Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2203/4582 Дата решения 20.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый BILLUR PHARM LUX масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1076448 Claim ID 3221690 PDF Hash ef6497a4d469af52... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 168 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 168 code_article
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1401-2203/4582-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда кўрган судья – У.Ҳомидов Апелляция инстанциясида маърузачи судья- О.Нуримов Кассация инстанциясида маърузачи судья- Р.М.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 20 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакили – Б.Асланов (2023 йил 19 апрелдаги 22-34206-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – Б.Юлдашев (2023 йил 16 январдаги 8-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Самарқанд вилоят судининг ходими Д.Маматазимов, аризачи Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “BILLUR PHARM LUX” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 906 985 650,7 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “BILLUR PHARM LUX” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 906 985 650,7 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2023 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори билан аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан 906 985 650,7 сўм молиявий жарима қўлланилган. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда аризачи томонидан кўрсатилган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги борлигини рад қилмаслиги, буни суд мажлисида ҳам инкор қилмаганлиги, ИПК 13-моддасининг тўртинчи қисмида тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар ўртасидаги низолар бўйича ишларни кўриб чиқишда қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик 2 субъектининг фойдасига талқин этилиши қатъий белгилаб қўйилганлиги, лекин апелляция инстанцияси суди жавобгар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, яъни “Лаксо Альянс ЛП” корхонаси раҳбари С.Каримовга нисбатан айнан низо предмети юзасидан кўрилаётган 538 547,7 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлиги сабабли, 2021 йил 24 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддасининг тўртинчи қисми, 11 192 -моддасининг иккинчи қисми билан айб эълон қилиниб, сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт чораси танлангани ҳақидаги маълумотни инобатга олмаганлиги, суд мажлисларида муддати ўтган дебитор қарздорликни жиноят иши бўйича ҳукм чиққунга қадар тўхтатиб туришни сўраганлиги, бироқ судлар томонидан ушбу илтимоснома инобатга олинмаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятидаги важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни, банк томонидан берилган маълумотномага асосан аризада келтирилган дебиторлик қарздорлик мавжуд эмаслигини билдириб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида аризачи вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) билан Ўзбекистон Республикасининг валютани назорат қилувчи органлари ва банкларида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш тартиби белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сонли Фармонининг 2-бандида Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахсларининг экспорт-импорт ҳамда бошқа валюта операциялари бўйича хорижий валютадаги маблағлари ҳаракати устидан назорат қилиш Марказий банк, Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасига юклатилган. Низомнинг 22-бандига кўра, хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) орқали амалга оширилади. Низомнинг 23-бандига кўра, товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, аризачи томонидан олиб борилган мониторинг натижаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2022 йил 1 апрель ҳолатига тақдим этилган муддати ўтган қарздорликлар тўғрисидаги маълумот ҳамда ТСОЯЭАТ маълумотларига кўра жавобгарнинг хорижий ҳамкорлари билан тузилган ташқи иқтисодий фаолият шартномалари бўйича жами 538 547,7 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлиги аниқланган. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича 2022 йил 27 апрель ҳолатига 1 АҚШ доллари 11 221,9 сўмни, 2022 йил 25 ноябрь ҳолатига 11 230,39 сўмни ташкил этган. Жавобгарнинг Канада давлатидаги ҳамкори “Лаксо Алианс ЛП” корхонаси билан тузилган импорт контракти бўйича 2022 йил 1 апрель ҳолатига муддати ўтган дебитор қарздорлиги 538 488 АҚШ долларини ташкил этиб, шу сумманинг 5 фоизи 26 924,4 АҚШ долларига тенг. Шу билан бирга, Ҳиндистон давлатидаги “Элфин драгс прайвт ЛТД” корхонаси билан тузилган импорт контракти бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги 59,7 АҚШ долларининг 5 фоизи 3 АҚШ долларига тенг бўлиб, иккита импорт контракти бўйича сўмдаги қиймати билан қўшиб ҳисоблаганда жами 302 175 602,7 сўм миқдорида жарима ҳисобланган. Шунингдек, жавобгарнинг Канада давлатидаги ҳамкори “Лаксо Алианс ЛП” корхонаси билан тузилган импорт контракти бўйича 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига муддати ўтган дебитор қарздорлиги 538 488 АҚШ долларининг 10 фоизи 53 848,8 АҚШ долларига тенг. Шу билан бирга, Ҳиндистон давлатидаги “Элфин драгс прайвт ЛТД” корхонаси билан тузилган импорт контракти бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги 59,7 АҚШ долларининг 10 фоизи 6 АҚШ долларига тенг бўлиб, иккита импорт контракти бўйича сўмдаги қиймати билан қўшиб ҳисоблаганда жами 604 810 048 сўм миқдорида жарима ҳисобланган. Низомнинг 28-бандида чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчиларга, шунингдек, “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни таъминламаган импорт қилувчиларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома юборилиши белгиланган. Аризачи томонидан 2022 йил 28 апрелда 22-35755-сонли ва 2022 йил 28 ноябрда 22-110163-сонли талабномалар жавобгарнинг электрон почта манзилига юборилган. Жавобгар томонидан талабнома бўйича ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик ихтиёрий равишда бартараф этилмаган. Шу сабабли, аризачи томонидан жавобгарга нисбатан импорт шартномалари бўйича товарлар “импорт” божхона режимига расмийлаштириш орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилмаганлиги асоси билан жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилган. Низом 23-бандининг биринчи қисмида товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланган. Низомнинг 24-бандига кўра, экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — “экспорт” божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан - бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Низомнинг 241-бандига кўра, сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағларини қайтариш ёки сотиш контракти бўйича пул маблағларининг келиб тушиши сотиб олиш контракти бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ошмаслиги керак. Бунда сотиш контракти бўйича келиб тушган пул маблағларининг миқдори сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағлари миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Ушбу муддатда қайтарилмаган ёки белгиланган миқдорда келиб тушмаган валюта маблағлари муддати ўтган дебитор қарздорлик сифатида қаралади. Мазкур Низомнинг 27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар, активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда, активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда, активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўланиши белгиланган. Кассация инстанцияси суди жавобгарнинг “Лаксо Альянс ЛП” корхонаси раҳбари С.Каримовга нисбатан айнан низо предмети юзасидан кўрилаётган 538 547,7 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддасининг тўртинчи қисми, 19211-моддасининг иккинчи қисми билан айб эълон қилинганлиги ҳақидаги важи молиявий жарима қўллашни рад этиш учун асос бўла олмайди. Чунки, Низом 23-бандининг биринчи қисмига асосан товарлар “эркин муомалага чиқариш (импорт-40)” божхона режимига расмийлаштирилмаган ва натижада жавобгарда муддати ўтган дебиторлик қарздорлик вужудга келган. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан товарлар “эркин муомалага чиқариш (импорт-40)” божхона режимига расмийлаштирилмаган. Бундай ҳолатда, биринчи инстанция суди жавобгар импорт шартномаси бўйича чет элдан хорижий валютадаги тушумнинг тушиши ёки товарларни эркин божхона режимига расмийлаштириш муддатини 360 кундан 545 кунгача муддатда кечиктирилишига йўл қўйганлигини инобатга олиб, жавобгарга 906 985 650,7 сўм миқдорида жарима қўллаш ҳақида тўғри хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Бундан кўринадики, судлар томонидан иш юзасидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатар тўлиқ аниқланган ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “BILLUR PHARM LUX” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2023 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “BILLUR PHARM LUX” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И. Таджиев Р. Сагатов