Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/827 Дата решения 20.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Зафаробод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый Арнасой туман Йуллардан фойдаланиш унитар корхонаси
Source ID 1084382 Claim ID 3255797 PDF Hash 34326d2f30cccc16... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 130-моддаси тисодий процессуал кодекси 130 code_article
тисодий процессуал кодексининг 131-моддаси тисодий процессуал кодекси 131 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онуни 18-моддаси онуни 18 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
амда 18-моддаси амда 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2301/827-сонли иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 20 апрель Дўстлик шаҳри Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси И.Қурбанов раислигида, А.Розматов котиблигида, даъвогар “Зафаробод туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасининг жавобгар “Арнасой туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасидан 60.207.018 асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар вакили Р.Бегматов (ишончномага асосан) ва жавобгар вакили Ф.Жўраев (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар “Зафаробод туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси (кейинги ўринларда “даъвогар”) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Арнасой туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси (кейинги ўринларда “жавобгар”)дан 60.207.018 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2023 йил 18 апрелда тузилган медиатив келишувни судга тақдим этиб, тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кўрсатма бериб, тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради. медиатив келишувни ўрганиб, тарафлар низони ўзаро медиатив келишув йўли билан ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини юритишда низони ҳал этишга кўмаклашганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозим. Бироқ, суд мазкур иқтисодий иш суд томонидан давлат божи тўловисиз иш юритувига қабул қилинганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни, шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувига кўра олдиндан тўланган почта харажатини тўлаб беришни жавобгар зиммасига олганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 30.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 109, 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъвогар “Зафаробод туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасининг жавобгар “Арнасой туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасидан 60.207.018 асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси биринчи қисми 2-банди ҳамда 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра, мазкур иқтисодий иш бўйича давлат божи ундирилмаслиги инобатга олинсин. Жавобгар “Арнасой туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасидан даъвогар “Зафаробод туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси фойдасига олдиндан ихтиёрий тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья И.Қурбанов