← Назад
Решение #602153 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 167 | — | code_article | |
| ФК нинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув,
улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 20 апрель
иш
Ўртачирчиқ тумани
4-1104-2201/962-сонли
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида, судья
ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида даъвогар – “ХХХХ” АЖ манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг жавобгар ЯТТ “Хххх”
ҳисобидан 169 026 218 сўм қарздорликни регресс тартибида ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз суд мажлисида, суд биносида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – “ХХХХ” АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
шаҳар ҳудудий бошқармаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар ЯТТ “Хххх” ҳисобидан 169 026 218 сўм қарздорликни
регресс тартибида ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 4 июлдаги ажрими билан “ХХХХ” АЖ манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг жавобгар ЯТТ “Хххх”
ҳисобидан 144 808 061 сўм қарздорликни регресс тартибида ундириш тўғрисидаги 41104-2201/887-сонли иқтисодий иш ҳамда 24 218 157 сўм ундириш тўғрисидаги 4-11042201/962-сонли иқтисодий иш битта иш юритишга бирлаштирилган иқтисодий ишга 41104-2201/962-сонли рақам берилган.
Суднинг 2022 йил 4 июлдаги ажрими билан фуқаро Хакулов Отабек Зафарович
низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Суднинг 2022 йил 4 августдаги ажрими асосан ЯТТ “Хххх”. ва Хакулов Отабек
Зафаровичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2қисми “а” ва “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилганлиги сабабли иш юритиш
тўхтатилган.
Суднинг 2023 йил 7 апрелдаги ажрими асосан мазкур иш бўйича тергов
харакатлари якунланиб 2023 йил 28 февралда жиноят иши бўйича Шайхонтаҳур туман
суди томонидан хуқм қабул қилинганлиги сабабли иш бўйича иш юритиш тикланган.
Даъво аризада ишни палата ва даъвогар вакили иштирокисиз кўриш сўралган.
Суд мажлиси куни ва вақти ҳақида хабардор этилган тарафлар вакили бугунги суд
мажлисида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан кейинги ўринларда -ИПК) 128, 170-моддаларига кўра, ишни палата даъвогар ва
жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъвони рад этишни ҳамда суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб
юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур
холатда тарафларнинг мажбуриятлари суғурта шартномасидан келиб чиққан.
ФК нинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ишдаги хужжатларда кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 4
сентябрда 0280/01-сонли агентлик келишуши имзоланган бўлиб, унга асосан суғурта
агенти суғурталовчининг жамият номи ва ҳисобидан суғурта шартномаларини тузиш ва
ижро этилишини ташкил этиш бўйича мажбуриятларни олган.
Шунингдек, 2020 йил 4 сентябрда 0280/01-сонли агентлик келишуши имзоланган
бўлиб, унга асосан суғурта агенти суғурталовчининг жамият номи ва ҳисобидан суғурта
шартномаларини тузиш ва ижро этилишини ташкил этиш бўйича мажбуриятларни олган.
Аниқланишича,“ХХХХ” АЖнинг “Афросиѐб” суғурта маркази агенти ЯТТ “Хххх”
томонидан APL0085270-сонли, APL0085354-сонли ҳамда APL0085816-сонли сўғурта
полислари сотилган бўлиб, ушбу суғурта полисларига асосан жабрланувчиларга
24 218 157 сўм миқдорида суғурта товони тўлаб берилган.
“ХХХХ” АЖнинг “Афросиѐб” суғурта маркази агенти ЯТТ “Хххх” томонидан
APL0136331-сонли, APL0136079-сонли, APU0027653-сонли, APU0031999-сонли,
APU0162211-сонли, APU0031999-сонли, APL0162344-сонли, APL00162331-сонли,
APL0162211-сонли,
APL0162027-сонли,
APL0162348-сонли,
APL0108824-сонли,
APL0108916-сонли,
APL0136496-сонли,
APL0108718-сонли,
APL0162184-сонли,
APL0136240-сонли,
APL0162640-сонли
ҳамда
APL0136213-сонли,
сўғурта полислари сотилган бўлиб, ушбу суғурта полисларига асосан жабрланувчиларга
144 808 061 сўм миқдорида суғурта товони тўлаб берилган.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтаҳур туман судининг 2023 йил 28 февралдаги
ҳукмига кўра, О.Хакулов айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, “ХХХХ” АЖ шаклидаги
суғурта компаниясига ишга қабул қилиш бўйича ариза билан мурожаат қилганлигини,
шунга асосан у дастлаб “ХХХХ” АЖ шаклидаги суғурта компаниясининг Ўртачирчиқ
туман бўлими бошлиғи лавозимиа тайинланганлигини, танишлари орқали Хххх билан
танишиб қолганлигини, Ўртачирчиқ Давлат хизматлари марказидан С.Ў.Жалилова
номига якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти ташкил этилганлиги, шундан сўнг
05.06.2020 йилда “ХХХХ” АЖ Тошкент вилоят филиали Ўртачирчиқ бўлими билан ЯТТ
“Хххх” ўртасида 0311/02-сонли агентлик битими тузилганлигини, агентлик битими
тузилгач у “ХХХХ” АЖ Тошкент вилоят филиалидан, шунингдек айрим вақтларда
суғурта полисларини вилоят филиалидан олишда муамоллар юзага келиб, у суғурта
полисларини “ХХХХ” АЖ бош офисидан ҳам олиб, уларни сотиш билан шуғулланиб
келганлиги, “ХХХХ” АЖ шаклидаги суғурта компаниясининг Ўртачирчиқ туман бўлим
бошлиғи лавозимида ишлаб келганида суғурта полисларини сотиш билан ўзи
шуғулланганлиги, савдо тушумини ЯТТ “С.Ў.Жалилова” банк ҳисоб рақамига тўлиқ
кирим қилмаганлиги, “ХХХХ” АЖ шаклидаги суғурта компаниясининг Ўртачирчиқ
туман бўлимида дастлабки оғзаки келишувга асосан келишилган шарт-шароитлар яратиб
берилмаганлигидан сўнг бўлим бошлиғи лавозимидан бўшаб, “ХХХХ” АЖ бош офисига
тўғридан тўғри бўйсинувчи “Афросиѐб” суғурта марказига раҳбар бўлиб ишга
тайинланганлиги, 04.09.2020 йилда “ХХХХ” АЖ ва “Афросиѐб” суғурта маркази билан
ЯТТ “Хххх” ўртасида 028/80-сонли агентлик битими тузилганлиги, бироқ мазкур
битимдан С.Жалилованинг хабари бўлмаганлиги, битимдан С.Жалилованинг имзоларини
унинг номидан ўзи қўйганлиги, “Афросиѐб” суғурта марказига раҳбари бўлганидан сўнг
суғурта полисларини бош офисдан олиб, уларни сотиш билан шуғулланиб келганлиги,
савдо тушумларини ЯТТга тўлиқ кирим қилмаганлиги ва савдо тушумини бир қисмини
ўз эҳтиѐжларига ишлатиб келганлиги тасдиқланган.
Суд фуқаро Хакулов Отабек Зафарович низо предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинганлиги хеч қандай
ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди деб ҳисоблайди.
Қолаверса, Жиноят ишлари бўйича Шайхонтаҳур туман судининг 2023 йил 28
февралдаги ҳукмига кўра, О.Хакулов томонидан фуқаровий даъвогар “ХХХХ” АЖ
суғурта компаниясига фойдасига етказилган зарар бир қисми батратаф этилганлиги
қолган қисми эса ундириб берилганлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 28.01.2003 йил йилдаги 19-сонли
қарори билан тасдиқланган “Суғурта агентлари тўғрисида”ги Низомнинг 20-бандида
Суғурталовчига етказилган зарар учун суғурта агенти ўзининг айби билан етказилган
зарар бўйича амалдаги қонунчилик асосида моддий жавобгар бўлиши белгиланган.
Бироқ, ўтган суд мажлисларида иштирок этган жавобгар имзоларни унинг
номидан О.Хакулов қўйганлигини ҳақида кўрсатиб ўтган, шунингдек ЯТТ “Хххх”нинг
айби йўқлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан ҳам ўз тасдиғини топган.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин
эмас.
ИПКнинг 73-моддасига кўра жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга
кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ѐки содир этилмаганлиги ва улар
кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун
мажбурийдир.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган
бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар
ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
Қайд этилганларни инобатга олган ҳолда суд жавобгардан қарздорликни ундириш
учун асослар мавжуд эмас ҳисоблайди ва даъво аризани рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини рад этишни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим
топади.
Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар “ХХХХ” АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
шаҳар ҳудудий бошқармасининг даьво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўланган почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин.
“ХХХХ” АЖ ҳисобидан республика бюджетига 3 380 524,36 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Т.Салимов