Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/562 Дата решения 25.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "CHIRCHIQSELMASH" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "HSM-ASIA LEASING" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1084616 Claim ID 3147690 PDF Hash 18dcd1fa903a6513... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 169-моддаси ИПКнинг 169 law
ИПКнинг 200-моддаси ИПКнинг 200 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Мазкур Кодексининг 315-моддаси Мазкур Кодекси 315 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 25 апрель 4-1102-2302/562-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ѐрдамчиси И.Ниязматов котиблигида, даъвогар – “********” МЧЖнинг жавобгар – “+++++++++” МЧЖ ҳисобидан 1.443.750.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакиллари – ****** (2023 йил 22 февралдаги 32-сонли ишончнома асосида), ******* (2023 йил 11 апрелдаги 46-сонли ишончнома асосида), “Chipchiq Мash Аgro” МЧЖ вакили – ********** (2023 йил 27 февралдаги 34-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – ******** (2022 йил 7 сентябрдаги 22/243-сонли ишончнома асосида), ******** (2023 йил 23 мартдаги 23/081-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “********” МЧЖ (бундан буѐн матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “++++++++++” МЧЖ (бундан буѐн матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1.443.750.000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 7 мартдаги ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида 1. “Sultanmurat” ф/х, 2.“Qanlikol city” ф/х, 3.“Ruslan Taspolatov” ф/х, 4.“Sardar Sari Altin” ф/х, 5.“Allaniyazbay” ф/х, 6.“Bekbulatov Asadbek” ф/х, 7.“Qannazar Shengel” ф/х, 8.“Jamiev Genjebay” ф/х, 9.“Agro Azerbay” ф/х, 10.“Azamat” ф/х, 11.“Kochkinov Qudrat” ф/х, 12. “Niyatilla Azizbek” ф/х, 13.“Olmosbek To`lqinjon O`gli” ф/х, 14.“Usta Ibragim” ф/х, 15.“To`rtko`lli-Elnur” ф/х, 16.“Aqilbek Dauletov” ф/х, 17.“Ilaladdin Genjebaev” ф/х, 18.“Semurg” ф/х, 19.“Batir” ф/х, 20.“Reyim-G`allakor” ф/х, 21.“Navro`z Sity” ф/х, 22.“Shaxnoz-Asel” ф/х, 23.“Bereketli Sari Altin” ф/х, 24.“Tadjibaev Djanibek” ф/х, 25.“Abiw O`tep” ф/х, 26.“Aydos Duzelbaev” ф/х, 27.“Akrom” ф/х, 28.“Samat Bazarbaev” ф/х, 29.“Berdinur” ф/х ҳамда 30.“Raxmatilla Chaman” ф/х.лар жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан учинчи шахсларнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган учинчи шахслар бугунги суд мажлисида (видеоконференцалоқа режимида) иштирок этмади. Суд учинчи шахсларнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахслар иштирок этишмади бироқ, “Ilaladdin Genjebaev” ф/х раҳбари С.Калимбетова “********” МЧЖнинг даъво аризасини қўллаб қувватлаб, “HSM Asia Leasing” МЧЖга техника учун ўтказилган 51.750.000 сўм пул маблағларини “********” МЧЖга ўтказиб берилиши кераклиги тўғрисида судга ариза тақдим қилган. Шунингдек, “Kochkinov Qudrat” ф/х раҳбари К.Кучкинов судга ѐзма ариза тақдим қилиб, даъво аризани қўллаб қувватлаб, “++++++” МЧЖга техника учун 48.000.000 сўм пул маблағларини “********” МЧЖга ўтказилиб беришни сўраган. Бундан ташқари, “Bereketli Sari Altin” ф/х ҳам судга ѐзма ариза тақдим қилиб, “+++++++++++” МЧЖга техника учун 48.000.000 сўм пул маблағларини “********” МЧЖга ўтказилиб беришни сўраган. Шунингдек, “To`rtko`lli-Elnur” ф/х, “Olmosbek To`lqinjon O`gli” ф/х, “Aydos Duzelbaev” ф/х ҳамда “Agro Azerbay” ф/х.лар суднинг 2023 йил 11 апрелдаги ажримига “********” МЧЖнинг даъво аризасини қўллаб қувватлаши тўғрисида имзо ва муҳри билан тасдиқлаб берган. Бундан ташқари, “Sultanmurat” ф/х суднинг 2023 йил 18 апрелдаги ажримига ********” МЧЖнинг даъво аризасини қўллаб қувватлаши тўғрисида имзо ва муҳри билан тасдиқлаб берган. Даъвогар вакиллари судга ѐзма фикрнома тақдим қилиб, даъво аризасида келтирган важларини ҳамда ѐзма фикрномани қўллаб қувватлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. “Chipchiq Мash Аgro” МЧЖ вакили даъво талабларини тўлиқ қаноталантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво ариза юзасидан судга тақдим қилган ѐзма фикрномасини қўллаб қувватлаб даъво аризаси асоссиз эканлиги сабабли қаноатлантиришни рад этишни сўради. Шунингдек, судга ѐзма ва оғзаки илтимоснома тақдим қилиб, “********” МЧЖ директори Л.Б.Каратаеванинг имзоларини ҳақиқийлиги бўйича қонунчилик ҳужжатлари бузганлиги юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш мақсадида хусусий ажрим чиқаришни ҳамда “********” МЧЖ ва 30 нафар фермер хўжаликлари билан тузилган шартномаларнинг асл нусхаларини тақдим қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгарнинг илтимосномаларини қаноатлантиришин рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ИПКнинг 169-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ѐки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баѐн қилиниши мумкин. Жавобгар вакиллари судга ѐзма ва оғзаки илтимоснома тақдим қилиб, “********” МЧЖ директори Л.Б.Каратаеванинг имзоларини ҳақиқийлиги бўйича қонунчилик ҳужжатлари бузганлиги юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш мақсадида хусусий ажрим чиқаришни ҳамда “********” МЧЖ ва 30 нафар фермер хўжаликлари билан тузилган шартномаларнинг асл нусхаларини тақдим қилишни сўради. ИПКнинг 200-моддаси бешинчи қисмига кўра, агар суд низони кўраѐтганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун бу ҳақда прокурорга тегишли материалларни илова қилган ҳолда хабар қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Иқтисодий суднинг хусусий ажрими тўғрисида” 2007 йил 28 декабрдаги 172-сонли қарорининг 9-бандида ҳам тушунтириш берилган. Иш ҳужжатларида мавжуд бўлган илтимосномада “********” МЧЖ директори Л.Б.Каратаеванинг имзолари ҳар ҳил эканлиги қайд этилган. Шу сабабли “********” МЧЖ ва 30 нафар фермер хўжаликлари билан тузилган шартномаларнинг асл нусхаларини тақдим қилишни сўраган. Бироқ, Л.Б.Каратаева ўрнига директорнинг маркетинг бўйича ўринбосари А.Имамбаев имзо қўйган ҳамда шартнонома ва хатларга А.Имамбаевга имзо қўйиш ҳуқуқи берилган. Бу ҳақда жамиятнинг буйруғи даъво аризасига илова қилинган. Юқоридагиларга асосан суд томонидан шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқланмаганлиги сабабли даъвогарнинг хусусий ажрим чиқариб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юбориш тўғрисидаги илтимосномасини ҳамда 30 нафар фермер хўжаликлари билан тузилган шартномаларнинг асл нусхаларини тақдим қилиш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Мазкур ҳолатда даъвогар жиноят аломатлари мавжуд деб ҳисобласа, тегишли ариза билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, “********” МЧЖ ва “Sultanmurat” ф/х, “Qanlikol city” ф/х, “Ruslan Taspolatov” ф/х, “Sardar Sari Altin” ф/х, “Allaniyazbay” ф/х, “Bekbulatov Asadbek” ф/х, “Qannazar Shengel” ф/х, “Jamiev Genjebay” ф/х, “Agro Azerbay” ф/х, “Azamat” ф/х, “Kochkinov Qudrat” ф/х, “Niyatilla Azizbek” ф/х, “Olmosbek To`lqinjon O`gli” ф/х, “Usta Ibragim” ф/х, “To`rtko`lli-Elnur” ф/х, “Aqilbek Dauletov” ф/х, “Ilaladdin Genjebaev” ф/х, “Semurg” ф/х, “Batir” ф/х, “Reyim-G`allakor” ф/х, “Navro`z Sity” ф/х, “Shaxnoz-Asel” ф/х, “Bereketli Sari Altin” ф/х, “Tadjibaev Djanibek” ф/х, “Abiw O`tep” ф/х, “Aydos Duzelbaev” ф/х, “Akrom” ф/х, “Samat Bazarbaev” ф/х, “Berdinur” ф/х ҳамда “Raxmatilla Chaman” ф/х.лари ўртасида “Кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида”ги шартномалар имзоланган. Мазкур шартномаларга кўра, ПЛ-3м, ПЛ-3,5м, ПЛ-4м, ПЛ-4,5м, ПЛ-5м русумли хар бирининг нархи 160.000.000 сўм бўлган “Лазер бошқарувли ер текислагич” - қишлоқ хўжалик техникалари учун юқоридаги рўйхатда қайд этилган фермер хўжаликлари томонидан “HSM Asia Leasing” МЧЖ хисоб рақамига олдиндан тўлов сифатида 48.000.000 сўмдан, яъни етказиб бериладиган техниканинг умумий қийматидан 30 фоизини, жами 1.448.750.000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган тўлов топшириқномалари билан ўз тасдиғини топган. Жавобгар юқорида кўрсатилган қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи корхона бўлган “Chipchiq Мash Аgro” МЧЖга Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги сохасида фаолият кўрсатаѐтган 91 нафар фермер хўжалигига лизинг шартлари асосида “Лазер бошқарувли ер текислагич” техникаларини етказиб беришга буюртма берган. Бироқ, жавобгар томонидан 91 нафар фермер хўжаликларидан етказиб берилиши лозим бўлган техникалар учун олдиндан тўлов сифатида 30 фоиз пул маблағларини ишлаб чиқарувчи корхона бўлган “Chipchiq Мash Аgro” МЧЖга ўтказиб берган, лекин буюртма асосида олиб кетиши керак бўлган 91 дона техника ўрнига 50 дона техникани олиб кетган. Шартнома шартларига мувофиқ, техникаларнинг якуний тўлови бўлган 70 фоиз қисми учун тўланиши лозим бўлган пул маблағларини ѐпаѐтганда 41 дона техника учун олдиндан тўланган 30 фоиз пул маблағларини олиб кетилган 50 дона техникага якуний тўлов сифатида қабул қилинишини айтган. Бироқ, жавобгар 41 нафар фермер хўжаликлари билан лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб бериш шартномаларини тузмаган. Ваҳоланки, бу қишлоқ хўжалиги техникалари давлат буюртмасига асосан яъни, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 4919-сонли қарори ижросини таъминлашга қаратилган бўлиб, мазкур қарор ижроси биринчи навбатда Қорақалпоғистон Республикаси кесимида амалга оширилиши лозим бўлган. Шунга кўра, “Лазер бошқарувли ер текислагич” қишлоқ хўжалиги техникасини Республикада ягона ишлаб чиқарувчи корхона сифатида “Chipchiq Мash Аgro” МЧЖ томонидан фермерларга жами 91 дона “Лазер бошқарувли ер текислагич” қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб берилиши лозим бўлсада, бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар охиригача бажарилмаганлиги натижасида фермер хўжаликларига 50 дона техника етказиб берилган. Шундан юқорида кўрсатилган 30 нафар фермер хўжаликлари билан жавобгар лизинг шартномаларини охиригача расмийлаштирилмаганлиги ва “Chipchiq Мash Аgro” МЧЖ билан тузилган шартномалар юзасидан хужжатлар юритилиши лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида жавобгар билан “Chipchiq Мash Аgro” МЧЖ ўртасида 1.448.750.000 сўм дебитор қарздорлик вужудга келган. 2021 йил июнь ойларига келиб “Chipchiq Мash Аgro” МЧЖнинг бошқа корхоналардан жуда катта миқдордаги кредиторлик қарзлари эвазига хисоб рақамларига банд солинганлиги оқибатида иш фаолияти тўхтаб қолган. Шу сабабли, “Chipchiq Мash Аgro” МЧЖнинг бошқа корхоналар хамда давлат солиқларидан вужудга келган қарздорликни камайтириш ва шартнома мажбуриятларини бажариш мақсадида, “Chipchiq Мash Аgro” МЧЖнинг 100 фоизлик таъсисчилигида ташкил этилган “********” МЧЖ томонидан “Chipchiq Мash Аgro” МЧЖнинг бошқа корхоналар олдидаги кредиторлик қарзларини ва қўшимча қиймат солиғидан вужудга келган қарзларни ѐпиб берган. Бунинг натижасида, “Chipchiq Мash Аgro” МЧЖнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги жуда катта миқдорни ташкил этган. Шу билан бирга “Лазер бошқарувли ер текислагич” қишлоқ хўжалик техникасини олиш учун Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаѐтган 30 нафар фермер хўжалиги техникаларни ўз вақтида олмагани учун “Chipchiq Мash Аgro” МЧЖга техника етказиб бериш учун мурожаат қилган. Техникаларни етказиб бериш юзасидан фермерларга даъвогарга мурожаат этиш таклифи берилган. Шундан сўнг, даъвогар томонидан 30 нафар фермер хўжалигига бир донаси 160.000.000 сўмдан бўлган “Лазер бошқарувли ер текислагич” қишлоқ хўжалиги техникаларини 112.000.000 сўмдан етказиб берилган ва фермерларнинг техника учун 30 фоиз аввалдан жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган пул маблағларини ундириш юзасидан даъвогар билан фермерлар ўртасида 2022 йил апрел ойида “Кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида”ги шартномалар имзоланиб пул маблағларини талаб қилиш хуқуқи “********” МЧЖга берилган. Кредитор томонидан фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари бошқа шахсга “********” МЧЖ ўтганлиги ҳақида жавобгарга тегишли тартибда хабардор қилинган. Жавобгарнинг 2021 йил 19 ноябрдаги 21/77-сонли хатига асосан жами 4.739.123.422,79 сўм пул маблағларини 2021 йил 19 октябрдаги 161-сонли шартнома бўйича хисоб-китоб қилинганлиги баѐн қилинган. Шу боис жавобгар томондан қишлоқ хўжалик техникалари учун “Chipchiq Мash Аgro” МЧЖга қишлоқ хўжалик техникалари учун 30 фоиз миқдоридаги аванс пуллари тўланмаган деб хисобланган. Даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан қарздорликни тўлаб бериш юзасидан бир неча марта қилинган оғзаки ѐзма талабномалар жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ФКнинг 313-модда биринчи ва иккинчи қисмига кўра, мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ѐки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин. Кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтиши учун, агар қонун ѐки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг розилиги талаб қилинмайди. Мазкур Кодексининг 315-моддасига кўра, агар қонунда ѐки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, дастлабки кредиторнинг ҳуқуқи янги кредиторга ҳуқуқ ўтиш пайтида мавжуд бўлган ҳажмда ва шартлар асосида ўтади. Хусусан янги кредиторга мажбуриятнинг бажарилишини таъминлайдиган ҳуқуқлар, шунингдек талаб билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлар, шу жумладан тўланмаган фоизларга ҳуқуқ ҳам ўтади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 28 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳуқуқи билан боғлиқ нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги 110-сон қарорининг 7 ва 8бандига асосан, Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасининг хусусияти шундаки, бунда қонун ѐки асосий шартномада тўғридан-тўғри бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятдаги бошқа тарафнинг (қарздорнинг) розилиги талаб қилинмайди. Кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтганлиги ҳақида қарздорнинг хабардор қилинмаганлиги ѐки ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечган кредитор талаб қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни унга бермаганлиги унинг ҳуқуқларини бошқа шахсга ҳақиқатан ўтказилганлигига таъсир қилмайди ва ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасини тузилмаганлигига (ҳақиқий эмаслигига) олиб келмайди. Тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 1.443.750.000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ФКнинг 234, 236, 313, 315-моддалари, ИПКнинг 66, 118, 128, 169, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Жавобгар вакилининг “********” МЧЖ директори +++++++++ имзоларини ҳақиқийлиги бўйича қонунчилик ҳужжатлари бузганлиги юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш мақсадида хусусий ажрим чиқариш ҳамда “********” МЧЖ ва 30 нафар фермер хўжаликлари билан тузилган шартномаларнинг асл нусхаларини тақдим қилиш тўғрисидаги илтимосномаларини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогарнинг даьво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “++++++” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “********” МЧЖ фойдасига 1.443.750.000 сўм асосий қарз, 28.875.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. А.К.Пайғамов