Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/837 Дата решения 20.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" AJ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый УРТАЧИРЧИК ТУМАН ОБОДОНЛАШТИРИШ БУЛИМИ
Source ID 1210134 Claim ID 3185271 PDF Hash 278b58d16071af55... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “а” е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz Tel: (+99870) 762-30-94 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 20 апрель Ўртачирчиқ тумани 4-1104-2302/837-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар ―Ххххх‖ АЖ манфаатида Ххххх жавобгар Ххххх ҳисобидан 65 820 686,30 сўм асосий қарз ва 10 066 697,56 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Хххххнинг катта ѐрдамчиси – Д.Хамзина, даъвогар вакили – Е.Назиров (ишончнома асосида), иштирокида очиқ суд мажлисида, суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар ―Ххххх‖ АЖ манфаатида Ххххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Ххххх ҳисобидан 65 820 686,30 сўм асосий қарз ва 10 066 697,56 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг ажримлари билан Ўртачирчиқ туман ҳокимлиги, Тошкент вилояти ғазначилик бошқармаси ва Ўртачирчиқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахслар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисидан хабардорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъво талабидаги асосий қарз бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлигини баѐн қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили даъво талабларини қўллаб қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокуратура вакилининг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда – ФК) 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шахобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 5 январда ―Юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан электр таъминоти корхонаси электр энергиясини уланган тармоқ орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериш мажбуриятини, истеъмолчи эса истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. ―Электр энергетикаси тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасига асосан электр энергия истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлашга мажбур. ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ѐки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмида агар қонун ҳужжатлари ѐки шартномада назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ѐки уни бўлиббўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Тарафлар ўртасидаги тузилган электр таъминоти тўғрисидаги шартнома асосида, жавобгарнинг 2023 йил 1 февраль ҳолатига фойдаланилган электр энергияси учун қарздорлиги 65 820 686,30 сўмни ташкил этган. Ўтган суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига нисбатан эътироз билдириб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан 450 дона тунги ѐритиш чироқларини ѐритиш учун ҳисоб-китоб қилинганлигини, Ўртачирчиқ туман ҳокимининг 2022 йил 29 мартдаги 88-10-143-Q/22-сонли қарорига кўра, 173 дона тунги ѐритиш чироқларини фойдаланишга қабул қилинганлигини кўрсатиб ўтиб даъвони рад этишни сўраган. Аниқланишича даъвогар ва жавобгар ўртасидаги ҳисоб-китоблар TE735SP-2-3 русумли электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари асосида амалга оширилади. Даъвогар томонидан ҳисобланган қарздорлик ҳам мазкур электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари асосида ҳисоб-китоб қилинганлигини суд мажлисида ўз тасдиғини топди. Мазкур ҳолатда суд жавобгарнинг фойдаланилган электр энергияси учун қарздорлиги чироқлар сонидан эмас балки электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари асосида ҳисоб-китоб қилинганлиги сабабли жавобгарнинг фойдаланилган электр энергияси учун қабул қилиб олинган ѐритиш чироқлари сонидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинмаганлиги тўғрисидаги важи билан келишмайди. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги 65 820 686,30 сўм асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 65 820 686,30 сўм асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек даъвогар томонидан жавобгар ҳисобидан 10 066 697,56 сўм пеня ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган ―Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида‖ги Низомнинг 11-банди ҳамда тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.12бандига асосан ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун 0,2 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ѐзилади. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг ―Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида‖ 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 10 066 697,56 сўм пеня миқдорини 2 000.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 118, 176-180-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Ххххх ҳисобидан ―Ххххх‖ АЖ фойдасига 65 820 686,30 сўм асосий қарз ва 2 000 000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ххххх ҳисобидан Республика бюджетига 1 517 747,68 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Раислик қилувчи, судья Т.Салимов