← Назад
Решение #601517 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2301/1002 -сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2023 йил 25 апрель
раислигида, судья ёрдамчиси С.Қудратовнинг котиблигида, Миришкор
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши
даъвогар “Гулматов Тошмурод-Н” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб,
жавобгар “LITAI TEXTILE OVERSEAS” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан жами 163 780 060 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни кенгаш вакили Т.Субхонов (ишончнома асосида),
фермер Т.Гулматов, жавобгар вакилллари А.Жумаев, А.Абдирахмонов,
А.Саттаров,
Wu JinIong (ишончнома асосида)
иштирокида, Касби
туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар
“Гулматов Тошмурод-Н” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “LITAI TEXTILE OVERSEAS” масъулияти чекланган
жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 2 260 461
сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати, 2023 йил пахта
ҳосили шудгорга ҳақдорликдан розиликсиз чегирма 11 933 191 сўм, 2023
йил пахта ҳосили шудгорга ажратилган ёқилғи чегирма 26 231 995 сўм,
2023 йил пахта ҳосилига ажратилган аммофос чегирмаси 43 959 938 сўм,
2023 йил пахта ҳосилига эҳтиёт қисмлар чегирмаси 7 050 934 сўм, 3
томонлама шартномада йўқ асоссиз ҳашарчи автобус хизмати чегирма 906
750 сўм, суд қарорисиз асоссиз шартномани 5.1 бандига асосан жарима
чегирмаси 15 550 656 сўм, ҳар бир кг терим пули учун ноқонуний ушлаб
қолинган 250 сўмдан 14 330 000 сўм, тўловчи кечиктирилгани учун 41 556
135 сўм пеня, 30 000 сўм почта харажати жами 163 810 060 сўм
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган кенгаш ва даъвогар вакили даъвони
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво бўйича
тушунтириш бериб, даъвонинг 79 415 912 сўм миқдорида асосий қарз
ундириш талабини тан олишини, даъвони қолган қисмини рад этишни
сўрашди.
Суд
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 27
январда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта ҳарид қилиш бўйича” 361сонли фючерс шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига
кўра “Хўжалик” (даъвогар) “Харидор” (жавобгар) 2022 йил ҳосилидан
шартноманинг 1.1 бандига асосан 26,4 гектар ер майдонидан 81 200 кг
пахта хом ашёси топшириш мажбуриятини, “Харидор” эса “Хўжалик”ни
ушбу шартномада белгиланган тартибда етиштирилган маҳсулотни қабул
қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган
шартномага асосан 2022 йил пахта ҳосили учун 57 320 кг пахта хом ашёси
электрон тасдиқланган ҳисоб-варақ фактураларга асосан етказиб
берилган.
Шартноманинг 4.5-бандида “Хўжалик”ка етказиб берган маҳсулот
қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва
бошқа харажатлар чегирилганидан қолган қисми 2022 йилнинг 31
декабрига қадар тўлаб берилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 3 февралда солиштирма далолатнома
(даъвогар тасдиқламаган) кўра жавобгарнинг даъвогар олдида қарзи
мавжуд эмас.
Даъвогарнинг фикрича жавобгар 2022 йил пахта хом ашёси пулидан
122 223 925 сўмни нотўғри ушлаб қолган.
Жавобгар тақдим этган ҳужжатларга кўра даъвогар 2022 йил 27
декабрь 00038367-сонли 2022 йил 27 январдаги 361-сонли шартнома
асосида, электрон ҳисоб варақа билан 11 933 191 сўмлик кўрсатилган
техника хизмати, шудгорлаш учун, 2022 йил 27 январдаги 361-сонли
шартнома асосида, электрон ҳисоб варақа билан 13 377 610 сўмлик дизель
ёқилғиси, 2022 йил 27 январдаги 361-сонли шартнома асосида 2022 йил 30
ноябрь кунидаги 00037017-сонли электрон ҳисоб-фактура билан 2 260 461
сўмлик қуритиш тозалаш харажати харажати учун, 2022 йил 27 январдаги
361-сонли шартнома асосида, электрон ҳисоб варақа билан 906 749.7
сўмлик кўрсатилган автобаза хизмати 2022 йил ҳосил ҳашарчи ташишга
деб электрон ҳисоб варақаларни қабул қилган.
Жавобгар 2022 йил пахта терим мавсумида ҳар кг пахтага биринчи
терим учун 1500 сўм, иккинчи терим учун 1800 сўм терим пули
белгиланган бўлсада, ушбу терим пуллари миқдори устига яна ҳар бир кг
учун 250 сўм пул маблағи ҳисоблаб, жами 14 330 000 маблағини ортиқча
ҳисоблаган.
Даъвогар даъвосида важлар келтираётган кўрсатилган хизматлар ва
берилган маҳсулот учун пул маблағини жавобгар асоссиз ушлаб қолмаган.
Даъвогар юқорида қайд этилган электрон ҳисоб варақалар орқали бу
пулларни асосли эканлигини тасдиқлаб бермоқда.
Жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисоб рақамига ҳар бир кг
терилган пахтани ўртача терим пули нархига яна 250 сўмдан жами
14 330 000 сўм ўтказиб берган. Ушбу
ўтказиб берилган пуллар
даъвогарнинг ҳисоб рақами орқали банкка тақдим этган ҳужжати, чек
дафтари ва розилик имзоси билан теримчиларга нақд пул шаклида
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 20202 йил
4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунини
иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
103–сонли қарорининг 2-банди
иккинчи хатбошисида, офертани
акцептлаш учун белгиланган муддатда уни олган шахснинг кўрсатилган
шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари
(товарларни жўнатиш, хизмат кўрсатиши, ишларни бажариши, муайян
суммани тўлаши ва ҳоказолар), агар қонунда ва офертада бошқача тартиб
кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланашини кўрсатиб ўтилган.
Мазкур қонун талабидан келиб чиқиб, даъвогарга пул маблағи
ўтказиб берилганлиги, даъвогар пул маблағи ўтказилганда эътироз
билдирмаганлиги, ундан ташқари ушбу пул маблағини банк орқали
теримчиларга нақд пул шаклида берганлиги, ҳисоб варақалар билан
билан тасдиқланганлиги унинг бу ҳаракати акцепт деб баҳоланиб, суд
томонидан шартнома тузилган деб баҳолашга асос бўлади.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг
кўрсатилган хизматлар ва берилган маҳсулотлар ва қўшимча терим пули
унинг розилигисиз ҳисоб рақамига ўтказиб берилганлигини, бу пулни
топширилган маҳсулот пулидан нотўғри ушлаб қолаётганлиги ҳақидаги
важига қўшилиб бўлмайди.
Суд муҳокамасида тақдим этилган ҳужжатлар асосида жавобгарнинг
қарзи қайта ҳисоб-китоб қилинганда 79 415 912 сўмни ташкил этди.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини қисман, яъни 9 926 989 сўм
миқдорида
қаноатлантиришни,
пенянинг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг
барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган
ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички
ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси
эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш
натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб
тан олинади.
ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига жами 79 415 912 сўм қарздорлик, 9 926 989 сўм пеня
ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати, республика
бюджетига 2 382 477.36 сўм давлат божи ундиришни ва даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “LITAI TEXTILE OVERSEAS” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
Даъвогар “Гулматов Тошмурод-Н” фермер хўжалиги фойдасига 79 415
912 сўм қарздорлик, 9 926 989 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 30 000
сўм почта харажати;
Республика бюджетига 2 382 477.36 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида
Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли.
Судья
Ғ.Р.Игамов