← Назад
Решение #601936 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 389 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| онуни | 19 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QUMQO’RG’ON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KUMKURGAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190900, Qumqo’rg’on tumani O’zbekiston shoh
ko‘chasi,
Tel: (+99876) 465-20-78,
Fax: (+99876) 465-20-76
190900,Kumkurgon district , Uzbekistan shakh
street
е-mail: i.qumqurgon@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 26 июль 4-1904-2202/1230-сонли
иш
Қумқўрғон
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
А.Холмуминов раислигида, судья ёрдамчиси Р.Хамдамова котиблигида,
аризачи вакили **********(ишончнома асосида) иштирокида, аризачи**************************, жавобгар- *************нинг банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги электрон
аризаси бўйича ишни Қумқўрғон туман Давлат солиқ инспекциясининг
маъмурий биносида, очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
"*************(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
**************************дан солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган.
Жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан
буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) 389-моддасига асосан ҳисобланган
ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан
олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги
маълумотларни ўз ичига олган солиқ ҳисоботи **************************га
тақдим этилмаган.
Шу сабабли ************************** Солиқ кодекси 111моддасининг биринчи ва учинчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий
судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларини тўхтатиб қўйишни сўраган.
Суд
мажлисида
**************************
вакили
аризани
қаноатлантириб, жавобгар томонидан шу кунга қадар солиқ ҳисоботи тақдим
этилмаганлиги учун унинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини
тўхтатиб қўйишни сўради.
Суд мажлисида жавобгарнинг иштироки таъминланмади.
Суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни мумкин деб ҳисоблаб,
аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар давлат солиқ хизмати
органларига ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган
суммалари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши лозим бўлсада, тақдим
этилмаган. Бу ҳолат ************************** бошлиғи ўринбосарининг
солиқ органи солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори билан ҳам ўз тасдиғини
Ваҳоланки, Солиқ кодекси 389-моддасининг 2-бандига асосан солиқ
агентлари ўзларининг солиқ бўйича ҳисобда турган жойдаги солиқ органига ҳар
ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай, йил
якунлари бўйича эса — йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида
ҳисобланган ва ҳақиқатда тўланган даромадлар суммалари ҳамда ушлаб
қолинган солиқнинг суммалари тўғрисидаги — Ўзбекистон Республикаси Давлат
солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан
келишилган ҳолда тасдиқланадиган шаклдаги маълумотларни тақдим этиши
шарт. Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга
ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахслар
йил якунлари бўйича ҳисобланган ва амалда тўланган даромадларнинг
суммалари ҳамда ушлаб қолинган, солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотларни
ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар тақдим этади.
Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга
қадар тўхтатиб турилади.
Суд юқорида қайд этилганларга ҳамда жавобгар томонидан Жарқўрғон
тумани Давлат солиқ инспекциясига ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар
суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб
қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар, яъни солиқ ҳисоботи тақдим
этилмаганлигидан келиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни ва суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, Ўзбекистон Республикаси
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасининг 19-бандига мувофиқ,
аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар
бўйича иқтисодий судларида давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини
инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирилмасликни лозим топади.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
**************************нинг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
123нинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялари (бюджетга
тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса
оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун тўлаб бериладиган
маблағлар бундан мустасно) чиқиш қисми солиқ ҳисоботи тақдим этилгунга
қадар тўхтатиб қўйилсин.
*************га хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисобварақлар бўйича
операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолат тўлиқ бартараф этилгандан
сўнг **************************томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатма
(қарор)га асосан ҳисобварақлар бўйича операцияларни тикласин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
А.Холмуминов