← Назад
Решение #602109 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 25 | — | law | |
| ИПК | 25 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 31 | — | code_article | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| Шунингдек ушбу кодекс | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув,
улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2023 йил 20 апрель
Ўртачирчиқ тумани
4-1104-2302/860-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар – Хххх жавобгар –“ХХХХ”
МЧЖ ҳисобидан 856 417 834 сўм компенсация ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Д.Мамарахимов, (2023 йил 14 мартдаги
02/09-1468-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Д.Халоков (2023 йил 15
мартдаги 14-сонли ишончнома асосида), иштирокида, очиқ суд мажлисида,суд
биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар –Хххх жавобгар –“ХХХХ” МЧЖ ҳисобидан 856 417 834 сўм
компенсация ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили иштирок этиб, даъво
талабларини тўлиқ қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Тошкент вилоят Экология ва
атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 08.07.2022 йилдаги №01/09-649сонли хулосасига асосан, 3-туп тут, 5-туп акация, 13-туп чинор дарахтларини санитар
шакл беришга рухсат берилганлигини, шакл бериш ишлари Экология ва атроф
муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нурафшон шаҳар бўлими инспекторлари
иштирокида амалга оширилганлигини, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси Нурафшон шаҳар бўлими инспекторлари тавсиясига асосан 19.07.2022
йилда “ХХХХ” МЧЖ ва фуқаро Д.Назаров ўртасида дарахтларга шакл бериш
натижасида ҳосил бўлган шох-шабаларни кесиб олиши бўйича олди-сотди
шартномаси имзоланганлигини, Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш
прокуратураси томонидан аниқланишича дарахтлар фуқаро Д.Назаров ва
Б.Ибрагимовлар томонидан кесилганлигини кўрсатиб ўтиб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суднинг 2023 йил 16 мартдаги ажрими билан ишга фуқаро Назаров Даврон
Давлаахунович ва фуқаро Б.Ибрагимовлар низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этиш учун
жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган Д.Назаров ва
Б.Ибрагимовлар бугунги суд мажлисида иштирок этмади.
Суд уларнинг суд мажлисидан хабардорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг 128 ва
170-моддаларига асосан ишни улар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
1
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ушбу низо иқтисодий судга таалуқли бўлмаганлиги
туфайли, мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди.
Аниқланишича, “ХХХХ” МЧЖга қарашли ер майдонида 2022 йил 20 июль куни
жами 59 туп шундан 10 туп манзарали дарахтлар таг қисмлари кесиб ташланганлиги
49 туп манзарали дарахтлар усишдан тўхтаганлиги даражасида шикаст етказилганлиги
ҳолати аниқланган.
Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга
қадар текширув ишлари амалга оширилиб тўпланган ҳужжатлар Экология ва атроф
муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига тақдим этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43сонли қарорининг 4-иловасига асосан ҳисоб китоб қилинган ва 856 417 834 сўм зарар
ҳисобланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси ходимлари томонидан 2022 йил 20 июлда далолатнома
расмийлаштирилган.
Шунингдек, Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси
томонидан 20.07.2022 йилда “ХХХХ” МЧЖга қарашли бўлган ҳудудда жами 49 туп
турли манзарали дарахтларнинг ноқонуний кесилганлиги ҳолати юзасидан терговга
қадар текширув харакатлари олиб борилиб, натижасига кўра тегишли қарор қабул
қилинган ҳамда тўпланган ҳужжатларнинг бир қисми, яъни Д.Назаров ва
Б.Ибрагимовларнинг
харакатларида
маъмурий
ҳуқуқбузарлик
аломатлари
аниқланганлиги сабабли, 22.08.2022 йилда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 261моддаси тартибида Ххххга тегишли чора кўриш учун юборилган.
Шундан сўнг, даъвогар Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, –“ХХХХ” МЧЖ ҳисобидан 856 417 834 сўм
компенсация ундиришни сўраган.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, “ХХХХ” МЧЖга қарашли бўлган
ҳудудда жами 49 туп турли манзарали дарахтлари Д.Назаров ва Б.Ибрагимовлар
томонидан кесилганлиги аниқланди.
Мазкур ишни мазмунан кўриб ҳал қилув қарори қабул қилиш учинчи шахс
сифатида жалб қилинган Д.Назаров ва Б.Ибрагимовлар ҳуқуқлари ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатларига бевосита таъсир қилади.
ИПКнинг 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иқтисодий судга
иқтисодиѐт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираѐтган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини
қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар
бўйича ишлар кўрилаѐтганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий,
маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар
тааллуқли.
ИПК 25-моддасининг бешинчи қисмига кўра ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари
иқтисодий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган
бир нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича
судда кўрилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 31-моддасида
тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлган низоларга доир ишлар фуқаролик
ишлари бўйича судларга тааллуқлилиги белгиланган.
2
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги Пленум қарорининг 22-бандида иш юритишни
тугатиш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарорини чиқармасдан суд
муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланиши, ИПК 110-моддаси биринчи
қисмининг 1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий судда кўриш учун тегишли
бўлмаса, суд иш юритишни тугатиши лозимлиги, ишнинг иқтисодий судга
тааллуқлилиги ИПК 25 ва 26-моддаларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда
аниқланиши, бунда судга тааллуқлилик бошланиб бўлган иқтисодий процессда ҳам
ўзгариши мумкинлигини эътиборга олиш лозимлиги, чунки процессга процессуал
муносабатлар иштирокчилари мақомига эга бўлмаган шахслар - жисмоний шахслар
ѐки юридик шахслар бўлмаган ташкилотлар ва бошқаларнинг жалб этилиши
муносабати билан ҳам тааллуқлилик масаласи ўзгариши мумкинлиги тўғрисида
тушунтириш берилган.
ИПК 110-моддасининг 1-бандига кўра иш судга тааллуқли бўлмаса суд иш
юритишни тугатади.
Шунингдек ушбу кодекснинг 111-моддаси 4-қисмига кўра, иш юритиш
тугатилган тақдирда айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва
айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга такроран мурожаат қилишга йўл
қўйилмайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур иш фуқаролик судлари судловига
тегишли эканлигини, бундай низолар иқтисодий судлар томонидан кўриб
чиқилмаслигини инобатга олиб, ИПК мазкур талабларига мувофиқ даъвогарнинг
даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатиш
лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни талабларига кўра
иш судга тааллуқли бўлмаса, иш юритиш тугатилганда давлат божи ундирилмайди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 25, 110, 111, 128, 170, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд
ажрим қилади:
Даъвогар - Хххх даъво аризасига асосан қўзғатилган 4-1104-2302/860-сонли
иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъвогар томонидан тўланган 30.000 сўм почта харажати зиммасида
қолдирилсин.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Т.Салимов
3