Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1700 Дата решения 25.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ZANGIOTA OBODON" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый " CHIRCHIQ ISSIQLIK ENERGIYASI ISHLAB CHIQARISH KORXONASI " унитар корхонаси
Source ID 1084607 Claim ID 3248100 PDF Hash e3dd3b7738de39f0... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Ушбу Кодекснинг 68-моддаси Ушбу Кодекс 68 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 25 апрель 4-1102-2302/****-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ѐрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкен вилояти ҳудудий бошқармасининг ******** МЧЖ манфаатида жавобгар – ******** унитар корхонаси ҳисобидан 8.069.156 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили – ****** (2023 йил 13 мартдаги 37-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – ****** иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкен вилояти ҳудудий бошқармаси ******** МЧЖ манфаатида (бундан буѐн матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ******** унитар корхонаси (бундан буѐн матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 8.069.156 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баѐн этилган. Суд мажлисида даъвогар вакили судга ѐзма фикрнома тақдим қилиб, қаздорлик қайта ҳисоб-китоб қилинганда асосий қарздорлик 6.203.166 сўмни ташкил қилишини маълум қилиб, шунингдек 2022 йил 1 июндаги таққослаш далолатномаси билан асосий қарздорлик 1.820.652,60 сўмни ташкил қилганини, жавобгардан асоссиз ундириб олинган 6.203.166 сўм қарздорликни ундириб беришни ҳамда жавобгар мансабдор шахс(раҳбар, бош ҳисобчи)ларга нисбатан хусусий ажрим чиқариб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили, даъво талабларига эътироз билдириб, судга қўшимча ҳужжатларни тақдим қилиб, даъво ариза асоссизлиги сабабли қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг илтимосномасини ҳамда даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ѐзма фикрномани тақдим қилиб, жавобгар мансабдор шахс(раҳбар, бош ҳисобчи)ларга нисбатан хусусий ажрим чиқариб беришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 200моддасининг бешинчи қисмига кўра, агар суд низони кўраѐтганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун бу ҳақда прокурорга тегишли материалларни илова қилган ҳолда хабар қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Иқтисодий суднинг хусусий ажрими тўғрисида” 2007 йил 28 декабрдаги 172-сонли қарорининг 9-бандида ҳам тушунтириш берилган. Бироқ, мазкур ҳолатда жавобгар томонидан асоссиз равишда пул маблағлари ечиб олинганлиги тўғрисида ҳужжатлар мавжуд эмас. Юқоридагиларга асосан суд томонидан шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқланмаганлиги сабабли даъвогарнинг хусусий ажрим чиқариш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Мазкур ҳолатда даъвогар жиноят аломатлари мавжуд деб ҳисобласа, тегишли ариза билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 4 январда 2-сонли шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг 1.1бандига асосан, “Таъминотчи” “Истеъмолчи”га иссиқлик энергиясини етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса ушбу етказиб берилган иссиқлик энергиясини қабул қилиб олиш ва қийматини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.3-бандига кўра, шартноманинг умумий қиймати 3.686.642,40 сўмни ташкил қилган. Бироқ, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 июндаги имзоланган далолатномага кўра, даъвогарнинг жавобгар олдидаги қарздорлиги 1.820.652 сўмни ташкил қилган бўлсада, жавобгар томонидан 2021-2022 йиллар давомида иссиқлик тўлиқ етказиб берилган бўлмасада, жавобгарнинг инкассо топшириқномасига кўра, даъвогарнинг ҳисоб рақамидан 8.069.156 сўм тўлов 2022 йил 18 ноябрда ундириб олинган. Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича юборилган 2023 йил 25 январдаги 13-сонли талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ушбу Кодекснинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 июндаги имзоланган далолатномага кўра, даъвогарнинг жавобгар олдидаги қарздорлиги 1.820.652 сўмни ташкил қилганлиги бироқ, жавобгар томонидан 2021-2022 йиллар давомида иссиқлик тўлиқ етказиб берилган бўлмасада, жавобгарнинг инкассо топшириқномасига кўра, даъвогарнинг ҳисоб рақамидан 8.069.156 сўм тўлов 2022 йил 18 ноябрда ундириб олинганлиги важларини келтирган бўлсада, бироқ жавобгар вакилининг судга тақдим қилган далолатномаларига кўра жавобгар томонидан иссиқлик энергиясини етказиб берилган. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган 2022 йил февраль ойидаги, 2022 йил март ойидаги 2022 йил октябрь ойидаги, 2022 йил ноябрь ойидаги, 2022 йил декабрь ойидаги, 2023 йил январь ойидаги, 2023 йил февраль ойидаги ҳамда 2023 йил март ойларидаги далолатномалари билан ўз тасдиғини топди. Шунингдек, жавобгар вакилининг судга тақдим қилган таққослаш далоллатномасига кўра 2023 йил 1 апрель ҳолатига даъвогарнинг жавобгар олдида қарздорлиги жами 6.548.037,64 сўмни ташкил қилиши маълум бўлди. Бундан ташқари, гарчи даъвогар ўз важларида тарафлар ўртасида 2022 йил 1 июндаги имзоланган далолатномага кўра, даъвогарнинг жавобгар олдидаги қарздорлиги 1.820.652 сўмни ташкил қилганлигини маълум қилган бўлсада бироқ, мазкур таққослаш далолатнома иқтисодий масалалари бўйича директор ўринбосари ѐки бош ҳисобчи томонидан имзоланмаган яъни, ваколатсиз шахс томонидан имзоланган. Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ФКнинг 234, 236-моддалари, ИПКнинг 66, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Даъвогар вакилининг жавобгар мансабдор шахс(раҳбар, бош ҳисобчи)ларга нисбатан хусусий ажрим чиқариб бериш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Даьво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. ******** МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Судья А.К.Пайғамов