← Назад
Решение #602212 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| онуни | 3 | — | law | |
| онуни | 11 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law | |
| онуни | 20 | — | law | |
| онуннинг | 23 | — | law | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| ИПК | 184 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy
г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 20 апрель
4-1105-2302/344-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья З.М.Эшмирзаев
раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насиров котиблигида, тарафлардан
даъвогар вакили Ў.Мухторов (2023 йил 1 мартдаги 7/70-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили Н.Мирзакулов (2023 йил
14 мартдаги NBR 98-сонли ишончнома асосида), низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
Тошкент вилояти ҳокимлиги вакили Ё.Қаюмов (2022 йил 19 февралдаги
1/УQ-917-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Transneftegaz Global Servis” МЧЖ
манфаатида
“Transneftegaz
Global
Servis”
МЧЖга
қарашли
техникаларнинг “Аgata” барит кони ҳудудидан фойдали қазилмалар
қазиб олиш учун Тошкент вилояти, Паркент тумани, Номданак
мавзесида жойлашган 4 га ер майдонига киришлари учун жавобгар
“Ugam-Chotqol davlat biosfera rezervati” УК зиммасига умумий
фойдаланишдаги йўлни тўсиб турган темир тўсиқ ва дарвозани ҳамда
ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоотларни, ўз кучи ва ўз
ҳисобидан бузиб ташлаш мажбуриятини юклаш ҳамда даъвогар
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармасининг жавобгар “UgamChotqol davlat biosfera rezervati” УКга нисбатан “Ўзбекистон темир
йўллари” АЖ тасарруфидаги “Ugam-Chotqol davlat biosfera rezervati” УК
Тошкент вилояти, Паркент тумани, Номданак массиви қишлоқ хўжалиги
харитасининг
12121-контуридаги
қишлоқ
хўжалигида
фойдаланимайдиган
0,80
гектар
ер
майдонида
тегишли
ташкилотлардан рухсатнома олмасдан лойиҳа-смета ҳужжатларисиз
ноқонуний қурилган (ходимлар ётоқхонаси, отхона, автотураргоҳ ва
қўшимча бино) бино-иншоотларни “Ugam-Chotqol davlat biosfera
rezervati” УК ҳисобидан буздириш ва ер майдонини дастлабки ҳолатига
келтириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризасини ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади)
даъвогар “Transneftegaz Global Servis” МЧЖ манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Transneftegaz Global Servis” МЧЖга
қарашли техникаларнинг “Аgata” барит кони ҳудудидан фойдали
қазилмалар қазиб олиш учун Тошкент вилояти, Паркент тумани,
Номданак мавзесида жойлашган 4 га ер майдонига киришлари учун
жавобгар “Ugam-Chotqol davlat biosfera rezervati” УК зиммасига умумий
фойдаланишдаги йўлни тўсиб турган темир тўсиқ ва дарвозани ҳамда
ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоотларни, ўз кучи ва ўз
ҳисобидан бузиб ташлаш мажбуриятини юклашни сўраган.
Палатанинг даъвогар “Transneftegaz Global Servis” МЧЖ
манфаатида судга тақдим этилган даъво аризаси асосида 2023 йил
27 февралда 4-1105-2302/344-сонли иқтисодий иш қўзғатилган.
Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва
молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги Тошкент вилояти
бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Ugam-Chotqol davlat biosfera rezervati” УКга нисбатан “Ўзбекистон темир
йўллари” АЖ тасарруфидаги “Ugam-Chotqol davlat biosfera rezervati” УК
Тошкент вилояти, Паркент тумани, Номданак массиви қишлоқ хўжалиги
харитасининг
12121-контуридаги
қишлоқ
хўжалигида
фойдаланимайдиган
0,80
гектар
ер
майдонида
тегишли
ташкилотлардан рухсатнома олмасдан лойиҳа-смета ҳужжатларисиз
ноқонуний қурилган (ходимлар ётоқхонаси, отхона, автотураргоҳ ва
қўшимча бино) бино-иншоотларни “Ugam-Chotqol davlat biosfera
rezervati” УК ҳисобидан буздириш ва ер майдонини дастлабки ҳолатига
келтириш мажбуриятини юклашни сўраган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги Тошкент вилояти
бошқармасининг даъво аризаси асосида 2023 йил 10 мартда
4-1105-2301/526-сонли иқтисодий иш қўзғатилган.
Суднинг 2023 йил 27 февралдаги ажрими билан Паркент туман
ҳокимлиги, 2023 йил 15 мартдаги ажрими билан Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр
агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси ва Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр
агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси Паркент тумани бўлими,
2023 йил 6 апрелдаги ажрими билан Тошкент вилоят ҳокимлиги ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суднинг 2023 йил 24 мартдаги ажрими билан 4-1105-2302/344
ва 4-1105-2301/526-сонли иқтисодий ишлар битта иш юритувига
бирлаштирилган ва ишга 4-1105-2302/344-сонли рақам берилган.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Тошкент вилоят
бошқармаси, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахслар Паркент туман ҳокимлиги,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
кадастр агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси Паркент тумани
бўлими, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги кадастр агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси суд
мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Даъвогар ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги Тошкент
вилояти бошқармаси вакили, низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг
Тошкент вилоят бошқармаси Паркент тумани бўлими вакили суд
муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тилхат орқали хабардор қилинган,
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс Паркент туман ҳокимлиги вакили ҳамда
палата иш ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
ИПК 170-моддасининг иккинчи қисмида иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар
суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги белгиланган.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Шундан келиб чиққан ҳолда суд низони даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр
агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси, учинчи шахслар вакиллари
ҳамда палата вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар “Transneftegaz Global
Servis” МЧЖ вакили ўзининг тушунтиришида Тошкент вилояти
ҳокимининг 2022 йил 20 майдаги “Ugam-Chotqol davlat biosfera rezervati”
УКга моддий техник база объектлари қурилиши учун ер майдони
ажратиш тўғрисида”ги 305-10-0-Q/22-сон қарори билан Паркент тумани
Номданак массиви ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг
12070-контyридаги
0,8
гектар
қишлоқ
хўжалигида
фойдаланилмайдиган ер майдони жавобгар “Ugam-Chotqol davlat biosfera
rezervati” УКга моддий техника база объектлари қурилиши учун доимий
фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган бўлсада, лекин жавобгар
“Ugam-Chotqol davlat biosfera rezervati” УК томонидан қурилиш ишлари
белгиланган тартибда ер участкасида бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан
ўтказилмасдан тегишли мутасадди ташкилотлардан олинадиган
лойиҳа-смета ҳужжатлари ва рухсатномаларисиз 12121-контурида олиб
борилганлигини, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси даъвогар “Transneftegaz Global Servis” МЧЖ
манфаатида жавобгар “Ugam-Chotqol davlat biosfera rezervati” УКга
етгишли ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш мақсадида
“Transneftegaz Global Servis” МЧЖга ажратилган “Аgata” барит кони
ҳудудидан фойдали қазилмалар қазиб олиш учун сервитут ҳуқуқидан
фойдаланишни белгилаш тўғрисида Юқоричирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилганлигини,
суднинг 2021 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ
қаноатлантирилганлигини ҳамда Паркент туман захира ерларидан
чекланган тарзда фойдаланиш мақсадида даъвогар “Transneftegaz Global
Servis” МЧЖга ажратилган “Аgata” барит кони ҳудудидан фойдали
қазилмалар қазиб олиш учун сервитут ҳуқуқидан фойдаланиши
белгиланганлигини, бироқ жавобгар ноқонуний қурилмаларни қуриб,
йўлни тўсиб қўйганлигини маълум қилиб, қайд этилганларга ва иш
бўйича
тўпланган
ҳужжатларга
асосан
даъвони
тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили суд томонидан
кўриб чиқилаётган мазкур низо бўйича Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги Тошкент
вилояти бошқармасининг судга даъво аризаси тақдим қилишга
ваколати йўқлигини, ушбу низо бўйича Паркент туман ҳокимлиги судга
даъво ариза беришга ваколатли эканлиги сабабли даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр
агентлиги Тошкент вилояти бошқармасининг аризасини кўрмасдан
қолдиришни ҳамда даъво аризада қайд этилган қурилмаларга кадастр
ҳужжати расмийлаштирилганлиги, даъвогар “Transneftegaz Global
Servis”
МЧЖнинг
даъво
аризасида
қайд
этилган
йўл
умумфойдаланишдаги йўл эмаслиги ва “Автомобиль йўллари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ йўл
жавобгарга тегишли йўл эканлиги сабабли даъвогар “Transneftegaz
Global Servis” МЧЖнинг даъвосини рад қилишни сўради.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учун шахс Тошкент вилоят ҳокимлиги вакили Тошкент
вилоят ҳокимлиги томонидан қарор дастлаб тўпланган ҳужжатлар
асосида қабул қилинишини маълум қилиб, иш бўйича тегишли суд
ҳужжати қабул қилишни судга ҳавола қилишини маълум қилди.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар ва жавобгар вакили ҳамда
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учун шахс Тошкент вилоят ҳокимлиги вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни
лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи бандига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, иш ҳужжатларига
кўра, Тошкент вилояти, Паркент туман ҳокимининг 2020 йил
11 сентябрдаги 1314-сонли қарорига асосан “Transneftegaz Global Servis”
МЧЖга “Аgata” барит кони ҳудудидан фойдали қазилмалар қазиб олиш
учун Тошкент вилояти, Паркент тумани, Номданак мавзесида
жойлашган 4 га ер майдони ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар
қўмитаси томонидан даъвогар “Transneftegaz Global Servis” МЧЖга
2018 йил 25 сентябрдаги TV0042-сонли “Аgata” барит кони ҳудудидан
фойдали қазилмалар қазиб олиш учун лицензия берилган.
Даъвогар “Transneftegaz Global Servis” МЧЖ юқоридаги ҳоким
қарори билан унга фойдали қазилмалар қазиб олиши учун ажратиб
берилган ер майдонига ўтиши ва фаолият бошлаши учун “Ўзбекистон
темир йўллари” АЖга қарашли “Ugam-Chotqol davlat biosfera rezervati”
УК ҳудудидан ўтиши лозим бўлган, бироқ жавобгар “Ugam-Chotqol davlat
biosfera rezervati” УК даъвогар “Transneftegaz Global Servis” МЧЖга
тегишли техникаларни ўз ҳудудидан ўтказишга тўсқинлик қилганлиги,
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга ва жавобгар “Ugam-Chotqol davlat
biosfera rezervati” УКга бу тўғрисида қилинган мурожаатлари оқибатсиз
қолдирилганлиги сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “Transneftegaz Global Servis” МЧЖ
манфаатида жавобгар “Ugam-Chotqol davlat biosfera rezervati” УКга
тегишли ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш мақсадида
“Transneftegaz Global Servis” МЧЖга ажратилган “Аgata” барит кони
ҳудудидан фойдали қазилмалар қазиб олиш учун сервитут ҳуқуқидан
фойдаланишни белгилаш тўғрисида Юқоричирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суднинг
2021 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ
қаноатлантирилган. Паркент туман захира ерларидан чекланган тарзда
фойдаланиш мақсадида даъвогар “Transneftegaz Global Servis” МЧЖга
ажратилган “Аgata” барит кони ҳудудидан фойдали қазилмалар қазиб
олиш учун сервитут ҳуқуқидан фойдаланиши белгиланган.
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
27 августдаги ҳал қилув қарори бўйича ижро ҳаракатлари олиб бориш
учун бир неча маротаба ижро ҳаракатларини амалга ошириш жойига
чиқилганда суд қарорининг ижросини таъминлашни имкони бўлмаган.
ФК 10-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқлари процессуал
қонунчилик ёки шартномада белгилаб қўйилганидек, ишлар қайси
судга тааллуқли бўлишига қараб, суд, иқтисодий суд ёки ҳакамлик суди
(бундан кейин-суд) томонидан ҳимоя қилинади.
ФК 11-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқ бузилишидан
олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши
хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш, шахснинг ўз
ҳуқуқини ўзи ҳимоя қилиши ва бошқа йўллар билан ҳимоя қилинади.
Қайд этилганларга кўра ноқонуний қурилмалар қурилганлиги
сабабли “Аgata” барит кони ҳудудидан фойдали қазилмалар қазиб олиш
учун сервитут ҳуқуқидан фойдаланишни имкони бўлмаганлиги сабабли
ўзи ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва амалга ошириш учун палата даъвогар
“Transneftegaz Global Servis” МЧЖ манфаатида судга мурожаат қилган.
Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни
таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни
бозор
активига
айлантириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
ПФ-6243-сон
Фармони,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги “Давлат ер ва кадастр
назоратини амалга ошириш тартиби ҳамда давлат геодезия назоратини
амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги
183-сон қарорига асосан Паркент туманида ўтказилган мониторинг
натижасига кўра тўпланган ҳужжатларга асосан Ўзбекистон
Республикаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ҳам
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Ugam-Chotqol davlat
biosfera rezervati” УК Тошкент вилояти, Паркент тумани, Номданак
массиви қишлоқ ҳўжалиги харитасининг 12121-контуридаги қишлоқ
хўжалигида фойдаланилмайдиган 0,80 гектар ер майдонида тегишли
ташкилотлардан рухсатнома олмасдан, лойиҳа-смета ҳужжатларисиз
ноқонуний қурилган (ходимлар ётоқхонаси, отхона, автотураргоҳ ва
қўшимча бино) бино-ишоотларни “Ugam-Chotqol davlat biosfera rezervati”
УК ҳисобидан буздириш ва ер майдонини дастлабки ҳолатига келтириш
мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
Аниқланишича, Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил
20 майдаги “Ugam-Chotqol davlat biosfera rezervati” УКга моддий техник
база объектлари қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисида”ги
305-10-0-Q/22-сон қарори билан Паркент тумани Номданак массиви
ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 12070-контyридаги
0,8 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони “UgamChotqol davlat biosfera rezervati” УКга моддий техника база объектлари
қурилиши учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган.
Бироқ, иш бўйича тўпланган ҳужжатларга кўра жавобгар “UgamChotqol davlat biosfera rezervati” УК томонидан қурилиш ишлари
белгиланган тартибда ер участкасида бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан
ўтказилмасдан тегишли мутасадди ташкилотлардан олинадиган
лойиҳа-смета ҳужжатлари ва рухсатномаларисиз 12121-контурида олиб
борилганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
14 апрелдаги “Давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби
ҳамда давлат геодезия назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 183-сон қарорига 1-илова “Давлат ер
ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги
низомнинг 8-бандига кўра давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр
агентлиги - ер тоифасидан қатъи назар, барча турдаги ер участкаларига
бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини, ер
участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва ушбу ер
участкаларида ўзбошимчалик билан иморат қурилишини аниқлаш, ер
участкаси чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл
қўймаслик чораларини кўриш, ер участкасидан мақсадли фойдаланиши
устидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича давлат ер назорати
бўйича махсус ваколатли давлат органлари ҳисобланади.
Низомнинг 10-бандига кўра ер тоифасидан қатъи назар, барча
турдаги ер участкалари ҳамда бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни
давлат
рўйхатидан
ўтказмаслик
ҳолатларини
аниқлаш,
ер
участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва ушбу ер
участкаларида ўзбошимчалик билан иморат қурилишини аниқлаш
Кадастр агентлиги органларининг давлат ер ва кадастр назоратини
амалга оширишдаги асосий вазифалари ҳисобланади.
Низомнинг 53-бандига кўра, ер участкаларидан мақсадсиз
фойдаланиш ва ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида
ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш тўғрисидаги Кадастр
агентлиги органларининг кўрсатмаси жисмоний ва юридик шахслар
томонидан ўн беш кун муддатда ихтиёрий равишда бажарилмаган
тақдирда, Кадастр агентлиги органлари Ўзбекистон Республикаси Ер
кодексининг 36-моддасига мувофиқ ушбу ер участкаларига бўлган
ҳуқуқни бекор қилиш ҳамда ноқонуний қурилган иморатларни
бартараф этиш (бузиб ташлаш) юзасидан тўғридан тўғри судга
мурожаат қилишга ҳақли.
Шунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Тошкент вилоят
бошқармаси Паркент туман бўлими томонидан 2022 йил 6 майдаги
25-сонли огоҳлантириш хати орқали жавобгар “Ugam-Chotqol davlat
biosfera rezervati” УК ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида
ноқонуний қурилган иморатларни ўн беш кун муддатда ихтиёрий
равишда бартараф этиши ҳақида огоҳлантирилган.
Бироқ, жавобгар “Ugam-Chotqol davlat biosfera rezervati” УК
томонидан ўзбошимчалик билан эгалланган 12121-контурида
ноқонуний қурилган иморатларни ўн беш кун муддатда ихтиёрий
равишда бартараф этиш чоралари кўрилмаган.
ФК 212-моддасига мувофиқ, қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида,
шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки
архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий
бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас
мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланиб, ўзбошимчалик
билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки
тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг
қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан
бузиб ташланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддасига кўра
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга
ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда
қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра
қайтарилади.
Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш,
шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини
ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга
оширилади.
Тўпланган ҳужжатларга кўра, мутасадди ташкилотлардан
олинадиган
лойиҳа-смета
ҳужжатлари
ва
рухсатномаларисиз
12121-контурида қурилган қурилма Тошкент вилояти, Паркент тумани,
Чинорли МФЙ, Бирлик кўчаси 55-уй манзилида жойлашганлиги, ушбу
қурилмалар дам олиш хонаси, ертўла, бостирма, отхона биноси,
қоровулхонадан иборат бўлиб, ташқи ўлчов умумий майдони 401.22
кв.м, умумий майдони 308.33 км.м, фойдали майдони 266.24 кв.м ва
қурилиш ости майдони 340.06 кв.мдан иборатлиги ва объектнинг
кадастр рақами 11:09:09:01:02:0307:0001 эканлиги аниқланди.
Бундан
ташқари,
ўтказилган
сайёр
суд
мажлисида
12121-контурида қурилган қурилмаларга кириш қисмида жавобгар
томонидан темир тўсиқ, дарвоза ўрнатилганлиги ва автотураргоҳ
қурилганлиги аниқланди.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши шарт. Аммо, даъвогар томонидан даъво талабига асос қилиб
келтирилган ҳолатлар исботлаб берилмади.
Иш бўйича тўпланган ҳужжатларга кўра Тошкент вилояти
ҳокимининг 2022 йил 20 майдаги “Ugam-Chotqol davlat biosfera rezervati”
УКга моддий техник база объектлари қурилиши учун ер майдони
ажратиш тўғрисида”ги 305-10-0-Q/22-сон қарори билан Паркент тумани
Номданак массиви ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 12070-
контyридаги 0,8 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер
майдони “Ugam-Chotqol davlat biosfera rezervati” УКга моддий техника
база объектлари қурилиши учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан
ажратиб берилган бўлсада, жавобгар “Ugam-Chotqol davlat biosfera
rezervati” УК томонидан қурилиш ишлари белгиланган тартибда ер
участкасида бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмасдан тегишли
мутасадди ташкилотлардан олинадиган лойиҳа-смета ҳужжатлари ва
рухсатномаларисиз 12121-контурида олиб борилганлиги аниқланди,
бироқ
жавобгар
томонидан
қурилмаларни
12121-контурида
қурилишига рухсат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат судга тақдим
этилмади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
11
декабрдаги
“Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудидаги
сув
объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза
зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида”ги 981-сон қарорига 1-илова “Ўзбекистон Республикаси
ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитариямуҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисида”ги низом
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни
муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш
тартибини, шунингдек, сув ресурсларининг ифлосланиши, булғаниши
ва танқислигининг олдини олиш, сув объектларидан самарали
фойдаланиш ва сув ресурсларини оқилона бошқариш учун ушбу
зоналарда хўжалик фаолиятини юритиш режимини белгилайди.
Паркент тумани ирригация бўлими томонидан 2022 йил
21 ноябрда тақдим этилган маълумотномада жавобгар “Ugam-Chotqol
davlat biosfera rezervati” УК томонидан “Човлисой” сойининг муҳофаза
зонасида қурилганлиги қайд этилган.
Иш бўйича тўпланган ҳужжатларга кўра, жавобгар “Ugam-Chotqol
davlat biosfera rezervati” УК томонидан мутасадди ташкилотлардан
олинадиган лойиҳа-смета ҳужжатлари ва рухсатномаларисиз Тошкент
вилояти, Паркент тумани, Чинорли МФЙ, Бирлик кўчаси 55-уй
манзилнинг 12121-контурида дам олиш хонаси, ертўла, бостирма,
отхона биноси, қоровулхона (ташқи ўлчов умумий майдони 401.22 кв.м,
умумий майдони 308.33 км.м, фойдали майдони 266.24 кв.м ва қурилиш
ости майдони 340.06 кв.м)дан иборат ноқонуний қурилма ва
автотураргоҳ қурилганлиги аниқланди.
Шу сабабли суд даъвогарлар “Transneftegaz Global Servis” МЧЖ ва
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармасининг Тошкент
вилояти, Паркент тумани, Номданак массиви қишлоқ хўжалиги
харитасининг
12121-контуридаги
қишлоқ
хўжалигида
фойдаланимайдиган
0,80
гектар
ер
майдонида
тегишли
ташкилотлардан рухсатнома олмасдан лойиҳа-смета ҳужжатларисиз
ноқонуний қурилган (ходимлар ётоқхонаси, отхона, автотураргоҳ ва
қўшимча бино) бино-иншоотларни буздириш мажбуриятини жавобгар
зиммасига юклаш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантиришни лозим
топди.
Бундан ташқари палата даъвогар “Transneftegaz Global Servis”
МЧЖ манфаатида умумий фойдаланишдаги йўлни тўсиб турган
жавобгарга тегишли темир тўсиқ ва дарвозани ўз кучи ва ўз ҳисобидан
бузиб ташлаш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг
2007 йил 2 октябрдаги
“Автомобиль
йўллари
тўғрисида”ги
ЎРҚ-117-сон
қонунининг
3-моддасига кўра автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар — йўл
ҳаракатининг иштирокчилари бўлган ёки ажратилган минтақа ҳамда
йўл бўйи минтақаси доираларида белгиланган тартибда рухсат этилган
фаолиятни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси
Тошкент вилояти автомобиль йўллари бошқармаси Оҳангарон туман
йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 2023 йил 9 мартдаги
10/01-91-сонли
хатида
“Қизилтоғ
шаҳарчаси-Човлисой
қ”
умумфойдаланишдаги автомобиль йўли эканлиги ва Автомобиль
йўллари қўмитасининг балансидаги автомобиль йўли ҳисобланиши
ҳамда автомобиль йўлининг қолган “Ugam-Chotqol davlat biosfera
rezervat” УКгача бўлган қисми ички хўжалик йўли ҳисобланиши маълум
қилинган. Бироқ, судга жавобгар томонидан йўлнинг “Ugam-Chotqol
davlat biosfera rezervat” УКгача бўлган қисмидан кейин давом этадиган
йўлни айнан ўзига тегишлилиги исботлаб берилмади.
“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонунининг 11-моддасига кўра, хўжалик автомобиль йўллари давлат
ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкидир. Технологик
мақсадларга хизмат қиладиган йўллар, шохобча, хизмат, патруль ва
бошқа шунга ўхшаш автомобиль йўллари хўжалик автомобиль йўллари
жумласига киради.
“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонунининг 17-моддасига автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан, шаҳарлар ва бошқа
аҳоли пунктларининг кўчаларидан, шунингдек бошқа шахслар
фойдаланиши учун очиқ бўлган хўжалик автомобиль йўлларидан ўтиш,
муттасил, йил давомида, хавфсиз ва қулай шароитларда ҳаракатланиш,
ҳаракатланишнинг йўл шароитлари тўғрисида тезкор ахборот олиш,
автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарни
белгиланган тартибда ундириб олиш ҳуқуқларга эга.
“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонунининг 20-моддасига кўра, умумий фойдаланишдаги автомобиль
йўлларидан фойдаланиш тартиби махсус ваколатли орган томонидан
белгиланади.
Хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларидан, шаҳарларнинг,
шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларидан
фойдаланиш тартиби махсус ваколатли орган билан келишилган ҳолда
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.
Хўжалик автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби мазкур
автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида
бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар томонидан белгиланади.
Бироқ, даъвогар “Transneftegaz Global Servis” МЧЖга унга фойдали
қазилмалар қазиб олиши учун ажратиб берилган ер майдонига ўтиши
йўлини жавобгар ўзига тегишли йўл эканлигини маълум қилган
бўлсада, ушбу йўлни айнан ўзига тегишли эканлигини тасдиқловчи
ҳужжат ҳамда жавобгар томонидан “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги
қонунига мувофиқ хўжалик автомобиль йўлларидан фойдаланиш
тартиби судга тақдим қилинмади.
Ушбу Қонуннинг 23-моддасига кўра автомобиль йўллари қайси
юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва
жисмоний шахслар ажратилган минтақада иш олиб борилаётганда ҳам,
агар бундай ишлар транспорт воситалари ҳамда пиёдаларнинг ҳаракат
хавфсизлигига таҳдид қилса, автомобиль йўлларидаги ёки уларнинг
айрим участкаларидаги ҳаракатланишни чеклаш ёхуд тақиқлашга
ҳақли.
Ишлар олиб бориш учун автомобиль йўлларидаги ёки уларнинг
айрим участкаларидаги ҳаракатланишни чеклаш ёки тақиқлаш
автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида
бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар томонидан берилган
рухсатномалар асосида амалга оширилади.
Шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда автомобиль
йўлларида ҳаракатланишни чеклаш ёки тақиқлаш ишлар олиб бориш
учун олдиндан рухсатнома олмаган ҳолда жорий этилиши мумкин,
бироқ бунда автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар
ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати
хавфсизлиги хизмати бўлинмалари бу ҳақда хабардор қилиниши шарт.
ИПК 73-моддасига кўра, ишнинг иқтисодий суд томонидан
ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас.
Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга
кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу
шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот
қилинмайди.
Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг
қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган
иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий
суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи
шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича
мажбурийдир.
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
27 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.
Паркент туман захира ерларидан чекланган тарзда фойдаланиш
мақсадида даъвогар “Transneftegaz Global Servis” МЧЖга ажратилган
“Аgata” барит кони ҳудудидан фойдали қазилмалар қазиб олиш учун
сервитут ҳуқуқидан фойдаланиши белгиланган. Суднинг мазкур ҳал
қилув қарори қонуний кучда, бекор қилинмаган.
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
27 августдаги ҳал қилув қарорида Паркент тумани, Номданак массви
ҳудудидан “Transneftegaz Global Servis” МЧЖга туман захирасидаги
“Аgata” барит конидан норуда фойдали қазилмаси борит қазиб олиш
учун муддатли беш йил фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги туман
ҳокимияти ҳузуридаги “Туманда жисмоний ва юридик шасхларга ер
қонунчилиги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида ер
участкалари
бериш
амалиётини
ўрганиш
бўйича
доимий
комиссия”сиинг далолатномасига асосан “Аgata” барит кони ҳудудидан
фойдали қазилмалар қазиб олиш учун сервитут ҳуқуқи белгиланиши
лозим бўлган ерлар туман захира ерлари ҳисобланганлиги боис мазкур
иқтисодий суднинг ажрими билан Паркент туман ҳокимлиги қўшимча
жавобгар сифатида жалб қилинган.
Мазкур ҳолатда суд жавобгарнинг даъвогар “Transneftegaz Global
Servis” МЧЖга ажратилган “Аgata” барит кони ҳудудига кириш йўли
жавобгарга тегишли йўл эканлиги ҳақидаги важи билан келишмайди.
Сабаби қайд этилган сервитут ҳуқуқи белгиланиши лозим бўлган
ерларнинг Паркент тумани захирасидаги ер эканлиги Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 27 августдаги ҳал қилув
қарори билан ўз исботини топган.
Қайд этилганларга асосан қайд этилган қонунга асосан даъвогар
“Transneftegaz Global Servis” МЧЖ ҳам автомобиль йўлларидан
фойдаланувчи эканлиги, сервитут ҳуқуқи белгиланиши лозим бўлган
ерларнинг Паркент тумани захирасидаги ер эканлиги, “Автомобиль
йўллари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ жавобгар томонидан
автомобиль йўл ҳаракатланишини чеклаш ёхуд таъқиқлашга асос
мавжуд эмаслиги ҳамда қонунчиликка кўра автомобиль йўлига тўсиқ
ўрнатилиши назарда тутилмаганлигини инобатга олиб, палатанинг
даъвогар “Transneftegaz Global Servis” МЧЖ манфаатида умумий
фойдаланишдаги йўлни тўсиб турган жавобгарга тегишли темир тўсиқ
ва дарвозани бузиб ташлаш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги
даъвосини қаноатлантиришни лозим топди.
Бундан ташқари, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт
ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги Тошкент вилояти
бошқармаси даъво аризасида ер майдонини дастлабки ҳолатига
келтириш мажбуриятини юклашни сўраган.
Бироқ, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси
ноқонуний қурилма қурилган ҳудуднинг дастлабки ҳолати қандай
эканлиги ва айнан қайси ҳолатга келтирилиши лозимлигини
тасдиқловчи тегишли ҳужжатни судга тақдим эта олмади.
Шу сабабли суд даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт
ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги Тошкент вилояти
бошқармасининг ушбу даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
Демак, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги Тошкент вилояти
бошқармасининг ушбу даъво талаби асоссизлиги ҳамда даъво талаби
рад этилганлиги боис суд харажатлари даъвогар зиммасига юкланади,
бироқ даъвогар “Давлат божи” тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни билан давлат божи тўловидан озод этилганлиги боис давлат
божи ундирилмайди.
ИПК 184-моддасига кўра пул маблағларини ундириш ёки молмулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга
ошириш
мажбуриятини
юклатиш
тўғрисидаги
талаб
қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга
оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга
ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга оширилиш
жойи ва муддатини кўрсатади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъвогарларнинг
даъвосини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топиб, ИПКнинг 68, 73, 118, 128, 170, 176179, 184, 186, 192-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Ugam-Chotqol davlat biosfera rezervati” УК зиммасига
15 кун муддатда Тошкент вилояти, Паркент тумани, Чинорли МФЙ,
Бирлик кўчаси 55-уй манзилидаги (12121-контуридаги) дам олиш
хонаси, ертўла, бостирма, отхона биноси, қоровулхона (ташқи ўлчов
умумий майдони 401.22 кв.м, умумий майдони 308.33 км.м, фойдали
майдони 266.24 кв.м ва қурилиш ости майдони 340.06 кв.м)дан иборат
ноқонуний қурилмалар ва автотураргоҳ ҳамда темир тўсиқ ва дарвозани
буздириш мажбурияти юклатилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “Ugam-Chotqol davlat biosfera rezervati” УКдан:
- даъвогар “Transneftegaz Global Servis” МЧЖга 30.000 сўм почта
харажати;
- даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
14
вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги Тошкент вилояти
бошқармасига 30.000 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 6.000.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) берилиши мумкин.
З.М.Эшмирзаев