Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2301/767 Дата решения 25.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди Судья Сафаров Абдулла Ҳусанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ҳудудий электр тармоқлари" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "QURILISH SAVDO INJINERING" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1084696 Claim ID 3259716 PDF Hash a8f6311aa9c2ab23... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
Фкнинг 335-моддаси Фкнинг 335 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 444 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2023 йил 25 апрель 4-1802-2301/767-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Сафаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, "Ҳудудий электр тармоқлари" акционерлик жамияти Тошкент худудий филиали вакили О.Жўраев (2023 йил 09 февралдаги ДА-43-21/03-182-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили М.Асқаров (МЧЖ раҳбари)лар иштирокида, Бука туман прокуратурасининг «Ҳудудий электр тармоқлари» акционерлик жамияти манфаатида «QURILISH SAVDO INJENERING» МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2301/767-сонли иқтисодий ишини, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни- Бука туман прокуратураси «Ҳудудий электр тармоқлари» акционерлик жамияти (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар «QURILISH SAVDO INJENERING» МЧЖ (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 16.911.816,18 сўм пеня ҳамда 30.000 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга берган кўрсатувида, даъво аризасини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга берган кўрсатувида, даъво аризасига нисбатан эътироз билдириб, корхона фаолият юритмаётганлигини, иқтисодий аҳволини инобатга олиб, даъво юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этган тараф вакилларининг фикрини тинглаб, тақдим этилган ҳужжатларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, томонлар ўртасида 2020 йил 23 октябрда тузилган юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, даъвогар тармоқлари орқали электр энергиясини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида ўтказиш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган бўлса-да, лекин жавобгар томонидан шартнома шартларини лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида жавобгарни даъвогар олдида ўзаро қарздорлик 2023 йил 01 март ҳолатига бир томонлама тасдиқланган солиштирма далолатномага асосан 16.911.816,16 сўм муддати ўтган пеня юзасидан қарздорлик вужудга келган. Ушбу қарздорликни ундириш бўйича жавобгарга талабнома юборилган бўлишига қарамасдан, жавобгар томонидан қарздорликни талабномада белгиланган муддатларда бартараф этиш чоралари кўрилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 477-моддаси биирнчи қисмида энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги қайд этилган. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бука туман прокуратураси юқорида қайд этилган моддий ҳуқуқ нормаларига таянган ҳолда даъвогар манфаатида жавобгардан 16.911.816,16 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004-йил 1-ноябрдаги “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 511-сон Қарорининг 2-бандида ҳисоб-китоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2007-йил 15-июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги бегиланган. Шунингдек, мазкур қарздорлик даъвогарнинг ўзи ҳам шартнома шартларини лозим даражада бажармаслиги оқибатида келиб чиққан. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандида “Истеъмолчи”га энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлангандан сўнг амалга оширилиши келишилган бўлса-да, даъвогар шартноманинг ушбу банди талабларига амал қилмасдан жавобгар томонидан олдиндан 100 фоизли тўлов амалга оширилмаган ҳолатда жавобгарга электр энергияси етказиб беришда давом этган. Фкнинг 335-моддасига кўра агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Суд жавобгарнинг мулкий аҳволини ҳамда кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, пеня миқдорини 1.691.181,60 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади юкланади. Бундай ҳолатда, суд моддий ҳуқуқ нормалари ҳамда даъво аризасига тақдим этилган ҳужжатларни муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1.691.181,60 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажати ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 338.236,32 сўм давлат божи ва 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 236, 333, 468, 477-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 113, 128, 170, 176-180 ва 186-моддаларига асосланиб, судқ а р о р қ и л д и: Бука туман прокуратурасининг «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «QURILISH SAVDO INJENERING» МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акционерлик жамияти фойдасига 1.691.181,60 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажати; - Республика бюджети ҳисобига 338.236,32 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья А.Сафаров