← Назад
Решение #601985 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
2 826 символов
4-1104-2301/1402-сонли иқтисодий иш
ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМ
(Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Ўртачирчиқ тумани
2023 йил 25 апрель
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Х.Н.Равшанов
раислигида, судьяни ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, аризачи – ХХХ
жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалигининг банкдаги ҳисоб варақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги
аризаси юзасидан қўзғатилган электрон кўринишда шакллантирилган
иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи – ХХХ Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига электрон
кўринишда ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” фермер
хўжалигининг банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси учинчи қисми
2-бандига асосан ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган.
Суд, иш ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга асосан, даъвогарнинг
даъвосини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107моддасининг, биринчи қисми, 6-бандига биноан, даъвогар биринчи суд
мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида
арз қилмаган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Аризачи ва жавобгар биринчи суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан, суд
мажлисида ўзининг ишончли вакилининг иштирокини таъминламади ёки
аризачи ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган.
Бироқ, суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
220-моддаси талабига асосан аризачини биринчи суд муҳокамасига
келишини мажбурий деб ҳисоблайди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининнг Қонуни
талабларига кўра, кўрмасдан қолдирилган ишлар бўйича давлат божи
ундирилиши белгиланган. Аммо, иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси
“Давлат божи тўғрисида” Қонунининг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи
ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар
бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Юкоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 107, 195, 220-моддаларига ва Ўзбекистон
Республикаси “Давлат божи тўғрисида” Қонунининг 9-моддаси 19-банди
асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Аризачи – ХХХнинг жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалигининг банкдаги
ҳисоб варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
қўйиш тўғрисидаги электрон кўринишда шакллантирилган аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган
ҳолатлар бартараф этилганидан кейин аризачи судга аризаси билан
умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги
тушунтирилсин.
Мазкур ажрим устидан тегишли тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Х.Н.Равшанов