Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/1116 Дата решения 20.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ARTIKOVA SHIRIN" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Нурафшон шаҳар хокимияти
Source ID 1083557 Claim ID 3225496 PDF Hash 5415a8d3f29b4b0d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 14-моддаси нинг 14 law
збекистон Республикаси Ер кодекси 37-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 37 code_article
арсозлик кодекси 82-моддаси арсозлик кодекси 82 code_article
ФКнинг 164-моддаси ФКнинг 164 law
ФКнинг 166-моддаси ФКнинг 166 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “а” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўртачирчиқ тумани 4-1104-2201/1116-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида даъвогар – “ХХХХ” МЧЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар Хххх ҳисобидан 472 304 000 сўм компенсация тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакиллари А.Каримов (раҳбар), ва Х.Ризаев 2023 йил 7 апрелдаги 6сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Муқимов (2023 йил 10 январдаги 1/1-3-сонли ишончнома асосида), иштирокисиз суд мажлисида, суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – “ХХХХ” МЧЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Хххх ҳисобидан 472 304 000 сўм компенсация тўловларини ундиришни сўраган. Суднинг ажримлари билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент вилояти қурилиш бош бошқармаси, Тошкент вилоят кадастр бошқармаси, Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси “Genprojects” МЧЖ ва “Континент имкон баҳо” МЧЖ жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган учинчи шахслар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд учинчи шахсларнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасини қўллабқувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарга тегишли бино иншоотлари жойлашган ер участкаси ҳақиқатда олиб қўйилганлиги, баҳолаш ташкилоти томонидан ҳам белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда баҳолаш ишлари амалга оширилганлиги, бироқ ҳозирги кунда бир нечта юридик ва жисмоний шахсларга компенсация тўловларини тўлаб бериши лозимлиги, ушбу пул маблағлари ажатилмаганлигини таъкидлаб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг важлари ва тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 14-моддасига кўра, агар қонун ѐки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ѐки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ѐки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Тошкент вилоят, Нурафшон шаҳар ҳокимининг 2021 йил 07 декабрь кунги “Уй-жой бузилишга тушган фуқарога ўринга-ўрин якка тартибда уй-жой қуриш учун қуришга рухсат бериш тўғрисида”ги 171-10-213-Q/21-сонли қарори қабул қилинган. Унга кўра, Нурафшон шаҳар ҳудудидан ўтувчи Тошкент йўли кўчасининг йил муҳофаза минтақаси кенгайиши ва йўл ѐқасида замонавий 5,7,12 қаватли биноалар, сайлгоҳлар, инфратузилма тармоқлари қурилиши муносабати билан “ХХХХ” МЧЖ раҳбари А.Каримов ва бошқаларга Нурафшон шаҳар, “Наврўз” м.ф.й ҳудудидан якка тартибда уй-жой қуришга рухсат берилган. Шунингдек, 2021 йил 27 декабрь куни Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ва “ХХХХ” МЧЖ ўртасида нотариал тасдиқланган келишув битими тузилган бўлиб, унга кўра, Нурафшон шаҳар ҳокимининг 2012 йил 7 декабрдаги 171-10-213-Q/21сонли қарорига кўра Нурафшон шаҳар ҳокимлиги етказилган зарарларни компенсация тариқасида қоплаш учун 928 191 678 сўм ажратишни “ХХХХ” МЧЖнинг бузилишга тушган бино ва иншоотлар жойлашган ердан фойдаланиш ҳуқуқи учун баҳоланган маблағлар тўлиқ тўлаб берилгандан кейин етказилган зарарларни қоплаш мақсадида Нурафшон шаҳар “Қумариқ” м.ф.й ҳудудидан учта 400 кв.м. ва битта 479 кв.м. ер майдонига қурилиш рухсат берилиш ҳамда мазкур ер майдони учун баҳолаш ташкилоти ҳисоботида кўрсатилган ер участкаси учун белгиланган нарх 282 361 713 сўм пул маблағлари чегириб қолиниб, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан “ХХХХ” МЧЖ 645 829 965 сўм тўлаб берилиши белгиланган. Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 06.01.2023 йилдаги ҳал қилув қарорига қўра аризачи Тошкет вилояти Нурафшон шаҳар Адлия бўлимининг жавобгар Ххххга нисбатан Нурафшон шаҳар ҳокимининг 2012 йил 7 декабрдаги 171-10-213-Q/21-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Даъвогарга тегишли бино-иншоотлар “Genprojects” МЧЖнинг баҳолаш ҳисоботига кўра 472 304 000 сўм қийматда баҳоланган. “Континент имкон баҳо” МЧЖнинг эксперт хулосасига асосан “Genprojects” МЧЖ баҳолаш ташкилотининг баҳолаш хисоботининг ишончли деб топилган. Шундан сўнг даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилган ва 472 304 000 сўм компенсация ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 37-моддасининг учинчи қисмига кўра, ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиѐжлари учун олиб қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилишга фақат олиб қўйилиши режалаштирилаѐтган ер участкаларида жойлашган кўчмас мулк мулкдорлари билан очиқ муҳокама ўтказилганидан, фойда ва харажатлар баҳоланганидан, шунингдек тегишинча Давлат ва жамият эҳтиѐжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғарма билан мажбурий равишда келишилганидан кейин йўл қўйилади, мазкур кодекс тўртинчи қисмига кўра, ер участкаларини олиб қўйишда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг бузилишига турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган иморатлар, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда бошқа бино ва иншоотлар амалда тўлиқ бўшатиб қўйилганидан, олиб қўйилаѐтган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг бозор қиймати, кўчириш, юридик, жисмоний шахсларни янги жойлашган ери ѐки яшаш жойига, шу жумладан вақтинчалик олинган кўчмас мулк объектига кўчириш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг зарарлари, шу жумладан бой берилган фойда ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа харажатларнинг ўрни тўлиқ қопланганидан сўнг рухсат берилади. Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодекси 82-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, ер участкасини олиб қўйиш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг олиб қўйилган ер участкасидаги кўчмас мулк объектларини бузиш фақат кўчмас мулк бозор қийматининг ва мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан кейин амалга оширилади. ФКнинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли молмулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. ФКнинг 166-моддасига кўра, мулк дахлсиздир ва қонун билан қўриқланади. Мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан иборатдир. Мулкдорнинг молмулкини олиб қўйишга, шунингдек унинг ҳуқуқларини чеклашга фақат қонун ҳужжатларда назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади. Мазкур ҳолатда даъвогарга тегишли ер майдони компенсация қилинмаганлиги сабабли суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 68, 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Хххх ҳисобидан “ХХХХ” МЧЖ фойдасига 472 304 000 сўм компенсация тўлови ва 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Хххх ҳисобидан республика бюджетига 9 446 080 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ойлик муддатда қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарордан норози тараф бир ойлик муддат ичида Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти бериши (протест келтириши) мумкин. Т.Салимов