Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/1003 Дата решения 25.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Игамов Ғайрат Рахмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ХАСАНОВ БАХТИЁР фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "LITAI TEXTILE OVERSEAS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1084669 Claim ID 3260009 PDF Hash 0ad1d0cae5bd56a2... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2301/1003 -сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2023 йил 25 апрель Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Ғ.Р.Игамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Қудратовнинг котиблигида, Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар “Хасанов Бахтиёр” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар “LITAI TEXTILE OVERSEAS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан жами 238 229 937 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кенгаш вакили Т.Субхонов (ишончнома асосида), жавобгар вакилллари А.Жумаев, А.Абдирахмонов, А.Саттаров, Wu JinIong (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “Хасанов Бахтиёр” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “LITAI TEXTILE OVERSEAS” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 5 709 496 сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати, 2023 йил пахта ҳосили шудгорга ҳақдорликдан розиликсиз чегирма 20 250 000 сўм, 2023 йил пахта ҳосили шудгорга ажратилган ёқилғи чегирма 23 460 730 сўм, ҳар бир кг терим пули учун ноқонуний ушлаб қолинган 250 сўмдан 23 554 000 сўм, 105 877 078 сўм асосий қарздорлик, тўлов кечиктирилгани учун 59 378 633 сўм пеня жами 238 229 937 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво бўйича тушунтириш бериб, даъвонинг 105 877 078 сўм миқдорида асосий қарз ундириш талабини тан олишини, даъвони қолган қисмини рад этишни сўрашди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 27 январда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта ҳарид қилиш бўйича” 407сонли фючерс шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра “Хўжалик” (даъвогар) “Харидор” (жавобгар) 2022 йил ҳосилидан шартноманинг 1.1 бандига асосан 25.5 гектар ер майдонидан 73.4 тонна пахта хом ашёси топшириш мажбуриятини, “Харидор” эса “Хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган тартибда етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан 2022 йил пахта ҳосили учун 99 927 кг пахта хом ашёси электрон тасдиқланган ҳисоб-варақ фактураларга асосан етказиб берилган. Шартноманинг 4.5-бандида “Хўжалик”ка етказиб берган маҳсулот қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилганидан қолган қисми 2022 йилнинг 31 декабрига қадар тўлаб берилиши белгиланган. Тарафлар ўртасида 2023 йил 6 февралда солиштирма далолатнома (даъвогар тасдиқламаган) кўра жавобгарнинг даъвогар олдида қарзи 105 877 078 сўмни ташкил қилган. Даъвогарнинг фикрича жавобгар 2022 йил пахта хом ашёси пулидан 5 709 496 сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати, 2023 йил пахта ҳосили шудгорга ҳақдорликдан розиликсиз чегирма 23 460 730 сўм, 2023 йил пахта ҳосили шудгорга ажратилган ёқилғи чегирма 20 250 000 сўм, ҳар бир кг терим пули учун ноқонуний ушлаб қолинган 250 сўмдан 23 554 000 сўмни нотўғри ушлаб қолган. Жавобгар тақдим этган ҳужжатларга кўра, даъвогар 2022 йил 24 декабрь 00038278-сонли 2022 йил 27 январдаги 407-сонли шартнома асосида, электрон ҳисоб варақа билан 12 150 000 сўмлик, 2022 йил 21 декабрдаги 00038241-сонли электрон ҳисоб-фактура билан 8 100 000 сўмлик жами 20 250 000 кўрсатилган техника хизмати, 2022 йил 30 ноябрь 00038897-сонли 2022 йил 27 январдаги 407-сонли шартнома асосида, электрон ҳисоб варақа билан 9 300 624.72 сўмлик, 2022 йил 30 декабрдаги 00038897-сонли электрон ҳисоб-фактурага асосан 14 160 104.99 сўмлик жами 23 460 730 сўмлик дизел ёқилғиси, 2022 йил 27 январдаги 407-сонли шартнома асосида 2022 йил 30 ноябрь кунидаги 00037220-сонли электрон ҳисоб-фактура билан 5 709 495.71 сўмлик қуритиш тозалаш харажати учун электрон ҳисоб варақаларни қабул қилган. Жавобгар 2022 йил пахта терим мавсумида ҳар кг пахтага биринчи терим учун 1500 сўм, иккинчи терим учун 1800 сўм терим пули белгиланган бўлсада, ушбу терим пуллари миқдори устига яна ҳар бир кг учун 250 сўм пул маблағи ҳисоблаб, жами 23 554 000 маблағини ортиқча ҳисоблаган. Даъвогар даъвосида важлар келтираётган кўрсатилган хизматлар ва берилган маҳсулот учун пул маблағини жавобгар асоссиз ушлаб қолмаган. Даъвогар юқорида қайд этилган электрон ҳисоб варақалар орқали бу пулларни асосли эканлигини тасдиқлаб бермоқда. Жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисоб рақамига ҳар бир кг терилган пахтани ўртача терим пули нархига яна 250 сўмдан жами 23 554 000 сўм ўтказиб берган. Ушбу ўтказиб берилган пуллар даъвогарнинг ҳисоб рақами орқали банкка тақдим этган ҳужжати, чек дафтари ва розилик имзоси билан теримчиларга нақд пул шаклида берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 20202 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103 –сонли қарорининг 2-банди иккинчи хатбошисида, офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда уни олган шахснинг кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари ( товарларни жўнатиш, хизмат кўрсатиши, ишларни бажариши, муайян суммани тўлаши ва ҳоказолар), агар қонунда ва офертада бошқача тартиб кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланашини кўрсатиб ўтилган. Мазкур қонун талабидан келиб чиқиб, даъвогарга пул маблағи ўтказиб берилганлиги, даъвогар пул маблағи ўтказилганда эътироз билдирмаганлиги, ундан ташқари ушбу пул маблағини банк орқали теримчиларга нақд пул шаклида берганлиги, ҳисоб варақалар билан билан тасдиқланганлиги унинг бу ҳаракати акцепт деб баҳоланиб, суд томонидан шартнома тузилган деб баҳолашга асос бўлади. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг кўрсатилган хизматлар ва берилган маҳсулотлар ва қўшимча терим пули унинг розилигисиз ҳисоб рақамига ўтказиб берилганлигини, бу пулни топширилган маҳсулот пулидан нотўғри ушлаб қолаётганлиги ҳақидаги важига қўшилиб бўлмайди. Суд муҳокамасида тақдим этилган ҳужжатлар асосида жавобгарнинг қарзи қайта ҳисоб-китоб қилинганда 105 877 078 сўмни ташкил этди. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини қисман, яъни 26 469 269 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига жами 105 877 078 сўм қарздорликни, 26 469 269 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 3 176 312.34 сўм давлат божи ундиришни ва даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “LITAI TEXTILE OVERSEAS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар “Хасанов Бахтиёр” фермер хўжалиги фойдасига 105 877 078 сўм қарздорлик, 26 469 269 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 3 176 312.34 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли. Судья Ғ.Р.Игамов