Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/3451 Дата решения 26.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Асака банк" Ответчик / Подсудимый "FEYXAN TEKS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1185268 Claim ID 3255789 PDF Hash 13d2c9f62211cff5... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу Кодекснинг 736-моддаси Ушбу Кодекс 736 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+998-73) 244 65 30, 244 65 40 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2302/3451-сонли иш 2023 йил 26 апрель 4-1501- Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакилит Б.М. Қодиров (2023 йил 4 январь кунги 20-05/39-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили А.Н. Ёқубов (2023 йил 5 апрель кунги 32-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Асакабанк” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб жавобгар “FEYXAN TEKS” масъулияти чекланган жамиятидан муддатли кредит қарзи 8 666 666 668 сўм, жорий фоиз қарзи 51 266 301 сўм, муддати ўтган кредит қарзи 128 979 407 сўм, муддати ўтган кредит қарзига ҳисобланган орттирма фоиз 921 973 сўм, муддати ўтган фоиз қарзи 514 785 303, жами 9 362 619 652 сўм ва 30 000 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Асакабанк” акциядорлик жамияти манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “FEYXAN TEKS” масъулияти чекланган жамиятидан муддатли кредит қарзи 8 666 666 668 сўм, жорий фоиз қарзи 51 266 301 сўм, муддати ўтган кредит қарзи 128 979 407 сўм, муддати ўтган кредит қарзига ҳисобланган орттирма фоиз 921 973 сўм, муддати ўтган фоиз қарзи 514 785 303, жами 9 362 619 652 сўм ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни, ишни Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд ишни Савдо-саноат палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди. Даъвогар вакили даъвони қаноатлантиришни сўраб, жавобгар вакилининг таклифи билан иш бўйича келишувга эришиш мақсадлари бўлгани учун 2023 йил 17 март кунидан ишни кўриш кейинга қолдирилганини, лекин келишувга эришилмаганини, чунки жавобгар қарздорликни камайтириш чораларини кўрмаганини ва қарздорлик 2023 йил 17 апрель куни ҳолатига ортиб 9 726 827 242, 44 сўмни ташкил этганини, ишни яна кейинга қолдиришга банк эътироз билдиришини тушунтириб ўтди. Жавобгар вакили суд мажлисида қарздорликни камайтириш чоралари кўрилаётганини учун ишни кўришни кейинга қолдиришни ва ишни қонуний кўришни сўради. Суд ишни кўришни кейинга қолдиришга асослар мавжуд эмаслиги учун жавобгар вакилининг илтимосномани қаноатлантиришни рад этди. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш материалларига қараганда, банк ва жавобгар ўртасида 2022 йил 5 октябрь куни 2022-31-сонли Фурқат туманида 2022 йилда кластер усулида етиштириладиган пахта хом-ашёсининг терим пули харажатларини молиялаштириш учун 13 000 000 000 сўм миқдорда 2022 йил 6 декабрь кунига қадар имтиёзли давр билан йиллик 23,99 фоиз, муддати ўтган асосий қарзга йиллик 28,99 фоиз тўлаш шарти билан кредит маблағи ажратилган. Шартномага асосан жавобгар кредит фоизлари, пеня, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган орттирилган фоизлар, кредит тани, банк комиссияларини тўлаш мажбуриятини зиммасига олган. Жавобгар “FEYXAN TEKS” МЧЖ кредит шартномаси мажбуриятларини бузиб, шартномада белгиланган муддатларда кредит маблағини қайтармагани ҳолда қарздорликка йўл қўйгани учун Банк судга даъво аризасини киритган, яъни низо кредит шартномасидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддаси талабларига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 234-моддасида мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади, деб белгиланган. ФК 238-моддаси талабларига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши керак. ФК 735-моддасининг биринчи қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт”, деб белгиланган. Ушбу Кодекснинг 736-моддасининг иккинчи қисмида “Агар қарз шартномасида қарзни қисимлаб (бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли”, деган қоида назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Жавобгар МЧЖ шартномавий мажбуриятни ўз вақтида бажармагани учун судга даъво аризаси киритилган 2023 йил 15 февраль кунги ҳолатига муддатли кредит қарзи 8 666 666 668 сўм, жорий фоиз қарзи 51 266 301 сўм, муддати ўтган кредит қарзи 128 979 407 сўм, муддати ўтган кредит қарзига ҳисобланган орттирма 3 фоиз 921 973 сўм, муддати ўтган фоиз қарзи 514 785 303, жами 9 362 619 652 сўм қарздорлик ҳосил бўлган. Асосий қарз ҳамда кредит фоизларини ундириш ҳақидаги даъво талаблари шартнома шартлари, талабномалар, банк маълумотномалари ва бошқа далиллар билан исботлангани учун суд ушбу талабларни қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (ИПК) 118моддасига мувофиқ, жавобгардан республика бюджетига даъво сумманинг 2 фоизи миқдорида 187 252 393,04 сўм ва даъвогар фойдасига 30 000 сўм почта харажатини ундирилади. Бинобарин, суд ИПК 118, 176-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб, ҚИЛАДИ: Даъво қаноатлантирилсин. Даъвогар “Асакабанк” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “FEYXAN TEKS” масъулияти чекланган жамиятидан муддатли кредит қарзи 8 666 666 668 сўм, жорий фоиз қарзи 51 266 301 сўм, муддати ўтган кредит қарзи 128 979 407 сўм, муддати ўтган кредит қарзига ҳисобланган орттирма фоиз 921 973 сўм, муддати ўтган фоиз қарзи 514 785 303, жами 9 362 619 652 сўм қарз ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “FEYXAN TEKS” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 187 252 393,04 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судининг апелляция инстанциясига апелляция тартибида шикоят (протест) келтирилиши мумкин. Раислик этувчи Д.С. Акрамова