← Назад
Решение #601409 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 110 | — | law | |
| онун | 8 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1104-2002/625-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Т.Салимов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – У.Сайдахмедов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 25 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, судьялар Т.Аннаева ва
В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори М.Қурбонова,
даъвогар вакили Х.Юлдашев (2022 йил 15 июндаги ишончнома асосида),
жавобгарлар Ж.Юлдашев, Ғ.Ўринбоев ва унинг вакили У.Ахмедов (2022 йил
21 январдаги ишончнома асосида), “Muzaffar Samandar” фермер хўжалиги
вакиллари Х.Юлдашев (раҳбар), ҳуқуқшунос О.Исмоилов (2023 йил
5 январдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Uz Export
xolding” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Бекназарова Ёқутхон
Ахматкуловнанинг жавобгарлар жамият таъсисчилари Ўринбоев Ғофуржон
Солижонович ва Юлдашев Жамшид Мухамедовични жамият таъсисчилари
сафидан чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш
юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 февралдаги қарори устидан жавобгар Ўринбоев
Ғофуржон Солижонович томонидан берилган кассация шикоятини иш
ҳужжатлари билан бирга Олий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Uz Export xolding” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
МЧЖ деб юритилади) таъсисчиси Бекназарова Ёқутхон Ахматкуловна (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) МЧЖнинг ягона таъсисчи сифатида
мебель ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш учун МЧЖ ташкил этиш
тўғрисида 2017 йил 12 декабрда қарор қабул қилган. МЧЖ 2017 йил
12 декабрда Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туман Ягона дарча маркази
томонидан 558573-сон реестр рақами билан рўйхатга олинган.
МЧЖ ва “Muzaffar-Samandar” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
фермер хўжалиги деб юритилади) ўртасида 2017 йил 25 декабрда тузилган
4-сонли
қарз
шартномасига
асосан
МЧЖ
фермер
хўжалигидан
177 850 000 сўм қарз олиб, МЧЖ ва “Erjon-Ergash” масъулияти чекланган
муқобил машина-трактор парки (бундан буён матнда ММТП деб юритилади)
ўртасида 2018 йил 13 январда нотариал расмийлаштирилган кўчмас мулк олдисотди шартномасига асосан ММТПдан умумий ер майдони 4 379 га, шундан
фойдали майдони 1 297,05 кв.м., қурилиш ости майдони 1 719,97 кв.м. бўлган
учта хизмат биноси, битта қоровулхона, иккита гараж биноси, уста бостирма,
иккита ҳожатхона, иккита дарвозадан иборат бино-иншоотни қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари ва полиз экинларини сақлайдиган замонавий музлатгич биносини
барпо этиш, ускуналар билан жиҳозлаш ва ишга тушириш, янги иш ўринлари
яратиш мақсадида 176 707 000 сўмга сотиб олган.
Лойиҳани амалга ошириш учун МЧЖда маблағ бўлмаганлиги боис
МЧЖнинг устав фондига номинал қиймати 21 000 000 сўм бўлган пул
кўринишидаги ҳиссани киритиш, МЧЖ фаолиятини кенгайтириш,
даромадларнини янада ошириш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида,
МЧЖга қабул қилинган санадан бошлаб, бир йил муддатда қиймати
200 000 000 сўмни ташкил этадиган бизнес лойиҳани, хусусан қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари ва полиз экинларини сақлайдиган замонавий музлатгич
биносини барпо этиш, ускуналар билан жиҳозлаш ва ишга тушириш бўйича
инвестицион мажбуриятни амалга ошириш таклифи билан, МЧЖ устав
фондини кўпайтирган ҳолда МЧЖ иштирокчиси сифатида қабул қилиш
ҳақидаги фуқаро Ғ.Ўринбоевнинг ҳамда Ж.Юлдашевнинг 2018 йил
23 февралдаги аризаларига МЧЖнинг ягона таъсисчиси Ё.Бекназарова
томонидан розилик билдирилган.
МЧЖ таъсисчилари томонидан 2018 йил 28 февралда қабул қилинган
умумий йиғилиш қарорига асосан Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани,
Давлат хизматлари маркази томонидан 2018 йил 5 мартда 558573-сон реестр
рақами билан рўйхатга олинган МЧЖ Уставига кўра, Ўринбоев Ғофуржон
Солижоновичнинг МЧЖдаги улуши 21 000 000 сўм ёки 70 фоизни, Бекназарова
Ёқутхон Ахматкуловнанинг МЧЖдаги улуши 7 000 000 сўм ёки 23,3 фоизни,
Юлдашев Жамшид Мухамедовичнинг МЧЖдаги улуши 2 000 000 сўм ёки
6,7 фоизни ташкил этган.
МЧЖ таъсисчиси Ё.Бекназарова Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ғ.Ўринбоев ва Ж.Юлдашевларни
жамият таъсисчилари сафидан чиқаришни сўраган.
Суднинг 2020 йил 9 ноябрдаги ажрими билан ишга фермер хўжалиги
ва Ўртачирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 26 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, Ғ.Ўринбоев ва
Ж.Юлдашев МЧЖ таъсисчилари сафидан чиқарилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 2 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2021 йил 20 майдаги қарори билан суд ҳужжатлари ўзгаришсиз
қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди ўринбосари томонидан ишни кассация тартибида
такроран кўриш ҳақида протест келтирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 23 июлдаги
қарори билан Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил
26 ноябрдаги ҳал қилув қарори, Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2021 йил 2 февралдаги қарори, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 20 майдаги
қарори бекор қилиниб, ишни янгидан кўриш учун Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий судига юборилган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 12 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, МЧЖ
иштирокчиси Ғ.Ўринбоев МЧЖ таъсисчилари сафидан чиқарилган, даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган, суд харажатлари
тарафларга қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 7 декабрдаги қарори билан Зангиота туманлараро иқтисодий судининг
2021 йил 12 октябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган. Иш юзасидан янги
қарор қабул қилинган. Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 5 августдаги қарори билан Зангиота туманлараро
иқтисодий судининг 2021 йил 12 октябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил
7 декабрдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан биринчи инстанция судида
кўриб чиқиш учун Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди томонидан иш янгидан кўриш
учун иш юритувига қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ
қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси
Тошкент вилоят бошқармаси Ўртачирчиқ туман филиали, Ўртачирчиқ туман
Давлат хизматлари маркази ҳамда Тошкент вилояти архитектура ва қурилиш
Бош бошқармаси ва туман бўлими низонинг предметига нибатан мустақил
талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида иштирок этиш учун жалб
қилинган.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво рад қилинган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 2 февралдаги қарори билан Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор
қабул қилинган. Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, МЧЖ
иштирокчиси Ғ.Ўринбоев МЧЖ таъсисчилари сафидан чиқарилган, даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 2 февралдаги қароридан норози бўлиб, МЧЖ иштирокчиси
Ғ.Ўринбоевнинг ишончли вакили кассация шикояти билан мурожаат қилган ва
унда Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 2 февралдаги қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини рад
қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб,
шикоятда мазкур низо билан бевосита боғлиқ Тошкент вилояти Пискент туман
ИИБда жиноят иши қўзғатилганлиги ҳамда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари
олиб борилганлиги тўғрисидаги тақдим қилинган маълумотларга, 2018 йил 10
июлда МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилишида Ғ.Ўринбоев жамият
директори лавозимига сайланган бўлсада, орадан икки йил ўтгандан кейин
даъво киритилганлигига апелляция судлов ҳайъати эътибор қаратмаганлиги,
жамият молиявий аҳволини яхшилашга, бино-иншоотни жамият мақсадларига
мослаштиришга ҳаракат қилганлиги, судлов ҳайъати жамиятнинг молиявий
аҳволи бугунги кунга келиб ўзгармаганлиги, жамиятнинг ички фаолиятидаги
ўзгаришлар ҳақида умуман хабардор қилинмаганлиги каби исботланмаган
далилларга асосланганлиги, жамият Устави ва таъсис шартномасида
кўрсатилган барча мажбуриятларини тўлиқ бажаргани, жамиятга инвестиция
сифатида киритилган пул маблағлари текшириб кўрилмаганлиги, жамиятнинг
қолган иштирокчилари томонидан таъсис шартномасининг 4.1, 4.3, 4.4 ҳамда
7.3-бандларида белгиланган мажбуриятлари бажарилмаганлиги, жамиятни
сотиб олганлиги, жамиятнинг 100 фоиз улушга эга иштирокчисига айланиш
учун жамият таъсисчиси Ж.Юлдашевга жами 45 000 АҚШ доллари миқдорида
пул берганлиги кўрсатилган.
Учинчи шахслар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ишни
учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар Ғ.Ўринбоев ва унинг вакили
кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, апелляция инстанцияси
суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаганлигини
билдириб, иш бўйича қабул қилинган апелляция инстанциясининг қарорини
бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида
келтирилган важлар асоссиз эканлиги, МЧЖ таъсисчилар қарорига асосан
ихтиёрий тугатилиб, давлат реестридан чиқарилганлигини билдириб, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдириб, кассация шикоятини
рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган фермер хўжалиги вакили кассация
шикояти бўйича иш юритишни тугатишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор иш юритишни тугатиш ҳақидаги
илтимосномани рад қилишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
ИПК 110-моддасида ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган
бўлса иш юритиш тугатилиши назарда тутилган.
Иш бўйича тарафлар жисмоний шахслар бўлганлиги сабабли судлов
ҳайъати иш юритишни тугатиш ҳақидаги илтимосномани рад қилишни лозим
топди.
Судлов ҳайъати, прокурорнинг фикрини, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга асосан
Ғ.Ўринбоевнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар Бекназарова Ёқутхон Ахматкуловна
2017 йил 12 декабрь куни ягона таъсисчи сифатида қарор қабул қилиб,
жамиятни ташкил қилган ҳамда жамият Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани
ягона дарча марказидан 2017 йил 12 декабрь кунги 558573-сон реестр рақами
билан давлат рўйҳатидан ўтказилган жамиятнинг асосий фаолият тури мебель
ишлаб чиқариш бўлган.
Жамият, 2017 йил 25 декабрдаги “Muzaffar Samandar” фермер хўжалиги
билан тузилган 4-сонли қарз шартномасига асосан фермер хўжалигидан
177 850 000 сўм қарз олиб, жамият ва “Erjon-Ergash” масъулияти чекланган
муқобил машина-трактор парки ўртасида 2018 йил 13 январда нотариал
расмийлаштирилган кўчмас мулк олди-сотди шартномасига асосан “ErjonErgash” масъулияти чекланган муқобил машина-трактор паркидан умумий ер
майдони 4.379 га, шундан фойдали майдони 1 297,05 кв.м., қурилиш ости
майдони 1719,97 кв.м. бўлган учта хизмат биноси, битта қоровулхона, иккита
гараж биноси, учта бостирма, иккита хожатхона, иккита темир дарвозадан
иборат бино-иншоотни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва полиз экинларини
сақлайдиган замонавий музлатгич барпо этиш, ускуналар билан жиҳозлаш ва
ишга тушириш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида 176 707 000 сўмга
сотиб олган.
Лойиҳани амалга ошириш учун жамиятда маблағ бўлмаганлиги боис
жамиятнинг устав фондига номинал қиймани 21 000 000 сўм бўлган пул
кўринишидаги ҳиссани киритиш, жамият фаолиятини кенгайтириш,
даромадларини янада ошириш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида,
жамиятга қабул қилинган санадан бошлаб, бир йил муддатда қиймати
200 000 000 сўмни ташкил этадиган бизнес лойиҳани, хусусан қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари ва полиз экинларини сақлайдиган замонавий музлатгич
биносини барпо этиш, ускуналар билан жиҳозлаш ва ишга тушириш бўйича
инвестицион мажбуриятни амалга ошириш таклифи билан, жамият устав
фондини кўпайтирган ҳолда жамият иштирокчиси сифатида қабул қилиш
ҳақидаги фуқаро Ғ.Ўринбоевнинг ва Ж.Юлдашевнинг 2018 йил 23 февралдаги
аризаларига жамият ягона таъсисчиси Ё.Бекназарова томонидан розилик
билдирилган.
Жамият таъсисчилари томонидан 2018 йил 28 февралда қабул қилинган
умумий йиғилиш қарорига асосан Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани
Давлат хизматлари маркази томонидан 2018 йил 5 мартда 558573-сон реестр
рақами билан рўйҳатга олинган жамият уставига кўра, Ўринбоев Ғофуржон
Солижоновичнинг жамиятдаги улуши 21 000 000 сўм ёки 70 фозни,
Бекназарова Ёқутхон Ахматкуловнанинг жамиятдаги улуши 7 000 000 сўм ёки
23,3 фоизни, Юлдашев Жамшид Мухамедовичнинг жамиятдаги улуши
2 000 000 сўм ёки 6,7 фоизни ташкил этган.
Даъвогар судга даъво аризаси киритишга жавобгарларни иштирокчилар
сафидан чиқариш учун жавобгарлар аризасида кўрсатилган мажбуриятларини
бажармаётганлиги, жамиятга тегишли муҳр, штамп ва бошқа ҳужжатларни
олиб, жамиятга тегишли бино-иншоотдан ўзлари билганча фойдаланиб, устав
фондини шакллантирмаганлиги, жамият равнақи учун пул ва бошқа моддий
қимматликлар киритмаганлиги, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд
экспертизаси марказининг 2022 йил 01 мартдаги хулосасига кўра жамият ягона
таъсисчисининг 2018 йил 28 февралдаги қарори ва таъсисчиларнинг 2018 йил
28 февралдаги 1-сонли умумий йиғилиш баённомасида жамият таъсисичиси
сифатида
кўрсатилган
Ё.Бекназарованинг
имзоси
ўзи
томонидан
қўйилмаганлиги, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги, жамият
ягона таъсисчисининг 2018 йил 28 февралдаги қарори ва жамият
иштирокчиларининг 2018 йил 28 февралдаги 1-сонли умумий йиғилиш
баённомаси ҳамда жамият Устави ва Таъсис шартномасидаги имзолар
Ё.Бекназарова томонидан эмас, балки бошқа шахслар томонидан
бажарилганлиги асос сифатида келтирилган.
Биринчи инстанция суди таъсис шартномасиниг 7.1-банди талаблари
бажарилишини жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиб ҳуқуқий баҳо бериш
мақсадида 2022 йил 24 октябрда жамият биносида сайёр суд мажлиси ўтказиб,
Ғ.Ўринбоев томонидан мавжуд бино-иншоотларнинг бир қисми яъни тайёр
эски бино бузилиб, қайтадан реконструкция қилинганлиги, замонавий
музлатгич биноси барпо қилиш учун 2-бино таъмирланганлиги, музлаткич
хоналари таъмирланганлиги, ускуналар олиб келинганлиги, электр тизими
монтаж қилинганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли, мазкур ҳолат иш
ҳужжатлари билан ҳам тасдиқланганлигини, жавобгар ўз мажбуриятиларини
қўпол равишда бузаётганлигини, ҳаракатлари билан жамиятнинг фаолият
кўрсатишига имкон бермаётганлиги, жиддий тарзда қийналаштирилаётганлиги
исботламаганлигини ва уни тасдиқловчи ҳужжатлар судга тақдим
этилмаганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш
ҳақидаги хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди эса жавобгар Ғ.Ўринбоев ўз зиммасига
олган мажбуриятларни 1 йил давомида бажармаганлигини, жамиятга тегишли
муҳр, штамп ва бошқа ҳужжатларни қўлга киритганлигини, жамиятнинг
номидаги Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, “Гулистон” МФЙда
жойлашган биноларини эгаллаб ўз билганича фойдаланиб келганлигини,
таъсисчилар Ж.Юлдашев ва Ё.Бекназаровани бинога киритишга ва
фойдаланишга тўсқинлик қилиб, жамиятга фаолият олиб боришига,
дивидентлар солиқ ва бухгалтерия ҳисоботлари, устав фондининг
шакиллантирилганлиги ҳақидаги маълумотлар, жамият ижроия органи,
директорнинг ўзгартирилиши, жамиятнинг асосий фаолият тури ўзгарганлиги
ҳақидаги маълумотлар бўйича таъсисчиларга ҳабар бермасдан жамият ва унинг
мол-мулкини ўзининг шахсий мулки сифатида фойдаланиб келганлилигини,
таъсисчилар навбатдан ташқари умумий йиғилишини чиқариш бўйича 2020 йил
24 августда талабнома юборганлигини, жавоб олмаганидан сўнг даъво аризаси
билан судга мурожаат қилганлигини, замонавий музлатгич биносини барпо
этиш ва қўшимча бино-иншоатларга лойиҳа-смета ҳужжатлари, зилзилага
бардошлиги ва ёнғин ҳавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини
экспертизадан ўтказиш, қўрилиш-монтаж ишларини бошлаш ҳақида рухсат
олувчи бирон бир ҳужжат мавжуд эмаслигини туман бош архитектори
А.Арсланбаев томонидан тасдиқланганлигини, Ғ.Ўринбоев томонидан қиймати
200 000 000 сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва полиз экинларини
сақлайдиган замонавий музлатгич биносини барпо этиш, ускуналар билан
жиҳозлаш ва ишга тушириш мажбурияти бажарилмаганлигини, музлатгич
ускунасини сотиб олиш ҳақидаги 75-сонли шартнома бир томонлама
имзоланганлигини, Хитой Республикасида 2021 йилда ишлаб чиқарилган
ускуна ўрнатилганлиги маълум бўлганлигини, мажбуриятларни бажариш учун
баъзи бир ҳаракталар таъсисчиларнинг умумий йиғилиш қарори билан
уларнинг розилигисиз амалга оширилганлигини, музлатгич хонаси ишга
туширилмаганлигини, Ғ.Ўринбоев 2019 йил 20 февралда жамият
таъсисчиларининг умумий йиғилишини ўз ташаббуси билан ўтказиб, ўзини
раис этиб сайлаганлигини ва хабари бўлмаган Ё.Бекназарова ва
Ж.Юлдашевларни ўзларининг иҳтиёрига асосан сафдан чиқариш тўғрисида
қарор қабул қилганлигини, ушбу қарор ҳақиқий эмас деб топилганлигини
инобатга олиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
Ғ.Ўринбоевни таъсисчилар сафидан чиқариш ҳақида янги қарор қабул қилган.
Судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси судининг хулосалари билан
қуйидаги асосларга кўра келишмайди.
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (матнда Қонун деб юритилади)
9-моддасига кўра жамият иштирокчилари:
ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган
тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари;
жамият фаолияти тўғрисидаги сир тутилган ахборотни ошкор
қилмасликлари шарт.
Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмида, жами улушлари жамият устав
фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият
иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган
ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд
тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар; 14-моддасининг еттинчи
қисмига кўра жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида
белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир
йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав
капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши керак; 19-моддасининг учинчи
қисмига кўра жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил
ичида унинг устав фонди (устав капитали) тўлиқ тўланмаган тақдирда, жамият
ўзининг устав фондини (устав капиталини) амалда тўланган миқдоргача
камайтиришини эълон қилиши ва унинг камайтирилганлигини белгиланган
тартибда рўйхатдан ўтказиши ёки жамиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул
қилиши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар 2017 йил 12 декабрь куни ягона
таъсисчи сифатида қарор қабул қилиб, жамиятни ташкил қилган ҳамда жамият
Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ягона дарча марказидан 2017 йил
12 декабрдаги 558573-сон реестр рақами билан давлат рўйҳатидан ўтказилган.
Ўртачирчиқ тумани давлат хизматлари Маркази вакили биринчи
инстанция судида 2017 йилда жамият раҳбари томонидан online рўйхатдан
ўтиш орқали ушбу жамиятни ташкил этилганлигини, ташкил этилганда
жамиятнинг устав фонди 7 000 000 сўм этиб белгиланганлигини, устав фондини
даъвогар 2021 йилгача шакллантирмаганлигини, 2018 йил мартда қайта
рўйхатдан ўтганлиги, бошқа таъсисчи улушни шакллантириш шарти билан
қўшилганлигини, жамиятни қайта рўйхатдан ўтказиш давлат хизматлари
Маркази ходимлари томонидан жамиятнинг баённомаси асосида амалга
оширилганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолатда жамиятнинг устав фонди жамият давлат рўйхатидан
ўтказилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида даъвогар томонидан
шакллантирилмаганлиги, даъвогарнинг ўзининг мажбуриятлари лозим
даражада бажармаганидан далолат беради.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан
буён матнда – ФК деб юритилади) 9-моддаси учинчи, тўртинчи ва бешинчиқисмларига кўра, фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг
ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги
шарт. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона
ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилади.
Фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда
жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий нормаларини ҳурмат
қилишлари, тадбиркорлар эса — иш одоби қоидаларига ҳам риоя этишлари
керак.
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа шахсга зарар етказишга,
бошқача шаклларда ҳуқуқни суиистеъмол қилишга, шунингдек ҳуқуқни унинг
мақсадига зид тарзда амалга оширишга қаратилган ҳаракатларига йўл
қўйилмайди.
Ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда
тутилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда, суд шахсга қарашли ҳуқуқни
ҳимоя қилишни рад этиши мумкин.
Жамият таъсисчилари томонидан 2018 йил 28 февралда қабул қилинган
умумий йиғилиш қарорига асосан Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани
Давлат хизматлари маркази томонидан 2018 йил 5 мартда 558573-сон реестр
рақами билан жамият устави рўйҳатга олинган ва ҳозирги кунда ушбу устав ўз
кучида ва учинчи шахслар олдида мажбурият юклайди.
ФК 43-моддасида таъсис ҳужжатларидаги ўзгартишлар давлат
рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб, қонунда белгиланган ҳолларда эса —
давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган ана шундай ўзгартишлар
ҳақида хабардор қилинган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга эга
бўлиши, юридик шахслар ва уларнинг муассислари мазкур ўзгартишларни
ҳисобга олиб иш юритган учинчи шахслар билан муносабатларда ана шундай
ўзгартишлар рўйхатга олинмаганлигини важ қилиб кўрсатишга ҳақли эмаслиги
белгиланган.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан ўз мажбуриятларини лозим
даражада бажараётганлиги ва жамият равнақи учун ҳисса қўшаётганлиги
бўйича бирон бир ҳужжат тақдим этмаган. Шунингдек, Ғ.Ўринбоев инвестиция
мажбуриятини бажариш учун ишлар амалга оширилганлиги ҳужжатлар билан
ўз тасдиғини топган бир ҳолатда даъвогарнинг жавобгар томонидан
мажбуриятларини кўпол бузган деган важлари асоссиз.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарори 19-бандида
Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ иштирокчини жамиятдан
чиқариш талаби билан судга фақат жами улушлари жамият устав фондининг
(устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият
иштирокчилари мурожаат қилишлари мумкинлиги, судлар ушбу тоифадаги
ишларни кўришда жавобгар ўз мажбуриятларини кўпол бузаётганлиги, ёхуд ўз
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон
бермаётганлиги ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётганлиги ҳолатлари
мавжудлигини аниқлашлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди таъсис шартномасининг
7.1 ва 7.2-бандларига асосаланиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида барвақт
хулосага келган.
Бундан
кўринадики,
биринчи
инстанция
суди
даъвони
қаноатлантиришни рад этишда моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри
қўллаган ҳолда асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилган. Апелляция
инстанцияси суди эса моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўлланган ҳолда
асоссиз ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қисман қаноатлантирган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
ИПК 301-моддасининг 6-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича айрим суд
ҳужжатларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд
ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти
бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган
қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати Ўринбоев Ғофуржон
Солижоновичнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция
инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига
юклатилади ва даъвогар томонидан апелляция шикояти билан мурожаат
қилишда тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари унинг зиммасида
қолдирилади.
10
Ишни биринчи ва кассация инстанцияси судида кўриш учун даъвогар
томонидан биринчи инстанция учун 2 230 000 сўм, апелляция инстанция учун
1 115 000 сўм давлат божи, кассация инстанция учун Ғ.Ўринбоев томонидан
1 672 000 сўм тўланганлигини инобатга олиб, республика бюджетига биринчи
инстанция учун даъвогардан 2 230 000 сўм, апелляция инстанция учун
1 115 000 сўм, кассация инстанция учун 558 000 сўм давлат божини ундиришни
ҳамда даъвогардан жавобгар Ғ.Ўринбоев фойдасига кассация инстанция учун
олдиндан тўланган 1 672 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта ҳаражатини
ундиришни лозим топади.
Шунингдек, ИПКнинг 343-моддасига асосан апелляция инстанцияси
судининг қарори бўйича ундирув бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 2 февралдаги қарори бекор қилинсин.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал
қилув қарори ўз кучида қолдирилсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Бекназарова Ёқутхон Ахматкуловнадан:
- Ўринбоев Ғофуржон Солижонович фойдасига 1 672 000 сўм давлат
божи ва 30 000 сўм почта ҳаражатлари;
- Республика бюджетига 3 903 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур иш юзасидан апелляция инстанцияси суди томонидан берилган
ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Мирзахакимов
ҳайъат аъзолари
Т.Аннаева
В.Сатторова