Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2202/12 Дата решения 20.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бўстон Омонбой фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Сохиб омад баракаси масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1077897 Claim ID 3144704 PDF Hash 69d194299226e23b... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ини ушбу Кодекснинг 356-моддаси ини ушбу Кодекс 356 code_article
ФКнинг 363-моддаси ФКнинг 363 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПКнинг 343-моддаси ИПКнинг 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1705-2202/12-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни судья И.Жўраев кўрган Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Т.Атабоев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 20 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Убайдуллаев ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Бўстон Омонбой” фермер хўжалигининг раҳбари З.Азимовнинг иштирокида, Андижон вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Бўстон Омонбой” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “Sohib omad barakasi” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 591 672 629 сўм асосий қарз, 118 334 525 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори устидан Андижон вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Бўстон Омонбой” фермер хўжалиги манфаатида берилган кассация шикояти иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида Андижон вилоят судининг кўмагида кўриб чиқиб куйидагиларни а н и қ л а д и: “Sohib Omad Barakasi” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “Бўстон Омонбой” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 30 мартда 3-сонли “Пахта хом-ашёси харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси” тузилган ва имзоланган. Шу билан бирга шу куни мазкур шартномага 1-сонли кўшимча келишув имзоланган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар кластерга 34,4 гектар ер майдонида “Андижон-36” навли 109,39 тонна ва қўшимча 16,17 тонна пахта хом ашёсини етказиб бериш, кластер эса махсулот қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилганидан қолган қисмини 2021 йил 31 декабрга қадар тўлаб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан кластерга товар-транспорт юк хатлари асосида 125 951 кг пахта хом-ашёси етказиб берилган. Шартноманинг 4.1 ва 4.2-бандларида пахта хом-ашёсининг харид нархи 1 (бир) тоннаси учун 6 020 006 сўм миқдорида белгиланган, 2021 йил пахта хом-ашёси учун харид нархлари ўзгарганда харидор янги нарх бўйича ҳисобкитоб қилиши кўрсатилган. Шартноманинг мазкур шартларидан келиб чиқиб, жавобгар 2021 йил 27 сентябрдаги 09/11-сонли ва 2021 йил 4 октябрдаги 10/02-сонли кафолат хатларида пахта хом-ашёсини нархи ўзгарганида топширилган пахта харид нархини қайта ҳисоб-китоб қилиш кафолатланган. Бироқ, кластерга фермер хўжалиги топширган пахтани ушбу янги нархда қайта ҳисоб-китоб қилиб, ҳисоб-фактура электрон шаклда юборилганда, кластер томонидан ушбу ҳисобфактура рад этилган. Шунга кўра даъвогар Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 591 672 629 сўм асосий қарз, 118 334 525 сўм жарима ундиришни сўраган. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан 157 627 029 сўм асосий қарз даъвогар хисобига, 21 600 сўм почта ҳаражати кенгаш ҳисобига ва 11 833 452,58 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилган, даъвонинг қолган қисми қаноатлантириш рад этилган. Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори билан Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг “Кластер ҳисобидан даъвогар фойдасига 157 627 029 сўм асосий қарз ундириш” ҳақидаги қисми “Кластер ҳисобидан даъвогар фойдасига 44 316 920 сўм асосий қарз, 8 863 384 сўм жарима ундирилсин” деб ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори устидан Андижон вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Бўстон Омонбой” фермер хўжалиги манфаатида кассация шикояти билан мурожаат қилган, унда апелляция инстанция судининг қарори бекор қилиниши лозимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 2 ноябрдаги кўрсатма хатида янги минимал нархлар эълон қилинганлиги маълум қилингани ҳамда ушбу хатнинг иловасига кўра 1 кг пахта хомашесининг Андижон-35 тури 1 нави 1 синфи учун 7 030 сўм, 1 нави 2 синфи учун 6 850 сўм, 2 нави 1 синфи учун 6 420 сўм, 5 нави учун 1 740 сўм миқдорида минимал нарх белгиланганлиги, шартноманинг 4.2.-бандида 2021 йил ҳосили пахта хом-ашёси учун харид нархлари ўзгарганда харидор янги нарх бўйича ҳисоб-китоб қилишига келишилганлиги, гарчи тарафлар ўртасида қўшимча келишув тузилмаган бўлса-да, жавобгар 2021 йил 27 сентябрдаги ҳамда 2021 йил 4 октябрдаги кафолат хатлари орқали пахта хом-ашёсини нархи ўзгарганида топширилган пахта харид нархини қайта ҳисоб-китоб қилишни билдиргани, жавобгар ишни кўриш жараёнида 433 986 255 сўм тўловларни амалга оширгани, шунда 157 627 029 сўм асосий қарз ундирилиши лозимлиги, бундан ташқари жавобгар барча тўловларни 2021 йил 31 декабрга қадар тўлаб бериши лозимлиги, шунга кўра 591 672 629 сўм вақтида тўлаб берилмаган суммадан 20 фоиз, яъни 118 334 525 сўм жарима ундирилиши лозим бўлгани ҳақидаги важларини келтириб, апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиб, 157 627 029 сўм асосий қарз ва 118 334 525 сўм жарима ундириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўрашди. Кенгаш ва жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, вакиллари суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Кенгаш ва жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига биноан мажбурият шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация (фьючерс) шартномасидан келиб чиққан. ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан фермер хўжалиги жавобгарга 2021 йил ҳосилидан 55 232 кг 1 нав 1 синф, 52 488 кг 1 нав 2 синф, 13 702 кг 2 нав 1 синф, 2043 кг 3 нав 3 синф, 2486 кг 5 нав 3 синф “Андижон-36” навли, жами 125 951 кг пахта хомашёсини топширган. Жавобгар томонидан жами 719 942 969 сўм ушлаб қолинган ва тўлаб берилган. Шартноманинг 4.1 ва 4.2-бандларида пахта хом-ашёсининг харид нархи 1 (бир) тоннаси учун 6 020 006 сўм миқдорида белгиланган, 2021 йил пахта хом-ашёси учун харид нархлари ўзгарганда харидор янги нарх бўйича ҳисоб китоб қилиши кўрсатилган. Биринчи инстанция суди ишдаги далилларга тўғри баҳо бермасдан хамда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан жавобгардан даъвогар фойдасига 157 627 029 сўм асосий қарз ундириш ҳамда даъво талабининг жарима ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгартириш ва даъвони қисман қаноатлантириш ҳақидаги хулосасини шартноманинг 4.1-бандида пахта хом-ашёсининг харид нархи 1 (бир) тоннаси учун 6 020 006 сўм миқдорида белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига йўллаган 2021 йил 2 ноябрдаги 04/024-4454сонли хатида етиштирилган тўртинчи тип иккинчи нав биринчи синф 1 тонна пахта хом-ашёсининг минимал нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга 6 512 000 сўмни (бешинчи тип биринчи нав биринчи синф 1 тонна пахта хом-ашёсининг минимал нархи 7 030 000 сўм) ташкил этганлигини маълум қилинганлиги, аммо, мазкур хат тавсиявий характерга эга хужжат ҳисобланиши, пахта хом-ашёсини етиштирувчи ва уни қабул қилувчи субъектлар шартномавий муносабатлар доирасида бошқа юқори ёки паст навли ва синфли пахта хом-ашёсининг нархларини ўзаро манфаатли келишув асосида мустақил равишда белгилашлари мумкинлиги, аммо нарх бўйича келишмовчиликлар юзасидан шартномага тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаганлиги ҳамда қўшимча келишувлар тузилмаганлиги билан асослаган. Бироқ, ФК 356-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади, шартнома тузилганидан кейин баҳони ўзгартиришга қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда ва шартларда йўл қўйилади. ФК 418-моддасининг биринчи қисмига биноан, сотиб олувчи товар ҳақини ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланадиган баҳода тўлаши, шунингдек қонунчилик, олди-сотди шартномаси ёки одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни ўз ҳисобидан бажариши лозим. Мазкур ҳолатда, шартноманинг 4.1-бандида пахта хом-ашёсининг харид нархи 1 (бир) тоннаси учун 6 020 006 сўм этиб белгиланган бўлса-да, 4.2-бандида 2021 йил пахта хом-ашёси учун харид нархлари ўзгарганда харидор янги нарх бўйича ҳисоб китоб қилиши белгиланган. Яъни, шартнома тузилганидан кейин топширилаётган пахта хом-ашёси баҳоси ўзгартирилишини тарафлар шартномада белгилаб қўйган ва шунинг учун шартномага тегишли ўзгартириш киритиш ҳақида қўшимча келишув тузиш талаб қилинмайди. Қолаверса, ФКнинг 363-моддасига биноан суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сонли қарори 2-бандининг “а” кичик бандида 2020 йил ҳосилидан бошлаб пахта хом-ашёсининг харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилиши белгиланган. Ушбу қарорнинг 3-банди билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар эълон қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритилишини таъминлаш вазифаси юклатилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ушбу қарорининг 3-банди ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 2 ноябрдаги 04/024-4454-сонли хати билан янги минимал нархлар эълон қилинганлиги маълум қилинган ва ушбу хатнинг иловасига кўра, 1 кг пахта хом-ашёсининг “Андижон-36” тури 1 нави 1 синфи учун 7 120 сўм, 1 нави 2 синфи учун 6 940 сўм, 2 нави 1 синфи учун 6 512 сўм, 3 нави 3 синфи учун 3 590 сўм, 5 нави 3 синфи учун 1 760 сўм миқдорида минимал нарх белгиланган. Фермер хўжалиги жавобгарга 2021 йил ҳосилидан 55 232 кг 1 нав 1 синф, 52 488 кг 1 нав 2 синф, 13 702 кг 2 нав 1 синф, 2043 кг 3 нав 3 синф, 2486 кг 5 нав 3 синф “Андижон-36” навли, жами 125 951 кг пахта хомашёсини топширган. Бунда, топширилган пахта хом-ашёсининг 1 нав 1 синфли 55 232 кг.нинг нархи 393 251 840 (55 232 х 7120) сўм, 1 нав 2 синфли 52 488 кг.нинг нархи 364 266 720 (52 488 х 6 940) сўм, 2 нав 1 синфли 13 702 кг.нинг нархи 89 227 424 (13 702 х 6 512) сўм, 3 нав 3 синфли 2043 кг.нинг нархи 7 334 370 (2043 х 3 590) сўмни, 5 нав 3 синфли 2486 кг.нинг нархи 4 375 360 (1760 х 2486) жами топширилган маҳсулотнинг нархи 858 455 714 сўмни ташкил қилади. Ушбу суммадан жавобгар томонидан тўлаб берилган ва қоплаб берилган харажатлар суммаси, жами 719 942 969 сўм айрилганда қарз суммаси 138 512 745 (858 455 714 – 719 942 969) сўмни ташкил қилади. Кенгашнинг даъво аризасида ундирилиши сўралган 20 фоиз жарима суммаси 591 672 629 сўм асосий қарзнинг суммасидан келиб чиқиб ҳисобланган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатда ундирилиши сўралган жарима суммасини судлов ҳайъати жавобгарнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиб деб ҳисоблайди ва шунинг учун унинг миқдорини 10 фоизга, яъни 13 851 274 сўмга қадар камайтиришни лозим топади. Бундан кўринадики, судлар қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаган, бу эса ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб бўлган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, унга кўра иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, қуйи инстанция судларининг қарорларни бекор қилишни ва даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 138 512 745 сўм асосий қарз ва 13 851 274 сўм жарима ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишни биринчи инстанция судида кўриш учун жавобгардан республика бюджетига 14 200 143 сўм давлат божи ундирилади. Ишни апелляция ва кассация инстанция судларида кўриш учун жавобгардан ҳар бир инстанция 7 учун республика бюджетига 7 100 071,5 + 7 100 071,5 сўм давлат божи ундирилади. Жавобгардан жами 28 400 286 сўм давлат божи ундирилади. Шунингдек, жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ва даъвогарга 21 600 сўм ва 30 000 сўм почта харажатлари ундирилиши лозим. Шунингдек, ИПКнинг 343-моддасига асосан апелляция инстанцияси судининг қарори бўйича ундирув бекор қилинади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Андижон вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг кассация шикояти қисман қаноатлантирисин. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Андижон вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “Sohib Omad Barakasi” масъулияти чекланган жамиятидан “Бўстон Омонбой” фермер хўжалиги фойдасига 138 512 745 сўм асосий қарз, 13 851 274 сўм жарима, 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “Sohib Omad Barakasi” масъулияти чекланган жамиятидан: - республика бюджетига 28 400 286 сўм давлат божи ундирилсин; - Андижон вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига 21 600 сўм почта харажатлари ундирилсин. - Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т. Аннаева ҳайъат аъзолари: Ш. Мирзахакимов Б. Убайдуллаев