← Назад
Решение #601352 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 150 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 31 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 84 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 19 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2301/438-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Т.Маматожиев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья И.Турсунов
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 26 апрель
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида,
вилоят суди судьяси М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
М.Умматова ва И.Турсуновлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
М.Абдусатторовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Р.Ю.
(ишончнома асосида), жавобгар раҳбари А.Т. (паспорт асосида), вакиллари А.Т.
(ишончнома асосида) ва адвокат Д.Х. (ордер асосида), Кадастр агентлиги давлат
кадастрлар палатаси Фарғона вилоят бошқармасидан мутахассис Ш.С.
(ишончнома асосида) ва Кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатаси Фарғона
вилоят бошқармаси Қува туман филиалидан мутахассис Б.Х. (ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар ХХХнинг жавобгар “ХХХ” хусусий
корхонасига нисбатан ноқонуний эгаллаб олинган 800 м 2 ер майдонини
қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Фарғона
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 2 мартдаги ҳал қилув қароридан
норози бўлиб, жавобгар “ХХХ” хусусий корхонаси томонидан киритилган
апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “ХХХ” хусусий корхонаси (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъвогарга қарашли 83-сонли оилавий
поликникаси (собиқ Катта Деҳқонобод шифохонаси)нинг жавобгар томонидан
ноқонуний эгаллаб олинган 800 м2 ер майдонини қайтарилишини сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга мутахассис сифатида Кадастр агентлиги
Фарғона вилоят бошқармаси жалб қилинган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 2 мартдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар томонидан эгаллаб
олинган 800 м2 ер майдони даъвогарга қайтарилган ҳамда даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 3 000 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати
ундирилган.
Суд қароридан норози бўлиб, жавобгар апелляция шикояти келтириб, унда
даъвогар бошлиғи томонидан 2018 йил 31 январда 800 м2 ер майдонини туман
ҳокимлиги захирасига қайтарилишига эътирози йўқлиги тўғрисида
01-03/162-сонли хат юборилганлиги, Қува туман ҳокимининг 2018 йил
18 апрелдаги 661-сонли қарорига асосан ушбу ер майдони туман захира фондига
қайтариб олинганлиги, Қува туман ҳокимининг 2018 йил 23 июндаги 1141-сонли
қарорига асосан туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер майдонини танлаш ва ажратиш
бўйича доимий ҳаракатдаги комиссиясининг 2018 йил 19 июндаги
далолатномаси тасдиқланиб, “ХХХ” хусусий корхонасига туман захира
фондидан 800 м2 бўш ер майдони хом ашё омборхонасини қуриш учун ажратиб
берилганлиги, жавобгар томонидан ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб
олинмаганлиги, қурилиш ишлари тугалланмаганлиги сабабли кадастр
ҳужжатлари тайёрланмаганлиги, бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 150-моддасида назарда тутилган даъво муддати ўтказиб
юборилганлигини билдириб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъвони қаноатлантиришдан рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили Д.Х. апелляция шикоятини қўллабқувватлаб, ундаги важларини тўлиқ ўқиб эшиттириб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришдан рад
этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили Р.Ю. ер майдонини туман ҳокимлиги
захирасига қайтариш тўғрисида розилик хати берганлигини тан олишлиги,
тиббиёт бирлашмаси собиқ раҳбарининг ер майдонини туман ҳокимлиги
захирасига қайтарилишига розилик бериш ваколати бўлганлиги, низоли ер
майдонига нисбатан ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлардан фақатгина
2014 йилда тузилган кўчмас мулк объектига кадастр ҳужжатлари тўплами
мавжудлиги, жавобгарнинг апелляция шикоятига эътирози йўқлигини билдириб,
апелляция шикояти бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида Кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатаси Фарғона
вилоят бошқармасидан мутахассис Ш.С. Кадастр агентлиги томонидан агентлик
архивида сақланаётган 83-сонли оилавий поликлиниканинг кадастр
ҳужжатларида 800 м2 ер майдони туман ҳокимининг қарорига асосан жавобгарга
ажратиб берилганлиги сабабли қизил чизиқ тортиш йўли билан
поликлиниканинг қолган ҳудудидан ажратилганлиги ва кадастр ҳужжатларига
асосан ҳозирда даъвогар эгалигида эмаслиги, ерга ва мулкка бўлган ҳуқуқни
давлат рўйхатидан ўтказиш Кадастрлар палатасининг ҳудудий бўлимлари
томонидан амалга оширилиши, рўйхатдан ўтказиш пуллик асосда бўлганлиги
сабабли фақатгина манфаатдор тарафнинг буюртма аризасига асосан амалга
оширилиши, Кадастрлар палатаси ўз ташаббуси билан ерга ёки мулкка бўлган
ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ваколатига эга эмаслиги, бироқ даъвогар
Кадастрлар палатасига кадастр ҳужжатларига ўзгартириш киритишни сўраб
буюртма ариза бермаганлиги сабабли ундаги кадастр ҳужжатларига ўзгартириш
киритилмасдан қолганлиги ва даъвогар 2014 йилдаги эски кадастр ҳужжатларига
асосланиб судга даъво аризаси киритганлиги, низоли ер майдони туман
ҳокимининг қарорига асосан жавобгарга ажратиб берилганлиги, жавобгар
томонидан низоли ер майдонини эгаллаб, унда қурилиш ишлари амалга
оширилиши қонуний эканлиги, бугунги кунда низоли ер майдони учун барча
солиқлар жавобгар томонидан тўланаётганлиги, чунки Кадастр агентлиги
томонидан электрон маълумотлар базасида низоли ер майдони жавобгарга
бириктирилганлиги ва солиқлар ҳисобланганлиги, даъвогарнинг низоли ер
майдони унинг эгалигидан чиқарилганидан хабари бўлганлиги, чунки
даъвогарнинг ўзи ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтарилишига
розилик хати берганлиги, жавобгар ер участкасида қурилиш ишларини
якунлагандан сўнг ҳам ерга, ҳам бинога бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан
ўтказишни сўраб Кадастрлар палатасига мурожаат қилиши мумкинлигини
билдириб кўрсатув берди.
Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор билан даъвони
қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 276-моддасида, “Суд ишни апелляция инстанциясида кўриш
чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва
асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни
аниқлаши мумкин.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи инстанция судида кўриб
чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар апелляция инстанцияси суди
томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди”, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида”ги 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарори
1-бандининг иккинчи хат бошисига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш
ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ХХХга 2014 йилдаги кўчмас мулк
объектига кадастр ҳужжатлари тўпламига асосан бино ва иншоат ўрни 1105 м2,
боғ ва гулзор ўрни 2275 м2, к/т майдон 1841 м2, бўш майдон 1862 м2, умумий 7083
м2 майдон тегишли бўлган.
ХХХ
бошлиғи
томонидан
2018
йил
24 март куни Қува туман ҳокими номига Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармасининг 2017 йил 30 декабрдаги 03-08/5412-сонли хатига асосан
Соғликни сақлаш вазирлигининг №0290-11 СанПваҚ меъёрларига риоя қилган
ҳолда бино-иншоотларга зарар келтирмасдан тиббиёт бирлашмаси ҳудудидан
800 м2 ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтарилишига эътирози
йўқлиги тўғрисида 01-08/453-сонли хат юборилган.
Қува туман ҳокимининг 2018 йил 16 апрелдаги 661-сонли қарори билан
ХХХга қарашли 83-сонли оилавий поликлиникасига тегишли 800 м2 ер майдони
туман захира фондига қайтариб олинган.
Қува туман ҳокимининг 2018 йил 23 июндаги 1141-сонли қарорига
мувофиқ, туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер майдони танлаш ва ажратиш бўйича
доимий ҳаракатдаги комиссиясининг 2018 йил 19 июндаги далолатномаси
тасдиқланиб, “ХХХ” хусусий корхонасига туман захира фондидан 800 м2 бўш ер
майдони хом ашё омборхонасини қуриш учун ажратиб берилган.
Фарғона вилояти архитектура-қурилиш назорати Давлат инспекцияси
томонидан 2018 йил 24 август куни “ХХХ” хусусий корхонасига низоли ер
майдонида қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун 1305-сонли рухсатнома
берилган.
Жавобгар томонидан ушбу ҳужжатларга асосан объектда хом ашё
омборхонасини қуриш ишлари бошланган. Ҳозирда қурилиш ишлари тўлиқ
якунланмаган.
Даъвогар Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар томонидан ноқонуний эгаллаб олинган 800 м2 ер
майдонини қайтарилишини сўраган.
Гарчи, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорида Ўзбекистон
Республикаси Ер кодексининг 31-моддаси ва Фуқаролик кодексининг
84-моддасида назарда тутилган кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий
ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши,
чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши кераклиги
тўғрисидаги нормаларга асосланиб, жавобгар томонидан низоли ер майдонига
нисбатан ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли даъвони
қаноатлантирган бўлса-да, бироқ ХХХ бошлиғининг розилик хатига асосан Қува
туман ҳокимининг 2018 йил 16 апрелдаги 661-сонли қарори билан ХХХга
қарашли 83-сонли оилавий поликлиникасига тегишли 800 м2 ер майдони туман
захира фондига қайтариб олинганлигини, Қува туман ҳокимининг 2018 йил 23
июндаги 1141-сонли қарорига мувофиқ “ХХХ” хусусий корхонасига туман
захира фондидан 800 м2 бўш ер майдони хом ашё омборхонасини қуриш учун
ажратиб берилганлигини инобатга олмасдан, ҳозирда даъвогарнинг низоли ер
майдонига нисбатан ҳуқуқларини тасдиқловчи қандай ҳужжатлари
мавжудлигини аниқламасдан, даъвони тўлиқ қаноатлантириб, барвақт хулосага
келган.
ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Даъвогар томонидан биринчи ва апелляция инстанцияси судларида Қува
тумани, “Катта Деҳқонобод” МФЙ, Шўрмаҳалла қишлоғида жойлашган
83-сонли оилавий поликлиникасига тегишли 800 м2 ер майдонига бўлган
ҳуқуқларини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига
бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
10-бандига мувофиқ, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ тури ёки эгаси
ўзгарганда, давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг кадастр паспорти фақат
кўчмас мулк объекти мулкдорининг ихтиёри ва сўровига кўра
расмийлаштирилади. Бунда кўчмас мулк объектининг бир қисми
бегоналаштирилганда ёки унда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида
қурилиш) мавжуд бўлганда, объектни давлат рўйхатидан ўтказиш кадастр
паспорти расмийлаштирилгандан сўнг амалга оширилади.
Ишга мутахассис сифатида жалб этилган Кадастр агентлиги давлат
кадастрлар палатаси Фарғона вилоят бошқармаси вакили Ш.С. Кадастр
агентлиги томонидан агентлик архивида сақланаётган 83-сонли оилавий
поликлиниканинг кадастр харитасида 800 м2 ер майдони туман ҳокимининг
қарорига асосан жавобгарга ажратиб берилганлиги сабабли қизил чизиқ тортиш
йўли билан поликлиниканинг қолган ҳудудидан ажратилганлиги ва кадастр
ҳужжатларига асосан ҳозирда даъвогар эгалигида эмаслиги, ерга ва мулкка
бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш Кадастрлар палатасининг ҳудудий
бўлимлари томонидан амалга оширилиши, рўйхатдан ўтказиш пуллик асосда
бўлганлиги сабабли фақатгина манфаатдор тарафнинг буюртма аризасига асосан
амалга оширилиши, Кадастрлар палатаси ўз ташаббуси билан ерга ёки мулкка
бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ваколатига эга эмаслиги, бироқ
даъвогар Кадастрлар палатасига кадастр ҳужжатларига ўзгартириш киритишни
сўраб буюртма ариза бермаганлиги сабабли ундаги кадастр ҳужжатларига
ўзгартириш киритилмасдан қолганлиги ва даъвогар 2014 йилдаги эски кадастр
ҳужжатларига асосланиб судга даъво аризаси киритганлиги, низоли ер майдони
туман ҳокимининг қарорига асосан жавобгарга ажратиб берилганлиги, жавобгар
томонидан низоли ер майдонини эгаллаб, унда қурилиш ишлари амалга
оширилиши қонуний эканлиги, бугунги кунда низоли ер майдони учун барча
солиқлар жавобгар томонидан тўланаётганлиги, чунки Кадастр агентлиги
томонидан электрон маълумотлар базасида низоли ер майдони жавобгарга
бириктирилганлиги ва солиқлар ҳисобланганлиги тўғрисида кўрсатув берди.
Кадастр агентлиги вакилининг кўрсатувлари агентлик томонидан тақдим
қилинган маълумотномада ҳам ўз аксини топган.
Қува туман ҳокимининг 2018 йил 16 апрелдаги ХХХга қарашли 83-сонли
оилавий поликлиникасига тегишли 800 м2 ер майдони туман захира фондига
қайтариб олиш тўғрисидаги 661-сонли қарори ва 2018 йил 23 июндаги “ХХХ”
хусусий корхонасига туман захира фондидан 800 м2 бўш ер майдонини хом ашё
омборхонасини қуриш учун ажратиб бериш тўғрисидаги 1141-сонли қарорлари
бугунги кунда қонуний кучда ва юқори турувчи орган ёхуд судлар томонидан
бекор қилинмаган.
Бундан ташқари даъвогар вакили Р.Ю. апелляция инстанцияси суди
мажлисларида ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш тўғрисида
бирлашма бошлиғи томонидан берилган розилик хатини тан олишлиги, низоли
ер майдонига нисбатан ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлардан фақатгина
2014 йилда тузилган кўчмас мулк объектига кадастр ҳужжатлари тўплами
мавжудлиги ҳамда жавобгарнинг апелляция шикоятига эътирози йўқлиги
тўғрисида кўрсатув берди.
Бундан кўринадики, Қува тумани, “Катта Деҳқонобод” МФЙ, Шўрмаҳалла
қишлоғида жойлашган 83-сонли оилавий поликлиникасининг самарасиз
фойдаланилаётган 800 м2 ер майдони туман ҳокимлиги захирасига қайтарилгач,
даъвогар томонидан Кадастрлар палатаси ҳудудий бўлимларига Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарорига мувофиқ кадастр
ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида буюртма ариза берилмаганлиги
сабабли даъвогардаги кадастр ҳужжатларига ўзгартириш киритилмасдан қолган.
Шунингдек, даъвогарда ҳозирда Қува тумани, “Катта Деҳқонобод” МФЙ,
Шўрмаҳалла қишлоғида жойлашган 83-сонли оилавий поликлиника ҳудудидаги
800 м2 ер майдони унга тегишли эканлигини тасдиқловчи 2014 йилдаги эски
кадастр ҳужжатлари тўпламидан бошқа ҳужжатлари мавжуд эмас.
Бундан ташқари Кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатаси Фарғона
вилоят бошқармаси мутахассиси Ш.С. “ХХХ” хусусий корхонаси ер участкасида
қурилиш ишлари якунлангандан сўнг ерга ва бинога бинога бўлган ҳуқуқларни
давлат рўйхатидан ўтказишни сўраб Кадастрлар палатасига мурожаат қилиши
мумкинлиги тўғрисида ҳам кўрсатув берди.
Биринчи инстанция суди юқорида келтирилган иш ҳолатларини тўлиқ
аниқламасдан, тарафлар томонидан тақдим этилган далилларга тўлиқ баҳо
бермасдан, иш бўйича мутахассисларнинг фикрини эшитмасдан, даъвогарнинг
даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган.
ИПКнинг 279-моддасида, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг
тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлиши
белгиланган.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул
қилишга ҳақлилиги белгиланган.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, “Суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади”, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
19-моддаси кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда
бошқа шахслар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини
кўзлаб билдирилган талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи ариза қайси шахсларнинг
манфаатларини кўзлаб тақдим этилган бўлса, шу шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
Юқорида қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати апелляция шикоятини
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг 2023 йил 2 март кунги ҳал
қилув қарорини бекор қилишни, иш бўйича янги қарор қабул қилиб, даъвони
қаноатлантиришдан рад этишни, даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига
апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 1 500 000 сўм давлат божи ва
30 000 сўм почта харажати ундиришни, даъвогар томонидан биринчи инстанция
учун олдиндан тўланган 3 000 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта
харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, апелляция судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 42, 68, 118, 278-279 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Жавобгар “ХХХ” хусусий корхонасининг апелляция шикояти
қаноатлантирилсин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 2 март кунги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Даъвогар ХХХнинг даъво талаби қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Даъвогар ХХХ ҳисобидан жавобгар “ХХХ” хусусий корхонаси фойдасига
апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 1 500 000 сўм давлат божи ва
30 000 почта харажати ундирилсин.
Иш бўйича ижро варақалари берилсин.
Даъвогар ХХХ томонидан биринчи инстанция учун олдиндан тўланган
3 000 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати унинг зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир йил
муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (прокурор протест)
келтириши мумкин.
Раислик этувчи
М.Умаров
Ҳайъат аъзолари
М.Умматова
И.Турсунов