← Назад
Решение #602148 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| нинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув,
улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўртачирчиқ тумани
4-1104-2302/954-сонли
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар ―Ххххх‖ АЖ манфаатида
Ўртачирчиқ тумани прокуратураси жавобгар Ххххх ҳисобидан 20 374 655,78 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ
туман прокурорининг катта ѐрдамчиси – Д.Хамзина, даъвогар вакили – Е.Назиров
(ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Ш.Шойкулов (2023 йил 10 апрелдаги 32/1401-275-сонли ишончнома асосида) ва Ш.Юсупов (2023 йил 6 сентябрдаги 32/01-06-15сонли ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
ҳузуридаги электр энергетикада назорат инспекциясидан мутахассиси О.Каримов
иштирокида очиқ суд мажлисида, суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар ―Ххххх‖ АЖ манфаатида Ўртачирчиқ тумани прокуратураси
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар Ххххх ҳисобидан 20 374 655,78 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 11 апрелдаги ажрими ишга Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги электр энергетикада назорат инспекциясидан
мутахассис жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга тегишли бўлган светофорларнинг
электр ҳисоблагичи кўрсаткичларини текширилганда ҳисоблагичлар носозлиги ѐки
умуман йўқлиги ҳолати юзасидан тегишли далолатномалар расмийлаштирилиб,
ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори ҳисоб-китоб қилинганлигини баѐн
қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига нисбатан
эътироз билдириб, даъвогар ходимлари томонидан ҳисоб-китобларда хатоликка йўл
қўйилганлигини ҳар бир светофор учун 8-вт.дан ҳисобланиши лозимлигини маълум
қилиб даъво талабларини рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган мутахассис даъвогар томонидан ҳисоб-китобларда
40 вт.дан ҳисобланиб хатоликка йўл қўйилганлигини, светофор паспортидан келиб
чиқиб ҳисоб-китоблар, 8 вт.дан ҳисоб китоб қилинганда қарздорлик суммаси
13 629 600 сўмни ташкил этишини кўрсатиб ўтиб қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилининг тушунтиришларини, прокуратура
вакилининг ва мутахассисни фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан
танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб
юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартнома асосида, зарар
етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Мазкур
ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шаҳобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 1 февралда ―Истеъмолчилар
учун электр таъминоти тўғрисидаги‖ги 270646-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартномага асосан электр таъминоти корхонаси электр энергиясини
уланган тармоқ орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериш
мажбуриятини, истеъмолчи эса истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини ўз
вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
―Электр энергетикаси тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27моддасига асосан электр энергия истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси
учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида
тўлашга мажбур.
ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ѐки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмида агар қонун ҳужжатлари ѐки шартномада
назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ѐки уни бўлиббўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга тегишли бўлган светофорларнинг электр
ҳисоблагичи кўрсаткичларини текширилганда ҳисоблагичлар носозлиги ѐки умуман
йўқлиги ҳолати юзасидан тегишли далолатномалар расмийлаштирилиб, 20 374 655,78
сўм ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори ҳисобланган.
Бироқ, суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра даъвогар томонидан ҳисобкитобларда хатоликка йўл қўйилганлиги, қарздорлик қайта ҳисоб китоб қилинганда
қарздорлик суммаси 13 629 600 сўмни ташкил этиши ўз тасдиғини топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд даъвогарнинг даъво талабларини 13 629 600
сўм миқдорида қаноатлантиришни даъвонинг қолган қисмини рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда –
ИПК деб юритилади)нинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, суд даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни суд харажатларини қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар ҳисобидан ундиришни лозим
топиб, ФКнинг 234, 236, 244, 468, 474-моддалари, ИПКнинг 118, 176-180-моддаларини
қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар ―Ххххх‖ АЖ манфаатида Ўртачирчиқ тумани прокуратураси киритган
даьво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Ххххх ҳисобидан ―Ххххх‖ АЖ фойдасига 13 629 600 сўм асосий қарз
ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ххххх ҳисобидан республика бюджетига 272 592 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар ―Ххххх‖ АЖ ҳисобидан республика бюджетига 134 901,11 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Т.Салимов