← Назад
Решение #601629 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 14 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 924 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2023 йил 25 апрель
4-1802-2301/816-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаев котиблигида, Шаҳрисабз шаҳар
прокуратураси даъвогар – “KESH UNIVERSAL STORУ GROUP” хусусий корхонаси
манфаатида жавобгар – Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан 250.000.000
сўм зарар ва суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризасини
Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси катта ёрдамчиси С.Турсунов, даъвогар
вакили Ш.Худойбердиев (хусусий корхонаси раҳбари), жавобгар вакили
М.Исматов (25.04.2023 йилдаги 1-01/51-сонли ишончнома)лар иштирокида
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси даъвогар – “KESH UNIVERSAL STORУ
GROUP” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – Шаҳрисабз
шаҳар ҳокимлиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
250.000.000 сўм зарар ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси вакили
даъвогар жавобгарга шартномага асосан ишларни бажарганлигини, ушбу
бажарилган ишлар жавобгар томонидан ҳам инкор этмаслигини, иш
ҳужжатларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топишини,
жавобгарга ушбу ишларнинг бажарилиши натижасида етказилган зарарни
тулаш юзасидан қилинган мурожаат оқибатсиз қолдирилганлигини билдириб
даъво аризасида қайд этилган суммани тўлиқ қаноатлантириш ҳақида ҳал
қилув қарори қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарга тегишли
бўлган майдонда пудрат ишларини олиб борганлигини, ушбу бажарилган
ишлар жавобгар томонидан Ф-3 ва Ф-5 шакллар асосида тўлиқ қабул қилиб
олганлигини
ҳамда
солиштирма
далолатнома
ҳам
расмийлаштирилганлигини, жавобгарга ушбу ишларнинг бажарилиши
натижасида етказилган зарарни тулаш юзасидан қилинган мурожаат
оқибатсиз қолдирилганлигини билдириб даъво аризасида қайд этилган
суммани тўлиқ қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасида
келтирилган важлар асосли эканлигини, даъвогар томонидан ҳақиқатдан ҳам
шартномада қайд этилган ишларни тўлиқ бажарганлигини, ушбу ишлар улар
томонидан қабул қилиб олиниб фойдаланаётганлигини билдириб, даъво
юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида Шаҳрисабз шаҳар қурилиш бўлими, Шаҳрисабз туман
Ободонлаштириш бошқармаси, вилоят ғазначилик ҳамда молия бошқармаси
вакиллари ишни кўриш куни ва вақти хақида хабари бўлсада, суд мажлисида
иштирок этишмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва
мулоҳазаларини билдиришмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасида иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар, даъвогар вакиллари суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги кўрсатилган.
Шу сабабли суд, ишни ушбу тараф вакилларининг иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи тарафлар
вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, тўпланган далилларни муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг жавобгардан 250.000.000 сўм
зарар ва суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, жавобгар ва
даъвогар ўртасида 03.06.2022 йилда 05-сонли шартнома тузилиб, шартнома
шартларига кўра, даъвогар шаҳар ҳокимлиги худудида душ, таҳоратхона ва
ҳожатхона биноси қуриши, жавобгар эса бажарилган ишлар учун 250.000.000
сўм миқдорида пул маблағлари тўлаши лозим бўлган.
Даъвогар томонидан шартномада қайд этилган қурилиш таъмирлаш
ишларини бажариб, фойдаланишга топширилган бўлсада, бироқ жавобгар
томонидан етказилган зарар суд муҳокамаси кунига қадар тўлаб берилмаган.
Ваҳоланки, мазкур бажарилган ишлар жавобгар томонидан (09.08.2022
йилдаги далолатнома, 19.09.2022 йилдаги солиштирма далолатнома,
бажарилган ишлар юзасидан ҳисоб-фактура маълумотнома, бажарилган
ишларни қабул қилиш юзасидан далолатнома) қабул қилиб олинган.
Жавобгар етказилган зарарни ихтиёрий равишда қопланмаганлиги
сабабли Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси даъвогар манфаатида судга
мурожаат қилган.
Тақдим этилган ҳужжатлардан кўринадики, даъво талаби асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
Ушбу кодекс 14-моддасига асосан агар қонун ёки шартномада зарарни
камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс
ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади.
Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик (Олий суди) суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли Қарорининг 19-бандида, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни
ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома
мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги
муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки
шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини
бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган
даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки
қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи
қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори
асослантирилган
ҳисоб-китоб,
товар,
иш,
хизмат
кўрсатишдаги
камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси
(калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун
жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан
тасдиқланган бўлиши керак эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг судга тақдим этган ҳужжатлари асосида
унга жавобгар томонидан зарар етказилганлиги исботлаб берилган.
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги қайд этилган.
ИПК 72-моддасига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаиназаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай
далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд ишнинг бундай ҳолатларидан келиб чиқиб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 250.000.000 сўм зарар
ва 30.000 почта харажати ундиришни, Республика бюджети ҳисобига ишни
кўриш билан боғлиқ 5.000.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 72, 74, 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Шаҳрисабз шаҳар прокуратурасининг даъвогар – “KESH UNIVERSAL
STORУ GROUP” хусусий корхонаси манфаатида киритган даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан:
- “KESH UNIVERSAL STORУ GROUP” хусусий корхонаси фойдасига
250.000.000 сўм зарар ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати;
- Республика бюджети ҳисобига ишни кўриш билан боғлиқ 5.000.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида Шаҳрисабз
туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига аппеляция
тартибида шикоят бериши мумкин.
А.Сафаров