← Назад
Решение #601450 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 132 | — | law | |
| ртасида тузилган келишув битими ИПК | 134 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 110 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1802-2301/768-сонли иқтисодий иш
ШАҲРИСАБЗ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Шаҳрисабз шаҳри
2023 йил 25 апрель
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, жавобгар вакили
Б.Ғуломов (2023 йил 18 апрелдаги 89-сонли ишончномага асосан) иштирокида,
даъвогар "Бобожонов Алишер Ниязович" якка тартибдаги тадбиркорнинг,
жавобгар "Шаҳрисабз туман йўллардан фойдаланиш" унитар корхонасидан
67.507.047 сўм қарздорлик, 6.700.000 сўм пеня, 1.350.140 сўм олдиндан тўланган
давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар "Бобожонов Алишер Ниязович" якка тартибдаги тадбиркор
жавобгар "Шаҳрисабз туман йўллардан фойдаланиш" унитар корхонасидан
67.507.047 сўм қарздорлик, 6.700.000 сўм пеня, 1.350.140 сўм олдиндан тўланган
давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили ишни кўриш куни ва вақти хақида хабари
бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар,
даъвогар вакиллари суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга берган кўрсатувида,
тарафлар ўртасида мазкур иқтисодий иш юзасидан тузилган келишув битимини
тасдиқлаб, иш юритишни тугатишни сўради.
ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битими тузиб ҳал
этиши, келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан
тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин
тузилган ҳисобланади.
ИПКнинг 132-моддаси биринчи ва тўртинчи қисмларида, келишув битими
ёзма шаклда тузилиб, келишув битимини тузган шахслар ёки уларнинг
вакиллари томонидан имзоланиши, келишув битимида тарафлар томонидан
келишилган мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги
қоидалар кўрсатилиши кераклиги, тарафлар томонидан келишув битими
шартлари бўйича қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши тарафларни
бир-бирига ёки бошқа воқеаларга (ҳаракатларга) боғлиқ қилиб қўйиши мумкин
эмаслиги, келишув битимида жавобгар томонидан мажбуриятларни кечиктириб
ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс
фойдасига воз кечиш ҳақидаги, қарздан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёхуд
қарзни тан олиш тўғрисидаги, суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар
ва қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши мумкинлиги қайд этиб
ўтилган.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатувларини тинглаб,
тарафлар ўртасида тузилган келишув битими ва иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо
берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра келишув битимини тасдиқлаб, мазкур
иқтисодий иши юзасидан иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан ва ишни суд муҳокамасида кўриб чиқиш жараёнида
маълум бўлишича, мазкур 4-1802-2203/768-сонли иқтисодий иши бўйича
тарафлар ўртасида 2023 йил 25 апрель куни келишув битими тузилган бўлиб,
унга кўра жавобгар даъвогарнинг ҳисоб-рақамига 67.507.047 сўм миқдорида
пеняни 2023 йил 31 июль кунига қадар, шунингдек ишни судда кўриш билан
боғлиқ белгиланган миқдордаги олдиндан тўланган давлат божи ва почта
харажатини тўлаб бериш, шу муносабат билан даъвогар 6.700.000 сўм пеня
ундириш талабидан тўлиқ воз кечиш мажбуриятини олган.
Ушбу келишув битими тарафлар томонидан томонидан имзоланиб, муҳр
билан тасдиқланган бўлиб, уларнинг бу тоифадаги битимларни имзолаш
ваколати мавжуд.
Тарафлар ўртасида тузилган келишув битими ИПКнинг 134-моддасида
белгиланган талабларга зид эмаслиги сабабли, суд келишув битимини
тасдиқлашни, иш юритишни эса тугатишни лозим топади.
ИПКнинг 110-моддаси 1-қисми 7-бандига кўра, тарафлар ўртасида
келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш
юритишни тугатади.
Бундай ҳолатда, суд жавобгарнинг илтимосномасини қаноатлантиришни,
тарафлар ўртасида 2023 йил 25 апрель куни тузилган “жавобгар даъвогарнинг
ҳисоб-рақамига ҳисоб-рақамига 67.507.047 сўм миқдорида пеняни 2023 йил
31 июль кунига қадар, шунингдек ишни судда кўриш билан боғлиқ белгиланган
миқдордаги олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатини тўлаб бериш,
шу муносабат билан даъвогар 6.700.000 сўм пеня ундириш талабидан тўлиқ воз
кечиш мажбуриятини олганлиги тўғрисида”ги келишув битимини тасдиқлаш,
4-1802-2301/768-сонли иқтисодий иши бўйича иш юритишни тугатишни,
жавобгар "Шаҳрисабз туман йўллардан фойдаланиш" унитар корхонаси
ҳисобидан "Бобожонов Алишер Ниязович" якка тартибдаги тадбиркор
фойдасига олдиндан тўланган 1.350.140 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта
харажати ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 110-моддаси
7-банди, 133 ва 195-моддаларига асосланиб, судажрим
қилди:
Илтимоснома қаноатлантирилсин.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 25 апрель куни тузилган “жавобгар
даъвогарнинг ҳисоб-рақамига ҳисоб-рақамига 67.507.047 сўм миқдорида пеняни
2023 йил 31 июль кунига қадар, шунингдек ишни судда кўриш билан боғлиқ
белгиланган миқдордаги олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатини
тўлаб бериш, шу муносабат билан даъвогар 6.700.000 сўм пеня ундириш
талабидан тўлиқ воз кечиш мажбуриятини олганлиги тўғрисида”ги келишув
битими тасдиқлансин.
Жавобгар "Шаҳрисабз туман йўллардан фойдаланиш" унитар корхонаси
ҳисобидан "Бобожонов Алишер Ниязович" якка тартибдаги тадбиркор
фойдасига олдиндан тўланган 1.350.140 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
4-1802-2301/768-сонли иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой давомида шу суд орқали
Қашқадарё судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибда шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
А.Сафаров