиз хулосага келинган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 3 ва 4-бандларига кўра, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги,
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб
чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, Асака туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
28 июлдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 октябрдаги қарорини бекор қилишни,
иш бўйича янги қарор қабул қилишни, даъво аризасини қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 262 505 000 сўм суғурта товони ундиришни,
жавобгардан республика бюджетига 7 875 150 сўм давлат божи ундиришни,
кассация шикояти учун тўланган давлат божини жавобгар зиммасида
қолдиришни, тўланган почта харажатларини тарафлар зиммасида
5
қолдиришни, жавобгардан Олий суд депозит ҳисоб рақамига ишни суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм
суд харажатларини ундиришни, ижро варақаларини беришни, Асака
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июлдаги ҳал қилув қарори ва
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
13 октябрдаги қарори бўйича ундирувни бекор қилишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Асака туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июлдаги ҳал қилув
қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 13 октябрдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармасининг палата аъзоси “Асакабанк” АЖ манфаатида берган даъво
аризаси қаноатлантирилсин.
“Ўзагросуғурта” АЖдан “Асакабанк” АЖ фойдасига 262 505 000 сўм
суғурта товони ундирилсин.
“Ўзагросуғурта” АЖдан республика бюджетига 7 875 150 сўм давлат
божи, Олий суд депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм суд харажатлари
ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Асака туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июлдаги ҳал қилув
қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 13 октябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б.Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари:
Т.Аннаева
Ш.Мирзахакимов