← Назад
Решение #601650 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 182 | — | law | |
| ЕКнинг | 35 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1103-2201/550-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – А.Арипов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – И.Юсупов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Б.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 25 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
В.Сатторова ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг
котиблигида, даъвогар “Мустақиллик пахта тозалаш” акциядорлик жамияти
вакили Н.Сафаров (2022 йил 25 апрелдаги 200/01/27 сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси “Мустақиллик пахта тозалаш” акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Тошкент
вилоят бошқармаси ҳамда қўшимча жавобгар Ўзбекистон Республикаси Давлат
солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси
Тошкент вилоят бошқармаси Қуйичирчиқ туман филиалига нисбатан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 ноябрдаги
01-03-26-1-сонли йиғилиш баёни қарори ва “Ўзпахтасаноат” акциядорлик
жамиятининг 2012 йил 14 ноябрдаги 110-сонли бўйруғи хамда Қуйичирчиқ
туман ҳокимининг 2012 йил 20 ноябрдаги 646-сонли қарорига асосан Тошкент
вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Ўзбекистон массиви Пахтазор қўрғонидаги
“Пилла етиштириш ахолига маиший ва сервис хизмати кўрсатиш”
мажмуаларига “Мустақиллик пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг мулк
ҳуқуқини тан олиш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Тошкент
вилоят бошқармаси ва Қуйичирчиқ туман филиалига “Мустақиллик пахта
тозалаш” акциядорлик жамияти томонидан қурилган “Пилла етиштириш,
аҳолига маиший ва сервис хизмати кўрсатиш” мажмуаларини давлат
рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги аризаси юзасидан қабул
қилинган Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
14 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори устидан даъвогар
“Мустақиллик пахта тозалаш” акциядорлик жамияти томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
2
бошқармаси (бундан буён Палата деб юритилади) “Мустақиллик пахта
тозалаш” акциядорлик жамияти (бандан буён матнда АЖ ёки аризачи деб
юритилади) манфаатида жавобгар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ
қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси
Тошкент вилоят бошқармаси ҳамда қўшимча жавобгар Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг
Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Қуйичирчиқ туман
филиалига нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Ўзбекистон массиви Пахтазор
қўрғонидаги “Пилла етиштириш ахолига маиший ва сервис хизмати кўрсатиш”
мажмуаларига нисбатан мулк ҳуқуқини тан олиш, Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар
палатаси Тошкент вилоят бошқармаси ва Қуйичирчиқ туман филиали
зиммасига АЖ томонидан қурилган “Пилла етиштириш, аҳолига маиший ва
сервис хизмати кўрсатиш” мажмуаларини давлат рўйхатидан ўтказиш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг 2022 йил 6 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Қуйичирчиқ туман ҳокимлиги, Қуйичирчиқ туман қурилиш бўлими,
Қуйичирчиқ туман давлат хизматлари маркази, Тошкент вилояти архитектура
ва қурилиш бош бошқармаси, “Asia Project Group” масъулияти чекланган
жамияти жалб қилинган.
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 октябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъвонинг Давлат кадастрлари палатаси Тошкент
вилоят бошқармасининг Қуйичирчиқ филиалига оид қисми бўйича иш юритиш
тугатилган. Даъвони қаноатлантириш рад этилган. Шунингдек, 2022 йил
18 октябрдаги ажрим билан ҳал қилув қарорини хулоса қисмидаги техник хато
билан ёзилган жумла тузатилган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 22 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан аризачи кассация
шикояти билан Олий судга мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини бекор
қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили кассация шикоятини
қувватлаб, ҳозирги кунда АЖ тугатилаётганлиги ва мажмуани сотиш имкони
бўлмаётганлиги, натижада тугатиш ишлари якунланмаётганлигини билдириб,
шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Палата, жавобгар, қўшимча жавобгар ҳамда учинчи шахслар суд
мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни улар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди.
Судлов ҳайъати АЖ вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Палатанинг аризасида Қуйичирчиқ туман ҳокимининг 2012 йил
20 ноябрдаги АЖга пилла қурти боқиш, аҳолига маиший хизмат ва сервис
хизматлари кўрсатиш мажмуалари қурилишига ер участкаси танлаш
ва ажратиш тўғрисида”ги 646-сонли қарорига асосан АЖга пилла қурти боқиш,
аҳолига маиший хизмат ва сервис хизматлари кўрсатиш мажмуалари қурилиши
учун “Ўзбекистон” ҚФЙ, “Ўзбекистон” массиви, “Пахтазор” қўрғони “Соғбон
сервис” масъулияти чекланган жамият ҳудудидан 0,30 гектар қишлоқ
хўжалигида фойдаланилмайдиган туман захирасига қарашли ер майдони
доимий фойдаланишга танланиб, ажратиб берилганлиги, “Ўзбекистон” ҚФЙ,
“Ўзбекистон” массиви, “Пахтазор” қўрғони ҳудудидан ажратилган 0,30 гектар
ер майдонида пилла қурти боқиш, аҳолига маиший хизмат ва сервис
хизматлари кўрсатиш мажмуаларини (бундан буён матнда мажмуа деб
юритилади) қуриш юзасидан АЖ ҳамда “Саида Илхом” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2012 йил 25 декабрда 200-сонли шартнома тузилганлиги,
ушбу шартнома шартларига асосан “Саида Илхом” масъулияти чекланган
жамияти томонидан мажмуа қурилиши юзасидан бажарилган ишларни
тасдиқловчи ҳужжатлар ва тўлов учун ҳисоб-фактуралар асосида Тошкент
вилояти хўжалик судининг 2015 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан
бажарилган қурилиш ишлари учун 566 034 869 сўм асосий қарз, 50 943 138 сўм
пеня ундирилганлиги, мазкур ҳал қилув қарори тўлиқ ижроси қилинагнлиги,
АЖ томонидан 2022 йил 1 апрель ҳолатига 2 334 442 639,8 сўм қийматда
асосий воситалари сифатида 0,30 гектар ер майдонида қурилган “Пилла хона”
қайд этилиб, ушбу мол-мулкларга нисбатан белгиланган тартибда мол-мулк
ва ер солиғи тўлаб келинганлиги, ушбу мулкларни давлат рўйхатидан ўтказиш
мақсадида АЖ Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр
агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилоят бошқармаси
Қуйичирчиқ туман филиалига 2022 йил 30 мартда 200/01/31-сонли хат билан
мурожаат қилинганлиги, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳузуридаги
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилоят
бошқармаси Қуйичирчиқ туман филиалининг 2022 йил 7 апрелдаги
15-364-сонли хатига асосан Қуйичирчиқ туман “Пахтазор” МФЙ ҳудудида
туман ҳокимининг 2012 йил 20 ноябрдаги 646-сонли қарорига асосан
0,30 гектар ер майдонида АЖ томонидан қуриб битказилган мажмуага кадастр
ҳужжатларини тайёрлаб бериш сўралганлиги, Қуйичирчиқ туман ҳокимининг
2012 йил 20 ноябрдаги 646-сонли қарори АЖга интенсив технологияли
тутзорлар ташкил этиш учун ажратилганлиги сабабли, туман ҳокимининг
“Пилла етиштириш ва аҳолига маиший ҳамда сервис хизматларини кўрсатиш”
мажмуалари қурилишига ер участкасини танлаш ва ажратиш ҳақида” 2012 йил
20 ноябрдаги 646-сонли қарори низоли эканлиги юзасидан низо мавжудлиги
сабабли давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги, АЖ томонидан
0,30 гектар ер майдонида қуриб битказилган мажмуага кадастр хужжатларини
тайёрлаб бериш тўғрисидаги мурожаатига Ўзбекистон Республикаси Солиқ
қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси
Тошкент вилоят бошқармаси Қуйичирчиқ туман филиали томонидан рад
жавоби берилганлиги асос қилиниб, мажмуага даъвогарнинг мулк ҳуқуқини тан
олиш ва мажмуани давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклаш сўралган.
Судлов ҳайъати қуйи инстанция судлари томонидан Палатанинг
аризасини қанаонатириш ҳақида тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
“Ўзпахтасаноат” уюшмаси тизимидаги пахта заводлари ва уларнинг пахта
қабул қилиш пунктларида пилла етиштириш ва аҳолига хизмат кўрсатиш
шаҳобчаларини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида” 2012 йил
13 ноябрдаги 01-03-26-1-сонли йиғилиш баёни қарорининг 1-бандига асосан
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва “Ўзпахтасаноат” уюшмасининг
ҳудудлардаги пахта тозалаш заводлари ва уларнинг тайёрлов пунктларида
50-100 қутидан пилла етиштиришни йўлга қўйиш, бунинг учун пилла боқишга
мўлжалланган махсус биноларни қуриш ҳамда жиҳозлаш, интенсив
технологияли тутзорлар ташкил этиш бўйича киритилган таклифи
маъқулланган.
“Ўзпахтасаноат”
уюшмасининг
Вазирлар
Маҳкамасининг
01-03-26-1-сонли баёни ижроси юзасидан чиқарилган 2012 йил 14 ноябрдаги
110-сонли буйруғида пахта тозалаш корхоналари ва тайёрлов масканларида
пилла қурти боқишга ихтисослаштирилган қуртхоналар, хизмат кўрсатиш
мажмуалари қуриш ва жиҳозлаш ишларининг аниқ манзиллари, масъуллари
ва муддатлари кўрсатилган тармоқ (сетевой) жадваллари ишлаб чиқилиши
ва тасдиқланиши белгиланган.
Иш ҳужжатларида аризада асос сифатида кўрсатилган “Ўзпахтасаноат”
уюшмасининг Вазирлар Маҳкамасининг 01-03-26-1-сонли баёни ижроси
юзасидан Қуйичирчиқ туман ҳокимининг “АЖга интенсив технологияли
тутзорлар ташкил этиш учун ер участкалари ажратиш тўғрисида” 2012 йил
20 ноябрда чиқарилган 646-сонли қарорнинг икки хил матндаги нусхаси
мавжуд бўлиб, уларнинг бирида АЖ тизимидаги “Дўстобод” пахта қабул
қилиш пунктига яқин бўлган “Пахтачи” массиви ва “Беруний” пахта қабул
қилиш пунктига яқин бўлган “Беруний” массиви ҳудудларидан 5.0 гектар
майдондан эски тутзорлар ўрни, интенсив технологияли тутзорлар ташкил этиш
учун ажратиб бериш кўрсатилган (и.в. 42, 1-т).
Худди шу санадаги 646-сонли қарорнинг яна бир нусхасида АЖга пилла
қурти боқиш, аҳолига маиший хизмат ва сервис хизматлари кўрсатиш
мажмуалари қурилиши учун “Ўзбекистон” ҚФЙ, “Ўзбекистон” массиви,
“Пахтазор” қўрғони “Соғбон сервис” масъулияти чекланган жамият ҳудудидан
0,30 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган туман захирасига
қарашли ер майдони доимий фойдаланишга танланиб, ажратиб берилганлиги
қайд этилган (и.в.8, 1-т.).
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 182-моддасига мувофиқ, мулк ҳуқуқининг вужудга
келиш асослари қуйидагилардан иборат: меҳнат фаолияти; мол-мулкдан
фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу
жумладан мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш;
давлат мол-мулкини хусусийлаштириш; мерос қилиб олиш; эгалик қилиш
ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат; қонунчиликка зид бўлмаган бошқа
асослар.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда ЕК деб
юритилади) 17-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ юридик шахслар ушбу
Кодексга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мулк, доимий
фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлиши мумкин.
ЕКнинг 35-моддасида давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер
участкаси кимга тегишли эканлиги тўғрисида низо борлигидан далолат берувчи
ҳужжатлар мавжудлиги, шунингдек давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер
участкаси қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги тўғрисида
маълумотлар мавжудлиги ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига
олишни рад этиш учун асос бўлиши белгиланган.
Худди
шундай
норма
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган
“Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандида ҳам белгиланган.
Палатанинг аризасида асос сифатида кўрсатилган АЖга мажмуа қуриш
учун 0,30 гектар ер ажратиш ҳақида туман ҳокимининг 2012 йил 20 ноябрдаги
646-сонли қарорнинг сохталаштирилганлиги ишдаги Ўзбекистон Республикаси
Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари
палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Қуйичирчиқ туман филиалининг 2022
йил 7 апрелдаги 15-364-сонли хати, туман ҳокимининг 2022 йил 18 апрелдаги
4/102-сонли хати билан тасдиқланади.
Бундан ташқари, туман ҳокимининг 2022 йил 10 августдаги УБ/571-сонли
маълумотномасида туман ҳокими томонидан АЖга интенсив технологияли
тутзорлар ташкил этиш учун ер ажратиш ҳақида 2012 йил 20 ноябрдаги
646-сонли қарори ҳақиқатан ҳам қабул қилинган ва қонуний
расмийлаштирилганлиги, туман ҳокимининг АЖга мажмуа қурилиши учун ер
участкаси танлаш ва ажратиш тўғрисидаги қарори Умумий бўлимдан
рўйхатдан ўтказилмаганлиги ва расмийлаштирилмаганлиги қайд этилган.
Ушбу ҳолатлар туман ҳокими томонидан АЖга мажмуа қуриш учун ер
майдони ажратилмаганлигидан далолат беради.
Шунинг учун биринчи инстанция суди Палатанинг аризасини
қаноатлантиришни рад этиш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри хулосага келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос
бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Аризачи вакилининг ҳозирги кунда АЖ тугатилаётганлиги ва мажмуани
сотиш имкони бўлмаётганлиги, натижада тугатиш ишлари якунланмаётганлиги
ҳақидаги важлари суд ҳужжатларини бекор бўлишига асос бўлмайди. Чунки,
суд томонидан мажмуага нисбатан АЖнинг мулк ҳуқуқини белгилаш учун
етарли асослар мавжуд эмас.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос
бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз,
АЖнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни
кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган суд
харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Қўйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 октябрдаги
ҳал қилув қарори, Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “Мустақиллик пахта
тозалаш” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан
қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б.Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В.Сатторова
Ш.Мирзахакимов