Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1696 Дата решения 25.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение EGG ENERGY CONSTRUCTION масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "TOSHKENT HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORHONASI" акционерлик жамияти
Source ID 1084614 Claim ID 3248887 PDF Hash baff842eccdbea46... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 169-моддаси ИПКнинг 169 law
ИПКнинг 200-моддаси ИПКнинг 200 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 25-моддаси ИПКнинг 25 law
ушбу Кодекснинг 30-моддаси ушбу Кодекс 30 code_article
ушбу Кодекснинг 301-моддаси ушбу Кодекс 301 code_article
ушбу Кодекснинг 302-моддаси ушбу Кодекс 302 code_article
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИ СТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 25 апрель 4-1102-2302/1696-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ѐрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – “********” МЧЖнинг жавобгар – “********” АЖ зиммасига 2023 йил 9 февралдаги “********” МЧЖни электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлиги тўғрисидаги 27224-000122-сонли далолатномани ва ушбу ҳужжат асосида расмийлаштирилган 2023 йил 10 февралдаги 27224-000122-сонли 125.154.882 сўмлик ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдорини ҳисоб-китобини бекор қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакиллари – +++++++++ (жамият раҳбари), ++++++++ (2023 йил 10 апрелдаги 5-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “********” МЧЖ (матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “********” АЖ (матнда – жавобгар деб юритилади) зиммасига 2023 йил 9 февралдаги “********” МЧЖни электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлиги тўғрисидаги 27224-000122-сонли далолатномани ва ушбу ҳужжат асосида расмийлаштирилган 2023 йил 10 февралдаги 27224-000122-сонли 125.154.882 сўмлик ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдорини ҳисоб-китобини бекор қилиш мажбуриятини юклашни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган жавобгарлар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил, шу жумладан жавобгарнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Олдинги суд мажлисида жавобгар вакили даъво талаби асоссиз эканлигини маълум қилиб даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб қувватлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Шунингдек, судга ѐзма илтимосномани тақдим қилиб Бўстонлиқ тумани ТЭТК раҳбари ўринбосари Давренов Ровшанга нисбатан хусусий ажрим чиқариб беришни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг “********” АЖ зиммасига 2023 йил 9 февралдаги “********” МЧЖни электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлиги тўғрисидаги 27224000122-сонли далолатномани бекор қилиш талаби бўйича иш юритишни тугатишни, даъвогарнинг ѐзма илтимосномасини ҳамда 2023 йил 10 февралдаги 27224-000122-сонли 125.154.882 сўмлик ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдорини ҳисоб-китобини бекор қилиш мажбуриятини юклаш талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклашни лозим топади. ИПКнинг 169-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ѐки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баѐн қилиниши мумкин. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ѐзма илтимоснома тақдим қилиб, Бўстонлиқ тумани ТЭТК раҳбари ўринбосари Давренов Ровшан томонидан “********” МЧЖга нотўғри ва қасддан бир тарафлама тузган далолатномасини ноқонуний деб топиб хусусий ажрим чиқариб беришни сўради. ИПКнинг 200-моддаси бешинчи қисмига кўра, агар суд низони кўраѐтганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун бу ҳақда прокурорга тегишли материалларни илова қилган ҳолда хабар қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Иқтисодий суднинг хусусий ажрими тўғрисида” 2007 йил 28 декабрдаги 172-сонли қарорининг 9-бандида ҳам тушунтириш берилган. Иш ҳужжатларида мавжуд бўлган даъвогарнинг ѐзма илтимосномасида, Бўстонлиқ тумани ТЭТК раҳбари ўринбосари Давренов Ровшан ҳамда бир неча нотаниш шахслар томонидан асоссиз равишда далолатнома тузилганлиги қайд этилган. Бироқ, мазкур ѐзма илтимосномада Бўстонлиқ тумани ТЭТК раҳбари ўринбосари Давренов Ровшан томонидан тузган далолатномани ноқонунийлигини асослантирувчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Юқоридагиларга асосан суд томонидан мансабдор шахснинг хаттиҳаракатларида жиноят аломатларини аниқланмаганлиги сабабли даъвогарнинг чиқариш тўғрисидаги ѐзма илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Мазкур ҳолатда даъвогар жиноят аломатлари мавжуд деб ҳисобласа, тегишли ариза билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, “********” МЧЖ ва “********” АЖ (Бўстонлиқ тумани электр тармоқлари корхонаси) ўртасида 2018 йил 24 майда Юридик шахс бўлган истеъмолчилар учун электр таъминоти тўғрисида 190886-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ “Корхона” “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 6.1-бандига кўра, шартнома 2018 йил 31 декабрга қадар тузилган. Шартноманинг амал қилиш муддати тугаганда, томонлардан бири уни узайтириш ѐки бекор қилиш бўйича ариза бермаган бўлса, шартнома кейинги ҳар бир йилга узайтирилган ҳисобланаши белгиланган. Ариза ушбу шартноманинг амал қилиш муддати тугатишдан бир ой олдин тақдим этилиш лозимлиги белгиланган. Даъвогарнинг электр қурилмаларини жавобгар томонидан 2023 йил 9 февралда корхонанинг электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлиги тўғрисида 27224-000122-сонли далолатнома расмийлаштирилиб, 2023 йил 10 февралда 125.154.882 сўмлик ҳисобга олинмаган электр энергияси қиймати сифатида қайта ҳисоб-китоб амалга оширган. Шу сабабли даъвогар даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “********” АЖ зиммасига зиммасига 2023 йил 9 февралдаги “********” МЧЖни электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлиги тўғрисидаги 27224-000122-сонли далолатномани бекор қилишни сўраган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 25-моддасига асосан, ишларнинг судга тааллуқлилиги белгиланган, унга кўра иқтисодий судга: 1) иқтисодиѐт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираѐтган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаѐтганда тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буѐн матнда фуқаролар деб юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар; 2) иқтисодиѐт соҳасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгариши ѐки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш (бундан буѐн матнда юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш деб юритилади) тўғрисидаги ишлар; 3) банкротлик тўғрисидаги ишлар; 4) ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишлар; 41) арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишлар; 5) ушбу Кодекснинг 30-моддасида кўрсатилган корпоратив низолар бўйича ишлар, бундан меҳнатга оид низолар мустасно; 51) ушбу Кодекснинг 301-моддасида кўрсатилган инвестициявий низолар бўйича ишлар; 52) ушбу Кодекснинг 302-моддасида кўрсатилган рақобатга оид ишлар; 6) чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижро этишга қаратиш тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Бироқ, мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгар “********” АЖ зиммасига 2023 йил 9 февралдаги “********” МЧЖни электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлиги тўғрисидаги 27224-000122-сонли далолатномани бекор қилиш ҳақидаги низо талаби ИПКнинг 25-моддаларида кўрсатилган иқтисодий судлар томонидан ҳал этиладиган низо турларига кирмайди. Шу боис, суд даъво талабининг жавобгар “********” АЖ зиммасига 2023 йил 9 февралдаги “********” МЧЖни электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлиги тўғрисидаги 27224-000122-сонли далолатномани бекор қилиш бўйича низо судга таалуқли бўлмаганлиги боис, ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми, 1-бандига асосан, суд иш юритиш тугатишни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар “********” АЖ зиммасига 2023 йил 10 февралдаги 27224-000122-сонли 125.154.882 сўмлик ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдорини ҳисоб-китобини бекор қилиш мажбуриятини юклашни сўраган. Бироқ, даъвогарнинг жавобгар “********” АЖ зиммасига 2023 йил 9 февралдаги “********” МЧЖни электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлиги тўғрисидаги 27224-000122-сонли далолатномани бекор қилиш тўғрисидаги талаби бўйича иш юритиш тугатилганлиги сабабли суд даъвогарнинг мазкур талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, даъвонинг жавобгар “********” АЖ зиммасига 2023 йил 9 февралдаги “********” МЧЖни электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлиги тўғрисидаги 27224-000122-сонли далолатномани бекор қилиш қисми бўйича иш юритиш тугатишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 25, 110, 118, 169, 176-180, 184-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Даъвогар вакилининг Бўстонлиқ тумани ТЭТК раҳбари ўринбосари Давренов Ровшанга нисбатан хусусий ажрим бериш тўғрисидаги ѐзма илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогарнинг даьво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво талабининг жавобгар “********” АЖ зиммасига 2023 йил 9 февралдаги “********” МЧЖни электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлиги тўғрисидаги 27224-000122-сонли далолатномани бекор қилиш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Олдиндан тўланган суд харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. А.К.Пайғамов