← Назад
Решение #601479 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 34 | — | law | |
| онуннинг | 23 | — | law | |
| онуннинг | 25 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1402-2202/2282-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Й.Норбеков
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – У.Эшқобилов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 25 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов
ҳайъати
судья
Б.Сайфуллаевнинг
раислигида,
судьялар
Ш.Мирзахакимов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг
котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўришга
кўмаклашувчи Самарқанд вилоят судининг ходими Д.Маматазимов, Самарқанд
вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакили
Б.Хурсанов (2023 йил 3 апрелдаги 7-3/305-2-сонли ишончнома асосида),
“Toʻron Polietilen Plast” масъулияти чекланган жамияти вакили Ф.Бахриев
(раҳбар)нинг иштирокида, даъвогар Самарқанд вилоят Экология ва атроф
муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жавобгар “Toʻron Polietilen Plast”
масъулияти чекланган жамиятидан 37 217 672 сўм компенсация тўловларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги
ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори устидан “Toʻron Polietilen Plast”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини Олий
суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судига даъвогар Самарқанд вилоят
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) жавобгар “Toʻron Polietilen Plast” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво талабида жавобгардан Экология ва
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси чиқиндилар билан боғлиқ
ишларни амалга ошириш жамғармаси ҳисоб рақамига 37 217 672 сўм
компенсация тўловини ундиришни сўраган.
Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилган.
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 21 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил
9 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Биринчи ва апелляция инстанцияси судининг қарорларидан норози
бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд
қарорларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, Ўзбекистон
Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг
буйруғига асосан ўтказилган текшириш ноқонуний ўтказилганлиги, ишчи
гуруҳи таркибига жавобгар вакиллари киритилмаганлиги, текшириш якунлари
бўйича тузилган далолатнома нусхаси жавобгарга берилмаганлиги,
далолатнома жавобгар вакиллари томонидан имзоланмаганлиги, далолатномада
кўрсатилган маълумотлар нотўғри қайд қилинганлиги инобатга олинмаганлиги,
яъни ишчи гуруҳи маълумотига асосан қоп ишлаб чиқариш учун қайта
ишланадиган
бегмен
қоп,
гранула
маҳсулотлари
Туркманистон
Республикасидан экспорт қилиб олинган маҳсулотларнинг ҳажми (тоннаси) ва
ишлаб чиқарилган тайёр қоп маҳсулотларининг донаси (сони) нотўғри
кўрсатилганлиги, ушбу маълумотлар жавобгар ходимининг эътиборсизлиги
оқибатида нотўғри шаклланганлиги, биринчи ва апелляция инстанция судлари
томонидан ушбу ҳолат инобатга олинмаганлиги, 2020-2021 йилда
Туркманистон Республикасидан хом-ашё маҳсулотлари олинмаганлиги, 2020
йилда 108 000 минг дона, 2021 йилда 148 470 дона, 2022 йилда 305 848 дона қоп
ишлаб чиқарилганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида
келтирилган важларни такрорлаб, судлар томонидан иш учун аҳамиятли
ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаганлиги, жавобгар томонидан ишлаб чиқарилган
маҳсулотлар сони нотўғри далолатномада кўрсатилганлиги инобатга
олинмаганлигини билдириб, иш бўйича қабул қилинган суд қарорларини бекор
қилиб, жарима суммасини камайтириш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судлар томонидан
асосантирилган ва қонуний қарорлар қабул қилинганлигини билдириб, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгарнинг асосий фаолият турлари полиэтилен, полихлорвинил, полиамид, лавсан, полистрол ва бошқа
термопластлардан полимер плёнка, қувурлар, пластмасса буюмлар, пресслаш,
қуйиш, пневматик ва вакуум билан шакл бериш асосида турли пластмасса
буюмлар ишлаб чиқариш ва қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа
фаолиятларни амалга оширишдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакилининг 2022 йил 30 июндаги ТМ-0000417-сонли келишув хати ва
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳоваза қилиш давлат
қўмитасининг 2022 йил 4 июлдаги 291-сонли буйруғига мувофиқ,
жавобгарнинг 2020-2021 ва 2022 йил олти ойлик фаолиятида Ўзбекистон
Республикаси табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона
фойдаланишга оид қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари
ижросини таъминланиши юзасидан 2022 йил 14 июлдан 16 июлгача текшириш
ўтказилган.
Текширишда, жавобгар томонидан “Табиатни муҳофаза қилиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 34-моддаси, “Чиқиндилар
тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддаси, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги
қонун, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг
25-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон
қарорига асосан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни
жойлаштирганлик учун ҳисоботлар бошқармага тақдим этиб борилгани
аниқланиб, ушбу ҳисоботлар асосида жавобгарнинг ишлаб чиқариш
фаолиятини атмосфера ҳавосига таъсири, сувдан фойдаланиш ҳолати, ишлаб
чиқариш чиқиндилари ҳолати текширилган ва унинг натижасида
37 217 672 сўм компенсация тўлови қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳамда бу ҳақда
2022 йил 16 июл куни далолатнома расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республкаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги
202-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
атроф
табиий
муҳит
ифлослантирилганлиги
ва
чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби
тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 3-бобининг
5-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи
моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова
сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар; юридик
шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал
канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча
оқизувчи жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий
муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади.
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг биринчи, иккинчи, учинчи ва
тўртинчи тоифаларига мансуб субъектлар, ушбу Низомнинг 4-7-бобларида
келтирилган компенсация тўловларини ҳисоблаш тартибига амал қилган ҳолда
иш юритади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш
механизмини такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сонли қарори билан
тасдиқланган Низомга асосан атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш даражасининг
III тоифасига мансуб.
Низомнинг 7-бандига кўра, атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи
моддалар ташламаларини чиқариш, оқоваларини оқизиш ва чиқиндиларни
жойлаштиришнинг аниқ массаси I, II ва III тоифаларга мансуб компенсация
тўловчи субъектлар томонидан дастлабки ҳисоб-китоблар, шунингдек,
вазирликлар ва идораларнинг лабораториялари, I, II ва III тоифаларга мансуб
компенсация тўловчи субъектларнинг ишлаб чиқариш лабораториялари ёки
қонунчиликда белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган бошқа
ташкилотларнинг аккредитациядан ўтган ёки техник жиҳатдан малакалилиги
маъқулланган (мувофиқлиги маъқулланган ёки малакалилиги Аккредитация
маркази томонидан расман тасдиқланган) лабораториялари томонидан амалга
оширилган давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратлари
натижасида олинган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Текшириш далолатномасида қайд этилишича, жавобгар иш фаолияти
учун белгиланган тартибда экологик норматив ҳужжатларни ишлаб чиқмаган
ва келишиш учун Давлат экологик экспертизасига тақдим қилмаган.
Низомнинг 11-бандига кўра, компенсация тўловчи субъектларда атроф
табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва
чиқиндиларни жойлаштиришнинг тасдиқланган экологик нормативлари
мавжуд бўлмаган тақдирда ёки уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлганда,
Низомнинг 8-бандида келтирилган 3-формула асосида компенсация тўловлари
ҳисоб-китоб қилинади.
Бунда I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун
20 (йигирма), III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар
учун 10 (ўн) шартли коэффициентлар қўлланилади.
Қайд қилинган норматив ҳужжатларга асосан, даъвогар томонидан
жавобгар фаолияти учун 37 217 672 сўм компенсация тўловлари ҳисобланган ва
компенсация тўловини амалга ошириш тўғрисида 2022 йил 28 июль куни
талабнома берилган.
Низомнинг 29-30-бандларига кўра, компенсация тўловлари компенсация
тўловчи субъектлар томонидан ғазначилик ҳудудий органларининг тегишли
транзит ҳисобварағига юборилади, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Экология
ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Экология, атрофмуҳит муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш
жамғармасига ўтказилади, маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда,
муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича
қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий
суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади.
Низомнинг 35-бандига кўра, Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий
органлари тўловлар бўйича қарзларни, шунингдек, пеняларни қонунда
белгиланган тартибда ундириш ҳуқуқига эга.
Мазкур ҳолатда судлар томонидан иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганилган
ҳолда, жавобгарнинг эътирозлари ҳужжатлар билан исботлаб берилмаганлиги
боис, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келинган.
Шу билан бирга судлов ҳайъати жавобгарнинг важлари билан қуйидаги
асосларга кўра келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, текшириш якунлари бўйича
расмийлаштирилган далолатнома 2022 йил 22 июлда почта орқали жавобгарга
юборилганлигини тасдиқловчи почта квитанцияси ишдаги ҳужжатларда
мавжуд.
Шунингдек, текширишда компенсация тўловларини ҳисоблашга асос
бўлган маълумот, яъни 2020-2021 йиллар ва 2022 йилнинг олти ойи давомида
ишлаб чиқаришга ишлатилган бегмент қоп, гранула маҳсулотларининг миқдори
жавобгар раҳбарининг ўзи томонидан имзоланган ҳолда тақдим этилган.
Қолаверса, кассация шикоятида баён қилинган маълумотномани
тайёрлаш вақтида эътиборсизликка йўл қўйилганлиги ҳолатини исботловчи
далиллар иш ҳужжатларида мавжуд эмас.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати “Toʻron Polietilen Plast”
масъулияти чекланган жамиятининг шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни, суд ҳужжатларини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига
юклатилади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“Toʻron Polietilen Plast” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал
қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Суд харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилсин.
“Toʻron Polietilen Plast” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг ҳисобрақамига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари
Ш.Мирзахакимов
В.Сатторова