← Назад
Решение #601611 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| бандида ФК | 326 | — | law |
Текст решения
7 634 символов
4-1401-2301/2566-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Самарқанд шаҳри
2023 йил 25 апрель
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси К.И.Тухтаев раислигида, судья
ёрдамчиси М.Узоқовнинг котиблигида, даъвогар Самарқанд вилоят Экология ва атроф
муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жавобгар МЧЖ шаклидаги «Samarqand
NPK» хорижий корхонасига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни Самарқанд
шаҳар иқтисодий суди биносида очик суд мажлисида, даъвогар вакили С.Юнусов
(13.04.2023 йилдаги 01-1091-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб
қуйидагиларни-,
Самарқанд шаҳар иқтисодий судига даъвогар Самарқанд вилоят табиатни
муҳофаза қилиш бошқармаси даъво ариза билан мурожаат қилиб, даъво аризасида
“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва
чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби
тўғрисида”ги Низомга мувофиқ МЧЖ шаклидаги «Samarqand NPK» хорижий
корхонаси ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи,
оқова оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар тоифасига
кирганлиги учун 2022 йил учун 18 489 111 сўм компенсация тўловлари
ҳисобланганлиги, 18 489 111 сўм компенсация тўловларини тўлаб бериши тўғрисида
огоҳлантирилганлиги, компенсация тўловлари тўлаб берилмаганлиги, тўлов
кечиктирилган кунлар учун 277 336 сўм пеня ҳисобланганлиги баён қилиниб, жавобгар
МЧЖ шаклидаги «Samarqand NPK» хорижий корхонасидан даъвогар Самарқанд вилоят
табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига 18 489 111 сўм компенсация
тўловлари, 277 336 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили С.Юнусов даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида МЧЖ шаклидаги «Samarqand NPK» хорижий корхонаси вакили
иштирок этмади.
Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, МЧЖ шаклидаги «Samarqand NPK» хорижий корхонасига 2022 йил учун
атроф табиий муҳитни ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги
учун 18 489 111 сўм компенсация тўловлари ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги
“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг
иқтисодий меҳанизмларини янада такомиллаштириш тўғрисидаги”ги 202-сонли Қарори
билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит
ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация
тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-боб 5-бандида Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий
муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи
юридик шахслар; юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал
канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча
оқизувчи жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит
ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация
тўловчи субъектлар ҳисобланиши белгиланган.
Шунингдек, мазкур банднинг тўртинчи хатбошисига мувофиқ бюджет
ташкилотлари мазкур Низомга мувофиқ ўзларининг асосий фаолиятидан ташқари ва
атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа фаолият
билан шуғулланганда, ундан олинган даромад манбалари ҳисобидан компенсация
тўловлари тўлайдилар.
Мазкур Низомнинг 7-боби 26-бандига мувофиқ I ва II тоифага мансуб
компенсация
тўловчи
субъектлар
ҳар
чоракда
атроф
табиий
муҳит
ифлослантирилганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ҳисобот давридан
кейинги ойнинг 25-кунигача аванс компенсация тўловини амалга оширадилар.
Жавобгар МЧЖ шаклидаги «Samarqand NPK» хорижий корхонаси 2022 йил учун
18 489 111 сўм компенсация тўловларини тўламасдан келган.
Жавобгарга талабнома юборилиб 18 489 111 сўм компенсация тўловларини
тўлаб бериш сўралган. Жавобгар томонидан талабноманинг ижроси таъминланмаган.
Шунинг учун даъвогар даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан атроф
табиий муҳитни ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
18 489 111 сўм компенсация тўловлари, 277 336 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида тарафлар вакиллари томонидан тақдим этилган ҳужжатлардан
жавобгар томонидан 18 489 111 сўм компенсация тўловлари тўлаб берилмаганлиги
аниқланди.
Суд, жавобгар компенсация тўловларини тўлаб бермаганлигини инобатга олган
ҳолда, даъвонинг 18 489 111 сўм компенсация тўловларини ундириш қисмини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Низомнинг 7-боб 30-бандида маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда,
муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик
суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик)
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилиши белгиланган.
Шунинг учун даъвогар жавобгардан 277 336 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Пенянинг ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумотлар иш ҳужжатларига илова қилинган.
Фуқаролик кодексининг 326-моддасида суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига
мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақлилиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъво талабидаги
277 336 сўм пеняни 138 668 сўмга камайтиришни, даъвонинг пеня ундириш қисмини
138 668 сўмга қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, тарафларнинг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвони қисман
қаноатлантиришни, жавобгар МЧЖ шаклидаги «Samarqand NPK» хорижий
корхонасидан даъвогар Самарқанд вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси фойдасига 18 489 111 сўм компенсация тўловлари ва 138 668 сўм пеняни
ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 375 328,94 сўм
давлат божи, 30 000 сўм почта харажатини жавобгар МЧЖ шаклидаги «Samarqand
NPK» хорижий корхонаси зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб суд-,
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар МЧЖ шаклидаги «Samarqand NPK» хорижий корхонасидан даъвогар
Самарқанд вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига
18 489 111 сўм компенсация тўловлари ва 138 668 сўм пеня ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар МЧЖ шаклидаги «Samarqand NPK» хорижий корхонасидан
Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га 375 328,94 сўм
давлат божи, даъвогар Самарқанд вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти бериши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья
К.И.Тухтаев