Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1904-2201/1917 Дата решения 26.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Мирзахакимов Шерзод Турдалиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бободеҳқон Пахтакори фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "KARVON T S T" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1078573 Claim ID 3249106 PDF Hash 93eb6ffe39441a51... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд даъво аризасини ИПКнинг 63-моддаси суд даъво аризасини ИПК 63 law
ИПК 295-моддаси ИПК 295 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1904-2201/1917-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – З.Тожиев Апелляция инстанциясида маърузачи судья –А.Махаммадиев Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Т.Мирзахакимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ А Ж Р ИМИ 2023 йил 26 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Убайдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакили – адвокат Р.Кенжаев (2023 йил 18 апрелдаги 08-сонли ордер асосида) ва адвокат Э.Ахмаджонов (2023 йил 16 мартдаги 928-сонли ордер ва 2022 йил 12 декабрдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Туронбанк” АТБ жалб этилган ҳолда, даъвогар “Бободеҳқон пахтакори” фермер хўжалигининг жавобгарлар “Карвон ТСТ” масъулияти чекланган жамияти, “SCT CLUSTER GREENHOUSE” масъулияти чекланган жамияти ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Гаффаров Бекзод Хамракуловичга нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 15 январдаги олди-сотди шартномасини ҳамда “Карвон ТСТ” масъулияти чекланган жамиятининг 2021 йил 7 декабрдаги 2-сонли ва 2022 йил 14 январдаги 1-сонли умумий йиғилиш баённомаларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикоятлари асосида ишни Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Бободеҳқон пахтакори” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар ёки фермер хўжалиги деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “Карвон ТСТ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда 1-жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади), “SCT CLUSTER GREENHOUSE” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда 2-жавобгар деб юритилади) ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Гаффаров Бекзод Хамракуловичга нисбатан МЧЖ ва 2-жавобгар ўртасида тузилган 2022 йил 15 январдаги нотурар жой олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни, шуниндек қўшимча даъво аризаси тақдим этиб, МЧЖнинг 2021 йил 7 декабрдаги 2-сонли ва 2022 йил 14 январдаги 1-сонли умумий йиғилиш баённомаларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 29 августдаги ажрими билан қўшимча даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган. Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган. Иш янгидан кўриб чиқиш учун Денов туманлараро иқтисодий судига юборилган. Суднинг 2022 йил 20 декабрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Туронбанк” АТБ (бундан буён матнда банк деб юритилади) жалб этилган. Денов туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 январдаги ажрими билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги ажрими билан даъвогарнинг апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар кассация шикоятлари билан мурожаат қилган ва унда апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори ҳамда биринчи инстанция судининг 2023 йил 12 январдаги ажрими ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 2 мартдаги ажримини бекор қилиб, ишни кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятларда апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция суди низо “Туронбанк” АТБнинг манфаатларига дахл қилиши сабабли уни ишга жалб этиш чораларини кўрмасдан, ишни мазмунан кўриб чиқиб, процессуал хатоликка йўл қўйганлиги ҳақида барвақт хулосага келганлиги, ваҳоланки низоли шартномада банк тараф сифатида иштирок этмаганлиги, апелляция инстанцияси суди низоли шартномага асосан банк кредит ажратганлиги, мазкур бино-иншоотлар кредит эвазига гаровга қўйилганлигини кўрсатган бўлса-да, шартномада банк тараф бўлмаганлигини, шартномадаги тарафлар эса банк филиалига шартнома асосида мажбурият юклай олмаслигини текшириб кўрмаганлиги, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида қонуний хулосага келган бўлса-да, апелляция инстанцияси суди қонун ҳужжатларини нотўғри талқин этиб, иш ҳолатларини тўлиқ ўрганмасдан, ҳал қилув қарорини бекор қилганлиги, бундан ташқари биринчи инстанция суди 2023 йил 12 январдаги ажрим ва апелляция инстанцияси суди 2023 йил 2 мартдаги ажрим билан даъво аризаси ва апелляция шикояти ваколатсиз шахс томонидан имзоланганлиги ҳақида барвақт хулосага келганлиги, хусусан судлар даъво аризаси ва шикоят фермер хўжалиги таъсисчиси Ғ.Соатов томонидан белгиланган тартибда расмийлаштириб, судга тақдим этилган бўлса-да, суд даъво аризасини ИПКнинг 63-моддаси, 107-моддасининг 2-банди, 265, 272-моддаларига асосан ваколатсиз шахс томонидан имзоланган деб баҳолаб, даъво аризасини кўрмасдан қайтариш ҳақида ажрим чиқариб, қўпол хатога йўл қўйганлиги, даъвогар таъсисчиси Ғ.Соатов ва МЧЖ раҳбари З.Тўхтамишев ўртасида мулкий ва корпоратив низо келиб чиққанлиги, низони келиб чиқишига З.Тўхтамишев томонидан фермер хўжалигида вақтинча бошлиқ вазифасини бажарувчиси сифатида ишлаган вақтида МЧЖ таъсис ҳужжатларига ва устав фондига фермер хўжалиги бошлиғи ва таъсисчиси Ғ.Соатовни розилигини олмасдан ва уни иштирокини таъминламасдан ҳаракат қилганлиги, ўзгартиришларни амалга оширганлиги, натижада ғайриқонуний равишда ўзгартирилган МЧЖ таъсис ҳужжатлари асосида З.Тўхтамишев кейинчалик МЧЖ мол-мулкини унинг таъсисчиси ҳисобланган фермер хўжалиги таъсисчиси Ғ.Соатовни розилигини олмасдан ва хабардор қилмасдан бегоналаштирганлиги сабаб бўлганлиги, низо келишув асосида ҳал этилмаганлиги, фермер хўжалиги ва МЧЖ таъсисчиси Ғ.Соатов ўз ҳуқуқ ва манфаатларини судда ҳимоя қилиш мақсадида даъво аризаси киритганлиги, даъво аризасини ва шикоятни фермер хўжалиги ва МЧЖ таъсисчиси сифатида имзолаганлиги, қуйи инстанция судлари Ғ.Соатов ва З.Тўхтамишев ўртасида мулкий ва корпоратив низо юзага келганлигига, низо иқтисодий судда амалдаги қонунлар асосида ҳал қилиниши лозимлигига ҳуқуқий баҳо бермасдан барвақт хулосага келганлигини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятларида билдирилган важларни қувватлаб, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори ҳамда биринчи инстанция судининг 2023 йил 12 январдаги ажрими ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 2 мартдаги ажримини бекор қилишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгарлар ва “Туронбанк” АТБдан вакиллар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра шикоятни кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори устидан берилган кассация шикоятини фермер хўжалиги номидан унинг таъсисчиси ҳамда МЧЖнинг таъсисчиси сифатида Соатов Ғайрат имзолаган. Шунингдек, биринчи инстанция судининг 2023 йил 12 январдаги ажрими ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 2 мартдаги ажрими устидан берилган кассация шикоятини фермер хўжалиги ва МЧЖнинг таъсисчиси сифатида Соатов Ғайрат имзолаган. Биринчи инстанция судига тақдим этилган Соатов Ғайратнинг ёзма тушунтиришида фермер хўжалигининг раҳбари укаси З.Тўхтамишов эканлигини билдирган. Фермер хўжалигининг 2015 йил 2 январдаги йиғилиш қарорига кўра, Соатов Ғайрат фермер хўжалигининг раҳбари вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига Тўхтамишев Зафар тайинланган. Қизириқ туман ҳокимлигига фермер хўжалиги номидан 2015 йил 3 январда билдириш хати тақдим этилиб, фермер хўжалиги раҳбари бошқа ишга ўтганлиги сабабли раҳбар вазифасига Тўхтамишев Зафар Сахатовични тайинлаш сўралган. Қизириқ туман ҳокимининг 2015 йил 7 январдаги 31-сонли қарори билан фермер хўжалигининг раҳбари сифатида Тўхтамишев Зафар Сахатовичнинг тайинланганлиги маълумот учун қабул қилинган. Ўз навбатида, Тўхтамишев Зафар томонидан судга тақдим этилган тушунтириш хатида фермер хўжалигини раҳбар сифатида 2015 йилдан ҳозирги кунга қадар ўзи бошқариб келаётганлигини билдирган. Баён этилганлардан кўринадики, фермер хўжалигининг бугунги кундаги раҳбари З.Тўхтамишев ҳисобланади. МЧЖнинг 2021 йил 7 декабрда Қизириқ тумани давлат хизматлари маркази томонидан 439358-сонли реестр рақами билан рўйхатдан ўтказилган низомида унинг иштирокчилари сифатида З.Тўхтамишев ва фермер хўжалиги кўрсатилган. Судлов ҳайъати, шикоятдаги Ғ.Соатов ва З.Тўхтамишев ўртасида мулкий ва корпоратив низо юзага келганлиги, шу сабабли Ғ.Соатов даъво аризаси ва шикоятни таъсисчи сифатида имзолаганлиги ҳақидаги важлар билан келишмайди. Чунки, фермер хўжалиги МЧЖнинг таъсисчиларидан бири бўлганлиги сабабли МЧЖ ва фермер хўжалиги ўртасидаги низо корпоратив низо ҳисобланади. Ғ.Соатов эса МЧЖнинг таъсисчиси мақомига эга эмас. Мазкур ҳолатда ушбу корпоратив низо бўйича фермер хўжалиги МЧЖнинг таъсисчиси бўлганлиги ҳамда фермер хўжалиги ва Ғ.Соатов ўртасида корпоратив низо юзага келмаганлиги сабабли кассация шикоятлари Ғ.Соатов томонидан эмас, балки фермер хўжалигининг раҳбари томонидан имзоланиши лозим эди. ИПК 295-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар кассация шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг унинг имзоланмаганлиги ёхуд уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланса, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдиради. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятлари уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлиги сабабли шикоятларни кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикоятлари тақдим этишда тўланган 60 000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилади ҳамда даъвогардан республика бюджетига кам тўланган 1 350 000 сўм давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 295-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати 5 а ж р и м қ и л д и: “Бободеҳқон пахтакори” фермер хўжалигининг кассация шикоятлари кўрмасдан қолдирилсин. “Бободеҳқон пахтакори” фермер хўжалигидан республика бюджетига 1 350 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин шикоят (протест) ушбу Кодексда белгиланган тартибда судга янгидан берилиши мумкин. Раислик қилувчи: Ш. Мирзахакимов ҳайъат аъзолари: Б. Убайдуллаев