Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2301/2622 Дата решения 26.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Самарқанд шаҳар иқтисодий суди Судья Тухтаев Камалиддин Ибрагимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDGAZTA`MINOT акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Дарғом ирригация тизими бошқариш
Source ID 1085697 Claim ID 3267772 PDF Hash cc3746d8d0930896... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Текст решения 6 388 символов
4-1401-2301/2622-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Самарқанд шаҳри 2023 йил 26 апрель Самарканд шаҳар иқтисодий судининг судьяси К.И.Тухтаев раислигида, М.Узоқовнинг котиблигида, даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг жавобгар Дарғом ирригация тизими бошқармасидан 6 845 468,8 сўм асосий қарз, 54 763,7 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Самарқанд шаҳар иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида, даъвогар вакили А.Раззаков (03.03.2023 йилдаги 22-109-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, Самарқанд шаҳар иқтисодий судига даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан жавобгар Дарғом ирригация тизими бошқармасига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, даъво аризасиа томонлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгарга етказиб берилган табиий газ учун тўловлар ўз вақтида тўланмаслиги натижасида қарздорлик юзага келганлиги, қарздорликни тўлаб бериш бўйича жавобгарга талабнома берилган бўлса-да, жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлиги, шартномада тўлов кечиктирилган кунлар учун пеня ҳисобланиши назарда тутилганлиги баён қилиниб, жавобгар Дарғом ирригация тизими бошқармасидан даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» АЖ фойдасига 6 845 468,8 сўм асосий қарз ва тўлов кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган 54 763,7 сўм пеняни ундириш сўралган. Суд мажлисида даъвогар вакили А.Раззаков даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Дарғом ирригация тизими бошқармаси вакили иштирок этмади. Суд, тарафлар вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даьвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Дарғом ирригация тизими бошқармаси (Истеъмолчи) ва “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминот филиали (Етказиб берувчи) ўртасида 06.01.2023 йилда табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Шартномага кўра, “Етказиб берувчи” ўз зиммасига газ тармоқлари орқали “Истеъмолчи”нинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ (кейинги ўринларда газ деб аталади) етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг 1.4.-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиб олиш ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган. “Етказиб берувчи” томонидан шартномада белгиланган тартиб ва миқдорда газ етказиб берилган бўлсада, “Истеъмолчи” унинг ҳақини ўз вақтида тўлиқ тўламаганлиги натижасида қарздорлик юзага келган. Дарғом ирригация тизими бошқармасининг абонент картасидан кўринишича, 01.04.2023 йил ҳолатига табиий газ истеъмоли бўйича қарздорлиги 6 845 468,8 сўмни ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 468- моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади, 478-моддасида, агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланилади. Шунинг учун даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, жавобгар Дарғом ирригация тизими бошқармасидан даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» АЖ фойдасига 6 845 468,8 сўм асосий қарз ва тўлов кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган 54 763,7 сўм пеняни ундириш сўралган. Суд, тарафлар ўртасида шартнома тузилганлигини, шартномада белгиланган мажбуриятлар даъвогар томонидан бажарилганлигини, шартнома мажбуриятлари жавобгар томонидан бажарилмаганлигини, қарздорлик тўлаб берилмаганлигини, жавобгарнинг қарздорлиги 6 845 468,8 сўмни ташкил этганлиги тегишли далиллар билан тасдиқланганлигини инобатга олиб, даъвонинг 6 845 468,8 сўм асосий қарзни ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб берилган газ қиймати ўз вақтида тўланмаганда, истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Даъвогар шартноманинг ушбу шартидан келиб чиқиб, 6 845 468,8 сўм қарздорлик тўлови 2 кунга кечиктирилганлиги учун (6 845 468,8 * 0,4 фоиз * 2 кун) 54 763,7 сўм пеня ҳисоблаб, ҳисобланган пеняни жавобгардан ундиришни сўраган. Суд, жавобгар томонидан тўлов кечиктирилганлигини инобатга олиб, даъвонинг 54 763,7 сўм пеняни ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг кўргазмасини тинглаб, даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгар Дарғом ирригация тизими бошқармасидан даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» АЖ фойдасига 6 845 468,8 сўм асосий қарз, 54 763,7 сўм пеняни ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 300 000 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажатини жавобгар Дарғом ирригация тизими бошқармаси зиммасига юклашни лозим топади. Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Дарғом ирригация тизими бошқармасидан даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» АЖ фойдасига 6 845 468,8 сўм асосий қарз, 54 763,7 сўм пеня, 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар Дарғом ирригация тизими бошқармасидан Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарканд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья К.И.Тухтаев