← Назад
Решение #602176 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 12 | — | law | |
| онуни | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуннинг | 14 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2023 йил 20 апрель
4-1501-2301/3542-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида, судья
ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага
асосан) ХХХ, жавобгар корхона раҳбари ХХХларни иштирокида, даъвогар «А»нинг
жавобгар «Б» хусусий корхонасидан 8 773 200 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«А» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, «Б» хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 8 773 200 сўм қарздорликни регресс тартибда ундиришни сўраган.
Даъвогар суд мажлисида ўз кўрсатмаларини баён қилиб, жавобгарнинг корхонасида
ишлаган Ш.Мамадалиевга белгиланган тартибда тўловлар амалга оширилиб
келинаётганлиги ва бугунги кунга қадарли жавобгар томонидан тўловлар амалга
оширилмасдан келинаётганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини баён қилиб, корхонани
олдинги
раҳбари
томонидан
ишламаган
ишчига
нисбатан
ҳужжатлар
расмийлаштирилганлигини билдириб даъвони рад этилишини сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, фуқаро Ш. Мамадалиевга, жавобгар корхонада ишлаган
даври учун даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат
пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига асосан имтиёзли пенсия
тайинланган ва ҳар ойда пенсия пули тўлаб келинган. Мазкур пенсия пули ҳар ойнинг 10
санасига қадар жавобгар томонидан ўтказиб берилиши лозим бўлсада, 8 773 200 сўмлик
тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу тўловларни ўтказиб бериш ҳақида талабнома
юборилган бўлсада, жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Натижада, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 2022 йил 1
январидан 2023 йил 31 январь кунига қадарли жами 8 773 200 сўмни регресс тартибда
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2014 йилдаги 357-сонли
Қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни
қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3.-бандига кўра, пенсионернинг яшаш жойи
бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига
қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш
ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик
пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади.
Ушбу Низомнинг 6.-бандига кўра, пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича
Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган
пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида
тўланмаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича
ташкилотлардан ундирилишини таъминлайдилар.
Низомнинг 13-банди иккинчи хатбошисига кўра, пенсия жамғармасининг ташкилот
солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари
қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган маблағларни, улар
ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, регресс даъволар бўйича
ташкилотлардан ундириб олиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуни 66-моддаси 2, 3-қисмларига мувофиқ, мулк шаклидан қатъи назар,
корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб
касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш, шунингдек ходим
ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунга қадар ушбу Қонун
12-моддасининг “б”-“ж” бандларига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи
тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул
ўтказадилар.
Пенсионер ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган ёшга тўлгунига қадар
ушбу Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига
ажратиладиган Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи жамғарма маблағлари
ҳисобидан амалга оширилади деб белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, жавобгарнинг важлари асослантирувчи далиллар
билан тасдиқланмаганлиги сабабли даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 8 773 200 сўм
қарздорликни регресс тартибда ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни
лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, даъво аризани қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан регресс тартибда 8 773 200 сўм қарздорликни ҳамда тўланган 30 000 сўм
почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат
божини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118,
129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар «А» фойдасига жавобгар «Б» хусусий корхонаси ҳисобидан регресс тартибда
8 773 200 сўм қарздорлик ҳамда 30 000 сўм почта харажати, жами 8 803 200 сўм ундирилсин.
Жавобгар «Б» хусусий корхонаси ҳисобидан 300 000 сўм давлат божи Республика
бюджети ҳамда Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ажрими устидан шу суд
орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев