← Назад
Решение #601193 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2301/934-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 26 апрель
Дўстлик шаҳри
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар
“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамиятининг жавобгар
“MIRZACHO’L MELIORATOR” хусусий корхонасидан 17.186.400 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлардан:
даъвогар вакили Ж.Норқулов (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили
Б.Мустафаев (раҳбар)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
жамияти (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “MIRZACHO’L MELIORATOR”
хусусий корхонаси(бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан
17.186.400 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб,
даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгарга нисбатан электр
энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги сабабли далолатнома
тузилиб, қайта ҳисроб-китоб қилинганлиги натижасида қарздорлик келиб
чиққанлигини, қайта ҳисоб-китоб қилинган қарздорлик суммаси ҳам асосий
қарздорлик ҳисобланишинини, шу сабабли даъво аризаси билан мурожаат
қилганлигини, жавобгарнинг далолатнома тузилган кунга қадар корхонага
электр ҳисоблагичи кўпроқ истеъмол ёзаётганлиги ва текшириб беришни сўраб
ариза билан мурожаат қилганлиги аниқланганлиги, шу боис жавобгарнинг
аризаси даъвогар томонидан ўрганилиб чиқилиши натижасида 26.02.2023 йилда
расмийлаштирилган қайта-ҳисоб китоб бўйича 17.186.400 сўм 1.205.280 сўмга
қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 1.205.280 сўм асосий қарзи мавжудлиги
аниқланганлиги, жавобгар мазкур суммани тўлаб бериши қайта ҳисоб-китоб
хулосасида кўрсатилганлиги, даъвони мазкур 1.205.280 сўмга қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб,
электр энергиясидан фойдаланиш қоидаси бузилганлиги юзасидан
26.01.2023 йилда далолатнома тузилиб, 26.02.2023 йилда қайта ҳисоб-китоб
хулосаси қилинганлигини, бироқ, унинг мазкур ҳолатдан норози бўлиб
даъвогарга берган аризаси юзасидан, яъни ЭХУ яхши ишламаётганлиги
сабабли 20 январда электр тармоқлари корхонасига ариза билан мурожаат
қилганлиги бўйича қўшимча ўрганиш ўтказилиб, 26.02.2023 йилда
расмийлаштирилган қайта-ҳисоб китоб бўйича 17.186.400 сўм 1.205.280 сўмга
қайта ҳисоб-китоб қилиниб, жавобгар мазкур суммани тўлаб бериши қайта
ҳисоб-китоб хулосасида кўрсатилганлиги, даъвони мазкур 1.205.280 сўмга
қаноатлантирилишига эътирози йўқлигини билдирди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар ва жавобгар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Даъво аризасидан кўринишича, 2023 йил 26 январь куни жавобгарнинг
электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги ҳолати юзасидан
далолатнома расмийлаштирилиб, 2023 йил 13 февралда қайта ҳисоб-китоб
далолатномаси тузилган. Мазкур далолатноманинг хулосасига кўра, жавобгар
17.186.400 сўм тўлаб бериши лозимлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
18 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш қоидалари”нинг 20-бандига кўра, маиший истеъмолчида электр
энергиясини ҳисобга олиш приборини улаш схемаси ўзгарганда, приборга зарар
етказилганда (истеъмолчининг айби билан) ёки пломбалари бузилганда,
ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш
тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилганда, электр энергиясини
ҳисобга олиш приборларидан ташқари бошқа электр қабул қилгичлар
уланганда ва амалда истеъмол қилинган электр энергияси кўрсаткичларини
камайтириш мақсадида бошқа қоида бузишларга йўл қўйилганда, қоида
бузилиши ҳақида белгиланган намунада далолатнома тузади.
Шунга кўра, 2023 йил 26 январь куни Мирзачўл туман ХЭТК вакили ва
истеъмолчи иштирокида электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари
бузилганлиги тўғрисида 0008223-0000106-сонли далолатнома тузилган.
Юқорида қайд этилган Қоиданинг 121-банди иккинчи қисмига кўра,
ҳисобга олинмаган электр энергиясининг қайта ҳисоб-китоби белгиланган
тартибда, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга, электр
энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилишига йўл қўйган истеъмолчи ёки
унинг вакили иштирокида ёхуд иштирокисиз ҳудудий электр тармоқлари
корхонаси томонидан қоида бузиш аниқланишидан олдинги давр учун амалда
тўланган электр энергия миқдори ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Шунингдек, мазкур Қоиданинг 123-бандига мувофиқ, ҳисобга
олинмаган электр энергияси миқдори далолатнома асосида аниқланади ва
тўлаш учун маиший истеъмолчига қўшимча тўлов ҳужжати ёзиб берилади.
Қоида бузилиши юзасидан тўлов ҳужжатини ёзишда амалдаги тариф
қўлланади. Қўшимча тўлов ҳужжати бўйича ҳақ 10 кун муддатда тўланмаса,
истеъмолчидан кўрсатилган суммани мажбурий тартибда ундириш тўғрисида
судга даъво аризаси берилади.
Шу боис даъвогар судга мазкур қарздорликни ундириш юзасидан судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Бироқ, тарафлар вакилларининг судга берган тушунтиришига ҳамда
даъвогар вакили томонидан тақдим этилган 2023 йил 26 апрелдаги қайта ҳисобкитоб далолатномасига кўра жавобгарнинг қарздорлиги 1.205.280 сўмни
ташкил этган.
Қолаверса, даъвогар вакили томонидан даъвони 1.205.280 сўмга
қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини рад қилиш сўралган.
Қайд этилган ҳолатлар, тарафлар вакилининг кўрсатмалари, даъвогар
вакили томонидан тақдим этилган маълумотнома, далолатномалар, ҳамда
бошқа иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис, суд даъвонинг 17.186.400 сўм асосий қарз ундириш талабини
1.205.280 тўлиқ қаноатлантирилиши лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини
жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб, давлат божини қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгарнинг зиммасига
юклашни, даъвонинг қаноатлантириш рад этилган қисми бўйича олдиндан
тўланган давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI АЖ” акциядорлик
жамиятининг жавобгар “MIRZACHO’L MELIORATOR” хусусий корхонасидан
17.186.400 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “MIRZACHO’L MELIORATOR” хусусий корхонасидан
даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI АЖ” акциядорлик жамияти
фойдасига 1.205.280 сўм қарздорлик ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “MIRZACHO’L MELIORATOR” хусусий корхонасидан
Ўзбекистон Республикаси бюджетига 24.105 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишни кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 319.623 сўм давлат божи
даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI АЖ” акциядорлик жамияти
зиммасида қолдирилсин..
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Жиззах вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шикоят бериш мумкин.
Раислик қилувчи, судья
И.Қурбанов