← Назад
Решение #601418 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 735 | 1 | code_article | |
| ФКнинг | 736 | 2 | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ФКнинг | 279 | 1 | law | |
| ФКнинг | 280 | 1 | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law | |
| дорида давлат божи ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 25 апрель
4-1501-2304/2170-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида,
судья ѐрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Ф.Очилдиев, А.Тешабаев (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари А.Эркабоев
(жамият раҳбари), А.Карабаев (ишончнома ва адвокатлик ордери асосида) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар ТИФ
“Миллий банки” АЖ манфаатида жавобгар – «Fresh Solar Fruits» оилавий корхонаси
ҳисобидан 116 995,87 АҚШ доллари миқдорида кредит фоизи ва суд харажатларини
ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар “Obod Oltiariq Sevinchi” МЧЖга тегишли бино
ва иншоотларга қаратиш тўғрисидаги иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар ТИФ «Миллий банк»нинг Фарғона
филиали ва жавобгар «Fresh Solar Fruits» оилавий корхонаси ўртасида 2016 йил
14 декабрда 101059/2016-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк
муассасаси қарздорга музлатгич ускуна ва жиҳозларини сотиб олиш учун йиллик 5,5%
устама тўлаш шарти билан 639800,0 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағларини
ажратиши, қарздор эса кредит маблағларини шартномада белгиланган тартибда ва
муддатларда тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммаларига олганлар.
Кредит шартномасига қўшимча тарзда 2018 йил 1 март куни тузилган 1-сонли
қўшимча келишувга мувофиқ, қарздор кредит асосий қарзи ва фоизларини 2019 йилнинг
15 март санасидан бошлаб ҳар йилнинг 15 март ва 15 сентябрь саналарида қисмларга
бўлинган ҳолда тўлаши лозим бўлган.
Қарздор томонидан 2019 йилнинг 15 март санасига тўланиши лозим бўлган
кредит асосий қарзи ва фоизи тўловларини кечиктириб, муддати ўтган қарздорликка йўл
қўйган.
Кредитнинг таъминоти сифатида даъвогар ва жавобгарлар ўртасида 2016 йил
23 декабрда тузилган ипотека шартномасига кўра, жавобгар «Fresh Solar Fruits» оилавий
корхонасига тегишли бўлган Олтиариқ тумани, Қапчуғай ҚФЙ, Шарқ тонги МФЙ,
Дўстлик кўчасида жойлашган умумий майдони 1227,93 кв.м, ишлаб чиқаришдаги
фойдаланишдаги майдони 1074,47 кв.м. бўлган 15 хонадан иборат алюминпрофил, МДФ
эшик ромлари ишлаб чиқариш цехи бино ва иншоотлари ер участкасидан фойдаланиш
ҳуқуқи билан бирга, жавобгар «Obod Oltiariq Sevinchi» МЧЖга тегишли бўлган,
Олтиариқ тумани, Тинчлик ШФЙ, Навоий МФЙ, Навоий кўчасида жойлашган умумий
майдони 569,65 кв.м, ишлаб чиқариш майдони 736,03 кв.м. бўлган 18 хонадан иборат
савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда соғломлаштириш мажмуаси бино ва
иншоотлари ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга қўйилган.
Шунингдек, кредитнинг таъминоти сифатида даъвогар ва жавобгар «Fresh Solar
Fruits» оилавий корхонаси ўртасида 2016 йил 13 декабрда тузилган гаров шартномасига
кўра, жавобгар «Fresh Solar Fruits» оилавий корхонасига тегишли бўлган, кредит
маблағлари ҳисобига “XINJIANG ALQUN IMPORT AND EXPORT TRADE CO.LTD”
компанияси билан тузилган 2016 йил 5 майдаги ALQ05-05-сонли импорт шартномасига
асосан сотиб олинган музлатгич ускуна ва жиҳозлари гаровга қўйилган.
Даъвогар ва жавобгарлар ўртасида 2016 йил 13 декабрда расмийлаштирилган
гаров баҳосини белгилаш ҳақидаги далолатномага мувофиқ алюминпрофил, МДФ эшик
ромлари ишлаб чиқариш цехи бино ва иншоотлари ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи
билан бирга – 410000 АҚШ доллари қийматида, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш
ҳамда соғломлаштириш мажмуаси бино ва иншоотлари ер участкасидан фойдаланиш
ҳуқуқи билан бирга – 135000 АҚШ доллари қийматида, музлатгич ускуна ва жиҳозлари
– 255000 АҚШ доллари қийматида белгиланган.
Муқаддам Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 7 август кунги ҳал
қилув қарори билан даъвогар ТИФ «Миллий банк» фойдасига жавобгар «Fresh Solar
Fruits» оилавий корхонасидан 620688,2 АҚШ доллари миқдорида кредит асосий қарзи ва
16218 сўм почта харажати ундириш, ундирув гаров предмети ҳисобланган жавобгар
«Fresh Solar Fruits» оилавий корхонасига тегишли бўлган Олтиариқ тумани, Қапчуғай
ҚФЙ, Шарқ тонги МФЙ, Дўстлик кўчасида жойлашган умумий майдони 1227,93 кв.м,
ишлаб чиқаришдаги фойдаланишдаги майдони 1074,47 кв.м. бўлган 15 хонадан иборат
алюминпрофил, МДФ эшик ромлари ишлаб чиқариш цехи бино ва иншоотларига, ер
участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга – бошланғич сотув баҳоси 410000 АҚШ
доллари миқдорида белгиланган ҳолда, жавобгар «Obod Oltiariq Sevinchi» МЧЖга
тегишли бўлган, Олтиариқ тумани, Тинчлик ШФЙ, Навоий МФЙ, Навоий кўчасида
жойлашган умумий майдони 569,65 кв.м, ишлаб чиқариш майдони 736,03 кв.м. бўлган
18 хонадан иборат савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда соғломлаштириш мажмуаси
бино ва иншоотларига ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга – бошланғич
сотув баҳоси 135000 АҚШ доллари миқдорида белгиланган ҳолда, ҳамда жавобгар
«Fresh Solar Fruits» оилавий корхонасига тегишли бўлган, кредит маблағлари ҳисобига
“XINJIANG ALQUN IMPORT AND EXPORT TRADE CO.LTD” компанияси билан
тузилган 2016 йил 5 майдаги ALQ05-05-сонли импорт шартномасига асосан сотиб
олинган ва унинг эгалигида бўлган музлатгич ускуна ва жиҳозларига қаратилган.
Даъвогар ТИФ “Миллий банк” ва жавобгар «Fresh Solar Fruits» оилавий
корхонаси ўртасида 2021 йил 19 апрелда тарафлар жавобгар томонидан суднинг
2019 йил 7 августдаги 4-1501-1901/3885-сонли ҳал қилув қароридадаги даъвогар ТИФ
“Миллий банк” ва жавобгар «Fresh Solar Fruits» оилавий корхонасидан ундириш
кўрсатилган 620688,2 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни тан олиши, ундирув
жавобгар «Fresh Solar Fruits» оилавий корхонасига тегишли бўлган Олтиариқ тумани,
Қапчуғай ҚФЙ, Шарқ тонги МФЙ, Дўстлик кўчасида жойлашган умумий майдони
12271,93 кв.м, ишлаб чиқаришдаги фойдаланишдаги майдони 1074,47 кв.м. бўлган
15 хонадан иборат алюминпрофил, МДФ эшик ромлари ишлаб чиқариш цехи бино ва
иншоотларига, ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга – бошланғич сотув
баҳоси 410000 АҚШ доллари миқдорида белгиланган ҳолда, ҳамда жавобгар «Fresh
Solar Fruits» оилавий корхонасига тегишли бўлган, кредит маблағлари ҳисобига
“XINJIANG ALQUN IMPORT AND EXPORT TRADE CO.LTD” компанияси билан
тузилган 2016 йил 5 майдаги ALQ05-05-сонли импорт шартномасига асосан сотиб
олинган ва унинг эгалигида бўлган музлатгич ускуна ва жиҳозларига – бошланғич сотув
баҳоси 255000 АҚШ доллари миқдорида белгиланган ҳолда гаровга қўйилган
мулкларига қаратилиши ва бу ҳақда суддан ижро варақа олиш ҳақидаги шартлар
асосида тузилган келишув битими тасдиқланган. Ушбу келишув битимига асосан
суднинг 2021 йил 16 июль куни ижро варақаси берилган.
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар ТИФ “Миллий банк” манфаатини кўзлаб жавобгарлар “Fresh Solar Fruits”
оилавий корхонаси ва “Obod Oltiariq Sevinchi” МЧЖга нисбатан судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, жавобгар “Fresh Solar Fruits” оилавий корхонаси ҳисобидан 2023 йил
7 февраль куни ҳолатига ҳисобланган 116 995,87 АҚШ доллари миқдорида кредит фоиз
қарздорлигини ундиришни, ундирувни жавобгар “Fresh Solar Fruits” оилавий корхонаси
томонидан гаровга қўйилган Олтиариқ тумани, Қапчуғай ҚФЙ, Шарқ тонги МФЙ,
Дўстлик кўчасида жойлашган умумий майдони 12 271.93 кв.метр, шу жумладан ишлаб
чиқаришда фойдаланишдаги майдони 1074.47 кв.метр бўлган 15 (ўн беш) хонадан
иборат бўлган алюминпрофил МДФ эшик ромлар ишлаб чиқариш цехи бино ва
иншоотларига, қўшимча жавобгар “Obod Oltiariq Sevinchi” МЧЖ томонидан гаровга
қўйилган Олтиариқ тумани, Тинчлик МФЙ, Навоий кўчасида жойлашган умумий
майдони 569.65 кв.метр, ишлаб чиқариш майдони 736.03 кв.метр бўлган 18 хонадан
иборат савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда соғломлаштириш мажмуаси бино ва
иншоотларига ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга қаратишни, жавобгар
“Fresh Solar Fruits” оилавий корхонасига тегишли бўлган ва кредит маблағлари ҳисобига
“XINJIANG ALQUN IMPORT AND EXPORT TRADE CO.LTD” компанияси билан
тузилган 2016 йил 5 майдаги ALQ05-05-сонли импорт шартномасига асосан сотиб
олинган ва жавобгар эгалигида фойдаланишиида бўлган музлатгич ускуна ва
жиҳозларига қаратишни, давлат божини жавобгардан ундириишни, ишни палата вакили
иштирокисиз ўтказишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари кўргазма бериб, муқаддам 2019 йил 7 август
куни жавобгардан 620 688.2 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлигини ундириш,
ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратиш тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул
қилинганлиги, мазкур суд ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюроси Олтиариқ тумани
бўлими томонидан олиб борилган ижро харакатлари давомида 2016 йил 23 декабрда
нотариал расмийлаштирилган, реестр китобида 1-Г-170-сон билан қайд этилган
“Ипотека
ҳақидаги
шартнома”да
гаровга
қўйилган
жавобгарга
тегишли
“Алюминипрофил эшик-ромлар ишлаб чиқариш цехи бино ва иншоотлари”ни эгаллаб
турган ер майдони кадастр ҳужжатига нисбатан ноаниқлик мавжудлиги сабабли суд
ижро ҳужжати ижро қилинмаганлиги, Олтиариқ туман “Ермулккадастр” давлат
корхонаси томонидан берилган 2020 йил 19 май кунги маълумотномасида аввалги
2016 йил 23 декабрда берилган 312-сонли маълумотномада “Алюминипрофил эшикромлар ишлаб чиқариш цехи бино ва иншоотлари”ни эгаллаб турган ер майдони техник
хатоликка йўл қўйилгани ҳолда 12 271.93 кв.метр ўрнига 1227.93 кв.метр деб
кўрсатилгани, шу сабабли тарафлар ўртасида келишув битими тасдиқланиб, суд
томонидан 2021 йил 11 июнь куни келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрим
қабул қилинганлиги, келишув битими бўйича ижро ҳужжатлари ижрога
топширилганлиги, аукцион савдоларида мулклар сотилмаганлиги, шу даврга қадар
кредит қарздорлиги тўланмаганлиги, жавобгарнинг кредит қарздорлигига ҳисобланган
фоизлардан 50 987 АҚШ доллари, муддати ўтган асосий қарздорликка ҳисобланган
оширилган фоиз 66 008,87 АҚШ доллари жами 116 995,87 АҚШ доллари миқдорида
фоиз қарздорлиги вужудга келганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар “Fresh Solar Fruits” оилавий корхонаси вакиллари суд мажлисида
тушунтириш бериб, кредитни АҚШ доллари кўринишида олганлиги, 2017 йилда доллар
курсининг ошиб кетиши сабабли тўловларда қийинчиликларга дуч келганлиги,
гаровдаги мулклар баҳолаш қийматига нисбатан номутаносиб равишда банк томонидан
қабул қилиб олинганлиги, мазкур низо бўйича даъвогар банкка гаровга қўйилган
мулкларни ўзаро келишувга асосан қабул қилиб олишга ѐки кредит маблағини
муддатини узайтириш тўғрисида таклиф ва мурожаатлари ижобий ҳал қилинмаганлиги,
шунингдек, қўшимча жавобгар “Obod Oltiariq Sevinchi” хусусий корхонаси фаолияти
тугатилиб, “Файзли боғлар сари” ишлаб чиқариш кооперативига бириктирилиб,
тугатилганлиги, ўз навбатида “Файзли боғлар сари” ишлаб чиқариш кооперативи ҳам
тугатилиб, давлат реестридан чиқарилганлигини билдириб, даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг кўргазмасини тинглаб, иш
материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидагиларга асосан даъвони
қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қўшимча жавобгар “Obod Oltiariq Sevinchi”
хусусий корхонасига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасининг 1-қисмида
“Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва
тартибда қарз берувчига қайтариши шарт” деб белгиланган.
ФКнинг 736-моддасининг 2-қисмида “Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг
қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни
талаб қилишга ҳақли” деб белгиланган.
ФК 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга
асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи:
мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ѐки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган.
ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши керак.
ФК 736-моддаси биринчи қисмига кўра Агар қонунчиликда ѐки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини
вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак
бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма
юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда
тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Иш ҳужжатларида тўпланган ва даъвогар вакилларининг судга тақдим қилинган
маълумотномасига кўра жавобгар кредит қарздорлиги 620 688,2 АҚШ долларини
муқаддам суд ҳал қилув қарори қабул қилинган саана 2019 йил 7 августдан даъво
аризаси судга тақдим қилинган сана 2023 йил 7 февраль кунига қадар 1 031 кунга
кечиктириб, кредит шартномаси талабидан келиб чиқиб, кредит қарздорлигининг
йиллик 5.5 фоизи, яъни 50 987,0 АҚШ доллари ва оширилган 9.8 фоиз, яъни 66 008,87
АҚШ доллари жами 116 995,87 АҚШ доллари миқдорида кредит фоиз қарздорлигини
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарори
9-бандида “Судлар инобатга олишлари лозимки, кредит мажбуриятларининг ижроси
кечиктирилган давр учун неустойка (пеня ва жарима шаклида) ѐки мажбуриятларнинг
бажарилишини ўз вақтида таъминламаганлик учун оширилган фоизлар белгиланишидан
фарқли ўлароқ, кредит шартномасида мазкур шартнома бўйича мажбуриятларнинг
бажарилиши муддати кредит ташкилоти томонидан узайтирилган тақдирда кредитдан
фойдаланганлик учун фоиз устамасининг оширилиши (кўпайтирилиши) назарда
тутилиши мумкин. Кредит шартномаси бўйича асосий қарзни (ѐки асосий қарзнинг бир
қисмини) қайтариш муддати узайтирилган даврдаги банк фоизлари устамасининг
оширилиши қарздор томонидан мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик учун
тўланадиган неустойка ѐки оширилган фоизлар шаклидаги жавобгарлик бўлмай, судлар
томонидан унга кредит маблағларидан фойдаланганлик учун шартномавий тўлов шакли
сифатида қаралиши лозим” – деб тушунтириш берилган.
Шу боис суд даъвонинг 116 995,87 АҚШ доллари миқдорида кредит фоиз
қарзини ундириш ҳақидаги қисмини асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 279-моддасининг 1-қисмида “Гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим даpажада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин”лиги белгиланган.
ФКнинг 280-моддасининг 1-қисмига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилади.
Кредитнинг таъминоти сифатида даъвогар ва жавобгарлар ўртасида 2016 йил
23 декабрда тузилган ипотека шартномасига кўра, жавобгар «Fresh Solar Fruits» оилавий
корхонасига тегишли бўлган Олтиариқ тумани, Қапчуғай ҚФЙ, Шарқ тонги МФЙ,
Дўстлик кўчасида жойлашган умумий майдони 1227,93 кв.м, ишлаб чиқаришдаги
фойдаланишдаги майдони 1074,47 кв.м. бўлган 15 хонадан иборат алюминпрофил, МДФ
эшик ромлари ишлаб чиқариш цехи бино ва иншоотлари ер участкасидан фойдаланиш
ҳуқуқи билан бирга, жавобгар «Obod Oltiariq Sevinchi» МЧЖга тегишли бўлган,
Олтиариқ тумани, Тинчлик ШФЙ, Навоий МФЙ, Навоий кўчасида жойлашган умумий
майдони 569,65 кв.м, ишлаб чиқариш майдони 736,03 кв.м. бўлган 18 хонадан иборат
савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда соғломлаштириш мажмуаси бино ва
иншоотлари ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга, жавобгар «Fresh Solar
Fruits» оилавий корхонасига тегишли бўлган, кредит маблағлари ҳисобига “XINJIANG
ALQUN IMPORT AND EXPORT TRADE CO.LTD” компанияси билан тузилган 2016 йил
5 майдаги ALQ05-05-сонли импорт шартномасига асосан сотиб олинган музлатгич
ускуна ва жиҳозлари гаровга қўйилган. Даъвогар ва жавобгарлар ўртасида 2016 йил
13 декабрда расмийлаштирилган гаров баҳосини белгилаш ҳақидаги далолатномага
мувофиқ алюминпрофил, МДФ эшик ромлари ишлаб чиқариш цехи бино ва иншоотлари
ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга – 410000 АҚШ доллари қийматида,
савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда соғломлаштириш мажмуаси бино ва
иншоотлари ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга – 135000 АҚШ доллари
қийматида, музлатгич ускуна ва жиҳозлари – 255000 АҚШ доллари қийматида
белгиланган.
Муқаддам Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 7 август кунги ҳал
қилув қарори билан даъвогар ТИФ «Миллий банк» фойдасига жавобгар «Fresh Solar
Fruits» оилавий корхонасидан 620688,2 АҚШ доллари миқдорида кредит асосий қарзи ва
16218 сўм почта харажати ундириш, ундирув гаров предмети ҳисобланган жавобгар
«Fresh Solar Fruits» оилавий корхонасига тегишли бўлган Олтиариқ тумани, Қапчуғай
ҚФЙ, Шарқ тонги МФЙ, Дўстлик кўчасида жойлашган умумий майдони 1227,93 кв.м,
ишлаб чиқаришдаги фойдаланишдаги майдони 1074,47 кв.м. бўлган 15 хонадан иборат
алюминпрофил, МДФ эшик ромлари ишлаб чиқариш цехи бино ва иншоотларига, ер
участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга – бошланғич сотув баҳоси 410000 АҚШ
доллари миқдорида белгиланган ҳолда, жавобгар «Obod Oltiariq Sevinchi» МЧЖга
тегишли бўлган, Олтиариқ тумани, Тинчлик ШФЙ, Навоий МФЙ, Навоий кўчасида
жойлашган умумий майдони 569,65 кв.м, ишлаб чиқариш майдони 736,03 кв.м. бўлган
18 хонадан иборат савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда соғломлаштириш мажмуаси
бино ва иншоотларига ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга – бошланғич
сотув баҳоси 135000 АҚШ доллари миқдорида белгиланган ҳолда, ҳамда жавобгар
«Fresh Solar Fruits» оилавий корхонасига тегишли бўлган, кредит маблағлари ҳисобига
“XINJIANG ALQUN IMPORT AND EXPORT TRADE CO.LTD” компанияси билан
тузилган 2016 йил 5 майдаги ALQ05-05-сонли импорт шартномасига асосан сотиб
олинган ва унинг эгалигида бўлган музлатгич ускуна ва жиҳозларига қаратилган.
Даъвогар ТИФ “Миллий банк” ва жавобгар «Fresh Solar Fruits» оилавий
корхонаси ўртасида 2021 йил 19 апрелда тарафлар жавобгар томонидан суднинг
2019 йил 7 августдаги 4-1501-1901/3885-сонли ҳал қилув қароридаги даъвогар ТИФ
“Миллий банк” ва жавобгар «Fresh Solar Fruits» оилавий корхонасидан ундириш
кўрсатилган 620688,2 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни тан олиши, ундирув
жавобгар «Fresh Solar Fruits» оилавий корхонасига тегишли бўлган Олтиариқ тумани,
Қапчуғай ҚФЙ, Шарқ тонги МФЙ, Дўстлик кўчасида жойлашган умумий майдони
12271,93 кв.м, ишлаб чиқаришдаги фойдаланишдаги майдони 1074,47 кв.м. бўлган
15 хонадан иборат алюминпрофил, МДФ эшик ромлари ишлаб чиқариш цехи бино ва
иншоотларига, ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга – бошланғич сотув
баҳоси 410000 АҚШ доллари миқдорида белгиланган ҳолда, ҳамда жавобгар «Fresh
Solar Fruits» оилавий корхонасига тегишли бўлган, кредит маблағлари ҳисобига
“XINJIANG ALQUN IMPORT AND EXPORT TRADE CO.LTD” компанияси билан
тузилган 2016 йил 5 майдаги ALQ05-05-сонли импорт шартномасига асосан сотиб
олинган ва унинг эгалигида бўлган музлатгич ускуна ва жиҳозларига – бошланғич сотув
баҳоси 255000 АҚШ доллари миқдорида белгиланган ҳолда гаровга қўйилган
мулкларига қаратилиши ва бу ҳақда суддан ижро варақа олиш ҳақидаги шартлар
асосида тузилган келишув битими тасдиқланган.
Гаров шартномасининг 4-бандига асосан гаровга олувчи асосий мажбурият
бўйича талаб муддати бошланган пайтдан бошлаб ундирувни гаровга қўйилган мулкка
қаратиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Иш ҳужжатларида тўпланган далилларга асосан «Obod Oltiariq Sevinchi» хусусий
корхонаси таъсисчиларининг 2020 йил 20 январь кунги 2-сонли қарори билан «Obod
Oltiariq Sevinchi» хусусий корхонаси “Файзли боғлар сари” ишлаб чиқариш
кооперативига бириктириш йўли билан тугатилган. Бу ҳақда Олтиариқ туман Давлат
хизматлари марказининг 2020 йил 18 март кунги маълумотномаси мавжуд. Шунингдек,
“Файзли боғлар сари” ишлаб чиқариш кооперативи ҳам Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги “Тадбиркорлик субъектларини
ихтиѐрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тарти ҳамда молия-хўжалик
фаолиятини амалга оширмаѐтган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан
чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 704-сонли қарорига
асосан тугатилиб, давлат реестридан чиқарилган.
ИПК 110-моддаси биринчи қисми 4-бандига асосан ишда тараф ҳисобланган
юридик шахс тугатилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг ундирувни гаровга қўйилган қўшимча жавобгар
«Obod Oltiariq Sevinchi» хусусий корхонасига қаратиш талаби бўйича иш юроитишни
тугатишни, ундирувни жавобгар «Fresh Solar Fruits» оилавий корхонасига тегишли
гаровга қўйилган мулкларга қаратиш талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Баѐн қилинганларга асосланган ҳолда суд даъвони қисман қаноатлантириб,
даъвогар ТИФ «Миллий банк» фойдасига жавобгар «Fresh Solar Fruits» оилавий
корхонасидан 116 995,87 АҚШ доллари миқдорида кредит фоиз қарзи ва 30 000 сўм
почта харажати ундиришни, даъвонинг қўшимча жавобгар «Obod Oltiariq Sevinchi»
хусусий корхонасига қаратиш талаби бўйича иш юритиш тугатишни, ундирувни гаров
предмети ҳисобланган жавобгар «Fresh Solar Fruits» оилавий корхонасига тегишли
бўлган Олтиариқ тумани, Қапчуғай ҚФЙ, Шарқ тонги МФЙ, Дўстлик кўчасида
жойлашган умумий майдони 12271,93 кв.м, ишлаб чиқаришдаги фойдаланишдаги
майдони 1074,47 кв.м. бўлган 15 хонадан иборат алюминпрофил, МДФ эшик ромлари
ишлаб чиқариш цехи бино ва иншоотларига ҳамда кредит маблағлари ҳисобига
“XINJIANG ALQUN IMPORT AND EXPORT TRADE CO.LTD” компанияси билан
тузилган 2016 йил 5 майдаги ALQ05-05-сонли импорт шартномасига асосан сотиб
олинган ва жавобгар эгалигида бўлган музлатгич ускуна ва жиҳозларига қаратишни
лозим топади.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Давлат
божи
тўғрисида”ги
Қонуни
17-моддаси 8-бандига кўра “Мулкий низо бўйича судга даъво аризаси берилганда,
шунингдек мол-мулкнинг олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномасини нотариал
тартибда тасдиқлашда, меросга бўлган ҳуқуқни расмийлаштиришда, агар даъво
қиймати, шартнома суммаси ѐки мерос миқдори чет эл валютасида белгиланса, давлат
божининг миқдори ҳаракатлар амалга оширилган санада Ўзбекистон Республикасининг
Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада белгиланади ва
ундирилади” – деб кўрсатилган.
Даъвогар томонидан даъво аризаси 2023 йил 22 февраль куни киритилганлигини
инобатга олиб, даъво суммаси 116 995,87 АҚШ долларининг 2 фоизи 2 339,9174 АҚШ
доллари миқдорида давлат божи ҳисобланди. Шу кунги 1 АҚШ доллари расмий курси
11 302,46 сўмни 2 339,9174 АҚШ доллари эквиваленти ҳисобида 26 446 822,82 сўм
миқдорида давлат божи ИПК 118-моддасига мувофиқ жавобгар «Fresh Solar Fruits»
оилавий корхонасидан ундириш лозим бўлади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
110, 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар ТИФ «Миллий банк» фойдасига жавобгар «Fresh Solar Fruits» оилавий
корхонасидан 116 995,87 АҚШ доллари миқдорида кредит фоиз қарзи ва 30 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ундирув гаров предмети ҳисобланган жавобгар «Fresh Solar Fruits» оилавий
корхонасига тегишли бўлган Олтиариқ тумани, Қапчуғай ҚФЙ, Шарқ тонги МФЙ,
Дўстлик кўчасида жойлашган умумий майдони 12271,93 кв.м, ишлаб чиқаришдаги
фойдаланишдаги майдони 1074,47 кв.м. бўлган 15 хонадан иборат алюминпрофил, МДФ
эшик ромлари ишлаб чиқариш цехи бино ва иншоотларига ҳамда кредит маблағлари
ҳисобига “XINJIANG ALQUN IMPORT AND EXPORT TRADE CO.LTD” компанияси
билан тузилган 2016 йил 5 майдаги ALQ05-05-сонли импорт шартномасига асосан сотиб
олинган ва жавобгар эгалигида бўлган музлатгич ускуна ва жиҳозларига қаратилсин.
Даъвонинг қўшимча жавобгар «Obod Oltiariq Sevinchi» хусусий корхонасига
қаратиш талаби бўйича иш юритиш тугатилсин.
Жавобгар «Fresh Solar Fruits» оилавий корхонаси ҳисобидан 26 446 822,82 сўм
давлат божи Республика бюджети ҳамда Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида ҳал қилув қарори устидан шу
суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов