Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/373 Дата решения 20.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Қассобтепа" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "Бобур" фермер хўжалиги
Source ID 1076689 Claim ID 3221629 PDF Hash 61ae5ae7c83d995d... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд томонидан ИПКнинг 177-моддаси суд томонидан ИПК 177 law
ИПК 177-моддаси ИПК 177 law
илишда ИПК 177-моддаси илишда ИПК 177 law
ФКнинг 159-моддаси ФКнинг 159 law
илиш учун ФКнинг 153-моддаси илиш учун ФК 153 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПКнинг 343-моддаси ИПКнинг 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1806-2201/373-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Турсунов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Бозоров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 20 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакили – М.Маматов (раҳбар)нинг иштирокида, даъвогар “Қассобтепа” фермер хўжалигининг жавобгарлар “Бобур” фермер хўжалиги ва “Қамаши Текстил” масъулияти чекланган жамиятидан 126 584 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилган суд ҳужжатлари устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Қамаши туман ҳокимининг 2003 йил 3 ноябрдаги Ҳ-1221/11-сонли қарори билан “Ғаллакор” жамоа ширкат хўжалиги ҳудудидан фуқаро М.Примовага “Қассобтепа” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар ёки фермер хўжалиги деб юритилади) ташкил этиш ва пахтачилик-ғаллачилик йўналиши бўйича фаолият кўрсатиш учун 25 га суғораладиган ер майдони 50 йил муддатга ижарага берилган. Кейинчалик, Қамаши туман ҳокимининг 2008 йил 28 ноябрдаги Ҳ-2981/11-сонли қарори билан даъвогар боғдорчиликка ихтисослаштирилган. Шунингдек, Қамаши туман ҳокимининг 2019 йил 22 январдаги Ҳ-867/01-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сонли қарори ижроси юзасидан ташкил этилган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш ҳамда даъвогар раисининг аризасига асосан фермер хўжалиги (даъвогар)нинг қишлоқ хўжалиги харитасининг 222, 223, 225 ва 226-контурларидаги жами 25,81 га, шундан 15,0 га сувли, 10,0 га боғ ва 0,81 га бошқа ер майдонлари туман захирасига қайтариб олинган. Мазкур қарорнинг 4-бандида фермер хўжалигининг ер участкаси захирага қайтарилиши муносабати билан 2019 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини экиш бўйича қилинган сарф-харажатларини аниқлаш ва янги ташкил этиладиган фермер хўжалиги ҳисобидан белгиланган тартибда тўлаб берилиши чораларини кўриш белгиланган. Қамаши туман ҳокимининг 2019 йил 24 январдаги Ҳ-1317/01-сонли қарори билан даъвогарнинг 25,81 га ер майдони “Бобур” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га қўшиб берилган. Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 25 680 000 сўм ва “Қамаши Текстил” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда кластер деб юритилади)дан 100 904 000 сўм моддий зарарни ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида даъвогар томонидан 2019 йилда етиштирилган 21,4 тн буғдой маҳсулоти жавобгар ҳисобига топширилганлиги, давлат хариди бўйича ғалланинг қиймати 25 680 000 сўмни ташкил қилиши, ушбу сумма жавобгардан даъвогар фойдасига унирилиши лозимлиги, даъвогарга тегишли ер майдонига экиб қўйилган 11 – 12 ёшли 1600 туп мевали дарахтлар жавобгарга ўтказилганлиги, лекин ҳоким қарорининг 4-бандига зид равишда даъвогар билан ҳеч қандай ҳисоб-китоб қилинмаганлиги, жавобгар 2020 йилда кластерга қўшиб юборилганлиги, сўнгра мевали дарахтлар таги билан қирқилиб, унинг ўрнига пахта экиб юборилганлиги, 1600 туп мавали дарахтларнинг қиймати солиқ баланс суммасида 100 904 000 сўмни ташкил қилишини кўрсатган. Ишни кўриш жараёнида даъвогар судга қўшимча даъво аризаси билан мурожаат этиб, 25 680 000 сўм ғалла пули ва 100 904 000 сўм моддий зарарни жавобгардан ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан даъвогарнинг қўшимча даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво муддати қўлланилиб, даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилингаан. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда фермер хўжалигининг аризаси мавжуд бўлмаса-да, туман ҳокимининг қарори билан ер майдони захирага олинганлиги ва қарорнинг 4-бандида жавобгар томонидан 2019 йил ҳосили учун экинларни экиш бўйича қилинган сарф-харажатларини аниқлаш ва янги ташкил этиладиган фермер хўжалиги ҳисобидан тўлаб бериш чораларини кўриш белгиланганлиги, даъвогарнинг 222-контурида мавжуд бўлган 1600 туп дарахт, боғ ва ғаллани етиштириш учун қилинган харажатларни тўлаб бериш ҳақидаги даъвогарнинг мурожаатларига жавобгар раҳбари Э.Ҳушвақтов уларни тўлаб беришни ваъда қилиб келганлиги, бу ҳолат туман Қишлоқ ҳўжалиги бошқармасининг 2021 йил 15 майдаги жавоб хатида ҳам маълум қилинганлиги, аммо, “ҳисоб-китоб қиламан” деб алдаб келганлиги, даъвогарга ажратилган имтиёзли 9 600 000 сўм кредит пулини банк ғалла пул маблағларидан ундириб олганлиги, 2019 йил учун ҳисобланган 6 400 000 сўм солиқни даъвогар тўлаганлиги, даъвогар ерни ҳайдаш ва қайта ишлов бериш учун механизаторга 3 200 000 сўм пул маблағларини нақд кўринишда тўлаганлиги ҳамда 600 литр ёқилгини нақд пул маблағларига сотиб олганлиги, ғалла майдонига минерал 3 ўғитларни олиб келиш ва ғаллани топшириш учун ташувчи транспорт эгаларига 1 200 000 сўм берганлиги, солиқ инспекцияси томонидан 25,81 га ер майдонига солиқ ҳисобланганлиги ва 2022 йилнинг октябрь ҳолатига 19 400 000 сўм қарз мавжудлигини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Жавобгарлар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгарларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори (бундан буён матнда 161-сонли Пленум қарори деб юритилади) 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар қайд қилинган талабларга риоя қилмаган. Хусусан, ИПК 177-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида суд: 1) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо беради; 2) иш учун аҳамиятли қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини белгилайди; 3) ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қайси қонунчилик ҳужжатларини ушбу иш бўйича қўллаш мумкин эмаслигини ҳал қилади; 4) ушбу иш бўйича қайси қонунчилик ҳужжатларини қўллаш зарурлигини аниқлайди; 5) ишда иштирок этувчи шахсларнинг қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари борлигини белгилайди; 6) даъвони қаноатлантириш лозимлигини ёки лозим эмаслигини ҳал қилади. Аммо, судлар қарор қабул қилишда ИПК 177-моддасининг биринчи қисмида санаб ўтилган масалаларни ҳал этмаган, биринчи инстанция суди даъво муддатини қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш, апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишга келган хулосасини асослаб бермаган ҳамда тарафлар томонидан келтирилган далиллар ва важларга баҳо бермаган. Ваҳоланки, 161-сонли Пленум қарори 5-бандининг олтинчи хатбошисида қарорнинг асослантирувчи қисмида ишнинг суд томонидан аниқланган ҳолатлари, суд хулосалари асосланилган далиллар, суд томонидан у ёки бу далилни рад этишга сабаб бўлган важлар, мазкур низони ҳал этишда суд томонидан қўлланилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари кўрсатилиши лозимлиги қайд қилинган. Хусусан, биринчи инстанция суди даъво муддатини қўллаб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишда Қамаши туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2021 йил 18 январдаги 284-сонли хати ва унга илова қилинган далолатномага баҳо бермаган. Кенгашнинг ушбу хати ва далолатномада даъвогар раҳбарининг туман ҳокимига йўлланган 2021 йил 4 майдаги 05/182-сонли хатида келтирилган масалаларни ўрганиш жараёнида “Бобур” фермер хўжалиги раҳбари Э.Хушвақтов билан суҳбат ўтказилганлиги ва суҳбат давомида Э.Хушвақтов даъвогар томонидан 2019 йил ғалла ҳосилига қилинган харажатларини 2021 йил ғалла ҳосили ўримидан сўнг қоплаб беришни билдирганлиги қайд қилинган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2015 йил 19 июндаги 282-сонли қарори 16-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларида ФК суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши кераклигини назарда тутиши (ФКнинг 159-моддаси), судлар инобатга олиши керакки, ФКда даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топиш ва уни тиклаш тўғрисида ариза берилиши шартлиги назарда тутилмаганлиги, шунинг учун, агар даъво муддати ўтказиб юборилган бўлса ва жавобгар томонидан даъво муддатини қўллаш талаб этилса, суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини аниқлаши ҳамда ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни даъвогардан талаб қилиб олиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун ФКнинг 153-моддасида даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланилиши белгиланганлиги, аммо, ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича низодаги тарафлардан даъво муддатини қўллаш юзасидан ариза тақдим этилмаганлигини асос қилиб кўрсатган. Ваҳоланки, иш ҳужжатларида “Бобур” фермер ҳўжалигининг аризаси мавжуд бўлиб, унда даъво муддати ўтганлигини инобатга олиб, даъвогар томонидан киритилган даъво аризасини тўлиқ рад қилиш сўралган (и.в. 67). Шунингдек, апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун даъвогар “Бобур” фермер хўжалигидан 25 680 000 сўм ғалла пулларини ундиришни сўраган бўлса-да, лекин бирор-бир далилий ҳужжатлар билан исботлаб берилмаганлиги, бу каби ҳужжатлар иш ҳужжатларида мавжуд эмаслиги, 100 904 000 сўм моддий зарар ниманинг оқибатида келиб чиққанлиги, кўрилган зарарни ҳисоб-китоби қонун нормаси бўйича исботлаб берилмаганлигини асос қилиб кўрсатган. Ваҳоланки, даъвогар 25 680 000 сўм ғалла пулларини ундириш талабини асослантириш учун давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон харид қилиш бўйича контрактация шартномаси ҳамда “Бобур” фермер хўжалиги номидан “Қамаши дон қабул қилиш” МЧЖга 21 430 кг буғдой топшириш ҳақидаги юк хатларини даъво аризасига илова қилган. Шунингдек, даъвогар 100 904 000 сўм даъво талабини асослантиришда даъвогарга тегишли ер майдонига экиб қўйилган 11 – 12 ёшли 1600 туп мевали дарахтлар “Бобур” фермер хўжалигига ўтказилганлиги, лекин ҳоким қарорининг 4-бандига зид равишда даъвогар билан ҳеч қандай ҳисоб-китоб қилинмаганлиги, жавобгар 2020 йилда кластерга қўшиб юборилганлиги, сўнгра мевали дарахтлар таги билан қирқилиб, унинг ўрнига пахта экиб юборилганлиги, 1600 туп мавали дарахтларнинг қиймати солиқ баланс суммасида 100 904 000 сўмни ташкил қилишини кўрсатган. Аммо, апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг ушбу важлари муҳокама қилмаган ва уларга ҳуқуқий баҳо бермаган. Қолаверса, иш ҳужжатларида Камаши туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи А.Абдиевнинг 2020 йил 22 сентябрдаги 673-сонли мутахассис хулосаси мавжуд бўлиб, унда “Бобур” фермер хўжалигига қўшиб юборилган ва собиқ “Қассобтепа” фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдони ўрганилганда, ер майдонида узум кўчати 215 та, короли кўчати 109 та, тут кўчати 33 та, сосна кўчати 32 та экилганлиги ва 337 та эски бодом дарахтлари борлиги, жами бўлиб 726 та кўчатлар борлиги маълум қилинган (и.в. 11). Шунингдек, иш ҳужжатларида Камаши туман Қишлоқ хўжалиги, Табиатни муҳофаза қилиш бўлими, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари ҳамда “Бобур” фермер хўжалиги раҳбари томонидан 2021 йил 25 март куни тузилган далолатнома мавжуд бўлиб, унда “Бобур” фермер хўжалигига қарашли 222-контурдаги 10 га ер майдонида эски боғ борлиги, собиқ “СССР 50-йиллиги” ширкат (колхози) томонидан 1988 йилда боғ яратилганлиги, мевали (бодом) дарахтлари ҳозирги кунда ҳосил бермай қолганлиги ва яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги, 10 га боғ майдонни бузиб, ўрнига пахта ва ғалла экиш учун рухсат берилганлиги қайд қилинган (и.в. 44). Аммо, апелляция инстанцияси суди томонидан ушбу ҳужжатлар муҳокама қилинмаган ва уларга ҳуқуқий баҳо берилмаган. Бундан кўринадики, судлар низони ҳал қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмаган, бу эса ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб бўлган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. 6 ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва ишни апелляция инстанцияси судида янгидан кўриш учун юборишни лозим топади. Ишни апелляция тартибида янгидан кўриб чиқишда юқорида баён қилинган камчиликларни бартараф этиб, тарафларнинг важларини ишдаги далиллар билан бирга муҳокама қилиб ва уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, низо юзасидан қонуний қарор қабул қилиш лозим. ИПКнинг 343-моддасига асосан апелляция инстанцияси судининг қарори бўйича ундирув бекор қилинади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Қассобтепа” фермер хўжалигининг кассация шикояти қисман қаноатлантирисин. Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 11 октябрдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясига юборилсин. Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 11 октябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов И. Таджиев