← Назад
Решение #601540 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 280 | — | code_article | |
| Кодекс | 281 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИ СТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 25 апрель
4-1102-2302/1761-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси
Тошкент
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг
АТБ
“Қишлоққурилишбанк” манфаатида жавобгар – ЯТТ “Axmedov Dilmurod
Vaspbddinovich” ва қўшимча жавобгар – “Эргашев Тохир” ФХ ҳисобидан
161.020.578 сўм кредит қолдиғи (шундан 44.353.914 сўм муддати ўтган асосий
қарздорлик), 2.919.920 сўм фоиз қарздорлиги жами 163.940.498 сўм кредит
қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаровдаги қўшимча жавобгар “Эргашев
Тохир” ДФХга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Меҳнат”
МФЙ., Иссиқлик кўчаси, 41-уй манзилида жойлашган, кадастр рақами
11:05:05:01:02:0697 бўлган нотурар бино-иншоатига қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили – Ш.Абдуллаев (2023 йил
5 январдаги 01/05-20-сонли ишончнома асосида) жавобгар вакили – Д.Ахмедов
(раҳбар), қўшимча жавобгар вакили – Т.Эргашев иштирокида суд биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
АТБ “Қишлоққурилишбанк” манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, ЯТТ “Axmedov Dilmurod Vaspbddinovich” (бундан буён
матнда – жавобгар деб юритилади) ва “Эргашев Тохир” ФХ (бундан буён
матнда – қўшимча жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 161.020.578 сўм кредит
қолдиғи (шундан 44.353.914 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик), 2.919.920
сўм фоиз қарздорлиги жами 163.940.498 сўм кредит қарздорлигини ундиришни,
ундирувни гаровдаги қўшимча жавобгар “Эргашев Тохир” ДФХга тегишли
бўлган Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Меҳнат” МФЙ., Иссиқлик кўчаси,
41-уй манзилида жойлашган, кадастр рақами 11:05:05:01:02:0697 бўлган
нотурар бино-иншоатига қаратишни сўраган.
Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз
ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баён этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, судга 2023 йил 25 апрелдаги 01/01-911-сонли банк
маълумотномасини тақдим қилиб, бугунги кунда қарздорлик ошганлигини
маълум қилиб, кредит бўйича қарздорлик қисман бўлса–да қопланмаганлигини
сабабли даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кредит қарздорлиги
ҳақиқатда ҳам тўланмаганлигини маълум қилиб, яқин кунларда бартараф
қилишни маълум қилди.
Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар вакили жавобгарнинг
вакилининг важларини қўллаб қувватлаб, суддан қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг кўрсатмалари ва
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини эса жавобгар ЯТТ “Axmedov Dilmurod Vaspbddinovich”
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК)нинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
17 мартда 12/22-сонли кредит шартномаси имзоланган бўлиб, унга кўра банк
томонидан қарздорга айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ой муддатга, 3 ой
имтиёзли давр билан, йиллик 20 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан
250.000.000 сўм миқдорда кредит пул маблағлари ажратилган.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан, “Кредитор” “Қарз олучи”га
келишилган миқдорда ва шартларда кредит бериш, “Қарз олувчи” эса олинган
кредит маблағини мақсадли ишлатиш, келишилган тартибда ва муддатларда
қайтариш ҳамда унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур кредит таъминоти сифатида тегишли гаров шартномаларига асосан
Банк ва “Эргашев Тохир” ФХ ўртасида жавобгарлик мажбуриятларини
таъминлаш мақсадида 2022 йил 1 апрель куни нотариал идорасида
расмийлаштирилган ипотека шартномасига асосан “Эргашев Тохир” ФХга
тегишли бўлган Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Меҳнат” МФЙ., Иссиқлик
кўчаси, 41-уй манзилида жойлашган, кўрсатилган нотурар жойнинг
4873.0 кв.метрли ер майдони ижара ҳуқуқи билан умумий майдони 1724.15 кв.,
фойдали майдони 60.52 кв.метрни ташкил қиладиган, кадастр рақами
11:05:05:01:02:0697 бўлган нотурар бино-иншоотлари гаровга қўйилган.
Кредит шартномаcига кўра жавобгар ЯТТ “Axmedov Dilmurod
Vaspbddinovich” кредит тўлови ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида ва
тўлиқ тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар кредит шартномаси талабларини бузиб кредит бўйича
шартнома мажбуриятларини бажарилмаганлиги натижасида 2023 йил 16 март
ҳолатига 161.020.578 сўм кредит қолдиғи (шундан 44.353.914 сўм муддати
ўтган асосий қарздорлик), 2.919.920 сўм фоиз қарздорлиги жами 163.940.498
сўм кредит қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогар томонидан жавобгарларга юборилган қарздорликни тўлаш
ҳақидаги 2023 йил 1 февралдаги 01/10-205-сонли талабнома эътиборсиз
қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномасининг 4.3-бандига
асосан, жавобгар шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажармаганда, ўз
вақтида кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни тўламаганда, банк кредит
маблағларини ундириш ва ундирувни кредит таъминотига қаратишиш ҳуқуқи
мавжудлиги белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ЯТТ “Axmedov Dilmurod
Vaspbddinovich” ҳисобидан 161.020.578 сўм кредит қолдиғи (шундан 44.353.914
сўм муддати ўтган асосий қарздорлик), 2.919.920 сўм фоиз қарздорлиги жами
163.940.498 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар ундирувни гаровдаги қўшимча жавобгар
“Эргашев Тохир” ФХ МЧЖга тегишли бино-иншоотларига қаратишни сўраган.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига
асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар
бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Ушбу Кодекс 280-моддасига кўра, агар гаровга қўювчининг гаровга
олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга
олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд
ҳужжатига мувофиқ қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ,
ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда
реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайнаукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий
хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон Қарорининг 23бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида
гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг ундирувни гаровдаги
жавобгар “Эргашев Тохир” ФХга тегишли бино-иншоотларига қаратиш
ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни,
суд ҳаражатларини эса жавобгар ЯТТ “Axmedov Dilmurod Vaspbddinovich”
зиммасига юклашни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 279, 280, 735, 736,
744-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 66, 118, 128, 176-180,
186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
ЯТТ
“Axmedov
Dilmurod
Vaspbddinovich”
ҳисобидан
АТБ
“Қишлоққурилишбанк” фойдасига 161.020.578 сўм кредит қолдиғи,
2.919.920 сўм фоиз қарздорлиги жами 163.940.498 сўм кредит қарздорлиги ва
30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ундирув ипотека шартномасига асосан “Эргашев Тохир” ФХга тегишли
бўлган, гаровга қўйилган Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Меҳнат” МФЙ.,
Иссиқлик кўчаси, 41-уй манзилида жойлашган, кўрсатилган нотурар жойнинг
4873.0 кв.метрли ер майдони ижара ҳуқуқи билан умумий майдони 1724.15 кв.,
фойдали майдони 60.52 кв.метрни ташкил қиладиган, кадастр рақами
11:05:05:01:02:0697 бўлган нотурар бино-иншоотларига қаратилсин.
ЯТТ “Axmedov Dilmurod Vaspbddinovich” ҳисобидан республика
бюджетига 3.278.809,96 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов