Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2301/1018 Дата решения 21.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Постановление Суд Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение СТАРТ ПЛЮС масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Оригинал голд гарден масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1083402 Claim ID 3275291 PDF Hash 0700cc1c8aeda6e4... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 92-моддаси тисодий процессуал кодекси 92 code_article
Текст решения 2 422 символов
АЖРИМ (суд топшириғининг ижроси тўғрисида) Яккабоғ тумани 2023 йил 20 апрель 4-1806-2301/1018-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, жавобгар вакили Л.Хансуварова (2023 йил 20 апрелдаги №20/04-сонли ишончнома асосида), иштирокида, даъвогар “Старт плюс” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Original gold garden”дан 1 221 660 рубль кўрсатилган автотранспорт хизмати учун қарздорлик, 305 063 рубль пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича Белгород область Арбитраж суди томонидан берилган суд топшириғини Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган суд мажлисида кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: Белгород область Арбитраж суди томонидан 2023 йил 13 мартдаги ажрими билан суд топшириғи берилган ва унга кўра Белгород область Арбитраж суди томонидан №А08-2054/2023 сонли иш бўйича 2023 йил 13 мартдаги даъво аризасини иш юритувга қабул қилиш, суд муҳокамасига тайёрлаш ва судгача мажлис тайинлаш тўғрисидаги ажримини жавобгарга топшириш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 247моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий суди айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ёки қонунида белгиланган тартибда чет давлатлар судлари томонидан ўзига берилган топшириқларни (чақирув қоғозларини ва бошқа ҳужжатларни топшириш, ёзма далиллар олиш, экспертиза ўтказиш, жойни кўздан кечириш ва ҳоказо) бажаради. Топшириқ ижроси юзасидан Белгород область Арбитраж суди томонидан №А08-2054/2023 сонли иш бўйича 2023 йил 13 мартдаги даъво аризасини иш юритувга қабул қилиш, суд муҳокамасига тайёрлаш ва судгача мажлис тайинлаш тўғрисидаги ажрими жавобгар вакили Л.Хансуваровага топширилди. Иқтисодий процессуал кодекси 92-моддасининг иккинчи қисмига биноан суд топшириғининг ижроси тўғрисида ажрим чиқарилиб, у ишни кўраётган судга дарҳол барча материаллар билан бирга юборилади. Шу боис суд топшириғи ижроси юзасидан тайёрланган ҳужжатларни Белгород область Арбитраж судига юбориш лозим. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 91, 92 ва 247-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Белгород область Арбитраж судининг 2023 йил 13 мартдаги суд топшириғи ижроси таъминланган деб ҳисоблансин. Белгород область Арбитраж судининг 2023 йил 13 мартдаги суд топшириғи ижроси бўйича ва мазкур ажрим Белгород область Арбитраж судига юборилсин. С.А. Турсунов