Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2301/771 Дата решения 25.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди Судья Сафаров Абдулла Ҳусанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Bektosh-Saratosh" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "Шаҳрисабз туман йўллардан фойдаланиш" унитар корхонаси
Source ID 1084699 Claim ID 3262273 PDF Hash 4e99ea9d0aec68be... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ФКнинг 544-моддаси ФКнинг 544 law
олларда ФК 544-моддаси олларда ФК 544 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 19-моддаси онуни 19 law
Текст решения 9 413 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2023 йил 25 апрель 4-1802-2301/771-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров раислигида, судъя ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Шаҳрисабз туман адлия бўлими даъвогар – “Bektosh-Saratosh” МЧЖ манфаатида, жавобгар – “Шаҳрисабз туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ҳисобидан 342.867.393 сўм асосий қарз ва 30.000 сўм почта ҳаражатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили З.Раджабов (МЧЖ раҳбари), жавобгар вакили вакили Б.Ғуломов (20.04.2023 йилдаги 91-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида (адлия бўлими вакили иштирокисиз), Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида, бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Шаҳрисабз туман адлия бўлими (бундан буён матнда адлия деб юритилади) даъвогар – “Bektosh-Saratosh” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар – “Шаҳрисабз туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 342.867.393 сўм асосий қарз ва 30.000 сўм почта ҳаражатини ундиришни сўраган. Низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга Қашқадарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан шу вақтга қадар мол-мулкни ижараси учун тўлов амалга оширилмаганлигини, даъво аризасида қайд этилган қарздорлик таққослаш далолатномаси ва ҳисобфактуралар билан тасдиқланганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар томонидан киритилган даъво аризаси асосли эканлигини, ижара учун тўловлар амалга оширилмаганлигини, даъво аризасида қайд этилган қарздорлик таққослаш далолатномаси ва ҳисоб-фактуралар билан тасдиқланганлигини билдириб, даъво юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида Қашқадарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ва адлия вакиллари ишни кўриш куни ва вақти ҳақида ҳабари бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда ҳабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар, даъвогар вакиллари суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги кўрсатилган. Шу сабабли суд, ишни жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топади. иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва важларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 01.02.2022 йилда №01-сонли ижара шартномаси расмийлаштирилган. Мазкур шартнома 1-банди шартига асосан даъвогар (ижарга берувчи) жавобгар (ижарга олувчи)га тош саралаш ва майдалаш ускунаси ва автопогрузчик (автоюклагич) воситаларини ижарага бериши, жавобгар (тўловчи) эса ижарага берилган ижаора воситалари учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3-бандида жавобгар (тўловчи) шартноманинг 3.1-бандида назарда тутилган тартибда ижарага олувчи томонидан ускунадан фойдаланилган ойдан кейинги ойнинг 15 санасидан кечикмасдан ижарага берувчига тўлаб бериши, 3.2-бандида ижара миқдори бир ойда 35.000.000 сўмни ташкил этиши, 3.3-бандида тўлов ижарага олувчи томонидан шартноманинг 3.2-бандида қайд этилган миқдорда ижарага берувчининг ҳисоб-рақамига пул ўтказиб бериш йўли билан амалга оширилиши қайд этилган. Жавобгар томонидан шартномада қайд этилган мажбуриятлар қисман бажарилиб, суд муҳокамаси кунига қадар 342.867.393 сўмлик қарздорлик бартараф этилмасдан қолган. Адлия бўлими томонидан жавобгарга мавжуд қарздорликни ўз вақтида қайтаришлик юзасидан 2023 йил 05 мартда 23-16/3-120-сонли талабнома юборган бўлсада, жавобгар томонидан ушбу талабнома ижроси оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, ҳизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. ФКнинг 544-моддаси биринчи қисмида, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шартлиги, иккинчи қисмида эса, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланиши қайд этилган. Шунингдек, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2011 йил 1 декабрдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Пленум қарорининг 9-бандида мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланиши, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлашлилиги, ижара ҳақини тўлаш муддатлари тарафлар томонидан белгиланиши ва шартномада кўрсатилиши, ижара ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки давр билан белгиланиши мумкинлиги, ижара шартномасида ижара ҳақини тўлаш муддати кўрсатилмаган ҳолларда ФК 544-моддасининг иккинчи қисми қоидалари қўлланилиши юзасидан тушунтириш берилган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида очиб бериши лозим эканлиги қайд этиб ўтилган. Суд муҳокамасида даъвогар томонидан даъво аризасига ҳамда тақдим этилган (шартнома, ҳисоб-фактуралар, солиштирма далолатнома) ҳужжатлар асосида жавобгарнинг 342.867.393 сўм асосий қарздорлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд, даъвогарнинг 342.867.393 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 19-моддасига асосан даъвогар давлат божини тўлашдан озод этилган тақдирда даъво қаноатлантирилса, давлат божи жавобгардан (агар у давлат божини тўлашдан озод этилмаган бўлса) давлат даромадига белгиланган даъво сўммасига мувофиқ ундирилади. Суд, ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 342.867.393 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта ҳаражати ҳамда ишни кўришў билан боғлиқ Республика бюджети ҳисобига 6.857.347,86 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186-188, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Шаҳрисабз туман адлия бўлимининг даъвогар – “Bektosh-Saratosh” маъсулияти чекланган жамияти манфаатида киритган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Шаҳрисабз туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ҳисобидан: - даъвогар “Bektosh-Saratosh” маъсулияти чекланган жамияти фойдасига 342.867.393 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта ҳаражати; - Республика бюджети ҳисобига 6.857.347,86 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига аппеляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья А.Сафаров