Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2202/905 Дата решения 25.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение VODIY INVEST ZIYNATI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый SPZ Asaka Filiali масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1078383 Claim ID 3137429 PDF Hash 7f2dcc7b5dabeb65... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1702-2202/905-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья С.Умаралиев Апелляция инстанциясида маърузачи судья У.Холиков Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 25 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “SPZ Asaka filiali” масъулияти чекланган жамияти вакили адвокат У.Ахмедов (2023 йил 27 февралдаги 23-монли ордер ҳамда 2023 йил 27 февралдаги 1-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Vodiy invest ziynati” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “SPZ Asaka filiali” масъулияти чекланган жамиятидан 1 420 150 794 сўм асосий қарз ҳамда 142 015 079,4 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 31 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ишдаги ҳужжатларга кўра, “Vodiy invest ziynati” масъулияти чекланган жамияти (бажарувчи, бундан буён матнда даъвогар, МЧЖ деб юритилади) ва “SPZ Asaka filiali” масъулияти чекланган жамияти (ижрочи, бундан буён матнда жавобгар, МЧЖ деб юритилади) ўртасида керамика идишлар етказиб беришга келишилган. Даъво аризасига илова қилинган 2020 йил 3 ноябрда 04-11-сонли бир томонлама электрон имзоланган шартномага кўра даъвогар жавобгарга 58 352,17 сўмдан 25 464 дона 1 708 761 605,41 сўмлик ҳамда 58 252,17 сўмдан 13 575 дона 909 389 188,91 сўмлик керамик идишлар етказиб беришга келишилган. Даъво аризасида қайд этилишича, жавобгарнинг 2020 йил 3 ноябрдаги Раҳмонов Шохрухбек Дадажон ўғли номига тақдим этган 5-сонли ишончномасига асосан 2 618 150 794,32 сўмлик керамика маҳсулотлар (пиёла, коса, лаган, чойнак, тарелка, сувенир, салфетка солиш идишлари) 2020 йил 3 ноябрдаги 17-11-сонли ҳисобварақ-фактура билан жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар етказиб берилган маҳсулотлар учун қисман тўловни амалга ошириб, қолдиқ тўловни амалга оширмаган ҳамда даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликни тўлаб бериш юзасидан юборган талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан 1.420.150.794 сўм асосий қарз ва 142.015.079,4 сўм пеня ундиришни сўраган. Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 31 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1.420.150.794 сўм асосий қарз ундирилган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги қарори билан “SPZ Asaka filiali” МЧЖнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 31 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар даъвогар томонидан кассация шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш, иш бўйича қонуний ва адолатли янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда, шартноманинг 2.1-бандига кўра сотиб олувчи шартнома имзолангач 15 кунда 100 фоиз тўловни амалга ошириши лозимлиги, шартноманинг 3.1-бандига мувофиқ сотиб олувчи, яъни жавобгар товарни сотувчи (даъвогар) омборидан ўзи олиб кетиши лозимлиги, жавобгар томондан товар учун қисман тўлов амалга оширилган бўлса-да, товарлар жўнатилмаганлиги, пулни қайтариш ёки ўтказилган пул суммасига мутаносиб товарлар жўнатиш тўғрисидаги жавобгарнинг талабномасини даъвогар жавобсиз қолдирганлиги, даъвогар 2020 йил 3 ноябрда 17-1-ҳисобварақ-фактура билан товар етказиб берилганлигини кўрсатган бўлса-да, лекин уни қабул қилиб олинганлиги тўғрисида харидор (жавобгар) вакили имзоси қўйилган ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, йўл варақаси, юк хати бўлмагани ҳолда товар харидорга жўнатилганлигини тасдиқловчи далил мавжуд эмаслиги, ҳисобварақ-фактура товар етказиб берилганлигини ва улар қабул қилинганлиги фактини тасдиқламаслигини маълум қилиб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирган важларни тўлиқ қувватлаб, даъвогар қалбаки юк хати расмийлаштириб маҳсулот етказиб берилганлиги даъво қилганлиги, аслида маҳсулотни жавобгар олмаганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар ҳамда палата вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра, судлов ҳайъати ишни даъвогар ва палата вакили ишитрокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 8-бандига мувофиқ агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги юзасидан тушунтириш берилган. Мазкур ҳуқуқ нормалари ҳамда шартнома жавобгар томонидан имзоланмаган бўлса-да, жавобгар томонидан маҳсулотларни олишга электрон тартибда ишончнома берилганлиги ва ҳисобварақ-фактура электрон имзо билан тасдиқланганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция суди даъво талабининг асосий қарзга бўлган қисмини қаноатлантириш, даъво талабида жавобгардан ундирилиши сўралган пеня шартномадан келиб чиққанлиги, шартнома эса жавобгар томонидан тасдиқланмаганлиги сабабли пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ушбу тўхтами билан келишиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидаги важлари билан келиша олмайди ва ушбу важлар даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. Жавобгар томонидан дастлаб 2020 йил 3 ноябрда 5-сонли 2.618.118.630 сўмлик керамика маҳсулотлари олиш учун ишонччнома берилган ва бу ҳар икки томондан тасдиқланган ва ушбу сана билан тарафлар ўртасида 17-11-сонли электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган. Жавобгар томонидан шартнома ва 17-11-сонли ҳисобварақфактурани кўрсатиб, 2020 йил 26 декабрда 363 000 000 сўм, 2021 йил 20 январда 417 500 000 сўм ва 2021 йил 5 февралда 209 000 000 сўм тўловлар амалга оширилган. Мазкур ҳолатда жавобгар маҳсулот унга етказиб берилганлигини кўрсатиб шу асослда тўловни амалга оширганлиги, унга маҳсулот амалда етказиб берилганлигини тасдиқлайди. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шунга кўра биринчи ва апелляция инстанция суди даъвогар томонидан жавобгарга амалда маҳсулот етказиб берилганлиги тегишли далиллар билан тасдиқланганлиги тўғрисида асосли хулосага келган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Жавобгар суд муҳокамасида юк хати даъвогар томонидан қалбакилаштириб тайёрланиб, жавобгарга кўрсатилганлигини билдирган бўлса-да, бироқ бу важлар тегишли органнинг хулосаси билан тасдиқланмаган. Шунга кўра судлов ҳайъати жавобгарнинг важлари билан келишмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш берилган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. 5 Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган, суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос мавжуд эмас. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгарнинг кассация шикояти давлат божи тўлови кечиктирилган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги сабабли ундан республика бюджетига ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 14 201 507,5 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л а д и: Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 31 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги қарори ўзгаришсиз, “SPZ Asaka filiali” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “SPZ Asaka filiali” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига кассация инстанцияси учун 14 201 507,5 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур қарор асосида ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Раислик қилувчи Б.Убайдуллаев ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов