← Назад
Решение #601751 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 81 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 82 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| кодекс | 111 | — | code_article | |
| кодекси | 293 | 1 | code_article |
Текст решения
5 217 символов
4-2006-2301/897-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
2023 йил 25 апрель
Ромитан тумани
Ромитан туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Г.Абдуллаев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидовнинг котиблигида, аризачининг
(ишончнома билан) вакили Г.Акрамовалар иштирокида, аризачи – Ромитан
тумани Давлат солиқ инспекциясининг, жавобгар – "КККККК" масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни Ромитан туман давлат солиқ инспекцияси
биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 81-моддасиида солиқ
тўловчининг ҳар бир солиқ тури ёки тўланган даромадлар бўйича ҳисобкитобларни ва солиқ декларацияларини, шунингдек ҳисоб-китобларга ҳамда
солиқ декларацияларига доир иловаларни ўз ичига оладиган, солиқ
тўловчиларнинг ва солиқ агентларининг солиқ мажбуриятларини аниқлаш учун
асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлари солиқ ҳисоботидир.
Солиқ ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда
тасдиқланадиган шаклларда тузилади.
Солиқ ҳисоботи солиқ органларига шахс фақат солиқ тўловчи деб эътироф
этиладиган солиқлар бўйича тақдим этилади.
Ушбу кодекснинг 82-моддаси 1-қисмида солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи
ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон
шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган
ҳужжатлар билан бирга тақдим этилиши белгиланган.
Аниқланишича, солиқ тўловчи сифатида давлат рўйхатидан ўтган
жавобгар "КККККК" масъулияти чекланган жамияти солиқ ҳисоботларини
белгиланган муддатларда тақдим этиши кўрсатилган бўлсада, солиқ
ҳисоботларини солиқ органини тақдим этмаган.
Натижада, солиқ бошқармаси 2023 йилда белгиланган солиқ
ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этиш бўйича хабарнома билан мурожаат
қилган.
Жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари солиқ органига белгиланган
муддатда тақдим этмаганлиги оқибатида солиқ органи томонидан 2023 йилнинг
учун солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
10 кунлик муддатда тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилинган ва солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига электрон тартиба юборилган.
Қарор ижроси бўйича ҳам солиқ ҳисоботларни солиқ органига тақдим
этилмаганлиги оқибатида, аризачи судга жавобгарга нисбатан ҳуқуқий таъсир
чораси қўллаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.
талабни қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлиси муҳокамасида иштирок этмади, ариза юзасидан
фикр билдирмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасини қўллаб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Суд,
иш
ҳужжатларини
ўрганиб
ва
аризачи
вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра, аризачининг аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекснинг 111-моддаси 1-қисмида
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкинлиги кўрсатилган.
Иш суд мажлисида кўрилаётган кунга қадар, жавобгар "КККККК"
масъулияти чекланган жамияти томонидан солиқ ҳисоботлари тақдим
этилмаган.
Ваҳоланки, Солиқ кодекси 293-моддасининг 1-қисмида солиқ тўловчилар,
агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини
ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан
кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим
этишлари шартлиги кўрсатилган.
Шунга асосан суд, жавобгарга нисбатан ҳисобот тақдим этгунга қадар
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиш туришни лозим
топди.
Баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб суд,
қaрoр
қилади:
1.
Арз қилинган талаб қаноатлантирилсин.
2.
Жавобгар – "КККККК" масъулияти чекланган жамиятининг
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялари (бюджет тўловлари, иш ҳақи,
нафақалар, шунингдек, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва
ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан
мустасно) жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ бўйича солиқ
ҳисоботларини тақдим этиш орқали ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунга қадар
тўхтатиб турилсин.
3.
Жавобгар "КККККК" масъулияти чекланган жамиятининг хизмат
кўрсатувчи банкдаги ҳисоб-рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга
сабаб бўлган ҳолат тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, солиқ инспекцияси
томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатма (қарори)га асосан ҳисобварақлари
бўйича операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали
Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ёки прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Х.Г.Абдуллаев