Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/1072 Дата решения 25.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Абраев Хасан Чориевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Насаф темир йўл комплекс қурилиш масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "MIRISHKOR TUMAN YOLLARDAN FOYDALANISH UNITAR KORXONASI" унитар корхонаси
Source ID 1084672 Claim ID 3266999 PDF Hash 5d27d1bc5dee699b... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 666-моддаси ФКнинг 666 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
Ушбу Кодекснинг 703-моддаси Ушбу Кодекс 703 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1072-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2023 йил 25 апрель Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Ч.Абраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Насаф темир йўл комплекс қурилиш” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Миришкор туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасидан 89.727.112,43 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Б.Назаров (ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни бошқармаси (бундан кейин матнда палата деб юритилади) даъвогар “Насаф темир йўл комплекс қурилиш” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида жавобгар “Миришкор туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 89.727.112,43 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, иш бўйича тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида пудрат ва маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилганлигини, бироқ жавобгар қарздорликни ўз вақтида тўламасдан 89.727.112,43 сўмлик қарздорлик вужудга келганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 27 майда 07-сонли шартнома тузилган бўлиб, шартноманинг 2-бандида “Пудратчи” (даъвогар) Миришкор тумани, Зафар МФЙ автомобиль лойихада кўзда тутилган қурилиш ишларини бажариш, “Буюртмачи” (жавобгар) эса “Пудратчи”га қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Мазкур шартнома бўйича даъвогар жавобгарга 2021 йил 04 октябрдаги 1-сонли электрон ҳисоб-фактура орқали жами 374.228.558,70 сўмлик йўл қурилиш хизматлари кўрсатилган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 10 июнда 20-сонли шартнома тузилган бўлиб, шартноманинг 2-бандида “Пудратчи” (даъвогар) маҳаллий аҳамиятдаги 4К 325б “Миришкор туман марказига кириш” автомобиль йўлининг 0-3 км, давлат аҳамиятдаги 4Р 92 “Қарши–Таллиқурғон– КасбиКосон-Жейнов-Помиқ” автомобиль йўлининг 44-73 км қисмларини жорий таъмирлаш объекти ишларини лойихада кўзда тутилган қурилиш ишларини бажариш, “Буюртмачи” (жавобгар) эса “Пудратчи”га қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартнома бўйича даъвогар жавобгарга 2021 йил 30 июндаги 1-сонли электрон ҳисоб-фактура орқали жами 2.059.929.109,60 сўмлик йўл қурилиш хизматлари кўрсатилган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2021 йил 2 ноябрда 23-сонли хизмат кўрсатиш ва маҳсулот олди-сотди шартнома тузилган бўлиб, шартноманинг 1-бандида “Сотувчи” (даъвогар) “Харидор” (жавобгар)ни хизматлар ва маҳсулотлар билан таъминлаш, “Харидор” эса кўрсатилган хизматлар ва олинган маҳсулотлар учун тўловини амалга ошириш мажбуриятини олган. Ушбу шартнома бўйича даъвогар жавобгарга 2021 йил 15 ноябрдаги 27-сонли электрон ҳисоб-фактура орқали жами 513.285.388 сўмлик асфальт ташиш хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатилган. Даъвогар томонидан шартномалар бўйича мажбуриятларини бажариб тегишли ҳисоб-фактуралар асосида топширилган пудрат ишлари ва маҳсулот етказиб бериш шартномалари бўйича жами: 89.727.112,43 сўмлик қарздорлик тўлаб берилмасдан қолган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, палата даъвогарнинг манфаатида қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 666-моддасига асосан қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 631-моддасида, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Пудрат шартномасининг айрим турлари (маиший пудрат, қурилиш пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, тажрибаконструкторлик ва технология ишлари пудрати)га, агар ушбу Кодекснинг бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги қоидаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланилиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу Кодекснинг 703-моддасига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу қарздорлик тарафлар ўртасида тасдиқланган 2021 йил 30 июндаги 1-сонли, 2021 йил 04 октябрдаги 1-сонли, 2021 йил 15 ноябрдаги 27-сонли ҳисоб фактуралар бўйича 2022 йил 01 февраль ҳолатидаги солиштирма далолатномада жавобгар томонидан қарздорлик миқдори 89.727.112,43 сўмни ташкил этади. Шу сабабли, суд даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади. Юқоридаларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 89.727.112,43 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ва республика бюджетига 1.794.542,25 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Миришкор туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ҳисобидан: Даъвогар “Насаф темир йўл комплекс қурилиш” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 89.727.112,43 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 1.794.542,25 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Х.Ч.Абраев