Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1760 Дата решения 25.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ответчик / Подсудимый XOJI-ADXAM масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1080301 Claim ID 3262454 PDF Hash d527817b31a98d1c... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
ИПКнинг 215-моддаси ИПКнинг 215 law
ИПКнинг 221-моддаси ИПКнинг 221 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 2023 йил 25 апрель 4-1102-2302/1760-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, аризачи – Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жавобгар – “Xoji Adxam” МЧЖга нисбатан фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (бундан буён матнда – аризачи деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “Xoji Adxam” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан фаолиятини тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан аризачи ва жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган аризачи ва жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд аризачи ва жавобгарнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни аризачи ва жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Олдинги суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабларини қўллаб қувватлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўраган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси”ги ПФ-3619-сонли Фармонига асосан 2005 йилнинг 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланилиши белгиланган. ИПКнинг 217-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чоралари қуйидагилардан иборат: фаолиятни тугатиш; атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш; фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно; банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно; молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш, шунингдек юридик шахснинг ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганлиги ва молиявий санкциялар суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно; тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно. Суд қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини ҳам қўллаши мумкин. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида фаолият олиб бораётган “Xoji Adxam” МЧЖга қарашли ғишт ишлаб чиқариш корхонаси қонун талабларига мос келмаганлиги ва корхонанинг фаолият юритиши учун Экология ҳамда атрофмуҳитга таъсири баҳоланмаганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича жавобгарга 2021 йил 6 декабрдаги 263/1-сонли огоҳлантириш кўрсатмаси билан қуйидаги кўрсатмалар берилган: Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Экологик эксперотиза тўғрисида”ги ва “Экологик назорат тўғрисида”ги, “Чиқиндилар тўғрисида”ги, “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун талаблари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 981-сонли қарорига асосан, жамият фаолиятида атроф-муҳитга таъсири, даражаси “Атроф-муҳитга кўрсатадиган таъсири тўғрисидаги баёноти” (ЗВОС) ва фаолият турига қараб кейинги босқич ЗЭП, ПДО, ПДВ, ПДС, РСВ, КЭН меъёрий ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олиниши шартлиги; Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 202-сонли қаророига асосан тўловчилар томонидан мустақил равишда ҳисоблаб чиқилиши кераклиги белгиланганлиги, акс ҳолда ушбу қарорнинг 5-илова 9-бандига асосан, жамиятга нисбатан ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг тасдиқланган меъёрлари (лимитлари) мавжуд бўлмаган тақдирда ёки уларнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса, компенсация тўловларининг белгиланган миқдорларига I-II тоифага мансуб корхоналар 20 коэфицент III-IV тоифа корхолар 10 коэффинцент қўлланган ҳолда тўланишини инобатга олиб, 10 кун муддат ичида компенсация тўловларини ҳисоб-китобларини амалга ошириб ва белгиланган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиб Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Бўстонлиқ туман инспекциясига тақдим этишини сўралган. Шунингдек, жавобгарга 2022 йил 24 январдаги 23/1-сонли огоҳлантириш кўрсатмаси билан қуйидаги кўрсатма берилган: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун конпенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандида компенсация тўловчи субъектларда атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва уларни жойлаштиришнинг тасдиқланган экологик нормативлари мавжуд бўлмаган тақдирда ёки уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлганда компенсация тўловлари I ва II тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун 20 (йигирма), III ва IV тоифага мансуб компенсация толовчи субъектлар учун 10 (ўн) шартли коэффицентлар қўлланган ҳолда ундирилиши қайд этилганлигини инобатга олиб, муддати ўтган давр учун компенсация тўловлари бўйича ҳисоботларни ҳамда экологик хулосасининг кейинги босқичи лойиҳаларини ишлаб чиқиб, қонунда белгиланган тартибда ижобий хулоса олиш учун 5 кун муддатда Давлат экологик экспертиза марказига тақдим этилиши сўралган. Бундан ташқари, жавобгарга 2022 йил 18 апрелдаги 111-сонли ҳамда 2023 йил 7 февралдаги 30-сонли такрорий огоҳлантириш кўрсатмалари берилган. Бироқ, юқоридагиларга кўра жавобгар томонидан камчиликлар бартараф этилмаганлиги боис аризачи судга ариза билан мурожаат қилган. ИПКнинг 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-боб, 6-бандига кўра, атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар ташламаларини ва оқоваларни норматив ва нормативдан ортиқча чиқарганлик ва оқизганлик, шунингдек, чиқиндиларни белгиланган лимит ва лимитдан ортиқча жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари миқдори атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I — IV тоифаларига мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан ушбу Низомга 1, 2, 3, 4 ва 5-иловаларга асосан белгиланган базавий ставкаларга мувофиқ, атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддалар ташланмалари, оқовалари массаси чиқиндиларни жойлаштириш билан боғлиқ аниқ маълумотлар ҳамда тасдиқланган экологик нормативларга асосланган ҳолда мустақил равишда белгиланади. Хавфлилик даражаси I (юқори даражада хавфли), II (ўртача даражада хавфли) ва III (паст даражада хавфли) тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун тўловлар миқдори лаборатория таҳлиллари асосида, агар атрофмуҳитни ифлослантирувчи манбаларда назоратнинг автоматик тизими жорий этилган бўлса, бу ҳолатда компенсация тўловлари ушбу тизимнинг маълумотлари асосида ҳисобланиши мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, мазкур Низомнинг 7-бандига кўра, атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар ташламаларини чиқариш, оқоваларини оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг аниқ массаси I, II ва III тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан дастлабки ҳисоб-китоблар, шунингдек, вазирликлар ва идораларнинг лабораториялари, I, II ва III тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектларнинг ишлаб чиқариш лабораториялари ёки қонунчиликда белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган бошқа ташкилотларнинг аккредитациядан ўтган ёки техник жиҳатдан малакалилиги маъқулланган (мувофиқлиги маъқулланган ёки малакалилиги Аккредитация маркази томонидан расман тасдиқланган) лабораториялари томонидан амалга оширилган давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратлари натижасида олинган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда аниқланиши белгиланган. ИПКнинг 221-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Мазкур ҳолда суд, аризани муҳокама қилиб, жавобгар томонидан текширишда аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилмаганлиги боис аризани қаноатлантиришни ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан почта харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган. Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг ариза талаби қаноатлантирилсин. “Xoji Adxam” МЧЖнинг фаолияти камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатилсин. “Xoji Adxam” МЧЖ томонидан қайд этилган камчиликларни тўлиқ бартараф этилгач, унинг иш фаолиятини тиклаб бериш мажбурияти Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси зиммасига юклатилсин. “Xoji Adxam” МЧЖ ҳисобидан Тошкент вилояти Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач почта ҳаражатларини ундириш юзасидан ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш мумкин. А.К.Пайғамов